Россия Федерацияси Давлат Думасида Россия армиясининг Украинадаги бир қатор мағлубиятлари, хусусан, Харьков вилоятидаги илгари босиб олинган ҳудудлардан чекиниши сабабли бўлиниш пайдо бўлди.
Хусусан, Россия парламенти қуйи палатасидаги айрим фракция етакчилари Россия Федерацияси учун жанг майдонидаги оғир вазият ҳақида гапириб, сафарбарликка чақиришди. Масалан, Россия Федерацияси Коммунистик партияси раҳбари Геннадий Зюганов "куч ва ресурсларни максимал даражада сафарбар қилиш" зарурлигини эълон қилди. Бунга жавобан Дума раҳбарияти Украинадаги уруш муҳокамасини махфийлаштиришни таклиф қилди, деб ёзади The Moscow Times.
Парламент спикери Вячеслав Володин тегишли ташаббус билан чиқди ва "Россия армиясига зарар етказмаслик" учун махфийлик зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москва мухолифлари Давлат Думаси мажлисларида эшитилаётган маълумотларни диққат билан ўрганмоқда.
Володин Россияга нафақат Украина, балки "Шимолий Атлантика иттифоқининг барча мамлакатлари" ҳам қаршилик кўрсатаётганидан шикоят қилди.
"Қаранг, ким бизга қарши? НАТОнинг барча давлатлари", - дея қўшимча қилди босқинчи мамлакат парламенти раиси.
Аввалроқ Володин Россия ҳукумати Украина билан урушга умумий сафарбарлик эълон қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков шу ҳафта худди шундай баёнот билан чиқди.
Харьков вилоятида рус армияси мағлубиятга учраганидан кейин Давлат Думасида ихтилоф муқаррар
Россия парламентининг айрим фракция раҳбарлари фронтдаги оғир вазият ҳақида гапириб, Россия Федерациясида сафарбарлик зарурлигини айтмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди