Эрон-Исроил тўқнашувлари давом этаётган бир пайтда АҚШ президенти Трампдан шошилинч баёнот келди. Трамп: "Биз Эрон етакчиси Ҳаманийнинг қаерда яширинганини аниқ биламиз. У осон нишон, лекин у ерда хавфсиз", деди.
АҚШ президенти Трамп Truth Social аккаунтида қилган постида Эрон етакчиси Ҳаманийга нисбатан кескин сўзлар ишлатди.
Ҳаманийни "таҳдид" қилган Трамп: "Гўёки "Олий Раҳбар"нинг қаерда яширинганини аниқ биламиз. У осон нишон, лекин у ерда хавфсиз. Биз уни йўқ қилмаймиз, ҳеч бўлмаганда ҳозирча эмас. Сабримиз тугаш арафасида", деди.
Исроилнинг Эронга қилган шиддатли ҳужумлари билан бошланган тўқнашув
Исроил 13 июнь куни Эроннинг турли шаҳарларидаги ядровий объектлар, хусусан, армиянинг олий қўмондонлик таркибини ҳам нишонга олган кенг кўламли ҳужумлар уюштирди.
Ҳужумлар натижасида Эрон Бош штаб бошлиғи, Инқилоб гвардияси Бош қўмондони ва баъзи юқори мартабали қўмондонлар, шунингдек 9 нафар ядровий олим ҳалок бўлди, фуқаролар орасидаги қурбонлар сони 224 нафар деб эълон қилинди.
Эрон армиясининг Исроилга баллистик ракеталар билан қилган жавоб ҳужумида 24 киши ҳалок бўлгани, 500 дан ортиқ киши жароҳатлангани маълум қилинди.
Туркия бошчилигидаги кўплаб давлатлар Исроилни қоралади.
Абу Муслим