Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, самолёт Туркияга борган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус мутахассислар ишга киришган.
«Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун бир гектар ерда 9 та алоҳида бўлимдан иборат кўчма касалхона мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган. У ерда Мудофаа вазирлигига қарашли тиббиёт бўлимининг 50 нафар ходими ўз вазифаларини бажаради», — дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистон томонидан ташкил этиладиган ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.
Маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Туркияда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий дала госпиталини ташкил қилади
Қўшимча қидирув-қутқарув гуруҳи, тиббиёт ходимлари ва инсонпарварлик ёрдами ортилган Ўзбекистон самолёти Газиантепга қўнди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди