close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Чоршанба, Июн 23 2021

Агар дезертирлик ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланса, у ХХР тарихидаги душман томонига қочиб ўтган энг юқори мартабали киши бўлиши мумкин.

Якшанба, Июн 20 2021

Қирғизистонда коронавирус рекордларни урмоқда. «Қора июл»дан бери биринчи марта ўтган кун давомида COVID-19 инфекциясининг деярли 800 та янги ҳолати аниқланди. Бишкекда мини-локдаун жорий қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Улуғбек Марипов давлат органларига ўтган йилги инқирознинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берди.

Чоршанба, Июн 16 2021

Франциянинг "Framatome" атом компанияси душанба куни Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятида қисман эгалик қиладиган атом электр станциясида "унумдорлик билан боғлиқ муаммо" ни ҳал қилиш учун ишлаётганини айтди. Французларнинг "муқаррар радиологик таҳдид" ҳақида баёноти атом станциясида радиоактивлик потенциал оқими ҳақида АҚШ оммавий ахборот воситалари томонидан берилган хабардан кейин пайдо бўлди.

Чоршанба, Июн 16 2021

Сўнгги ўн йил мобайнида гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда дарёларнинг саёзланиши, кўлларнинг йўқолиб кетиши, қудуқларнинг қуриб қолиши ва ҳ.к. ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.  Чамаси бир-икки йил илгари ўсиб бораётган сув инқирози кучайди, бу айниқса жанубий мамлакатлар, хусусан, Эроннинг Карун дарёси қуриб бораётган қисмида кучли сезилмоқда.

Якшанба, Июн 13 2021

Ислом мамлакатларида исломни бегоналаштириш

Шанба, Июн 12 2021

Бурқа, юзни ёпиб турадиган ҳарир пардани тақиқлашга даъват ўнг қанот популистлари учун самарали сиёсий воситадир, деб ёзади Дэниел Бакс.

Пайшанба, Июн 10 2021

Лавозимини тарк этаётган Нетаняху ҳукумати келгуси ҳафта Шарқий Қуддуснинг ишғол қилинган Эски шаҳри орқали ўта ўнг қанот миллатчилар билан яҳудийлар учун қурилаётган аҳоли пунктлари тарафдорлари томонидан юриш бўлишини айтиб, эшикларни қаттиқ ёпиб кетишга қарор қилди. Қарор «хавфсизлик сабаблари»га кўра чора-тадбирлар бекор қилинганидан бир кун кейин қабул қилинди.

Сешанба, Июн 08 2021

Толибон Афғонистонда хорижий кучларга ишлаган одамлар тавба қиладиган бўлса, хавфсизликда бўлиши ва уруш вайрон қилган мамлакатни тарк этишларига ҳожат қолмаслигини маълум қилди.

Сешанба, Июн 08 2021

Бугун insider.com сайтининг хабар беришича, ёз кириб келиши билан АҚШ да Буюк шарқ оиласи деб аталмиш чирилдоқлар босқини бошланди, уларнинг сони шу қадар кўпки, ҳашаротлар галасини ҳатто радарда ҳам кўриш мумкин.

Жума, Июн 04 2021

2021 йил 2 июнга ўтар кечаси Эрон ҳарбий денгиз флотининг энг йирик кемаси бўлмиш Kharg кемаси ёниб, Уммон кўрфазида чўкиб кетди. Бундан ташқари, тасодифни қарангки, 2 июн куни тушдан кейин Теҳрон яқинида мамлакатнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи Shahid Tondguyan олов ичида қолди.

Жума, Июн 04 2021

Исроил мухолифати раҳбари Яир Лапид мамлакат президентига бош вазир Бенямин Нетаняхунинг 12 йиллик ҳукмронлигини тугатадиган коалицион ҳукумат тузиши мумкинлигини маълум қилди.

Жума, Июн 04 2021

Қарийб бир йил олдин Шарқий Ўрта ер денгизида тарихий рақиблар саналмиш Туркия ва Греция ўртасидаги денгиз чегаралари ҳақида баҳс-мунозаралар қизиганди.

Душанба, Май 31 2021

Шинжон аёллари ҳомиладорликдан сақловчи воситалар қабул қилишга ёки стерилизацияга, ҳомиладорликни сунъий тўхтатишга, фарзандлари кўп бўлса, катта жарималар тўлашга ва ҳайзни тўхтатувчи дорилар ичишга мажбурланган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase