Жумладан, руслар Попасная йўналишида сезиларли йўқотишларга учради. Гап 8-умумқўшин армиясининг 8-мотоўқчи дивизиясининг алоҳида бўлинмалари ҳақида кетяпти.
Бу ҳақида 3 июнь куни Украина Қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки маълумотномасида хабар берилди.
Таъкидланишича, украиналик ҳимоячилар Россия Федерацияси босқинчилари гахсий таркиби, қурол-яроғ ва техникасининг камида 50 фоизини йўқ қилишди.
"Душман шахсий таркиби руҳий тушкунликка учраган, бу уларнинг ротация муддати доимий равишда ўзгартирилиши билан боғлиқ. Бу шахсий таркибнинг жанговор харакатларида иштирок этишдан бош тортишига олиб келади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Украина халқининг Россия ҳарбий босқинига қаҳрамонона қаршилик кўрсатиши юз кундан бери давом этмоқда. Ўтган кун давомида руслар Славянск йўлида позицияларни ўргандилар, Попаснпя йўналишида йўқотишларга дуч келишди. Фронтдаги вазият ҳақида батафсил маълумот - Бош штабнинг 3 июнь учун хабарида келтирилган.
Руслар Попасная ҳудудида йўқотишларга дуч келишди, душман шахсий таркибининг камида 50%и йўқ қилинди — Бош штаб
Ўтган кун давомида Донбасда террорчи-давлат Россия босқинчиларининг бешта ҳужуми қайтарилди: босқинчилар катта йўқотишларга дуч келишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди