Афғонистоннинг Балх вилояти маъмурий маркази Мозори-Шарифдаги Се Дукон масжидида юз берган портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди.
"Мозори Шариф шаҳридаги Абу Али ибн Сино шифохонаси вакилларининг маълум қилишича, масжиддаги портлашдан сўнг 30 нафар ҳалок бўлган ва 80 нафар ярадорлар шифохонага олиб кетилган", деб хабар бермоқда маҳаллий Khaama Press агентлиги.
Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ҳали якуний маълумотлар эмас, жароҳатланганлар ва ўлганлар сони ўсиши мумкин.
Портлаш маҳаллий вақт билан 12.40 (Москва вақти билан 14.10) да содир бўлган. Баъзи манбаларга кўра, портлаш масжиднинг иккинчи қаватида худкуш томонидан одамлар пешин намозига йиғилаётган пайтда амалга оширилган.
Бу пайт одамлар пешин намозига йиғилдилар. Портлашдан мақсад шиа мусулмонлари бўлиши мумкинлиги иддао қилинмоқда. Портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Айрим оммавий ахборот воситалари террор хуружи Исломий Давлат гуруҳи жангарилари томонидан амалга оширилганини истисно қилмайди.
Афғонистонда 21 апрел куни Қундуз шаҳридаги шаҳар масжиди яқинида яна бир портлаш содир бўлди. Натижада 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди, деб хабар бермоқда Sky News Arabia агентлиги Twitter орқали.
Афғонистон Мозори-шарифида "Се Дукон" шиалар масжиди портлатилди - 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Мозори-Шарифдаги масжидда юз берган портлаш оқибатида 30 киши қурбон бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди