Маҳаллий депутат Абас Ибраҳимзада Балх қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, барча маъмурий объектлар ва ҳукумат муассасалари, жумладан ҳокимлик идораси ҳозир «Толибон» назоратида.
Гувоҳларнинг хабар беришича, «Толибон» эрталабдан бери узоқ давом этган жанглардан сўнг шанба куни кечқурун шаҳарга кирган. Маълум қилишларича, улар Мозори-Шарифнинг Марказий қамоқхонасини назоратга олиб, ундан барча маҳбусларни озод қилишган.
Сўнгги кунларда ҳукумат кучларига маршал Абдурашид Дўстум ва Ато Муҳаммад Нур қўмондонлик қилди. Манбаларда айтилишича, улар шаҳар ҳудудини тарк этиб, хорижга чиқиб кетган бўлиши мумкин. Бироқ, бу маълумотлар ҳали расмий тасдиқланмади.
Айни пайтда «Толибон» Афғонистоннинг 34 та минтақавий марказидан 23 тасини назорат қиляпти. 14 август куни давомида жангарилар Фарёб маркази Маймана, Кунар вилояти маркази Асадобод, Пактика маркази Шаран қўлга олингани ҳамда Логар ва Бадахшон вилоятларини тозалаш ҳақида маълум қилди.
«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини қўлга киритди
Кобул, 14 август. Балх вилояти маркази Мозори-Шариф шаҳри аҳолиси шаҳарнинг «Толибон» жангарилари томонидан қўлган олингани ҳақида хабар қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шаҳарни автомобилларда тарк этаётган афғон ҳарбий қўмондонлиги акс этган видеороликлар жойланмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди