close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

001. Фотиҳа сураси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Маълумки, Қуръони Карим бир қанча суралардан ташкил топган. Қуръонда бир юз ўн тўрт (114) сура бор. Бу саноқ Оллоҳ таолонинг Амри билан Ҳазрати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан белгилаб берилган. Ҳар бир суранинг ўз ичида қамраб олган алоҳида маз-мунмоҳияти бор.

Қуръони Каримдаги биринчи сура «Фотиҳа» сурасидир. «Фотиҳа» сўзининг луғавий маъносидан англашилганидек, бу сура Қуръонни очувчи-дир. Яъни, Қуръоннинг аввалида келгани ва ўзи қисқагина - етти оятдан иборат бўлса-да, бутун Қуръони Карим мазмун-моҳиятини ўз ичида мужассам қилгани учун ҳам Қуръоннинг мазмунини «Очувчи» деган номга эга бўлган.

Энди бу суранинг Оллоҳ таоло ҳузуридаги мақом-мартабасига келсак, улуғ саҳобалардан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилганлар: «Бир куни жаноб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Сенга Қуръондаги энгулуғ сурани айтиб берайми», дедилар. «Айтинг, ё Расулуллоҳ», дедим. «БуАлҳамдулиллаҳи роббил аламийн» сурасидир, дедилар». Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом бу сўзлари билан «Фотиҳа» сураси Қуръ-ондаги энг улуғ сура деб баҳо бердилар.

Муслим, Насоий ва бошқалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида Жаброил алайҳиссалом билан ўтирган эдилар, юқоридан, самодан келган бир овозни эшитдилар. Шунда Жаброил осмонга кўз тикиб: “Эй Муҳаммад, бу самодан тушаётган бир малакдир. У ҳеч қачон Ерга тушмаган эди”, деди. Сўнгра у малак оҳиста Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, салом берди ва деди: “Мен Сизга икки Нурнинг хушхабарини келтирдим. Улар Сиздан аввал бирон пайғамбарга берилган эмас.У икки нур “Фотиҳа”сураси ва “Бақара”сурасининг сўнгги оятларидир.У иккисидан бир ҳарф ўқисангиз ҳам Сизга ўқиганингиз - сўраганингиз берилади”.

Ҳақиқатан, юқорида таъкидлаганимиздек, Оллоҳ таоло ушбу буюк сурага - мана шу етти оятга Ўз Қудрати билан Қуръондаги бутун мазмунни мухтасар қилиб жойлаб қўйган экан. Шунинг учун ҳам бу энг улуғ сурадир. Шу сабабдан бу сура ҳар бир мусулмоннинг тилида, дилида ва намозларининг ҳар ракъатида бор бўлган сурадир. Ҳатто Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа” сураси ўқилмаса, намоз комил бўлмайди», деганлар. Демак, бу сура намозимизнинг ҳар ракъатида бизга ҳамроҳ бўлган ва доимий тилимиздан тушмайдиган сурадир.

Агар эътибор қилсак, «Фотиҳа» сурасидаги яна бир Илоҳий сирси-ноатга гувоҳ бўламиз. Намозхон одам ҳар куни беш вақт намозида ўттиз икки марта шу сурани ўқийди. Энди 70-80 га кирган инсон ушбу сурани неча минг марта ўқиганлигини тасаввур қилинг. Яна нафл ибодатларни ҳам адо қиладиган ва намозлардан ташқари бу суранинг ўзини мудом такрорлаб ўқиб юрадиган кишилар ҳам бор. Лекин ажабки, сизнинг айта-диган сўзларингизнинг ичида шу сурадан кўра сизга суюклироқ, севиклироқ сура, суюклироқ бир сўз йўқдек.

Яъни, ҳар қандай сўз ҳам такрорлайверсангиз, эскириб қолади, зерикасиз, озгина ўқимай турсам, дейсиз. Лекин Оллоҳнинг Каломи бўлган бу буюк Сўзни - «Фотиҳа» сурасини ҳар куни неча бор такрорламанг, зерикмайсиз, билъакс, роҳатланасиз, ором оласиз, дилингиз равшан тортади очилади, чунки бу сура «Очувчи» сурадир.

Бу суранинг яна бир номи «Уммул-Қуръон»дир. Яъни, “Қуръоннинг онаси”дир. Бутун Қуръоннинг маъносини ўз ичига олгани учун ҳам шу номни олгандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ушбу сура Қуръоннинг онасидир, у Китобни Очгувчидир, у Етти такрорлангувчидир”, деб марҳамат қилдилар.

Шунингдек, ушбу сурайи карима “Шифо” сураси деб ҳам аталади. “Сиҳоҳи ситта”да (олти саҳиҳ ҳадислар тўпламининг ҳаммасида) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бизни - ўттиз отлиқ аскарни жангга жўнатдилар. Йўлда бир араб қишлоғига тушдик. Улардан бизни меҳмон қилишларини сўраган эдик, истамадилар. Шунда баногоҳ уларнинг бошлиқларини чаён чақиб олган экан, улар бизнинг олдимизга келиб: “Ораларингизда чаён чаққанига қарши дам соладиган киши борми?” деб сўрашди. Мен шундай дуони билишимни айтиб: “Аммо сизлар бизга ҳақ тўламасангизлар мен ҳам дам солмайман”, дедим. Улар: “Биз сизларга ўттизта қўй берамиз”, дейишгач, мен “Алҳамду” сурасини етти марта ўқиган эдим, ҳалиги одам дарддан бутунлай халос бўлди. Биз қўйларни олганимиздан кейин кўнглимизда шубҳа уйғонди ва улардан биронтасига тегмай, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, бўлган воқеани айтиб берган эдик, у зот: “Алҳамду” руқия - у билан дам солса шифо бўладиган сура эканини қаердан билдинг? У кўйларни тақсимлаб олинглар ва менга ҳам ўзларингиз билан бирга бир улуш бўлинглар”, дедилар.

Аҳмад ва Байҳақий “Шуъабул-иймон” китобида Абдуллоҳ ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Мен сенга Қуръонда нозил бўлган энг яхши сура ҳақида хабар берайинми?” дедилар. Абдуллоҳ: “Хабар беринг, ё Расу-луллоҳ”, деган эди, айтдилар: “У Фотиҳа сурасидир. Унда барча касал учун шифо бордир”.

Яна Оллоҳ таоло бу сурани «Сабъул-масоний», деб ҳам атайди. Яъни, бу - доим такрорланувчи етти оят, деган мазмунни билдиради. Куръони Каримда Оллоҳ таоло жаноби Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга хитоб қилиб: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчини (яъни, етти оятдан иборат бўлган, хдр бир ракъат намозда такрорланадиган “Фотиҳа” сурасини) ва Улуғ Куръонни ато этдик», дейди. (Ҳижр сураси, 87-оят). Яъни, Оллоҳ таоло ушбу улуғ сурани «Қуръон»нинг ёнида алоҳида таъкидлаб айтади. Такрорланувчи дегани, хар ракъат намозимизда такрорланиб тургани сабаблидир. Баъзи уламолар такрорланувчи дейилганининг сабаби бу сура Куръони Каримдаги бошқа суралардан фарқли ўлароқ, икки бор нозил бўлган деб ҳам тафсир қиладилар. Яъни, аввал Маккайи мукаррамада, сўнг Мадинайи мунавварада иккинчи марта нозил бўлган, шунингучун такрорланувчи деган номга эга, дейдилар.

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

1.Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан.

Етти оятдан иборат бўлган ушбу муборак суранинг аввалги ояти «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» оятидир. Бу ояти карима 114 та сурадан 113 тасининг аввалида келиши билан бирга мана шу биринчи суранинг илк оятидир. Фақат «Бароат - Тавба» сурасидан бошқа 113 та суранинг олдида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» келади. Бу кўпчилик уламолар наздида «Алҳамду» сурасининг биринчи оятидир. Айрим уламоларимиз: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» Оллоҳнинг оятидир, лекин сураи Фотиҳанинг биринчи ояти эмас, балки ҳар бир сура олдида келадиган алоҳида оятдир» дейдилар.

Ушбу ояти карима «Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан», деган маънони англатади ва бу билан Оллоҳ таоло бизга ҳар ишни ёлғиз Унинг номи билан бошлашимиз зарур эканини таълим беради. Яъни, биз мўмин-мусулмонлар қиладиган ҳар бир ишимизни ўз номимиздан қилмаймиз, ёки ўзимизга ўхшаган инсонлардан бўлган кишининг номидан ҳам қилмаймиз, ёки бирор миллат ёки мамлакат номидан ҳам эмас, балки бутун оламларнинг Парвардигори бўлган Оллоҳ номи билан қиламиз. «Бисмиллоҳ», деганимиз, Оллоҳ номи билан, деганимиздир.

Ҳазрати Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида: «Ҳар бир муҳим, аҳамиятли иш Оллоҳнинг номини зикр қилмас-дан бошланар экан, у иш охирига етмайди, балки чала бўлиб, кесилиб қолади», деганлар. Мана шунинг учун ҳам биз Шариати Исломийя буюрган, ижозат берган ҳар бир ишни Оллоҳ номи билан бошлаймиз, биз мусулмонлар мана шундай шарафга эгамиз. Бу мақом ҳар бир ишини «бисмиллоҳ» билан бошлаш эътиқодида бўлган инсондан фақат «бисмиллоҳ» деб бошлайдиган ишларни, яъни, ҳалол, покиза ва савобли амалларни қилишни тақозо этади.

Демак, Оллоҳтаоло ҳаром қилган, Оллоҳнинг номи билан бошлаб бўлмайдиган ишларга мусулмон одам қадам босмаслиги лозим. Аммо кимда-ким Оллоҳ таоло ҳаром қилган, Шариатимиз манъ қилган, Динимиз қайтарган нотўғри, гуноҳ жиноят ишларни Оллоҳнинг номи билан бошласа, ундай кимса диндан чиқиб, кофир бўлади. Чунки Оллоҳнинг номи билан фақат ҳалол ишларни бошлашга буюрилганмиз, ҳаром иш учун «бисмил-лоҳ» деган одам диндан чиқади. Масалан, Оллоҳ таолонинг ароқни ҳаром қилганини билиб туриб кимдир уни «бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб ичса, бу одам кофир бўлади. Аммо бу сўзни айтмай ичса, кофир эмас, гуноҳкор бўлади, бас, қилмишидан тавба қилиб, кейин бу ҳаромга қайта яқинлашмаса, Оллоҳ унинг бу гуноҳини кечиши умид қилинади. Лекин шу ҳаромнинг истеъмолини Оллоҳ номи билан бошлаши, бамисоли, Оллоҳ таоло буни ҳалол қилган, дегани бўлиб, ақидамизга кўра, ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром деган киши диндан чиқиб, кофир бўлади.

«Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан».

Оллоҳ таоло бу ояти каримасида ҳар бир хайрли ишни Ўзининг номи билан бошлашимизга амр қилар экан, нафақат номи билан, балки У Зотнинг улуғ сифатларини ҳам номига кўшиб айтишга буюради. Ҳа Оллоҳ таоло Ўзининг Раҳмон ва Раҳийм исмсифатларини айтишга буюрди. Нега? Эътибор беринг, Оллоҳ таолонинг сифатлари жуда ҳам кўп. Оллоҳ таолонинг ҳамма нарсадан ғолиб, кофирларни азобловчи, деган маънодаги «Қаҳҳор» сифати бор, шунингдек, қаттиқликка далолат қилувчи яна бошқа сифатлари ҳам мавжуд. Лекин бизларга «Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан», деб бошлашимиз буюрилди. Бу билан, биринчи навбатда, биз бандаларга Яратганнинг Меҳрибон, Раҳмли Зот экани намоён бўлса, шу билан бирга Ҳақ таолонинг бу улуғ сифатини бандалари ҳам ўзлаштириши лозим экани буюриляпти. Зотан, уламоларимиз Оллоҳнинг хулқи билан хулқланишга тарғиб қилганлар. Оллоҳтаолонинг хулқи, бири Раҳмонлик ва яна бири Раҳиймлик, яъни, меҳрибонлик ва раҳмлиликдир.Демак, меҳрибонлик ва раҳмлилик мусулмон инсонда энг кўриниб турадиган сифат бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ҳар куни, ҳар соатда Қуръондан бир сура ўқисак, Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман, деб тилимизда, тилимиз орқали бутун вужудимизда шу меҳри-бонлик ва раҳмлилик фазилатлари сингиб кетиши учун Раббимиз ҳар бир ишни Ўзининг мана шундай гўзал сифатлари билан бошлашимизга буюрган. Уламолар: «Биргина «бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деган оят-нинг ўзи кишини иймон келтириб, мусулмон бўлиши учун етарлидир»дейдилар. Яъни, бунда ҳам Оллоҳнинг исми ҳамда У Зотнинг Раҳмон ва Раҳим каби сифатлари зикр қилинди. Қарангки, биргина сўз билан биз Парвардигоримизнинг зотини ва сифатларини танидик. Энди кенгроқ тушунишга бир ҳаракат қилайлик: меҳибонлик - Раҳмон сифати қандай сифат?

Бизлар Оллоҳнинг бу улуғ сифатини чегарасига, ниҳоясига етиб-англашдан ожизмиз. У Зот шу қадар Меҳрибондир. Жаноб Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан келган бир ҳадиси муборакда айтиладики: «Дунёдаги ҳар бир нарсага Оллоҳ таоло Ўзининг меҳридан улашган». Масалан: ҳар бир ота-она у хоҳ инсон бўлсин, хоҳ ҳашорат бўлсин, хоҳ ҳайвонот бўлсин, ўзининг фарзандига меҳрибондир.

Агар дунёда меҳр бўлмаса, дунёнинг ўзи бўлмайди. Бутун дунёни ушлаб турган нарса меҳр-оқибатдир. Мана шу меҳр Еру осмонга Меҳрибон Оллоҳ таоло томонидан улашилгандир. Оллоҳ таоло бир муборак ҳадиси Қудсийда «Мен меҳрибонлик сифатини юзга бўлиб, шундан бир қисмини бутун оламга тарқатдим, қолган тўқсон тўққизини Ўзимда олиб қолганман», дейди. Кўрамизки, барча инсонлар ўз яқинларига меҳрибонлик қиладилар, хусусан ўз фарзандларига қанчалар меҳрибон эканини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам ҳайвонотми, ҳашоратми,барча-барча жонзотлар ўз болаларига меҳрибондир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадиси муборакларида: «Чопиб кетаётган от ҳам оёғини ерга қўйишда боламни босиб олмай, деб бир ерга қараб олади. Бу Оллоҳ таоло мана шу отнинг дилига солиб қўйган меҳрнинг аломатидандир»,-деганлар.

Ёхуд, масалан бирон товуқни ҳайдайдиган бўлсангиз, у сиздан қўрқиб нарироқ кетиши мумкин. Лекин агар унинг ёнида жўжалари бўлса-ю, сиз уларга тегинадиган бўлсангиз, товуқ ўз жонини хатарга кўйиб, сизга даф қилади. Бу ҳам ўша жониворнинг ўз болаларига бўлган меҳрибонлигидан - Оллоҳнинг бутун оламга тарқатган бир қисм меҳридандир. Бундай меҳрни Яратганнинг ҳар бир махлуқида кўрасиз. Буларнинг барчаси ўша бир қисм меҳрдан бўлиб, қолган тўқсон тўққизини Оллоҳ таоло Охират Куни учун олиб қўйди. Бандаларим - Менга иймон келтирган, Мени таниган, ҳаётларини Менга ибодат ва яхши амаллар қилиш билан ўтказган бандаларимни Қиёмат Кунида мана пгу Меҳрим билан сийлайман, гуноҳларини кечираман, Менинг мангу зиёфатхонам бўлган жаннатга мана шу Меҳрим билан киритаман, деб, юздан тўқсон тўққиз фоиз меҳрини Охират Кунига олиб қўйди.

Оллоҳ таолонинг Раҳмон сифати бутун дунёдаги мўмину кофир, яъни„ Оллоҳни танигану танимаган, ҳатто Оллоҳ таолонинг Бор ва Бир эканини инкор қилган инсонларга ҳам баробар дахлдор сифатдир. Яъни, Оллоҳтаоло дунёда мўминларни фойдалантиргани каби кофирларни ҳам фойдалантираверади. Яхши инсонларни фойдалантиргани каби жуда ёмон жиноятчиларга ҳам бу ҳаётдан насиба бериб қўйган. Оллоҳ таоло бу дунёдаги меҳрини ҳаммага улашар экан. Уламолар Оллоҳ таолонинг бу сифатини барча мўмину кофирга тааллуқли деб тафсир қиладилар.

Аммо Оллоҳ таолонинг Раҳийм - Раҳмлилик сифатига келсак, Оллоҳ таоло Охиратда фақат мўминларгагина раҳм-шафқат кўрсатади. Оллоҳ таоло айтади: «У мўминларга Раҳмли бўлган Зотдир». (Аҳзоб сураси, 43-оят). Бас, Қиёмат Кунида Оллоҳнинг Раҳму Шафқатига, Меҳру Раҳматига бу дунёда покиза иймон ва соф эътиқод билан яшаб ўтган одамларгина етадилар.

Демак, Оллоҳ таоло бу дунёда ҳаммага Меҳрибон, Охират диёрида эса, фақат мўминларгагина раҳм-шафқат Эгаси бўлган Зотдир. Шунинг учун бизлар бу дунёдан бир мўмин одам сафар қилса, Оллоҳ раҳмат қилсин деймиз, яъни, энди Охират диёрида Оллоҳнинг Раҳматига сазовор бўлсин, деганимиз бўладики, бу Раҳматга фақат мўминлар муяссар бўладилар.

الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

2.Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир.

Айрим уламолар, юқорида айтиб ўтганимиздек, «Бисмиллоҳ»ни сураи Фотиҳадан биринчи оят десалар, бошқа олимлар, хусусан бизнинг Ҳанафий мазҳаб уламолари сураи Фотиҳанинг биринчи ояти «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн»дир, деб бунга далил келтирадилар. Масалан, улуғ муфассирлардан Табарий «Жомиул-баён» тафсирларида шундай дейди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб Оллоҳнинг Раҳмон ва Раҳим сифати зикр қилинганидан кейин бир оят ўтказибоқ, яна Раҳмон ва Раҳим сифати зикр қилиниши аввалги «Бисмиллоҳ» «Фотиҳа» сурасидан ташқаридаги бир оят эканлигига далилдир».

Демак, «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» ояти айрим уламолар наздида сураи Фотиҳанинг биринчи оятидир. Бошқа уламолар иккинчи ояти, дейдилар. Бу билан маъно ўзгармайди, лекин биз, модомики, Куръони Карим тафсирини ўрганишга ҳаракат қилар эканмиз, уламоларнинг бу тафсирини ҳам билиб ўтишимиз фойдадан холи бўлмас.

«Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» оятининг мазмуни - «Ҳамд, сано, мақтов, олқиш Ёлғиз Оллоҳ учундир. У Оллоҳ бутун оламларнинг Хожаси, Парвардигори, Эгасидир», дегани. Яъни, ҳамду санони, мақтов-олқишни Ёлғиз Оллоҳ учун қилишимиз керак.

«Алҳамду» калимаси «барча мақтов, барча ҳамду сано билан мақтайман, ҳамд айтаман» деган маънони билдиради. Яъни, бирон мақтов йўқки, ўша мақтов билан Оллоҳ мақталмаса. Ҳар бир мақтов Ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққидир.

«Лиллаҳи» - «Ёлғиз Оллоҳникидир, Оллоҳ учундир» деган маънони англатади ва бу табиий ҳолдир. Чунки Оллоҳ таоло - бутун оламларнинг Эгаси бўлган Парвардигоримиз мақтовга лойиқ бўлган танҳо Зотдир. У Зотни мақтаб шукрона қилишимизга сабаблар жуда кўп. Оллоҳнинг бизга берган неъматлари ҳам беҳад ва беададдир. Қуръони Каримда Оллоҳ таоло: «Агар сизлар Оллоҳнинг неъматларини санасангизлар, уларнинг саноғига етолмайсизлар», дейди. (Иброҳим сураси, 34-оят).

Ҳақиқатан, бизга саноқсиз неъматларни ОллоҳнингЎзи бериб қўйган. Бунинг учун эса албатта бу неъматларни бизга берган Зотга ҳамд айтишимиз керак. Ҳамд Эгаси бўлиш Ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққи! Чунки у Зот бутун оламларнинг Парвардигоридир. Роббимиз бизларни инсон қилиб яратди. Инсонлар орасидан бизга марҳамат кўрсатиб, Ўзининг Йўлидаги, мусулмон бандалари қаторида Тўғри Йўлга Ҳидоят қилиб кўйди. Бунинг учун биз албатта Оллоҳтаолога ҳамду сано айтамиз. Ҳар бир ишимизда, ҳар олган нафасимизда, бизлар учун бутун оламни хизматкор қилиб кўйганлиги учун, ўз вужудимиз ҳам, атроф-жавонибдаги барча жонли-жонсиз нарсалар ҳам Оллоҳнинг Амри билан биз - инсонларга бўйинсуниб, хизмат қилиб тургани учун, Оллоҳга шукр қиламиз.

Ахир тасаввур ва тафаккур қилсак, биз нафас олаётган лекин ҳеч ким кўзи билан кўриши мумкин бўлмаган ҳавонингўзи Оллоҳнинг бизга берган бир буюк неъматидир. Бу ҳавони бандалардан биронтаси ишлаб чиқараётгани йўқ. Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандалари нафас олишлари учун мана шу ҳавони ортиқчаси билан таъмин этиб турибди. Ёки бизларни тоза бўлишимизга сабаб бўлган сув ҳам Оллоҳнинг неъматидир. Тасаввур қилинг, ўша сиз билан биз истеъмол қиладиган, фойдаланади-ган, ичиб ташналигимизни қондирадиган, бизга таом бўладиган, кир бўлсак бизни тозалайдиган сув, мана шу Оллоҳ таоло яратган ерда - заминда турибди. Ахир ҳар қандай тупроққа сув қуйилса сингиб кетадику, лекин Оллоҳтаоло шу бандаларим фойдалансинлар деб ўша ерга: сен устингдаги сувни сингдирмасдан сақлаб турасан, деб буюрган. Бу бизга катта неъматдир. “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, у мушрикларга) айтинг: «Хабар берингизчи, агар (баногоҳ ичар) сувларингиз (Ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда (Оллоҳдан ўзга) ким сизларга оқар сув келтира олур?! (Жонсиз бутларингизми?! Бас, нега у бефойда-бежон бутларни Меҳрибон Оллоҳга шерик қилиб олдингизлар?!)” (Мулк сураси, 30-оят).Ёки айрим жойларда дарёларга, денгизларга қаралса, ёнма-ён, ўрталарида кўзга кўринадиган тўсиқ бўлмай дарё-денгиз ёнма-ён бўлган жойлари бор экан. Оллоҳ таоло Қуръони Каримда ўша дарёларнинг бирини шўр, бирини чучук қилиб қўйганлигини бизга миннат қилади, яъни,, бандаларим фойдалансин деб, ҳалиги шўр сувнинг тузи чучук сувга ўтмасдан турсин деб, уларнинг ўрталарига кўз билан кўриб бўлмайдиган, лекин ўта мустаҳкам бир тўсиқ қўйганини зикр қилади: “(Оллоҳ) икки денгиз-дарёни буниси чучук - ширин, униси шўр - аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида (бир-бирларига аралашиб кетишдан тўсиб турадиган) тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир.” (Фурқон сураси, 53-оят). Мана бу бизларга Оллоҳнинг неъмати эмасми?

Ёки ўзимизнинг вужудимиздаги ҳар бир аъзога қарасак, Оллоҳнинг Амри билан ишлаб турибди, сиз ва бизни ақлимиз билан эмас, кувватимиз билан ҳам эмас, илмимиз билан ҳам эмас, балки, Оллоҳнинг Буйруғи билан бизларга хизмат қилиб турибди.

Масалан, ҳаётимиз белгиси бўлган, тинмасдан уриб, ишлаб турган юрагимиз ҳақида бир фикр юритайлик. Буни биз ўзимиз ақл билан ишлатиб турган бўлсак, ухлаб қолганимизда, юрак уриши ҳам тўхташига тўғри келарди. Тасаввур қилайлик, агар юрак беш дақиқа урмаса нима бўлади? Лекин Оллоҳ таоло унга ишлаб турасан, деган буйруқни берди, сени ўша бандамнинг ичига жойлаган эканман, у ҳаёт бўлиб, ҳаракат қилиб яшаб туриши учун сен доим ишлайсан, у билса ҳам, билмаса ҳам, у уйғоқ вақтида ҳам, ухлаётганида ҳам, унинг хушида ҳам, тушида ҳам, ҳар ҳолатда ишлайсан деган буйруқни бердики, энди уни ҳеч ким тўхтатолмайди, фақатгина Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи хоҳлаган пайтида тўхтатади.

Атрофимиздаги оламга қараб, ўз вужудимизга назар ташлаб, Оллоҳ-нинг сон-саноқсиз неъматларига гувоҳ бўламиз ва албатта: «Алҳамду лиллаҳи роббил-аламийн,» яъни, “Оллоҳга ҳамд бўлсин”, деймиз.

Роббил аламийн - барча оламларнинг Парвардигори. Роб деган сўз Хожа, Эга, Парвардигор деган маънони билдиради.

Оламийн - оламлар дегани. Яъни, барча оламларнинг Хожаси, Парвардигори бўлган Оллоҳга ҳамд бўлсин. Оламлар Парвардигори ибораси бошқа бир сурада: «Осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори», деб тафсир қилинади. Демак, осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг барчаси олам ҳисобланар экан.

Қадим манбаларда «ўн саккиз минг олам» деган ибора қўлланади. Буни фаразан, шундай тушуниш мумкин: сиз билан биз бир инсоният оламимиз. Атрофимизда бошқа оламлар ҳам бор. Масалан: Паррандалар олами, Даррандалар олами, Наботот олами, Жамодот олами, Тоғу тошлар ва ҳоказо.

Биз кўра оладиган оламлар саноқлик, лекин биз билмайдиган оламлар ҳам борки, шу боис қадимдан уламолар Оллоҳ таоло ўн саккиз минг олам Эгаси деган иборани қўллайдилар. Биз мана шу оламларнинг ҳаммасини Эгаси бўлган Ёлғиз Оллоҳга ҳамд айтамиз. Ҳамдга лойиқ бўлиш Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч кимнинг, жумладан бирорта инсоннинг имконида иўқ нарсадир. Чунки инсонга қандай шараф, катта мансаб ё бошқа бир мартаба ато қилинмасин, ўша фазилати учун мақтайлик десак, унинг бошқа юзта нуқсони бизни хижолат қилиб қўяди. Шундай экан, Яратган Парвардигор - барча оламларнинг Эгасигина мақтовга лойиқ Зотдир.

«Оламлар» калимаси араб тилида «аломат» сўзи билан ўзакдошдир. «Аломат» сўзи ўзбек тилида белги деган маънони англатади. Яъни, ўн саккиз минг оламдан ҳар бир олам ўзининг Яратгувчиси - Ёлғиз Оллоҳнинг Бор ва Бир эканига аломат - белги экан. Ҳақиқатан, энг кичкина заррани қарасак ҳам ёки жуда катта бир сайёрага назар солсак ҳам уларнинг ҳар бири ўзининг Яратувчиси, парвариш қилиб, бошқариб турувчиси бор эканига далолат қилиб туради.

Энди, ўз тамаддуни билан фахр қилаётган бугунги кунимизга бир назар ташлайлик. Инсоният онги шиддат билан ўсиб, илму фан суръат билан ривожланяпти. Дунёвий муносабатлар ҳадди аълосида тараққий топиб, хилма-хил асбоб-анжом, жиҳоз ва ускуналар бутун қулайликлари билан оламни тўлдирди. Қани айтингчи, мана шу тараққиёт билан инсон бир пашшанинг қанотини ярата олдими? Йўқ, асло! Биз инсонлар учун бунинг имкони йўқ. Миттигина пашшанинг қанотидан тортиб, энг улкан сайёраларгача барча-барчасини яратиш - йўқдан бор қилиш Ёлғиз Оллоҳ таолонинг измидаги иш. Демак, бутун инсоният тўпланиб бир пашшанинг қанотини ярата олмаса, ўша пашшанинг қаноти ҳам Оллоҳнинг Яратувчининг борлигига далолат қилиб турадиган бир аломат - белги эмасми?!

الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

3.(У) Меҳрибон, Раҳмлидир.

Бу ояти кариманинг маъноси юқорида айтиб ўтилди. Оллоҳ таоло шундай Меҳрибон ва Раҳмли Зот. Оллоҳ таолонинг ушбу буюк сифатлари «Бисмиллоҳда» ҳам келиб, яна бу ўринда қайта такрорланишининг сирри сабаби тўғрисида муфассир уламолар шундай дейдилар: «Сиз билан биз - инсонлар ўзимизнинг ожизлигимиз, бепарволигимиз, илмсизлигимиз сабабидан умримизнинг кўп қисмини ибодатсиз, итоатсиз ўтказиб, нотўғри ишларга сарф этиб, ёшимиз бир жойга етиб борганида тавба тазарруъ қилиб, ибодат йўлига ўтайлик десак, шайтон дилимизга васваса солиб: «Сен шундай гуноҳлар қилдингки, энди сени Худо ҳеч ҳам кечирмайди», деб алдаганида ноумидликка тушиб қолмаслигимиз учун Оллоҳ таоло яна бир бор бизларга: «Мен Меҳрибонман ва Раҳмлиман», деб сура ўртасида қайта таъкидламоқда».Бошқа бир оятда: «Оллоҳнинг Раҳматидан ноумид бўлманглар», дейилади. Яъни, Оллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб, айтадики: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг (турли гуноҳ маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг Раҳмат-Марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.” (Зумар сураси, 53-оят).

Оллоҳ таоло мазкур оятида ўзининг Раҳмонур-Раҳийм эканини таъкидлаш билан сизларнинг вужудингиз, тақдирингиз барчаси Ёлғиз Менинг Қўлимда, агар Мен раҳматимга олсам, ҳеч қайси гуноҳ Менга писанд эмас, кечираман деган маънони англатади. Шунинг учун Раҳмонур-Раҳийм сифатларини Оллоҳ таоло бу суранинг ўртасида яна бир таъкидлаб ўтади.

Ҳақиқатан, Буюк Парвардигориизнинг Раҳмон сифати - меҳрибонлик ҳамма махлуқотга нисбатан мавжуд. Нафақат Ерда ҳатто осмонда ҳам. Зотан, осмондаги қушларни тутиб турган ҳам Раҳмондир. Бу ҳақда Оллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Улар устларида (қанотларини) ёйгувчи бўлган ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмадиларми?! У (қуш)ларни Ёлғиз Раҳмонгина (самода) ушлаб турар! Албатта У барча нарсани Кўриб тургувчидир.” (Мулк сураси, 19-оят).

Осмондаги қушни Оллоҳ ушлаб турибди, буни кўзимиз билан кўриб турибмиз, бунга ақлимиз етади. Лекин биз турган Ер ҳам осмонда турибди, яъни,, фазода айланиб турган сайёра, сиз билан биз неча миллиард инсоннинг ва барча жонзотларнинг ҳаёти ўтаётган мана шу заминимиз - мана шу Ерни ҳам Раҳмон ушлаб турибди. Оллоҳ таоло бир қушни осмонда ушлаб турганига ҳайрон бўлсаг-у, бу қадар буюк сайёрани ҳавода муаллақушлаб турган Раҳмон ва Раҳим бўлган Оллоҳтаоло эканини унутиб қўйсак, бу ишимиз инсофдан бўлмас!

Демак, Раҳмон бўлган Оллоҳимиз мана шундай Меҳрибон, гуноҳларни Кечгувчи, тавбаларни Қабул қилгувчи ва бутун оламни Ўз Ҳикмати билан Бошқариб тургувчи Меҳрибон Зотдир.

Ибодатларимиз, яхши амалларимиз жуда оздир. Борлари ҳам жуда нуқсонлидир. Биз бу амалларга суяниб, ҳеч нарсага етолмаймиз. Зотан, бу амалларга бизни қодир қилган ҳам ўша Меҳрибон Оллоҳдир. Лекин Оллоҳнинг Ўзи бизларнинг билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечираман деса, ҳатто мана шу нуқсонли амалимизни ҳам қабул қиламан деса, у Раҳмоннинг ихтиёридаги ишдир.

“Саҳихул-Бухорий”да Оллоҳ таоло тавба қилган бандасини қанчалар яхши кўриши ва гуноҳларидан ўтиши хусусида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом жиҳод вақтида асир тушган кишилар орасида бир аёл шу асирларнинг гўдак-чақалоқларини эмизаётганини кўрсатиб, саҳобаларига: «Мана бу хотин ўзининг боласидан бошқа чақалоқларни ҳам эмизяпти, шу аёлга ўз болангни ўтга ташла, деб буюрилса, ташлайдими?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Ўзини ўтга ташласа ташлайдию, лекин ҳеч қачон боласини ўтга ташламайди», дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Оллоҳ таоло ҳам бандасини ўтга ташлашни истамайди. Бу онанинг ўз боласига бўлган меҳридан кўра Оллоҳнинг сиз билан бизга бўлган меҳри буюкроқ, улуғроқдир» дедилар.

Ёки яна бир ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Туя миниб кетаёган бир мусофир чарчаб, истироҳат қилгани тушиб, озгина дам олиб, кўзини очса, миниб келган туяси устидаги бор нарсалари билан йўқ эмиш. Чор атрофдан қидириб, ҳеч қаердан тополмасдан чарчаб, ҳориб келиб, яна ухлаб қолибди. Бироз вақт ўтгач уйғониб қараса, йўқолган туяси қайтиб келиб қолган экан. Ўша инсон шу пайтда қанчалар хурсанд бўлади? Сиз билан биз гуноҳларимизга тавба қилиб Оллоҳга қайтсак, Меҳрибон Оллоҳимиз бундан ҳам кўпроқ хурсанд рози бўлади».

Ҳар бир яхши амалингиз учун мукофотлар ато этаман, тавбаларингизни қабул қиламан, ҳар қандай гуноҳларингизни кечираман, деб турган Зотдан ҳам меҳрибонроқ ким бор? Шунинг учун ҳам бу сураи каримада Оллоҳ таолонинг Раҳмонур Раҳим деган сифати яна бир бор зикр қилинди.

مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ

4.Дин-Жазо Кунининг Эгасидир.

«Дин» сўзи жазо-мукофот маъносини англатади. «Явмуддин» - Жазо Куни деганидир. «Малики явмид дин» - Жазо Кунининг Эгаси - Подшоҳи деганидир. Бу Ёлғиз Оллоҳ таологагина тегишли сифатдир. Бу дунёда подшоҳларнинг тури кўп. Уларнинг яхшилари ҳам бор, ёмонлари ҳам, адолатлилари ҳам бор, золимлари ҳам. Уларнинг подшоҳликлари саноқли муддатда, яъни, шу дунёнинг ўзидаёқ тугашини ҳам кўриб турибмиз. Қанчадан-қанча подшоҳлар бу дунёдан ўтиб - йўқ бўлиб кетганларига гувоҳмиз. Демак, булар барчаси шу дунёнинг муваққат мансаб лавозимлари экан.

Лекин ҳақиқий дунё бўлган Охират диёрида битта Подшоҳ бор - У Оллоҳдир. Жазо Кунининг Эгасиман - Подшоҳиман, дейди Оллоҳ таоло.

Биз «дин» сўзи жазо деган маънода келишини айтдик. Диндор дегани ўша жазо борлигига ишонадиган инсон деганидир. Мана, диндор билан динсизнинг фарқи шу сўзнинг ўзида аён бўлади. Фақат бугунни ўйлайдиган, ҳозирнинг хузурини кўзлайдиган, келажакда - Охират диёрида нима бўлиши ҳақида тафаккур қилмайдиган, балки Охират борлигига иймон келтирмайдиган кимсани динсиз дейилади. Яъни, ундай кимса қилаётган иши савобми, гуноҳми эканлигига ҳам ёки бировларга манфаатми, зиёнми эканлигига ҳам қарамайди. Ҳозир роҳат қилиб қолсам, ҳозир топиб қолсам, айшу ишрат қилиб қолсам бўлди дейди. Мана шу кимса динсиздир. Диндор инсон деганда эса худди рўзадор деганда рўзани ушловчини тушунганимиз каби, диндор деб динни тутувчини тушунамиз. Динни ушлаб турган диндор инсон ҳар бир ишида шу ишни қиляпман, Эртага шунинг жазоси бор, ўлганимдан кейин Қиёмат Кунида Оллоҳ олдида шу ишимга жавоб бераман деб ишонадиган инсондир. Бошқача айтганда, ҳақиқий инсон диндор бўлади. Масалан, ҳайвон хоҳлаган ишини қилиши мумкин, уни биров айбламайди. Чунки Оллоҳ нга яхши-ёмонни ажратадиган ақл бермаган. Аммо инсонга эса Оллоҳт оло ақл-фаросат неъматини ато этганки, агар у шу ақли билан иш тутмаса, ҳалолни ҳаромдан, савобни гуноҳдан ажратмаса, у инсон ҳайвондан фарқсиз бир махлуққа айланади. Диндор инсон эса ҳар бир ишини эртага Оллоҳ олдидаги жазо, масъулиятни ўйлаб қилади. Мана шу диндорликдир, мана шу ҳақиқий инсонликдир.

«Явмуд-дин» - Жазо Куни дедик. Бу сўз шундоқ, осонгина айтиб қўйиляпти, лекин бу Кунни сиз билан биз тўла тасаввур қила олмаймиз. Бу ҳақда бошқа бир оятда Ҳақ таоло шундай дейди: “(Эй инсон), сен Жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен Жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш Ёлғиз Оллоҳники бўлур!” (Инфитор сураси, 17-19-оятлар).

Яъни, биз юқоридаги ояти каримадан ва яна бошқа кўп оятлардан ўрганиб, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан эшитиб, Жазо Куни бор, деб иймон келтирамиз, лекин уни бутун ҳолатида, бутун хатари билан, бутун кўлами билан, бутун даҳшати билан билолмаймиз, то бориб кўрмагунча тўла ҳис қилолмаймиз. Оллоҳ таоло Ўзининг энг улуғ бандасига, энг яқин Дўстига, бутун оламлар учун Раҳмат қилиб юборилган энг сўнгги Пайғамбарига «Сиз ҳам билмайсиз, фақат Мен биламан», дейди.

Оллоҳ таоло у Кун ҳақида яна: «Жазо Куни - ҳеч бир жон бирон жон учун бирон иш қилишга эга бўлолмайдиган Кундир», деди.

Яъни, бу дунёда бирор хато қилсак, бизни тўғри йўлга йўллаб қўядиганлар топилади, уларнинг қўллаб-кувватлашлари билан айрим жазолардан қутулиб ҳам қоламиз. Лекин у Кунда ҳеч ким бировнинг орасига туша олмайди.У Кунда Ёлғиз бир Подшоҳ бўлади, у Менман, дейди Оллоҳ таоло.

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

5.Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.Мана бу Илоҳий Сўзлар билан биз ҳар куни, намозимизнинг ҳар ракъатида ўқийдиган ушбу сураи каримада Оллоҳтаолога илтижо қилиб - Ёлғиз Сенгагина ибодат қиламиз. Чунки ҳамду санога Лойиқ Ўзингсан, Оламларнинг Хожаси Ўзингсан, энг Меҳрибон ва энг Раҳмли ҳам Ўзингсан, бу дунёгина эмас Охират Кунининг - Жазо Кунининг Эгаси ҳам Ўзингсан, бас, Сендан бошқа кимга ибодат қиламиз, албатта Ёлғиз Ўзингга ибодат қиламиз, Ёлғиз Ўзингдан мадад сўраймиз, деб ваъда берамиз.

Ийяка наъбуду - калимаси ҳар бир кишининг мўмин бўлиши ва динга киришининг калити ҳисобланган «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадурра-сулуллоҳ» калимасининг маъносидир. «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, Ёлғиз Оллоҳ бордир. Ва Муҳаммад алайҳиссалом Оллоҳнинг Элчисидир», деб иймонга кирган эканмиз, «ийяка наъбуду» деган сўзимиз ҳам худди шу маънони билдиради. Яъни, Сендан бошқа ҳеч қандай худо йўқ, Сен ўзинг Ёлғизсан, Сендан бошқа сиғинадиганимиз йўқ, Сендан бошқа суянадиганимиз йўқ, Сендан бошқа биров бизга ёрдам ҳам беролмайди.

Ва ийяка настаъийн - Ёлғиз Ўзингдангина мадад сўраймиз. Демак, биз эътиқод қиламизки, бизларга мадад берадиган биргина Зот бор, У Зот Ягона Оллоҳдир. Оллоҳ хоҳламаса, ҳеч ким бизга бирон яхшилик қилол-майди, Оллоҳ хоҳламаса, ҳеч ким бизга ёмонлик ҳам қилолмайди.

Шу ўринда мазкур ояти каримадаги яна бир гўзал ва теран нуктага эътибор берайлик. Оллоҳтаоло бизга аввало, У Зотга ибодат қилиб, сўнгра Ундан ёрдам мадад сўрашимиз тўғри бўлишини уқтиради. Акс ҳолда, Оллоҳга ибодатсиз, Расулига итоатсиз кимсаларнинг дуо-илтижолари мустажоб бўлмаслигига, бошқача айтганда, Жаноби Ҳақ динсизларга мадад-ёрдам бермаслигига ишора қилади.

Табароний “Авсот” китобида келтирган ҳадисда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам “Фотиҳа” сурасини ўқидилар, сўнгра дедилар:“Парвардигорингиз айтди: “Эй Одам боласи, Мен сенга етти оят нозил қилдимки, ундан учтаси Мен учун, учтаси сен учун, биттаси эса Мен билан сенинг ўртамиздадир. Мен учун бўлган оятлар: “1- Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир. 2- (У) Меҳрибон ва Раҳмлидир. 3- Дин - Жазо Кунининг Эгасидир”.

Мен билан сенинг ўртамизда бўлган оят: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”, оятидир. Демак, сен томонингдан Менга ибодат қилиш, Менинг зиммамда эса сенга мадад бериш бордир.

Энди сен учун бўлган оятлар: “1- Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин. 2- (Бизларни) шундай зотларнинг йўлига (ҳидоят қилгин)ки, Сен Ўзинг уларга (Тўғри Йўлни) инъом қилгансан. 3- Улар (Сен томон-дан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга кетмаганлар - адашмаганлар”, оятларидир.Мана, бизлар Оллоҳнинг номи билан бошлаб, ҳамду сано билан Оллоҳнинг сифатларини айтиб, Унинг Ўзи бу дунё ва Охират Эгаси эканлигини эътироф этиб, Ўзигагина ибодат қилиш, Ўзидангина мадад сўраш ваъдасини бериб, навбатдаги ояти каримани ўқиймиз:

اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ

6.Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин.

Бу оят сураи Фотиҳанинг юрагидир. Оллоҳ таоло мана шу дуони қилишимиз учун бизларга ушбу сурани ўқишни буюрган. Яъни, «Ўзинг бизларни Тўғри Йўлга Ҳидоят қилгин». Бизнинг Оллоҳдан тиланчимиз, дуойимиз, илтижойимиз, ёлвориб сўрайдиган нарсамиз шудир.

Сирот - бу йўлдир. Мустақим - тўғри деган маънони англатади. Иҳдина калимаси - бизни Ҳидоят қилгин, йўллагин, бошлагин, етаклагин деган маънодадир. Ушбу оятда бизлар бу дунёдаги ҳаётимизни адашмасдан, эгри йўлларга кириб кетмасдан, адашиб залолатга тушиб қолмасдан ўтиб олишимиз учун ҳар куни, ҳар соатда, намозимизнинг ҳар ракъатида «Ўзинг бизни Тўғри Йўлга Ҳидоят қилгин», деб сўраб туришимиз барча оламларнинг Парвардигори, Жазо Кунининг Эгаси бўлмиш Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ таоло томонидан бизга буюрилди. Демак, бизлар ўзимизнинг илмимизга ёки ақлимизга ёки яна бошқа нимадир нарсамизга суяниб, Тўғри Йўлни топаман десак, мана шу адашганимиздир. Чунки бизни Оллоҳ ҳидоят қилсагина, Тўғри Йўлни топамиз.

Сиротул-мустақим деган сўзни тафсир қилиб, Сирот бу Қуръондир, дейди баъзи уламолар. Яъни, бизларни Тўғри Йўлга бошлагин дегани бизларни Ўзингнинг Каломингга бошлагин, ҳаётимизни Сенинг Каломинг андозасида, Сен буюрган ишларни адо қилиб ўтказишга муваффақ қилгин, деганимиз бўлади.

Бошқа баъзи уламолар эса, Сирот бу Исломдир дейдилар. Яъни, адашиб, динсиз бўлиб, нотўғри ишларни, нотўғри йўлларни дин қилиб олиб, залолатда ўтиб кетмаслигимиз учун Ўзинг бизларни Исломингга, ҳақиқий Дининг, сўнгги мукаммал Динингга эриштиргин, ҳидоят қилгин, деганимиз бўлади, деб ҳам тафсир қиладилар. Мана шу бизлар доим Оллоҳдан сўрашимиз лозим бўлган нарсадир. Чунки Оллоҳнинг Йўлига кириш осон эмас. Бу Ёлғиз Оллоҳнинг Ҳидояти билан бўлади. Агар биз астойдил сўрасак, ҳаракат қилсак, Оллоҳ таоло бизни Ўзининг Тўғри Йўлига йўллайди.

Мана шу Ҳидоятдир. Яъни, Оллоҳтаоло бутунлай бошқа йўлда юрган, бошқа тарафни истаб юрган одамларни, бу Тўғри Йўлга мажбуран буриб қўймайди, балки Ўзи истаган инсонларни, Ўзидан Ҳақ Йўлни сўраган инсонларни Тўғри Йўлга бошлайди.

Бизни Ҳидоят қилгин деганимиз бизларни ҳам ўша Тўғри Йўлингни излаган одамларнинг қаторида қилгин, деганимиздир. Чунки, мусулмонларининг орасида ҳам Тўғри Йўлга юришдан узоқда бўлган кишилар йўқ эмас.

Одамлар ёзган нарсаларни Қуръондан кўра афзалроқ деб ўйлаётган кишилар ҳам йўқ эмас. Бошқа ҳар қандай китоб Оллоҳнинг Китобига қандай баробар келади?! Нега улар адашадилар? Шуни билмайдиларми, деб сўрарсиз? Билмайдилар, чунки, уларни Оллоҳ ҳидоят қилган эмас. Буни Оллоҳ ҳидоят қилса биламиз.

Биз оддий инсонлар Қуръон нақадар улуғ Китоб эканини сўз билан етказиб беролмаймиз. Тўғри Йўлда бўлишимиз учун Исломнинг асоси бўлган Қуръоннигина ушлашимиз керак эканини Ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч ким бизга етказиб беролмайди. Агар Оллоҳтаоло Ўз Инъоми - Марҳамати билан кимнинг онггига, вужудига, қалбига Тўғри Йўлга бўлган муҳаббатни сингдирар экан, мана шу Оллоҳнинг Ҳидоятидир. Қуйидаги ояти каримада ана ўша Оллоҳнинг инъомига сазовор бўлган зотлар ҳақида сўз боради.

صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

7.(Бизларни) шундай зотларнинг йўлига (ҳидоят қилгин)ки, Сен Ўзинг уларга (Тўғри Йўлни) инъом қилгансан - улар (Сен томондан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга кетмаганлар - адашмаганлар.

Яъни, «Эй Парвардигор, бизларни Сенинг ғазабингга дучор бўлмаган, залолатга кетмаган, Тўғри Йўлдан озмаган бандаларингга инъом қилган Йўлингга Ҳидоят қилгин». Хўш Оллоҳ таолонинг Инъомига кимлар сазо-вор бўлган? Бу ҳақда бошқа бир сурада хабар берилишича, улар пайғамбарлар, сиддиқлар - чин иймон, ихлос эгалари, Оллоҳ Йўлида қурбон бўлган шаҳидлар ва Оллоҳнинг буюрган амалларини адо қилган солиҳлардир: “Кимда-ким Оллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар - пайғамбарлар, сиддиқлар (ҳақрост иймон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар (фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар) билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши дўст-ҳамроҳлардир.” (Нисо сураси, 69-оят).

“Маолимут-танзил” ва “Ал-жомеъ лиаҳкомил-Қуръон” тафсирларида ривоят қилинишича, ушбу ояти карима Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари бўлмиш Савбон розияллоҳу анҳу тўғрисида нозил бўлган. У Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламни қаттиқ севар, у зотни кўрмаса тура олмас эди. Бир куни ранглари ўзгарган, юзига ғам соя солган ҳолда келди. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом:‘ Эй Савбон, нега бунча рангинг ўзгариб кетди”, деб сўрадилар. У деди: “Ё Расулуллоҳ, мен касал эмасман, ҳеч қаерим оғриётгани йўқ. Фақат мен агар Сизни кўрмасам то кўргунимча дунёдаги энг ёлғиз одамга айланиб қоламан. Энди бўлса Охират ёдимга тушди. Қўрқаманки, у жойда мен Сизни кўра олмасам керак. Чунки Сиз пайғамбарлар билан бирга энг юксак мақомда бўласиз. Мен эса агар жаннатга кирган тақдиримда ҳам Сизнинг манзилатингиздан жуда ҳам паст жойда бўламан. Агар жаннатга кира олмасам, у ҳолда Сизни ҳеч қачон кўра олмайман”. Мана шу вақтда ушбу оят нозил бўлди.

Қатода айтади: “Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг асҳобларидан айримлари: “Жаннатдаги ҳолимиз қандай бўлади? Сиз энг баланд манзилатда, биз эса Сиздан жуда пастда қолиб кетамизку? У жойда Сизни қандай кўрамиз?” дейишганида ушбу оят нозил бўлди”.

Ояти каримада Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни севадиган, жаннатдау зот билан бирга бўлишни орзу қиладиган мўминларга бу орзуларига етиш йўлини кўрсатади: Ким зиммасидаги фарзларни адо қилиш билан Оллоҳтаолога итоат этса, суннатларга амал қилиш билан Расу-луллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга итоат этса, мана шу икки сифатга эга бўлган кишилар алабатта Охират диёрида Оллоҳнинг инъомига сазовор бўлган зотлар - энг гўзал-яхши ҳамроҳлар - дўстлар билан, яъни, пайғамбарлар, чин ихлос ва садоқатли, айтган сўзлари қилган ишларига рост келадиган сиддиқлар (Улар Абу Бакр Сиддиқ бош бўлган улуғ саҳобалар), Оллоҳ Йўлида жонларини фидо қилган шаҳидлар ва солиҳ - яхши кишилар (иймон билан солиҳ амаллар қилиб ўтган мўминлар) билан бирга бўладилар.

Икрима: “Ояти каримадаги пайғамбарлардан мурод Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламдирлар, сиддиқлардан мурод Абу Бакр, шаҳидлардан мурод Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анҳум, солиҳлардан мурод барча саҳобалардир”, деб тафсир қилган.

Демак, Оллоҳ ва Расулига итоат этиши банданинг ҳақиқий мўмин эканига ҳамда Оллоҳ ва Расулини яхши кўришига энг ишончли далилдир. Шу боисдан итоатли мўминларга жаннатга кириш ва у Улуғ Манзилда Улуғ Инсонлар билан бирга бўлиш бахти ваъда қилинди.

Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад”да келтирган ҳадиси шарифда зикр қилинишича, бир аъробий (саҳройи араб) Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Қиёмат Соати қачон?” деб сўради. Шунда Пайғамбар алаҳиссалом: “Сен У Кун учун нима (яъни, қандай яхши амаллар) тайёрлаб қўйдинг?” дедилар. Аъробий: “Ҳеч нарса тайёрлай олмадим. Фақат мен Оллоҳ ва Расулини севаман”, деган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен ўзинг севган киши билан Охират диёрида бирга бўлурсан”, деб марҳамат қилдилар.

Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу айтди: “Мен Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламни, Абу Бакрни ва Умарни яхши кўраман ва умидворманки, уларга бўлган меҳр-муҳаббатим сабабли (жаннатда) улар билан бирга бўлурман”.

Дарҳақиқат, саҳобайи киромнинг Ҳазрати Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатлари ҳавас қиларли ва то Қиёмат қадар дунёга келадиган барча мусулмонларга намуна - ибрат бўларлидир. Ҳатто улуғ ансорий саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абду Роббиҳ розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида ўта қайғуга ботиб: “Оллоҳим, Ҳабибимдан кейин ҳеч нарсани кўришни истамайман. Ўзинг то мен (жаннатда) Ҳабибимни кўргунимча кўзларимни кўр қилиб қўйгин”, деб дуо қилгани ва ўша онда кўзи ожиз бўлиб қолгани ривоят қилинади.

Мазкур Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу тушига азон кирган саҳобийдир. Оллоҳ таоло мусулмонларга кунда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан одамларни намозга қандай чорлаш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Ҳар ким ҳар хил фикр айтади, аммо Пайғамбар алайҳиссалом бу фикрларни тасдиқламайдилар. Эртаси тонг саҳарда Абдуллоҳ ибн Зайд келиб тушида биров унга азонни таълим берганини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга етказиб, ҳозирда ҳам бутун дунёда жорий азон калималарини ўқиб берганида Пайғамбар алайҳиссалом унга Оллоҳ таоло билдирганини айтиб, беш вақт намоз олдида мана шу азонни айтишни буюрадилар.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни нақадар севишларига яна бир мисол: “Анас розияллоҳу анҳу: “Биз ҳеч нарсадан Пайғамбар алайҳис-саломнинг: “Сен (Охиратда) севган кишинг билан бирга бўлурсан”, деган сўзларидан севинганча севинган эмасмиз”, дейди. Расулуллоҳни севиш уларни Оллоҳ таолонинг севгисига сазовор қилди: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Агар сизлар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, Меҳрибондир”. (Оли Имрон сураси, 31-оят).

У ҳолда Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлганлар кимлар эди? Муфассир олимлар жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ривоятлар қиладиларки, Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлар - яҳудлар эди.

Залолатга кетганлар кимлар эди? Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: «Насоролар - адашганлардир».

Яҳудлар нега Оллоҳнинг ғазабига гирифтор бўлдилар? Бунинг сабаби, улар Оллоҳ таолони таниган кишилар эдилар. Оллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган эдилар. У зотга нозил бўлган Таврот Китобида уларга Оллоҳнинг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салом келиши ҳақидаги хабар ҳам нозил бўлган эди. Пайғамбар алайҳис-салом дунёга келишларидан, ҳали Пайғамбар бўлишларидан илгари яҳудийлар «Ҳали бир Пайғамбар келади, биз унга ёрдамчи бўламиз», деб даъво қилар эдилар. Лекин Оллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-саломни яҳудлардан эмас, араб қавмидан чиқарганида, булар бирдан тўнларини тескари кийиб, кофир бўлдилар.

Оллоҳ таоло Бақара сурасида айтади: “Қачонки уларга Оллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб келганда (яъни, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон нозил бўлиб, у зот Пайғамбар бўлганларида) - ҳолбуки, илгари улар кофирларга қарши (ўша Пайғамбардан) ёрдам кутардилар - бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Оллоҳнинг лаънати бўлғай. Оллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган зотга (Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга) Ўз Фазлу Карами билан (ваҳий) туширганига ҳасад қилиб, Оллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар (яҳудийлар) ўзлари-ни энг ярамас нарсага сотдилар. (Яъни, иймон ўрнига куфрни сотиб олдилар). Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. (Яъни, Тавротни бузганлари сабабли Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлишган эди, энди Муҳаммад алайҳиссаломга кофир бўлишлари сабабли яна бир ғазабга ги-рифтор бўлдилар). Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир.” (Бақара сураси, 89-90-оятлар).

Илоҳий Китобимиз Қуръони Каримнинг эса бирорта ҳарфига ҳам заҳа етмасдан, йўқолмасдан - мана қўлимизда турибди. “Албатта бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз.” (Ҳижр сураси, 9-оят). Шунинг учун Қуръонни тафсир қилганимизда бизларнинг тафсир-таржималаримизни хато ёки тўғрилигини аслига солиштириб, билиб олиш мумкин. Аммо Инжил таржималарини солиштирадиган асл нусха йўқ. Демак, насронийлар йўлдан озиб, адашиб, Тўғри Йўлни истасалар ҳам тополмайдиган даражага тушдилар. Биз мўмин-мусулмонлар ана шундай адашган кимсаларнинг йўлларидан узоқ қилишини сўраб, Оллоҳга дуо қилишимиз керак. Яъни, ғазабингга дучор бўлмаган ва адашмаган бандаларингга инъом қилган йўлинг бўлган Тўғри Йўлга бошлагин деб Оллоҳтаолога илтижо қилишимиз - ушбу муборак суранинг қалбидирки, бизларга Парвардигоримиз мана шундай дуони қилишимизни буюради. Савол туғилади: нега Оллоҳ таоло тўғридан-тўғри яҳудийлар, насронийлар демасдан, улар ҳақида ғазабга дучор бўлганлар, адашганлар, деган ибораларни қўллади? Бунинг сабаби шундаки, кимда-ким ўша яҳудларга ўхшаб билганларига амал қилмаса ёки насронийларга ўхшаб Оллоҳга ширк келтирса, ундай кимсалар қайси миллатдан бўлишидан қатъий назар, Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва йўлдан озган - адашган ҳисобланадилар. Шу боисдан биз Оллоҳ таолога илтижо қилиб сўраймиз: «Парвардигоро, Сен бизларни ғазабга дучор бўлган кимсалар йўлини тутувчилардан қилмагинки, улар Ҳақни таниб туриб, унга амал қилмаган яхудийлар ва уларга ўхшаган кимсалардир. Яна бизларни йўлдан озганлардан қилмагинки, улар Тўғри Йўлни топмасдан адашган насронийлар ва уларнинг изидан эргашган кимсалардир».

Ушбу дуода мусулмон қалбни бўйинсунмаслик, нодонлик ва йўлдан тойиш иллатларидан халос қилгувчи шифо бор ҳамда Исломдек Буюк Илоҳий неъматга далолат бор. Бас, ким Ҳақни яхши билгувчи ва унга доимо эргашувчи бўлса, ана ўша инсон Тўғри Йўлга ҳақдорроқ бўлади. Шубҳасиз, ўтган пайғамбарлардан кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ушбу неъматга энг лойиқ кишилар эдиларки, юқоридаги оят ана ўша зотларнинг фазилатларига ва улуғ манзилатларига далолат қилди. Оллоҳулардан рози бўлғай!

Ўқувчи учун «Фотиҳа» сурасини ўқигандан ёки эшитгандан сўнг «Омин», дейиши чиройли амал саналади. Чунки ушбу сурайи карима тў-ласича Ҳақ таоло бандаларига таълим берган энг буюк дуо - фотиҳадирки, одатда ҳар бир дуо сўнггида “Омин”, дейилади.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон имом “валаззоллин” деганида сизлар “Омин”, денглар. Чунки кимнинг бу сўзи малоика-ларнинг “Омин” дейишларига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деб буюрганлар. (Абу Ҳурайра розияллоллоҳу анҳудан Бухорий ривояти). «Омин»нинг маъноси: «Оллоҳим ижобат қилгин» демақдир. Уламолар «омин» сўзининг «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмаслигига иттифоқ қилишган. Шунинг учун ҳам уларнинг барчалари «Омин»ни Мусҳаф - Қуръон Китобларига ёзилмаслигига қарор қилганлар.

Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг мадади билан Фотиҳа сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

 

036. Ёсин сураси

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. Ё, Син.
“Ё” ва “Син” ҳарфларидан иборат бўлган “Ёсин” калимасининг маъноси, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, “Ё Инсон”, дегани бўлиб, инсондан мурод Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Суранинг учинчи оятидаги “ҳеч шак-шубҳасиз, Сиз Тўғри Йўл (яъни, Ҳақ Дин) устидаги элчи-пайғамбарлардандирсиз”, жумласи бу тафсирни тасдиқлайди”, дейдилар. (“Ал-Мук,татаф мин уювнит-тафосийр” китобидан).
2-3-4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Куръони Ҳакимга қасамки, ҳеч шак-шубҳасиз, Сиз Тўғри Йўл (яъни, Ҳақ Дин) устидаги элчи -пай-ғамбарлардандирсиз.
Ушбу улуғ оятлар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ҳар бир ояти Ҳикмат бўлган Қуръонга қасамёд қилиш билан берган гувоҳлик бўлиб, Расулуллоҳга “Сен пайғамбар эмассан”, деган (Раъд сураси, 43-оятдан) мушрикларга қарши Илоҳий Раддиядир. “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сизга) кофир бўлган кимсалар: «Пайғамбар эмассан», дейдилар. Айтинг: «Мен билан сизларнинг орамизда Оллоҳ етарли Гувоҳдир ва Китоб - Куръон илмидан хабардор бўлган (яъни, Оллоҳнинг Каломини бандаларнинг сўзларидан ажрата оладиган) ҳар бир киши (етарли гувоҳдир)”. (Раъд сураси,43-оят).
Сурайи кариманинг ушбу сўнгги оятида Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Эчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зотни Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан юборилган ҳақ Пайғамбар эканликларини инкор қиладиган кофир-жоҳил кимсаларга қандай жавоб қилиш лозимлигини таълим беради. Жаноби Ҳақ гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз, олдингизга келиб: “Сен Оллоҳнинг элчиси эмассан, чунки сен бизлар талаб қилган: ўликни тирилтириб бериш, тоғни жойидан жилдириш, сахрони бир зумда боғ-чаманзорга айлантириш каби мўъжизаларни кўрсата олмадинг”, дейдиган мушрик-кофирларга айтинг: “Мен ўзимнинг Ҳақ Пайғамбар эканлигимни исботлаш учун сизлар каби жоҳил-нодонларнинг гувоҳлик беришларингизга мутлақо муҳтож эмасман. Менга Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Муҳаммадун Расулуллоҳ - Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир”, деб берган гувоҳлиги етарлидир: “У (Оллоҳ) Ўз Элчиси (Муҳаммад алайҳис-салом)ни Ҳидоят ва Ҳақ Дин (Ислом) билан, у (Дин)ни барча динларга ғолиб-устун қилиш учун юборган Зотдир. Оллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли Гувоҳдир. Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир”. (Фатҳ сураси, 28-29-оят)
Шунингдек, менга Китоб илмидан хабардор бўлган аҳли Китоблар орасидаги Таврот ва Инжил Китобларида хабар берилган сўнгги элчи ва унинг сифатлари баён қилинган оятлар орқали мени таниб, ҳақ Пайғамбар эканлигимга гувоҳлик берган илм эгаларининг гувоҳликлари етарлидир”.
Ибн Жарир ўз тафсири “Жомиул-баён”да Қатода розияллоҳу анҳу-дан ривоят қилди: “Аҳли китоблар орасида Ҳақни таниб, ҳақ гувоҳлик берадиган кишилар ҳам бор эди. Абдуллоҳ ибн Салом, Жоруд, Тамийми Дорий, Салмони Форсий розияллоҳу анҳум ана шундай кишилардан эдилар”.
5-6. (Ушбу Қуръон) Сиз ота-боболари (бирон пайғамбар орқали Охират азобидан) огоҳлантирилмай ғофил бўлиб қолган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун Кудратли ва Раҳмли Зот томонидан нозил қилинган (Китобдир).
Яъни, ушбу Қуръони Ҳаким Роббул-иззат томонидан - бениҳоя Қудрат Эгаси ва бандаларига чексиз Меҳру Раҳмат Соҳиби бўлмиш Оллоҳ таоло даргоҳидан токи Сиз, Эй Муҳаммад алайҳис-салом, қавмингизга Қуръон оятларини етказиш билан кофир-мушрик кимсалар учун Охиратда қаттиқ азоб-уқубатлар борлиги ҳақида огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир. Чунки бу қавмнинг ўзи ҳам, ота-боболари ҳам узоқ асрлардан буён огоҳлантирилмаганлари, яъни, уларга бирон-бир пайғамбар юборилмагани сабабли Ҳақ таолони танишдан ва Тўғри Йўл қайси эканини билишдан ғафлатда қолгандирлар.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган: “У (Оллоҳ) омийлар (яъни, аҳли Китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларидан бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб - Куръон ва Ҳикмат - ҳадисни ўргатадиган бир Пайғамбарни (яъни, Муҳаммад алайҳис-саломни) юборган Зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига Пайғамбар келишидан) илгари очиқ залолатда эдилар”. (Жумъа сураси, 2-оят).
7. Аниқки, уларнинг кўпларига Сўз ҳақ бўлгандир. Бас, улар иймон келтирмаслар.
Ояти каримадаги “Сўз”дан мурод, “Танвийрул-азҳон ва бошқа тафсирларда айтилишича, Оллоҳ таолонинг кофирларни албатта жаҳаннам азобига гирифтор қилиши ҳақида берган Сўзи ваъдасидир.
Бу ҳақда Сажда сурасининг 13-оятида айтилади: “Агар Биз хоҳласак, албатта ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлур эдик, лекин Мен томондан бу Сўз ҳақ собит бўлгандир: «Мен жаҳаннамни барча (кофир) жин ва одамлар билан тўлдирурман».” (Сажда сураси, 13-оят).
Ушбу оятда Оллоҳ таоло ҳеч кимни мажбуран ҳидоятга бошламаслиги, балки инсу жинни ўз ихтиёрларига қўйиб қўйилиб, сўнгра Оллоҳнинг Динига итоат этишдан бўйин товлаган кимсаларни жаҳаннамга дучор қилинишлари аниқ эканлиги уқтирилади.
Ўрганаётганимиз ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга у зот Ҳақ Йўлга чақираётган Маккаликлар орасида тақдири азалда бахтсиз, яъни, дўзахи эканлиги ёзилган кимсалар ҳам бор эканлигини айтиб, улар ҳеч қачон иймон келтирмасликлари ҳақида хабар беради ва бу билан ундай кимсаларнинг Ҳақ Динни қабул қилмасликларидан ғам чекмасликка буюради.
8. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига то иякларигача (етадиган) кишанлар солиб кўйдик, бас, улар ғўдайиб қолдилар (яъни, улар Ҳаққа эгилмаслар).
Яъни, Ҳақ Динни қабул қилмайдиган кимсаларнинг аҳволлари жуда аянчлидир: улар сиртдан қаралганида гарчи соғлом, қўл-оёқлари бутун, ўзлари хоҳлаган тарафга боқиб, хоҳлаган тарафларига юра оладиган озод инсонлардек кўринсаларда, ҳақиқатда ундай эмасдирлар. Ҳақиқатда Оллоҳ таоло у бадбахт кимсаларнинг бўйинларига маънавий кишан солиб, қўл-оёқларини то иякларигача қимирлай олмайдиган қилиб боғлаб қўйгандир. Шунинг учун улар Тўғри Йўлга даъват қилинганларида худди қозиққа маҳкам боғлаб қўйилган туялардек қимирлай олмасдан юзлари осмонга, кўзлари ерга қараганларича ғўдайиб тураверадилар, Ҳақ Йўлига бурилиб қарай олмайдилар ва Ҳақ Пайғамбарга эргаша олмайдилар.
9-10. Биз уларнинг олдиларидан бир тўсиқ-парда қилиб, орқала-ридан бир тўсиқ-парда қилиб, уларни ўраб қўйганмиз. Бас, улар кўра олмаслар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларни огоҳлан-тирдингизми ёки огоҳлантирмадингизми уларга баробардир - иймон келтирмаслар.
Ушбу оятларнинг энг яхши тафсири мана бу оятлардир: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қачон Сиз Куръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан Охиратга ишонмайдиган кимсалар ўртасида кўринмас бир парда тортиб қўюрмиз, (бас, улар Сиз ўқиётган Қуръон маънолари-ни англай олмаслар)”. (Ал-Исро сураси, 45-оят).
Уламолар ояти кариманинг икки тафсири борлигини айтадилар. Биринчи тафсир, биз оят таржимасида қавс ичида изоҳлаганимиздек, қачон Қуръон тиловат қилинса, мўминлар ундан баҳраманд бўлиб, англаб, қалблари ором олади, аммо кофир-мушрик кимсаларнинг қалбларини бир кўринмас парда тўсиб қўяди ва улар ҳеч нарсани англамай, мутлақо таъсирланмай бақрайиб тураверадилар.
Ибнул-Мунзир Ибн Шиҳоб Заҳрийдан ривоят қилди: “Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қачон Макка мушрикларига Қуръон тиловат қилиб, уларни ушбу Китобга иймон келтиришга даъват қилсалар, мушриклар у зотнинг устидан кулиб: “Дилларимиз сен бизларни даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимизда эса оғирлик-карлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир. Бас, сен ҳам (ўз амалингни) қилавер, бизлар ҳам албатта (ўз амалларимизни) қилгувчидирмиз” (Фуссилат сураси, 5-оят), дер эдилар. Бас, Оллоҳ таоло уларнинг сўзларига жавобан ушбу оятни нозил қилди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Макка зодагонларидан Абу Суфён, Назр ибн Ҳорис, Абу Жаҳл ва бошқалар гоҳо Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтиришиб, у зотнинг сўзларини эшитишар эди. Бир куни мушриклар ўзаро сўзлашиб турганларида Назр: “Мен шу Муҳаммаднинг сўзларини ҳеч тушунмайман, фақат оғзининг қимирлаганига қараб ўтиравераман”, деди. Абу Суфён: “Мен у айтаётган сўзларнинг баъзилари ҳақ деб биламан”, деди. Абу Жаҳл: “У мажнун”, деган эди, Абу Лаҳаб: “У коҳин”, деди. Ҳувайтиб ибн Абдул Уззо бўлса: “У шоир”, деди. Бас, ушбу оят нозил бўлди. (“Тафсири Мунийр”).
Ояти кариманинг яна бир тафсирига кўра эса, бу ўринда сўз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига нозил бўлган Қуръон оятларини одамларга ўқиб берганларида Оллоҳ таоло Ўзининг Элчиси билан мушрик-кофирлар ўртасида бир кўринмас тўсиқ пайдо қилиб, у зотни кофирларнинг ёмонликларидан сақлаши ҳақида боради.
Тафсири Розийда айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қачон Қуръон тиловат қилишни хоҳласалар, аввал мана бу уч оятни: “Дарҳақиқат, Биз (Қуръонни) англамасликлари учун уларнинг дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик”. (Каҳф сураси, 57-оят). “Оллоҳ ундай кимсаларнинг дилларини, қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир”. (Наҳл сураси, 108-оят) ва “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Оллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз?” (Жосия сураси, 23-оятдан) ўқиб олар эди. Бас, Оллоҳтаоло у зотни мана шу оятлар барако-ти билан мушриклар кўзидан пардалаб - тўсиб қўяр эди. Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинишича, қачонки, “Таббат яда Аби Лаҳаб” сураси нозил бўлганида, Абу Лаҳабнинг хотини қўлида бир тошни кўтариб келди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан турган эдилар. Аммо у хотин Пайғамбар алайҳиссаломни кўрмади ва Абу Бакрга қараб: “Сенинг соҳибинг мени ҳажв қилиб шеър айтганмиш?” деган эди, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Оллоҳга қасамки, у зот ҳеч қачон шеър битмайдилар ҳам, шеър айтмайдилар ҳам”, деди. Шунда у хотин: “Мана бу тошни унинг бошини ёриш учун олиб келгандим”, деганича қайтиб кетди. Бас, Абу Бакр: “Ё Расулуллоҳ, у сизни кўрмадими?” деган эди, у зот: “Йўқ, мен билан унинг ўртасини бир фаришта тўсиб турган эди”, дедилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
“Биз уларнинг қалбларида (Қуръонни) англашдан тўсадиган пардалар қилиб, қулоқларини эса огир қилиб қўйдик. Қачон Сиз Қуръ-онда Ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилсангиз, (мушриклар) орқа-ларига бурилиб қочурлар”. (Ал-Исро сураси, 46-оят).
Ояти карима ҳамма замонлардаги Қуръони Азимни эшитиб туриб “эшита олмайдиган”, унинг маъноларини англай билмайдиган, борлиқ-даги Оллоҳ таолонинг Бир ва Борлигига, мислсиз Қудратига далолат қиладиган оятлар-аломатларни ўз кўзлари билан кўриб туриб “кўра олмайдиган” кимсалар ҳақидадир. Ҳақ таоло уларнинг дарди жуда оғир эканини - қалблари ҳар тарафдан тўсиқ-девор билан тўсилиб, ҳеч нарсадан таъсирланмайдиган, ҳақиқатни тан олмайдиган бўлиб қолганини, бекорчи-беҳуда сўзларни жуда яхши эшитадиган қулоқлари Оллоҳнинг Каломи тиловат қилинганида том битиб “эшитмай” қолишларини айтади.
Демак, оят Қуръоннинг Каломуллоҳ эканига, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ эканликларига иймон келтирмайдиган кофирлар ҳақида нозил бўлди.
Аммо фақат улар ҳақида эмас, балки мусулмонлар орасидаги Қуръон оятларини эшитиб - билиб туриб уларга амал қилмайдиган, эшитганларидан фойдаланмайдиган, Ҳақ Сўзга итоат қилмайдиган кимсалар ҳам қалбларида тўсиқ, қулоқларида “оғирлик” бор кимсалар қаторида эканликлари ҳақидадир.
11. Сиз фақат (ушбу) Эслатмага - Куръонга эргашган ва гойибда (яъни, кўрмай) туриб, Раҳмондан қўрққан кишинигина огоҳлантира олурсиз. Бас, унга мағфират ва улуғ ажр (жаннат) хушхабарини беринг!
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, билингки, Сизнинг огоҳланти-ришларингиз фақат Қуръони Азимни Оллоҳнинг Каломи деб иймон келтирган, у Азиз Китобдаги ҳукм ва қонунларга бўйинсунган ва Меҳрибон Оллоҳдан У Зотни ҳам, У кофир-фосиқлар учун Охират диёрида тайёрлаб қўйган азобни ҳам ҳали кўрмасдан туриб қўрққан ва ўша азобга дучор бўлмаслик учун қўлидан келганича ҳаракат қилган кишиларгагина фойда берур ва улар Сиз етказадиган Эслатманинг ҳар бир оятидан таъсирланиб, ҳаётларига татбиқ қилурлар. Бас, ана ўшандай инсонларга хушхабар қилиб етказиб қўйингки, уларнинг қилган гуноҳлари кечирилур ҳамда улар учун энг улуғ ажр-мукофот, ҳеч қачон тугаб қолмайдиган неъмат, яъни, жаннат ато этилур.
12. Албатта Бизнинг Ўзимиз ўликларни (Қиёмат Кунида қайта) тирилтирурмиз ва уларнинг қилган ишларини ҳамда (қолдирган) изла-рини ёзиб қўюрмиз. Биз барча нарсани очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) ҳисоблаб - белгилаб қўйгандирмиз.
“Албатта, Бизнинг Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз”.
Уламолар ояти карима аввалидаги ушбу жумлани икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир: оят таржимасида қавс ичида изоҳлаб ўтилганидек, Оллоҳ таоло жамийки ўликларни Қиёмат Кунида қайтадан тирилтириб, ҳисоб-китоб қилур ва қилиб ўтган яхши амалларига мукофот, ёмон амалларига жазо берур, деган маънони билдиради. Иккинчи тафсир эса, Заҳҳок ва Ҳасани Басрий раҳимахумоллоҳ қилган тафсир бўлиб, унга кўра оятдаги “ўликлар”дан мурод, жоҳил-мушрик кимсалар, уларнинг тирилишлари эса, иймон келтириб, мўминлар қаторига киришларидир. Оллоҳ таоло мушрик-кофир кимсалар орасидан Ўзи хоҳлаган кишиларни мана шу дунёнинг ўзидаёқ қайта тирилтириб, чинакам ҳаётга - иймонга ҳидоят қилиб қўйиш Ўзининг Қўлида эканлигини таъкидлайди.
“Ва уларнинг қилган ишларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз”.
Демак, ҳар бир инсон томонидан бутун ҳаёти давомида қилинган яхшими, ёмонми, ҳар бир иш-амал малоикалар томонидан ёзиб қўйилади, шунингдек, уларнинг ҳаётда қолдирган излари, яъни, босган ҳар бир қадамлари ҳам, улардан из - эсдалик бўлиб қолган яхшими, ёмонми ҳар бир иш-амал ҳам албатта ёзиб қўйилади ва Қиёмат Кунида Оллоҳтаоло ҳузурида ҳисоб-китоб қилинади.
Ояти кариманинг ушбу жумласи тафсирида инсондан қоладиган икки хил асар - из ҳақида ҳадислар ворид бўлган: Пайғамбар соллол-лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Исломдаги бир суннати ҳасана-ни, (яъни, гўзал бир амални) йўл қилиб қолдирса-ю, ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унинг учун ўзидан из бўлиб қолган ана ўша суннатга амал қилган барча одамларга бериладиган ажр-мукофот каби ажр-мукофот ато этилади ва ўша суннатга амал қилган кишиларнинг ўзларига бериладиган ажр-мукофотлардан бирон нарса камайтирилмайди”.
Ким Исломда бирон-бир ёмон йўлни (яъни, бидъат-хурофотни) йўл қилиб қолдирса-ю, (ундан кейин ўша кимса тўқиб чиқарган бидъатга амал қилинса) унинг учун ўзидан из бўлиб қолган ана ўша бидъатга амал қилган барча одамларга бериладиган жазо каби жазо берилади ва ўша бидъатга амал қилган кимсаларнинг ўзларига бериладиган жазоларидан бирон нарса камайтирилмайди”. (Муслим ва Бағавий ривояти).
Айрим муфассирлар ояти каримада зикр қилинган инсонлар қолдирадиган ва малоикалар уларнинг амал дафтарларига ёзиб қўядиган излардан мурод, мўминларнинг беш вақт намозни жамоат билан ўқиш учун масжидларга бориш ва қайтишларида қолдирадиган изларидир дейдилар ва мана бу ҳадиси шарифни келтирадилар: ривоят қилинишича, Бану Салима қабиласидан бўлган бир гуруҳ саҳобалар ҳовлилари масжидун-набавийдан - Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва салламнинг масжидларидан йироқ бўлгани сабабли масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлганларида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Бану Салима, ўзларингизнинг ҳовлиларингиздан жилманглар, босиб келган изларингиз номайи аъмолингизга ёзилур, ҳовлиларингиздан жилманглар, изларингиз ёзилур”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу тафсирни Умар, Ибн Аббос ва Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳум каби улуғ саҳобий ва тобиийлар қувватлайдилар. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Яна бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам масжидлар томон босилган ҳар бир қадам бесамар кетмаслиги таъкидланади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Киши масжид томон йўл олар экан, бораётганида ҳам, қайтаётганида ҳам босган ҳар бир қадами билан бир яхшилик - ажр ёзилади, иккинчи қадами билан бир гуноҳўчирилади”. (ИмомАҳмад ривояти).
“Биз барча нарсани очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) ҳисоблаб-белгилаб қўйгандирмиз”.
Бу ҳақда бошқа сураларда ҳам такрор-такрор айтилади: “(Мусо) айтди: «Улар ҳақидаги билим Парвардигорим ҳузуридаги Китобда -Лавҳул-Маҳфуздадир. Парвардигорим адашмас ва унутмас». (Тоҳа сураси, 52-оят). “Улар қилган ҳар бир нарса китобларда (номайи аъмолларида) бордир. Ҳар бир кичик ва катта (амал Лавҳул-Маҳфузда) битилмишдир”. (Қамар сураси, 52-53 оятлар).
Демак, барча нарса, коинотдаги бор жонли-жонсиз мавжудот, жумладан, барча инсонлар ва уларнинг қилган иш-амаллари Оллоҳ таоло ҳузуридаги уммул-Китоб - Китобларнинг онаси - Лавҳул-Маҳфузда битилган бўлиб, унда ёзилмаган ҳеч бир нарса қолмаган.
Биз ўрганаётганимиз ояти каримадаги “имом” калимасини бу жойда “Китоб (яъни, Лавҳул-Маҳфуз)” деб таржима қилдик. Зотан, “имом” сўзи асли “умм - она” деган сўздан олинган бўлиб, уммул-Китоб - Китоблар-нинг онаси бўлмиш Лавҳул-Маҳфуз Китоби имоми мубийн - очиқ-равшан имом, яъни, барча нарса очиқ-равшан ёзиб қўйилган энг биринчи Китоб деган маънога ҳам далолат қилади. Лавҳул-Маҳфуз Раъд сурасининг 39-оятида ҳам “уммул-Китоб” деб таърифланади.
Шунингдек “имом” калимаси Ал-Исро сурасининг 71-оятида ҳам келган бўлиб, оят тафсирида бу сўзнинг яна бошқа маънолари ҳам борлиги айтилган эди: Ояти каримада зикр қилинган “биимомиҳим” калимасини муфассирлар турлича тафсир қилдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу-мо: “Қиёмат Кунида одамлар ҳисоб-китоб учун тўп-тўп ҳолда, ҳар бир жамоат ўз замонларидаги уларни Ҳақ Йўлга ёки залолатга даъват қилган имомлари - пешволари билан бирга чақириладилар”, деб оятдаги имом сўзини ўз маъносида келганини айтади. Мужоҳид ва Қатода эса: “Бу ўринда имомдан мурод, пайғамбарлардир. У Кунда ҳар бир жамоат ўзларига юборилган элчи-пайғамбарлари билан бирга чақирилиб, ҳисоб-китоб қилинадилар”, дейдилар. Абу Солиҳ ва Заҳҳок: “Одамларнинг имомлари - уларга нозил қилинган Китоблардир”, дейдилар. Қатода яна бир тафсирида: “Оятнинг сиёқидан маълум бўлганидек, бу жойда имомдан мурод, одамларнинг қилиб ўтган амаллари битилган китоб - номайи аъмолларидир”, дейдики, биз оят таржимасида мана шу тафсирга асосланган эдик.
Мулоҳаза қилинса, мазкур тафсирларнинг барчаси бир-бирини тўлдириб, оят мазмунини яхшироқ англашимизга ёрдам бериши кўринади.
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларга (Антокия) қишлоғининг аҳлини - у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг!
Ушбу ва қуйидаги оятларда сўз, “Тафсири Бағавий”, “Тафсири Қуртубий” ва бошқа машҳур тафсирларда айтилишича, Ҳақ Йўлига даъват қилиш учун Ийсо алайҳис-салом томонидан Рум мамлакатидаги Антокия шаҳри аҳолисига юборилган элчилар ва уларни ёлғончи қилганлари оқибатида ҳалокатга дучор бўлган Антокия аҳли ҳақида боради. Лекин “Тафсири Ибн Касийр” ва “Ал-Муҳаррарул-важийз” тафсирларида мазкур элчилар Оллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбарлардир”, дейилади. Бу қисса орқали Қуръон Макка мушрикларини Ҳазрати Муҳаммад алайҳис-саломга иймон келтирмасликнинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантиради.
14. Ўшанда Биз уларга икки (элчини) юборганимизда икковларини ҳам ёлғончи қилишгач, Биз (у икки элчини) учинчи (элчи) билан қувватлантирдик. Бас, улар: «Дарҳақиқат, биз сизларга (юборилган) элчилармиз», деган эдилар;
“Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” (Асил тафсирлардан териб олинган тафсир) китобида айтилади: “Антокия шаҳрининг аҳолиси бут-параст мушриклар эдилар. Бас, Ийсо алайҳис-салом Оллоҳ таолонинг Амри билан у жойга ҳаворийлари - энг яқин сафдош ёрдамчилардан икки кишини элчи қилиб юборди. Қачонки у элчилар шаҳарга яқинлашганларида, қўйларини боқиб юрган бир кекса кишини кўрдилар. Унинг исми Ҳабиб нажжор - дурадгор эди. У элчилардан: “Кимсизлар?” деб сўраган эди, улар: “Биз Оллоҳ таоло сизларнинг шаҳрингизга юборган элчилармиз”, дедилар. Шунда у: “Сизларнинг Оллоҳ юборган элчи эканлигингизни тасдиқлайдиган бирон ҳужжатингиз борми?” деган эди, улар: “Биз ҳар қандай касални тузата оламиз”, деб жавоб қилишди. Ҳабибнинг бедаво дардга мубтало бўлиб, қимирламай ётиб қолган бир ўғли бор эди. Элчиларни ўша боланинг олдига олиб борган эди, улар қўлларини теккизишлари билан ҳалиги бола гўё ҳеч қачон касал бўлмагандек соппа-соғ бўлиб қолди. Бас, ўша онда Ҳабиб уларнинг чиндан ҳам Оллоҳ юборган элчилар эканлигига иймон келтирди. Бу хабар шаҳарга тарқалиб, уларнинг қўлларида кўп одамлар шифо топдилар ва бу хабар подшоҳга ҳам бориб етди. Подшоҳ уларни чақиртириб, бу шаҳарга нима учун келганларини сўраган эди, улар шаҳар аҳлини бутпарастликдан қайтариб, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват этиш учун юборилганларини айтдилар. Шунда у: “Сизларнинг бизнинг илоҳларимиздан ўзга илоҳларингиз борми?” деб сўради. Элчилар: “Ҳа, У сени ҳам, сиғинадиган “илоҳ”ларингни ҳам яратган Зотдир”, деб жавоб берган эдилар, подшоҳ уларни зиндонбанд қилишни буюрди. Сўнгра Ийсо алайҳис-салом Шамъун исмли учинчи элчини юборди. У шаҳарга ўзини танитмасдан кириб, ишни подшоҳнинг аъёнлари билан яқинлашишдан бошлади. Қачонки аъёнлар билан дўстлашиб олгач, улар Шамъунни подшоҳнинг ҳузурига олиб кирдилар ва у подшоҳнинг ҳам ишончини қозониб, яқин суҳбатдошига айланди. Сўнг бир куни Шамъун унга: “Эшитишимча, сен икки кишини ҳибс қилган эмишсан?” деган эди, подшоҳ: “Уларнинг айтадиган сўзларини ҳам эшитдингми?” деди. У: “Йўқ”, дегач, подшоҳўша маҳбусларни чақиртирди. Бас, Шамъун у иккисидан: “Сизларни ким элчи қилиб юборди?” деб сўраган эди, улар: “Барча нарсани яратган Зот - Оллоҳ”, дедилар. “Сизларнинг қандай оят-ҳужжатларингиз бор?” “Подшоҳ нимани тиласа”. Подшоҳ бир кўр болани келтириб: “Мана шу боланинг кўзини очингларчи?” деган эди, улар Оллоҳ таолога дуо қилдилар ва ҳалиги бола кўра бошлади. Шамъун подшоҳга қараб “Нима дейсан, агар сен ҳам ўзингнинг илоҳингдан мана шунга ўхшаган бирон иш қилишини сўрасанг эди, сен учун ҳам, илоҳинг учун ҳам катта обрў бўлар эди, деганида, подшоҳ: “Бизнинг илоҳимиз эшитмайди, кўрмайди, бировга бирон фойда ёки зиён ҳам етказа олмайдику”, деди. Шунда Шамъун ўзининг кимлигини ошкор қилиб, подшоҳни Ёлғиз Оллоҳга иймон келтиришга даъват қилди, лекин у иймон келтирмади, балки аксинча ўзи ҳам, аъёнлари ҳам иймон келтирган кишиларни азоблашда давом этдилар, бас, Оллоҳ таолонинг Амри билан Жаброил алайҳис-салом уларнинг устига тушиб бир қичқирган эди, ўша онда ҳаммалари ҳалок бўлдилар”.
Қуйидаги оятларда мазкур элчилар билан Антокия аҳли ўртасида бўлиб ўтган баҳслар ва охир-оқибат Ҳақ даъватга қулоқ солмаган иймонсиз қавм Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб қирилиб битганлари ҳақида хабар берилади.
15. Улар: «Сизлар ҳам ўзимизга ўхшаган одамларсиз. Раҳмон (яъни, Оллоҳ) ҳеч нарса - ваҳий нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасизлар», дедилар.
Яъни, антокияликлар ўзларига юборилган у элчиларнинг сўзларига ишонмадилар ва: “Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаб таом ейдиган, бозорларда юрадиган оддий одамларсизларку. Бас, сизларнинг бизларда бўлмаган қандай фазилатларингиз борки, биз Оллоҳнинг сизларга юборилган элчиларимиз, деб даъво қиласизлар?! Меҳрибон Оллоҳ сизларга ҳеч қандай ваҳий нозил қилган эмас, сизлар фақат бизларни алдамоқдасизлар, холос”, деб Оллоҳнинг элчиларига иймон келтиришдан ва Ёлғиз ОллоҳтаолонингЎзига ибодат қилишдан бош тортдилар.
Тарихда ўтган жуда кўп умматларнинг уларга юборилган элчи-пайғамбарларга айтадиган сўзлари мана шу эди.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “(Эй Макка кофирлари), сизларга аввалги кофир бўлган, сўнг (ҳаёти дунёдалик пайтларидаёқ) ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келдими? Яна улар учун (Охиратдаги) аламли азоб ҳам бордир. Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари (ўзларининг ҳақ пайғамбар эканликларини билдирувчи) ҳужжатлар билан келганларида, улар: «Бизларни (ўзимизга ўхшаган) башар (авлодлари) ҳидоят қилурларми?!», дейишиб, (у пайғамбарларга) кофир бўлганлари ва (иймондан) юз ўгириб кетганларидир. (Шунда) Оллоҳ (уларни ҳалок қилиш билан Ўзи уларнинг иймонларидан) Беҳожат эканлигини кўрсатди. Оллоҳ Беҳожат ва ҳамду санога Лойиқ Зотдир”. (Тағобун сураси, 5-6-оятлар). “Улар дедилар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз, фақат сизлар бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан (бут-санамларга сиғинишдан) тўсишни истайсизлар, холос. Бас, (агар сизлар чиндан ҳам пайғамбар бўлсангизлар), у ҳолда бизга аниқ бир ҳужжат далил келтирингларчи?!» (Иброҳим сураси, 10-оятидан).
Яъни, улар ўзларига юборилган элчиларнинг ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқлайдиган аниқ ҳужжат - мўъжизаларга неча бор гу-воҳ бўлган эсаларда, гўё ҳеч нарса кўрмагандек яна қайтадан: “Сизларнинг биздан қандай ортиқчиликларингиз бор? Сизлар ҳам худди бизга ўхшаган оддий одамсизларку? Айтаётган сўзларингиз, “Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилинглар” қабилидаги даъватларингиз билан эса, фақат бизларни ота-боболаримизнинг динидан чиқаришни, бут-санамларимизга сиғинишдан тўсишни истайсизлар, холос. Бас, агар сизлар ҳақиқатдан ҳам ўзларингиз даъват қилаётганларингиздек Оллоҳ юборган элчилар бўлсаларингиз, у ҳолда бизларга осмонлар ва Ернинг яратилиши, улардаги ажойиботлар ҳақида сўзлаш ўрнига биз сизлардан талаб қиладиган, оддий одамларнинг қўлидан келмайдиган мўъжизаларни кўрсатинглар, акс ҳолда биз сизларга ҳеч қачон иймон келтирмаймиз”, деган эдилар.
16-17. (Элчилар) айтдилар: «Парвардигоримиз билурки, бизлар шак-шубҳасиз, сизларга (юборилган) элчилардирмиз. Бизнинг зиммамизда фақат (Оллоҳнинг ваҳийсини сизларга) очиқ-равшан етказишгина бордир».
Яъни, ҳар уч элчи уларни ёлғончи қилаётган иймонсиз қавмга яна бир бор ўзларининг Оллоҳ таоло юборган элчи эканликларини таъкидлаб, бу ҳақиқатни кофир-жоҳил кимсалар билмасликларининг ҳеч аҳамияти йўқлиги, чунки ўзларининг ҳақ элчилар эканини уларни элчи қилиб юборган Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳ таоло билишининг ўзи етарли эканлигини айтдилар ва яна: “бизларнинг зиммамиздаги рисолат - вазифа сизларни мажбурлаб Ҳақ Динга киргизиш эмас, зотан бу имконсиз ишдир, балки фақат сизларга Оллоҳ таоло Танҳо Маъбуди Барҳақ эканлигини ва Унинг ҳеч қандай шериги йўқлигини, демак, Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилиш фарзлигини аниқ-равшан қилиб етказиш, холос. Биз ўзимизга буюрилган вазифани адо этдик. Бас, агар сизлар бизга ишонсангизлар ва сўзларимизни қабул қилсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир. Аммо агар биз сизларга етказган Оллоҳ таолонинг оятларини инкор этадиган бўлсангизлар, у ҳолда албатта устингизга Оллоҳнинг азоби тушиши аниқ”, дедилар.
