Принтер учун

Нур-Султанни қайтадан Астана деб номлаш – ҳокимият шарҳи

Нур-Султан щаҳар ҳокимиятида бу "янгилик" ҳақида қисқача қилиб "фейк" деб жавоб бердилар. Ижтимоий тармоқларда Нур-Султан шаҳрининг Астана деб қайта номланиши ҳақида маълумот тарқалди, хабар қилади zakon.kz. Бунда ушбу хабарни "Нурсултанский просвет" газетасига эксклюзив интервьюда маълум қилган қандайдир "вазирлик вакили Касымхан Нурдаулетов"га ҳавола қилинди.

Нур-Султан шаҳар ҳокимияти матбуот-хизматида бу "янгилик" ҳақида қисқача қилиб "фейк" деб жавоб бердилар.
Ҳаммани ишончли манбалардан олинган маълумотларга ишониша ҳамда ёлғон эканлиги олдиндан маълум бўлган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз, - дейишди ҳокимият вакиллари.
Таъкидлаш жоизки, бу «янгилик»нинг бирламчи манбаси Россиянинг fishki.net кўнгилочарлик сайти ҳисобланади. Ушбу сайтда бу хабар 2019 йил 1 апрелда жойлаштиришлганди. Кўриб турганингиздек, изоҳга ҳожат йўқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)