
Тарих (535)
Исломгача бўлган муҳим воқеалар:
Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш ёлғиз Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. Рум сураси, 1-4-оятлар
Ер юзидаги деярли барча халқларнинг эртак ва афсоналарида давқомат одамлар - гигантлар ҳақида ишоралар мавжуд. Кўпгина фактлар шуни кўрсатадики, бир вақтлар Ерда уларнинг бўйи замонавий одамникидан анча юқори бўлган одамлар яшаган.
Мансур Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос. Унинг онаси - Салома - барбар аёли, умму валад (чўри) 95 йили туғилган. Бобосини кўрган, лекин ундан ривоят этмаган. Ўз отасидан, Ато ибн Ясордан, ўғли Маҳдидан ривоят қилган. Халифаликка акаси (Абдуллоҳ Абулаббос)нинг васиятига биноан байъат берилган.
Ҳижрий 60 йилда халифа Муовия ибн Абу Суфён вафот этиб, ўрнига унинг амрига биноан ўғли Язид халифа бўлиб қолгач, Шом аҳли унга байъат қилди. Сўнг Язид ўзига байъат олиш учун Мадинага одам юборди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан Абдуллоҳ ибн Зубайр унга байъат қилишдан бош тортдилар ва ўша кечаси Мадинаи мунавварадан чиқиб, Маккаи мукаррама томон йўл олдилар.
Мусулмонлар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик соҳасида ҳам маълум натижаларга эришдиларки, улар келгусида европаликлар томонидан янада яхшиланди. Масалан, мусулмонларда камида Ҳорун ар-Рашид давридан бошлаб доимий равишда турли хил сув насослари ишлаб чиқилган, кейинчалик улар салибчилар орқали Европага келган. Шамол тегирмонлари мусулмонларга Европада ишлатила бошланишидан бир неча аср олдин маълум бўлган. Масуди ва Истахри (X аср тарихшуноси ва географи, Эроннинг қадимги пойтахти - Истахрда туғилган) каби тарихчилар ўзларининг Систан таърифларида бу ҳудудда кўп миқдордаги шамол тегирмонлари мавжудлигини эслатиб ўтишади.
Вақт ўтиши билан Ислом давлати ҳамма томондан улғайиб борар эди. Чегаралар, вилоятлар, амирлар ва бошқалар сони тезлик билан ортиб борар эди. Девонлар ташкил қилинди. Ҳамма тарафдан пойтахтга мактублар кела бошлади. Бошқа алоқалар ҳам ривожланиб борди...
Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусой, ал-Асадий куняси Абу Бакр. Абу Хубайб эди, деганлар ҳам бор. Ўзи ҳам, отаси ҳам саҳобий. Унинг отаси жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг биттаси.
Шубҳасиз, Амир Темур қурган давлат соф исломий давлат бўлган эмас. Соф исломий давлат тўрт халифалар даврида ва юзинчи ҳижрий йилларда қисқа муддат халифа бўлган Умар ибн Абдулазизнинг даврида бўлганлиги Ислом оламида маълум.
Фитнанинг сабаби.Ислом оламидаги катта фитнанинг учи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ғаразгўй кучлар томонидан суиқасд уюштирилиб, у кишининг ўлдирилишларидан бошланган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олиб бораётган музаффар сиёсатлари кўпчилик душманларнинг «жигарини еб бораётган» эди. Улар Исломнинг бутун ер юзи бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб бораётганини мутлақо кўра олмас эдилар.
Дунёга тиббиёт, таълим тизими, гигиенанинг элементар тушунчаларини берган бу улкан жонли макон (ислом цивилизацияси) қандай қилиб асрлар давомида турғунликка ботди.
Мусулмонлар математика, астрономия ва физика соҳаларида кўп ютуқларга эришдилар. Аббосийлар халифаси Маъмун томонидан Байт ул Ҳикма академиясининг бир қисми сифатида қурилган расадхона мусулмонлар томонидан муҳим астрономик ҳисоб-китобларни амалга ошириладиган тадқиқот марказига айланди.
...СССРда унинг қулашидан олдинги унчалик тинч бўлмаган даврда амалда бўлган қонунчиликни, инқирозли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни қисқача таҳлил қилсак, Ўзбекистон суверенитети ҳақидаги декларация ҳақидаги кўп масалалар ойдинлашади, инша Аллоҳ....