Янгиликлар

Янгиликлар (5423)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Шанба, Июл 03 2021

Қоҳирадаги машҳур ал-Азҳар университети ўйинчиларни кейинги даражага чиқиш учун Каъбани бузишга ундайдиган оммавий Fortnite видеоўйини ҳақида огоҳлантирмоқда. Оголҳантириш университетнинг электрон фатволар халқаро Маркази томонидан эълон килинди.

Шанба, Июл 03 2021

Америка ҳарбийлари карийб 20 йил давомида Афғонистонда «Толибон»га қарши уруш эпицентри бўлиб хизмат қилган Баграм авиабазасини тарк этди, хабар қилади Associated Press АҚШ расмий шахслари орасидаги манбасига таяниб.

Жума, Июл 02 2021

Бири ошқасини инкор қиладиган, қарама-қарши иқтисодий ислоҳотлар туфайли ўтиш даври ҳукуматидан истеъфо талаб қилаётган юзлаб норози шахслар Судан пойтахти Хартум кўчаларига чиқишди.

Пайшанба, Июл 01 2021

РФ президенти Владимир Путин Совет Иттифоқини тиклашни имконсиз, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Россия етакчиси чоршанба куни ҳар йиллик тўғридан-тўғри мулоқот давомида айтиб ўтди, деб хабар қилади ТАСС.

Сешанба, Июн 29 2021

Канада ғарбидаги туб халқлар яшайдиган аҳоли пунктларида шу ҳафта мобайнида 4 католик черков ёниб кетди. Сўнгги ҳафтада бу минтақада ўтмишда туб жойли аҳолининг болалари зўрлик билан олиб кетилган католик интернатлар жойлашган жойларда ҳинду болаларининг юзлаб қабрлари топилганди.

Душанба, Июн 28 2021

АҚШ Сурия билан Эрон ўртасидаги чегарада жойлашган, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчиларнинг объектларига қарата ҳаводан туриб зарба берди, деб хабар қилади Пентагон матубот котиби Джон Кирби.

Душанба, Июн 28 2021

Сомалидан келган 24 ёшли муҳожир Бавариянинг Вюрцбург шаҳрида уч кишини пичоқ билан ўлдирди ва яна олти кишини яралади, шанба куни унга расман айблов билдирилди. Полиция хабарига кўра, ўлдирилган ва ярадорларнинг барчаси – аёллардир.

Якшанба, Июн 27 2021

Митрополит Варсонофий коронавирусга қарши ҳимоя учун дуолар билан Петербургни вертолетда айланиб учиб чиқди.

Жума, Июн 25 2021

Лондондаги мусулмон балет мактаби болалар учун бундай таълим муассасалари очилишидан манфаатдор бўлган бир қатор исломий мамлакатлардан сўровлар олди.

Чоршанба, Июн 23 2021

Россиянинг 18-асрда яшаган машҳур саркардаси Александр Суворов портрети Черкесск шаҳри кўчаларида пайдо бўлиши кўп миллатли Россия Федерациясида навбатдаги жанжалга сабаб булди. Портрет Россия Куни муносабати билан илиб қўйилган эди, лекин ҳамма россияликлар ҳам Суворовнинг «хизматлари»ни қадрламади.

Чоршанба, Июн 23 2021

Миср жанубидаги Асют вилоятида маймун бошли эчки боласи туғилиши одамлар орасида ваҳима уйғотди. Бу ҳақда исламнюс хабар тарқатди.

Сешанба, Июн 22 2021

Толибон ҳаракати тез орада йирик шаҳар саналган Мозори-Шарифни қўлга киритиш ниятини маълум қилди. "Толибон" жангарилари Афғонистон шимолидаги йирик шаҳарлардан бири Мозори-Шарифнинг Балх туманини ўз назоратига олди.

Якшанба, Июн 20 2021

АҚШ нинг Флорида штати, Уилтон-Мэнорс шаҳрида ЛГБТ-прайд бошланишидан олдин автомобилнинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳатланди.

 

 

Китоблар

 
Бугун шундай даврда яшаяпмизки, кўпчилик ўз тарихини билмайди,...
Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди?...
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон...
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир...

Долзарб мавзу