
Долзарб мавзу (1142)
Подкатегории
2021 йилнинг ёзида, мисли кўрилмаган иссиқдан ташқари, барча қитъалар дуч келган бошқа аномалияларни олиб келди. Хусусан, Жанубий Африкада тарихда биринчи марта қор ёғди, Япония ёзги ҳарорат бўйича барча тарихий рекордларни ўрнатди, Хитой чўкмоқда, Бразилияда ё қурғоқчилик ёки бу кенглик учун хос бўлмаган музли совуқ. Умуман олганда, ҳамма учун саргузаштлар кўп.
Сунъий йўлдош орқали олинган янги фотосуратлар шуни кўрсатадики, Хитой ер устида жойлашган баллистик ракеталар учун ишга тушириш қурилмалари иккинчи сериясини қурмоқда. Бу хабар шу ойнинг бошида Хитой Гансу провинциясидаги Юмен яқинида 120 та ракета шахтаси қураётгани ҳақидаги хабардан кейин пайдо бўлди.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И Тянцзинда «Толибон» сиёсий идорасининг раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашди. Барадардан Афғонистонда ҳокимият ўзгарган тақдирда Хитойнинг сармоялари зарар кўрмаслигига кафолат олишни исташмоқда.
Ўтган ҳафта давомида Ислом дунёсининг мусулмон бўлмаган давлатлар билан бир неча можароли чегара зоналари атрофида фаол сиёсий тадбирлар бўлиб ўтди ва бу уларни биргаликда кўриб чиқиш имконини беради. Биринчи навбатда, гап Шимолий Кипр ва Қорабоғ ҳақида, шунингдек, Кашмир ҳақида бормоқда.
Ироқ Бош вазири Мустафо Каземийнинг Вашингтонга ташрифи чоғида америка қўшинларининг Ироқдаги тақдири ҳал бўлиши мумкин. Бағдод хорижий жанговар бўлинмаларга муҳтож эмаслигини даъво қилиб, АҚШдан разведка ёрдами ва Ироқ аскарларини тайёрлашда уларнинг иштирок этишига умид қилмоқда.
Мамлакатнинг жанубий-ғарбий қисми сув тақчиллиги туфайли бош кўтарди. Бунга сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг кучли қурғоқчилик туфайли ичимлик суви етишмаслиги оқибатида юзага келган норозилик намойишлари сабаб бўлди.
Яқин Шарқ мамлакатларида инқирозли тенденциялар кучаймоқда
«Толибон» ўзларини шунчаки исёнчилар гуруҳи деб ҳисобламайди, улар «Афғонистон Ислом Амирлиги» тузишни айтишади. Аслини олганда, 1996 йилдан бошлаб то 2001 йил 11 сентябр терактларидан сўнг америкаликлар бостириб киргунча бўлган даврда мамлакатни назорат қилиб турганларида Афғонистонни айнан шундай деб аташган.
Диний вазият ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Афғонларнинг аксарияти суннийлар бўлиб, ўзларини ҳанафий фиқҳ мактабига мансуб деб ҳисоблайдилар. Деярли барча афғонлар ўзларини деобанди тасаввуф мактабининг издошлари деб санайди.
Турк қўшинларининг Кобул аэропортида қолиши туфайли «Толибон» ва Туркия ўртасидаги қарама-қаршилик мусулмонлар орасида кизғин муҳокама мавзуларидан бирига айланди
«Толибон» қамоқхоналарда ўтирган минглаб жангчиларини озод қилиш эвазига уч ой муддатга ўқ отишни тўхтатишни таклиф қилди, деди пайшанба куни Кобул ҳукуматининг музокаралардаги юқори мансабдор вакили «Толибон» Покистон билан асосий чегара пункти устидан назоратни қўлга олганидан сўнг.
Европа Иттифоқининг Олий суди - Европа Иттифоқининг энг юқори суд инстанцияси - Европа компаниялари белгиланган шароитларда иш жойида ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳуқуқига эга, деган қарорга келди.
Хитой Туркманистон ва Тожикистонга "анъанавий ва ноанъанавий" давлат хавфсизлиги ҳимоясини кафолатлади. Бу ҳақида Ашхобод ва Душанбедаги музокараларда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.