close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЖАЛОЛИДДИН ГУРЛАНИЙ

Саййид Жалолиддин ибн Шамсиддин ибн Муртазо Гурланий ал-Хоразмий, Мовароуннаҳрнинг таниқли фиқҳ олимларидан. Отаси Шероздан Хоразмга келиб қолган, саройда нақиб бўлган. Ўша даврнинг йирик фақиҳлари Ҳасан Сиғноқий, Абдулазиз Бухорий,Тоҳир Хоразмийлардан таҳсил олган ва етук фақиҳ бўлиб етишган. Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя»сига ёзган тўрт жилдли шарҳи + «Ал-кифояту фи шарҳи Ҳидоя» олим номини Ислом оламида машҳур қилган. Бу асар Калкутта, Лакнав, Бомбай, Қоҳира, Қозон каби шаҳарларда бир неча мартадан нашр этилган. Милодий 1367 йили вафот қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase