Қайд этилишича, янгилик киритишдан мақсад – республикада ислом, насронийлик ва бошқа дин вакиллари, шунингдек, атеистлар қанчалигини аниқлашдир.
«Биз доимо Тожикистон аҳолисининг 90 фоизини мусулмонлар ташкил қилади деб гапирамиз. Энди эса бизнинг мақсадимиз бизда ислом, насронийлик ва бошқа дин вакиллари, шунингдек, атеистлар қанчалигини аниқлашдан иборат», - деди қонунга киритилган тузатиш муаллифларидан бири, парламент депутати Абдухалим Ғаффоров.
Шуниси қизиқки, Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш давомида нафақат қайси динга эътиқод қилиш, балки қайси мазҳаб вакили эканлиги ҳақида ҳам савол берилади.
Тожикистонда диндорлар илк бора ҳисоблаб чиқилади
Тожикистонда 2020 йилда мўлжалланган аҳолини рўйхатга олиш давомида республика аҳолисидан биринчи марта қайси динга мансублиги сўралади. «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунга мос келувчи ўзгаришлар Тожикистон парламентининг юқори палатаси аъзолари томонидан қабул қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди