АҚШ президенти Джо Байден Сурияда ИШИЛ террорчи ташкилот етакчиси Абу Иброҳим ал Ҳошимий ал Куреиши йўқ қилинганини эълон қилди.
Оқ уй раҳбари 3 февралга ўтар кечаси Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида "муваффақиятли операция" ўтказилганини айтди.
"Операциядан мақсад америка халқи ва АҚШ иттифоқчиларини ҳимоя қилиш, глобал хавфсизликка ҳисса қўшиш эди. АҚШ ҳарбийларининг тажрибаси ва жасорати туфайли биз ИШИД раҳбарини йўқ қилдик", - дея изоҳ берди Байден.
Америка раҳбари бу борада батафсил хабар билан чиқишга ваъда берди.
Айни пайтда, Сурия Миллий хавфсизлик Кенгашидаги манбалар қўлга олинган вақтда террорчи ўзини ва оила аъзоларини ўлдириш учун портловчи қурилмани портлатганини маълум қилган.
Идлибдаги маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, америкаликларнинг операцияси натижасида 13 киши, жумладан, 6 бола ва 4 аёл ҳалок бўлган.
АҚШ Президенти Сурияда ИШИД етакчиси йўқ қилинганини маълум қилди
АҚШ ҳарбийлари операцияси давомида 13 киши, жумладан 6 бола ва 4 аёл ҳалок бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди