Аноним қолишни истаган икки дипломат Туркия томони Минскка қарши қаратилган ҳужжатни блокировка қилганини таъкидлади.
Аввалроқ НАТО лайнер билан боғлиқ воқеа борасида халқаро текшируви ўтказиш ва ҳибсга олинган самолет йўловчи, журналист Роман Протасевич ва унинг ҳамроҳи, россиялик Софья Сапегани озод қилишни талаб қилди.
Афина-Вильнюс йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган самолет Минск аэропортига шошилинч қўндирилган. Белоруссия ҳукумати рўй берган воқеани самолет бортида портлаш таҳдиди ҳақида олинган хабар билан изоҳлади. Ҳибсга олинган Протасевичга оммавий тартибсизликлар уюштириш иши бўйича 15 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
Туркия Белоруссияни унга қарши НАТО чоралари муҳокама қилинаётганда ҳимоя қилиб чиқди
Туркия Ryanair самолётининг қўниши билан боғлиқ воқеадан сўнг Шимолий Атлантика альянси томонидан Беларусга қарши амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган ҳужжатнинг қабул қилинишига вето қўйди, деб хабар беради Washington Post газетаси.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди