Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши ва муаммоларнинг дипломатик йўллар билан ҳал этилиши тарафдори. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркияда ўтган иккинчи Анталия дипломатик форумида фикр билдирди.
“Биз жуда хавотирдамиз, биз бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатишни тўхташ ва барча муаммоларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз”, деган Комилов.
Вазир Абдулазиз Комилов форумнинг “Афғонистон: янги воқеликларга қандай муносабатда бўлиш керак?” панел сессиясида сўзга чиққан. У Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳалари амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берган.
Шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш, минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш бўйича фаол чоралар кўриши зарурлиги таъкидланган.
Комилов Анталияда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоев билан учрашиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган эди.
Абдулазиз Комилов: "Ўзбекистон Украинадаги уруш дипломатик йўл билан ҳал этилиши тарафдори"
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркияда ўтган иккинчи Анталия дипломатик форумида фикр билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди