close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нозилалар ҳақида сўз юритиш фақат муллаларнинг ҳаққими?

(Исломий нуқтаи назардан танқидий таҳлил)

(Исломий нуқтаи назардан танқидий таҳлил)

Ҳозирги кунда баъзи муллалар ёки ўзини илм аҳли деб кўрсатувчи тоифалар турли сиёсий, иқтисодий ёки жамият учун муҳим бўлган масалалар ҳақида фақат уларгина сўз юритиши мумкин деган даъво қиладилар. Улар орасида:
“Нозилалар ҳақида фақат илм аҳли сўзлайди, омма сукут қилиши керак!”
каби гаплар айтилади ва оят-ҳадислардан ўз манфаатига мос келадиганларини келтириб, одамларни сукутга чорлайди.
Аслида аҳли илм кимлар?
Қуръон ва суннатда “илм аҳли” дегани фақат муллалар, фақат мадрасада ўқиганлар, фақат диний либос кийганлар эмас. Илм аҳли – ҳар бир соҳанинг билимдони:
• Қуръонда шундай дейилади:
«Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз». (Наҳл, 43)
Бу оятда Аллоҳ таоло ҳар бир масалада шу соҳада етук билимли одамларга мурожаат қилишни буюрган. Сиёсатда сиёсатшуносдан, иқтисодда иқтисоддондан, тиббиётда табибдан сўраш — исломнинг талабидир.
Аҳли илм — бу жамиятда ҳар бир соҳада ўз ишини билиб, масъулият билан иш юритадиган мутахассислардир.
Муллаларнинг илмни монополия қилишига танқид
Муллалар фақат ўзларига сўз ҳаққини боғлаб, илмни монополия қилишга уринадилар:
• Ҳар бир воқеа ҳақида гапиришни фақат ўзларига хос деб даъво қиладилар.
• Интернетдаги ҳар қандай фикр билдирувчини “жоҳил”, “рувайбида”, “ғаразли” деб аташади.
• Ўзларидан бошқани ҳақиқатдан маҳрум деб кўрсатишади (одатда ўзлари ғирт сарой мулла бўлишади).
Бу эса жамиятдаги ақлий фикрлашни, эркин сўзни, танқидий таҳлилни ўлдиради.
Нозила масаласи ва жамоат масъулияти
Нозилалар (оммавий воқеалар) ҳақида фақат муллалар гапириши керак деган фикр тўғри эмас. Чунки:
Қуръон ва суннатда ҳар бир мусулмоннинг ҳақ ва ботилни ажратиши, зулмга қарши сўз айтши амр қилинган.
Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар: «Сиздан ким бир ёмонликни кўрса, қўли билан тўссин; қўлидан келмаса, тили билан; тилидан келмаса, қалби билан…» (Муслим ривояти)
Агар нозила ҳақида сўзлашиш фақат муллаларнинг ҳаққи бўлса, қолган мусулмонлар қай тарзда амр бил маъруф ва наҳйи мункар қилиши мумкин?
Ҳақиқат: ҳар соҳанинг зўр билимдони сўзлайди
Масалани тўғри баҳолаш учун, масалан:
• Сиёсатни тўғри англашда — сиёсатшунослар
• Молиявий таҳлилда — иқтисодчилар
• Хавфсизликда — ҳарбий ва хавфсизлик соҳаси билимдонлари
фикр айтади.
Уларнинг сўзини шариат мезонида баҳолаш албатта муҳим, лекин аввал воқеликни тўғри тушуниш лозим.
Исломда:
Илмни муллалар ёки диний тоифаларнинг шахсий мулкига айлантириш — ботил.
Аҳли илм – ҳар бир соҳанинг ҳақиқий билимдони.
Сиёсий, иқтисодий, жамият масалаларида сўз юритиш ҳар бир билим эгаси учун масъулият.
Мусулмон одам ҳақиқат учун сукут қилмасдан, илмли равишда ва инсоф билан сўзлайди.
Тавсия
Ушбу мавзуда сўз юритар эканмиз:
Ҳақиқатни излаб, ҳар соҳада энг билимдонлар сўзини тинглайлик.
Бир тоифанинг даъвоси ортидан кўз кўр бўлиб эргашмайлик.
Илмни муллаларнинг монополиясига айлантиришга йўл қўймайлик.
Муллаларнинг бошқаларнинг сўзини ҳаром қилишига йўл қўйилмаслиги керак
Муллаларнинг ўз сўзини айтиши ҳақ, лекин улар бошқаларнинг ҳақ сўз айтишини тўсиш ёки ҳаром деб аташ ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳақ сўз айтиш — бу ҳар бир мусулмоннинг масъулияти.
Цензура қилиш, инсонларни сукутга мажбурлаш — бу Аллоҳ амр қилган ҳақ сўзни яширишга олиб келади.
Қуръон огоҳлантиради: «Ҳақиқатни ботил билан аралаштирманг ва ҳақни билган ҳолда яширманг.» (Бақара: 42)
Диний қўмита каби ҳар бир сўзга муллалар цензура қилмаслиги лозим
Ҳақ сўзни цензура қилиш, фикр билдиришни чеклаш Ислом руҳига зиддир. Бу ерда асосий вазифаси одамларни сукутга чақириш эмас, балки ҳақ сўзни қўллаб-қувватлаш, одамларни адолат йўлига чорлашдир.
Исломда цензура эмас, ҳақ сўзни тарқатиш рағбатлантирилади.
Ҳақ сўзни айтишга тўсқинлик қилиш зулмни қўллаб-қувватлаш билан баробар.

Абу Муслим


Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase