
Тарих (535)
Тарихчилар, қоидага кўра, милоддан аввалги 27 йилда Юлий Цезар томонидан асос солинган, у ёки бу шаклда 1453 йилгача давом этган ва Константинополнинг фатҳ қилиши ва охирги император Константиннинг ўлими билан якунланган битта Рим империяси бўлган деб ҳисоблашади.
Ибн Саъд ўзининг "Табақот" китобида Оиша онамиз розияллоҳу анхудан шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридан етмиш (байъатчи байъатлашиб) қайтгач, қувондилар. Зеро, Аллоҳ таоло у зот учун ҳимоячиларни, жангчиларни ва қўллаб-қувватловчиларни ҳозирлади.
Фиръавн ва унинг атрофидагилар ўзларининг ширк эътиқодларида шу қадар ўжарлик билан қаттиқ туриб олдиларки, ҳатто уларга ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) пайғамбар қилиб юборилиб, кўплаб мўъжизалар кўрсатганларида ҳам бузуқ ақидаларидан қайтмадилар. Улар пайғамбарни очиқдан-очиқ мазах қилишиб, ёлғончига чиқардилар, жонларига қасд қилдилар, Аллоҳ Таолонинг биру борлигига куфр келтирдилар. Ояти карималарда Аллоҳ Таоло бу золим қавмни инсофга чақириш учун турли хил бало-офатларга гирифтор қилганлиги хабар қилинган.
Эски Аҳдда (Библия) Иброҳим ва Юсуф алайҳиссаломлар давридаги Миср ҳукмдори "фиръавн" сўзи билан аталади. Ҳақиқатда эса, "фиръавн" мурожаат сифатида иккала пайғамбар яшаганидан бир неча аср ўтгач пайдо бўлган ва шу сўз ишлатила бошлаган.
90-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди.
Табақайи мунавварайи миллияси (яъни интеллигенцияси) бўлмаган бирор-бир миллат йўқдир. Немис, француз, инглиз каби буюк миллатлардан ибрат олган поляк, чех каби мутамаддун қавмларни ҳам қиёсга олмас эсак, Русиянинг шимолидаги бир ҳовуч финланда ва жанубидаги ярим ҳовуч арманиларда ҳам «табақайи мунавварайи миллия» кўрмоқдамиз... Кўрмоқдамиз-да, суқланиб ва ҳасратда қолиб, ўз миллатимизнинг бундан маҳрум эканлигига қонли ёшлар тўкмоқдамиз.
Жаҳон пролетариати раҳнамоси Владимир Илич Улянов-Ленин ҳамон дам олаётган мақбарага биринчи қарашдаёқ унинг шакли рус меъморчилигига бегона экани аён бўлади. Шу билан бирга, у инқилобдан олдин Муқаддас Синод хизматида бўлган рус меъмори Алексей Викторович Шчусев томонидан қурилган, олдин у черковлар қурган ва Киев-Печерск Лаврадаги черков иконостазини лойиҳалаган.
Шу вақт ичида қанча мусулмон ҳалок бўлган деб ўйлайсиз? Умумий ҳисоб бўйича миллиондан ошиқ: эркагу-аёл, ёшу-қарилар ўлдирилди. Ўлган мусулмонларнинг аниқ сони бўйича тарихчилар орасида ихтилофлар бор. Баъзилари 800 минг деса, бошқалари бир миллиондан ошиқ дейди, учинчилари эса бир миллион саккиз юз минг дейишади.
Ўзбекистон ҳукумати ва тарихчилари жабр кўрган ва кейинчалик оқланган ҳар бир инсонни юзага чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Кремл оммавий ахборот воситалари бундай фаолиятни «Россияга қарши» ҳаракат деб атайди.
Эслатиб ўтамизки, мақолада “Асҳоби киром” ва “Тобеин” деган сўзлар учрайди. Асҳоби киром деб пайғамбаримизни ўз кўзлари билан кўрган дастлабки мусулмонларга айтилади. Тобеин деб эса пайғамбаримизни эмас, Асҳоби киромни кўрган мусулмонларга айтилади.)
Бугун бутун дунёнинг кўз ўнгида амалга оширилган Суриядаги тинч аҳоли қатлиоми бош ижрочиларидан Россия шунга ўхшаш қатлиомни 84 йил аввал Украинада ҳам амалга оширган. Совет Россияси Украинада сунъий қаҳатчилик уюштириб, 8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Худди шундай сунъий очарчилик Қозоғистон шимолидаги аҳолига ҳам раво кўрилган. (Лекин бу ҳақда бошқа мақолада ёзамиз.)
Менинг ҳам бобом бор эди, ғалаба учун унга раҳмат. У денгизчи эди ва қишда Ленинграддаги Ҳаёт йўлини қўриқлади. Унинг мукофотлари бор эди. Аммо у ҳеч қачон Авлиё Георгий лентаси ҳақида гапирмаган ва умуман олганда, у бу рамзийликни ҳеч қачон эслатмаган, бу лентани ҳеч қачон Иккинчи Жаҳон уруши билан боғламаган.Хўш, нима учун бу лентани автомобил антеннасига боғлаш модага айланди? (Афтидан, бу унинг учун ягона жой. Бу ғалати...)
Полша Совет аскарлари фашистлар ишғолининг даҳшатларидан халос бўлишга ёрдам берганини инкор этмайдилар, лекин айни пайтда советларни озод қилувчилар деб билишмайди. Нега?
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди