
Долзарб мавзу (1142)
Подкатегории
Кўп одамлар ўзларининг уларга билим бўлиб туюладиган ва улар бошқаларга нисбатан устунлигини ҳис қиладиган билимсизликлари туфайли алданишлари мумкин. Мана шу тариқа жаҳолат ўз қурбонига ёлғонни ҳақиқат қилиб кўрсатади, ҳақиқатни эса ботилга солади. Ишонч ва ҳақиқатга кўзи етгунча инсон олдида хатони безаб кўрсатади.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари операциялар бошлиғи адмирал Майкл Гилдей сешанба куни Ҳиндистонга 5 кунлик ташриф бошлади, бу ерда у ҳинд ҳамкасби адмирал Карамбир Сингх, мудофаа штаби бошлиғи генерал Бипин Рават ва бошқа юқори мансабли ҳукумат амалдорлари билан учрашди.
Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолайда чегара ўрнини босадиган назорат чизиғида қўшинларни ажратиш ҳақида музокараларнинг навбатдаги давраси самарасиз якун топди.
Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, ҳаттоки Ғарбнинг Башар Асад ва унинг режими билан муносабатлари ўзгарган тақдирда ҳам, унинг мамлакати ҳеч қачон Голан тепаликларини бермаслиги ҳақида баёнот берди.
2021 йил 4 октябрь, душанба куни Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинлик энг юқори нуқтасига чиқди – Хитой Тайван ҳаво ҳудудини бузиб куриш учун нақ 52 та самолет юборди. Бунгача 36 та самолет юборилганда жуда катта шов-шув бўлганди, шундай экан, буниси ундан ҳам ўтиб тушишини кутиш керак. Тайван ҳаммаси урушга қараб кетяпти демоқда, таҳлилчилар эса, Хитой жанг қилмоқчи демоқда, лекин аслида қандай бўлишини, албатта, ҳеч ким билмайди.
Бир неча соат олдин ижтимоий тармоқларда Хитойнинг биринчи ҳарбий транспорт самолётлари Афғонистоннинг Баграм аэропортига келиб, ушбу стратегик ҳарбий базани эгаллай бошлагани ҳақида хабар тарқалди.
29 сентябрь куни «Кавказда тез орада дунёни қайтадан бўлишга олиб келадиган уруш бўлади» материалида биз ўқувчиларимиз эътиборини Эрон қўшинларининг Озарбайжон билан чегарада тўпланаётганига қаратгандик.
Америка Қўшма Штатлари ЖССТ ёки АҚШ нинг тегишли ташкилотлари томонидан тасдиқланган вакциналар билан эмланмаган одамларга киришини тақиқлаб, мамлакатга киритиш тартибини ўзгартиришга тайёрланмоқда.
АҚШ Вакиллар палатаси ўтган ой Кобулдан эвакуация операциясидан сўнг АҚШда афғон қочқинларини жойлаштириш учун сарфланиладиган 6,3 миллиард доллар миқдорида шошилинч ёрдамни тасдиқлади.
Бугунги иккита асосий хабар, гўё мусулмонлар билан боғлиқ эмас, лекин аслида Путин Россиясидаги уларнинг аҳволи - Пермдаги отишма ва сайлов натижалари ҳақида сўзлайди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Эронни олқишлаб, Афғонистонни қабул қилишга тайёрланмоқда
Байден маъмурияти лавозим ваколатларини бажаришга киришганидан сўнг, Эрон билан музокаралар жараёнини бошлаган бўлса-да, бу жараён ҳеч қандай натижага олиб келмади – олти раунд музокаралар натижасиз якунланди. Лекин шиа муллаларининг атом дастури давом этмоқда ва уранни бойитиш бор кучи билан ривожланмоқда.
Туркманистон ҳукумати Афғонистон билан чегарани бетон девор ва сеткасимон сим тўсиқлар билан тўсишга тайёргарлик кўрмоқда. Ашхобод чегара ҳудудида яшовчи қочқинлар, асосан афғон туркманлари оқиб келишидан қўрқади.