18. Улар дедилар: «Ҳақиқатан, бизлар сизлар ҳақингизда бадгумондамиз. Қасамки, агар (бу сўзларингизни) тўхтатмасангизлар, албатта сизларни тошбўрон қилурмиз ва сизларга биз томондан аламли азоб етар».
Яъни, Антокия аҳли элчиларнинг сўзларига қарши ҳеч нарса дея олмай қолишгач, барча жаҳолат бандалари каби муттаҳамлик йўлига ўтди-лар, яъни, элчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган нарсаларни ҳам улардан кўриб, мана сизларнинг касофатларингиздан еримизга ёмғир ёғмасдан экин-тикинларимиз қуриб кетди. Албатта биз буни сизларнинг келишингиздан деб гумон қиламиз, яна сизлар қавмимизни бўлиб-ёриб ташладингиз, ўртамизга турли ихтилофлар солдингиз! Қасамки, агар мана шу даъватларингизни бас қилмасангизлар, бизнинг динимизга тўғри келмайдиган сўзларингизни тўхтатмасангизлар, албатта бизнинг томонимиздан сизларга жуда қаттиқ, чидаб бўлмайдиган азоб-уқубат етиб қолади - биз сизларни тошбўрон қилиб ўлдириб юборамиз, дея таҳдид қила бошладилар. (“Тафсири Бағавий”ва “Тафсири Мунийр” тафсир-ларидан).
19. (Элчилар) айтдилар: «Сизлар Бадгумон қилишингиз керак бўлган нарса ўзларингиздаку (яъни, бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилингиз)! Сизларга ваъз-насиҳат қилинса (қабул қилиш ўрнига бадгумонда бўлиб бундай дўқ-пўписалар қилурмисиз)?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошган қавмдирсиз!»
Яъни, Антокия аҳлининг бундай таҳдидлари элчиларни заррача ҳам қўрқита олмади. Шунинг учун элчилар у жоҳил қавмга жавобан: “Нега сизлар биздан ёмон гумонлар қилмоқдасизлар? Ахир ҳамма бахтсизлик ва бадгумон қилинадиган нарсалар ўзларингиздаку?! Бошларингизга тушаётган барча бало-мусибатларга сабаб бизнинг келишимиз эмас, аксинча, ўзларингизнинг Ҳақ Динни қабул қилмаганларингиз, Оллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, ширк ботқоғига ботиб ётганларингиз сабабчи-ку?! Ҳақиқатан, сизлар Ҳаққа қарши туришда ҳаддан ошган қавмдирсизлар! Акс ҳолда сизларга Ҳақ Динни етказганимиз учун, Тўғри Йўлни кўрсатиб, Ёлғиз Оллоҳтаолога ибодат қилинглар, деб панд-насиҳат қилганимиз учун бизларга раҳмат айтиш ва сўзларимизга итоат этиш ўрнига сизлар бизга бало-мусибатлар олиб келдингиз, бу сўзларингизни тўхтат-масангизлар сизларни азоблаймиз, тошбўрон қилиб ўлдириб юборамиз, деб таҳдидлар қилармидингизлар?!” дедилар.
20-21. (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, элчиларга эргашинглар! Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!»
Ривоят қилинишича, бу киши шаҳар четида истиқомат қилувчи иймонли ва саховатли бир одам бўлиб, исми Ҳабиб ан-нажжор эди. У ҳам-шаҳарлари уларни Ҳақ Йўлига даъват қилиш учун келган элчиларни ёлғончи қилишиб, ўлдирмоқчи бўлиб турганларидан хабар топгач, шошганча уларнинг олдига келиб, мазкур оятлардаги сўзларни айтади.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳабиб ан-нажжор моҳов касалига йўлиққан бўлиб, манзили Антокия шаҳрининг энг четдаги дарвозаси олдида эди. У етмиш йил давомида бут-санамларга ибодат қилиб, улардан раҳм-шафқат қилишларини, уни бу оғир дарддан халос қилишларини сўраб кеча-ю кундуз дуо-илтижолар қилар, лекин улар ҳеч Ҳабибнинг дуоларини ижобат қилмасдилар. Бас, қачонки шаҳарга Оллоҳнинг элчилари келиб, уни Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга чақир-ганларида у: “Сизларнинг ҳақиқатан ҳам Оллоҳ юборган элчилар эканлигингизни тасдиқлайдиган бирон оят-ҳужжатларингиз борми?” деб сўраган эди, улар: “Ҳа, биз Қодир Парвардигоримизга дуо қилиб сўрасак, сени дардингдан халос қилади”, дедилар. Ҳабиб: “Бу жуда қизиқку, мен мана бу бутларга етмиш йилдан буён дардимдан халос қилинглар, деб дуо-илтижолар қилиб келаман, аммо уларнинг кучи етмадику, сизларнинг Парвардигорингиз бир кунда бу ишнинг қандай уддасидан чиқсин”, деди. Улар айтдилар: “Ҳа, бизнинг Парвардигоримиз Ўзи хоҳлаган ҳар бир нарсага Қодирдир, сен сиғинадиган мана бу бут-санамлар эса, бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдилар”. Бас, у иймон келтирди ва элчилар Парвардигорга дуо қилган эдилар, Оллоҳ таоло бир зумда уни дардидан фориғ қилди ва у ҳеч қачон бу мудҳиш дардга мубтало бўлмагандек соппа-соғ одамга айланди. Шундан кейин Ҳабиб касби корга берилди. У ҳар куни топган нарсасининг ярмини оиласига ишлатар, қолган ярмини эса, садақа қилиб юборар эди. Орадан йиллар ўтгач, (ривоят қилинишича, мазкур элчилар Антокия аҳлини ўн йил давомида даъват қилган эдилар), қавми Оллоҳнинг элчиларини қатл қилмоқчи эканликларидан хабар топди-ю, шаҳар четидаги манзилидан чопганича келиб: “Эй қавмим, ушбу элчиларни қатл қилиш ўрнига уларга иймон келтириб, итоат қилинглар. Чунки улар Ҳидоят Йўлидадирлар. Улар сизлардан қилаётган панд-насиҳат, даъватлари учун ҳеч қандай ҳақ сўрамаяптиларку, деди. Дарҳақиқат Ҳабиб элчилардан: “Сизлар ўзларингизга эргашган кишилардан ҳақ оласизларми?” деб сўраганида улар: “Йўқ, бизнинг ажримиз Ёлғиз Оллоҳнинг зиммасидадир”, деган эдилар. (“Тафсири ҚуртубшГдан).
Қатода раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳабибдан бу сўзларни эшитган қавми: “Ҳали сен ҳам шуларнинг динидамисан?!” деб дағдаға қилганларида, у қуйидаги оятларда зикр қилинган сўзларини айтди.
22. «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач), Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
Яъни, нега мен ўзимни йўқдан бор қилган ва менга лутфу марҳамат кўргузиб анвойи неъматлар ато этган, менинг етмиш йиллик тузалмас дардимга шифо берган Роббим Оллоҳга ибодат қилмайин. Йўқ, албатта мен Унга иймон келтирдим ва Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилурман. Дарвоқеъ, сизлар, эй қавмим, нега Унга ибодат қилмасдан мана бу ўзларингиз ясаб олган жонсиз бутларингизга сиғинмоқдасизлар?! Ахир сизлар ҳам Қиёмат Кунида бут-санамларга эмас, Оллоҳ таоло ҳузурига қайтариласизку, ҳар бирингиз Унинг даргоҳида ҳисоб-китоб қилинасизларку?!
23-24. Мен У Зотни қўйиб (жонсиз бутларни) “илоҳлар” қилиб олайинми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бутларнинг) шафоатлари (яъни, қўллаб қувватлашлари) мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Оллоҳнинг азобидан) кутқара олмаслар. У ҳолда мен шак-шубҳасиз, очиқ залолатда бўлурман.
Ҳақ таоло томонидан Қуръон оятлари қатида зикр қилинишдек буюк шарафга лойиқ топилган у мўмин инсон ушбу оятларда мазкур бўлган сўзлари билан динсиз ва мушрик ҳамшаҳарларига ҳам насиҳат қилиб, ҳам дашном бериб ўзининг Яратганга иймон келтирганини ва Ёлғиз Унга қуллик қилишини эълон қилар экан, ўзининг ҳеч қачон Меҳрибон Парвардигорни қўйиб сохта “илоҳлар”га сиғинмаслигини, у жонсиз бут-санамлар бирон ишда Оллоҳ таолонинг Ҳукми Илоҳийсига қарши тура олмасликларини, уларга сиғинадиган мушрикларга ҳеч қачон асқотмаслик-ларини, обидларини Оллоҳнинг азобидан қутқара олмасликларини айтиб, кимдаким Оллоҳ таолога бирон нарса ёки кимсани ширк келтирса, албатта, ҳеч шак-шубҳасиз, Тўғри Йўлдан адашган кимса бўлишини таъкидлайди.
Тасаввур қилайлик, бир томонда минг-минглаб мушриклар - бутун Антокия шаҳри аҳолиси, иккинчи томонда эса, бутун вужуди Танҳо Оллоҳга бўлган иймон билан тўлиб-тошган ёлғиз бир мўмин инсон, айтаётган сўзлари учун у мушрик қавм томонидан шак-шубҳасиз қатл этилишини аниқ билса ҳам, ўзининг жонига эмас, рўбарўсидаги сон-саноқсиз душманларига ачингани учун, ҳамшаҳарларим мушрик бўлганлари сабабли Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлмасинлар деб сохта илоҳларга сиғиниш Ҳақ Йўлдан озиш эканлигини айтмоқда! Ва уларни Ҳақ Йўлга чақираётган Оллоҳнинг элчиларига итоат этишга даъват қилмоқда! Ва элчиларга юзланиб.
25. Сизлар эшитинглар, мен (жонсиз бутларга эмас, балки) сизнинг Парвардигорингизга - Ёлғиз Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолога иймон келтирганман. Бас, менга қулоқ солинглар!»
Яъни, «эй элчилар, сизлар менинг сўзларимни эшитинглар ва Оллоҳ таоло ҳузурида гувоҳ бўлингларки, Антокия аҳлининг ҳаммаси залолат ботқоғига ботган кофир-мушриклар эмас, мана мен, шаҳар аҳолисидан бўлган бир инсон сизлар даъват қилган Парвардигорингизга - Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога иймон келтирдим ва Ёлғиз Унга ибодат қилурман”. Ҳақ таолонинг у солиҳ бандаси айтган бу муборак сўзлар нафақат Оллоҳнинг элчиларига қаратилган эди, балки айни пайтда унинг ҳам-шаҳарларига ҳам қаратилган эдики, бу сўзлари билан у ўзининг мушрик қавм қаторидан чиқиб, мўминлар сафига ўтганини очиқ-ойдин эълон қилмоқда эди. Бу сўзлари билан у рўбарўсидаги саноқсиз жоҳил-мушрик кимсалардан эмас, у золимларнинг берадиган жазоларидан эмас, Ёлғиз Оллоҳ таолодан, Унинг азобидан қўрқишини эълон қилмоқдаэди!
Албатта, жоҳил оломон ўзларининг нақадар жаҳолат ботқоғига ботиб қолганларини, холис дўстнинг панд-насиҳатларини қабул қилиш сало-ҳиятидан мутлақо маҳрум бўлиб қолганларини кўрсатдилар ва иймон эгаси бўлган, улар учун жон куйдирган ҳамшаҳарларини ҳеч раҳм-шаф-қат қилмасдан тошбўрон қилиб ўлдирдилар! Шунда унга Меҳрибон Парвардигори томонидан.
26-27. «Жаннатга кир», дейилди. «Қани эди қавмим мени Парвардигорим мағфират қилганини ва азиз-мукаррам кишилардан қилганини билсалар эди».
“Жаннатга кир”, дейилди”. Яъни, Ҳақ таоло Ҳақ Йўлда жонини фидо қилган солиҳ бандасига беҳад улуғ мукофот ато этди - унга “Жаннатга киргин”, деб марҳамат қилинди. Бас, у Оллоҳ таолонинг Амри билан жаннатга кирди ва у жойдаги кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган нознеъ-матларни кўргач, «Қани эди қавмим мени Парвардигорим мағфират қилганини ва азиз-мукаррам кишилардан қилганини билса-лар эди», деди.
Оллоҳ таолонинг раҳматлари ёғилсин у солиҳ бандага! Жаннат ва унинг неъматларига гувоҳ бўлгач, ўша онда ҳозиргина уни тошбўрон қилиб ўлдирган ҳамшаҳарларини эслади, ўзига ато этилган неъматларини уларга ҳам илинди, қани эди, қавмим Оллоҳ таоло менга Унинг элчиларига эргашганим учун, иймон билан дунёдан ўтганим учун қандай мукофот ато этганини билсалар эди, улар ҳам залолат йўлидан қайтиб Оллоҳнинг элчиларига эргашсалар ва Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилсалар эди, улар ҳам жаннат аҳлидан бўлсалар эди, деб орзу қилди! Ва бу сўзлари билан, бу қадар самимийлиги билан Оллоҳ таолонинг у солиҳ бандаси ўзидан кейин дунёга келадиган барча мўминларга мўмин инсон дўстларига қандай самимий бўлса, душманларига ҳам худди шундай самимий бўлиши лозимлиги ҳақида, ҳатто душманини ҳам кечира оладиган ва унинг ҳаққига яхши дуолар қила оладиган бағри кенг инсон бўлиши лозимлиги ҳақида ҳеч ўхшаши йўқ ибратли сабоқ қолдирди. Ибн Аббос розияллоху анҳумо айтади: “Ҳабиб ан-нажжор қавмига ҳаётлик пайтида қандай холис насиҳат қилган бўлса, ўлимидан кейин ҳам худди шундай холис насиҳат қилди”. (“Тафсири Ибн Касийр”дан).
Лекин унинг қавми қилган жиноятлари учун тавба қилмадилар, залолат йўлидан қайтмадилар ва Ҳақ таолонинг ҳақ жазосига гирифтор бўлдилар.
28-29. Биз (Ҳабиб ан-Нажжорнинг) қавми устига ундан (яъни, уни ўлдирганларидан) кейин осмондан бирон қўшинни (яъни, азоб фаришталарини) туширмадик. Биз (ҳеч нарса) туширгувчи бўлмадик. Фақат биргина даҳшатли қичқириқ - наъра бўлди-ю, баногоҳ улар «ўчиб» қолдилар. (яъни, биронталари ҳам қолмай ҳалок бўлдилар).
Яъни, Антокия аҳли тўпланишиб, ўз қавмдошларидан бўлган ёлғиз мўминни вахшийларча ўлдирганларидан кейин шод-хуррам ҳолларида уйларига қайтар эканлар, Ҳақ таоло шу онда уларга Ҳабиб ан-нажжор - ўша мазлум мўмин асло ёлғиз эмаслигини, унинг бениҳоя Қудратли Ҳимоячиси борлигини кўрсатиб қўйди ва Парвардигорнинг Ўзи у мўмин бандаси учун кофир қавмдан интиқом олди - улардан биронтасини ҳам қолдирмасдан ҳалок қилди. Зотан, бу иш Қодир Оллоҳ учун жуда осон эди. Шу боисдан ҳам У Зот золим қавмни ҳалок қилиш учун самодан азоб лашкарлари бўлмиш малоикаларни туширмади, уларнинг устига тош ёғдирмади ёки бошқа бирон нарса туширгувчи бўлмади, бўлгани, Унинг Амри билан муқарраб малоикаларидан бўлмиш Жаброил алайҳис-салом у золим қавм устига келиб бир наъра тортган эди, уларнинг ҳаммаси ўша заҳоти “ўчиб”, бир ҳовуч кулга айландилар! У золим қавм қатл қилган Ҳабиб ан-нажжор эса, иймон келтиргани шарофати билан Оллоҳ таолонинг мағфират ва жаннати билан мушарраф бўлди, Оллоҳ Йўлида шаҳид бўлган азиз ва мукаррам зотлар қаторидан ўрин олди.
Ушбу оятлар Оллоҳ таоло наздида бир мўмин банданинг қадри бутун золим қавмдан баландроқ эканига аниқ-равшан далилдир.
30. (Оллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, уларга озор-азийят етказадиган) бандаларга ҳасрат-надомат бўлсин! Уларга бирон элчи кел-мас, магар улар унинг устидан масхара қилиб кулгувчи бўлурлар.
Албатта, Қиёмат Кунида, Оллоҳ таоло юборган элчиларни ёлғончи қилган ва уларнинг устидан масхара қилиб кулган кимсалардан ҳам кўпроқ ҳасрат-надомат қилгувчи бўлмас! Ҳеч қандай ҳасрат-надомат фойда бермайдиган у Кунда надомат чекувчилардан ҳам бахтсизроқ кимса бўладими?! У Кунда уларнинг ҳамма додвойлари бекор, ҳеч қандай узрлари қабул қилинмайди ё ортларига - ҳаёти дунёга қайтарилмайдилар! Энди улар фақат қилмишларига яраша жазо - жаҳаннам азобига гирифтор қилинадилар, холос, энди улар учун аттанг қилишдан ва дўзах ўтида мангу ёнишдан ўзга иш қолмайди!
Ояти карима тафсирида “Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” китобида бир ибратли мисол келтирилибди: бир кимсага чўлу биёбонда бир подшоҳ йўлиқиб, ўзини ким эканлигини айтди ва уни жуда осон бир ишни бажаришга даъват қилди. Ҳалиги кимса эса, унинг сўзига ишонмади ва даъватига қулоқ солмади. Сўнгра, кўп вақт ўтмасдан у ўша подшоҳ ҳузурига келтирилди. Тахтда ўтирган подшоҳ унга ўзининг ўша саҳрода йўлиққан подшоҳ эканлигини айтганида у қилган қилмишига қанчалар ҳасрат-надомат қилиб қолади?! Оллоҳ таолонинг элчилари ҳам худди ўша подшоҳларга ўхшайдилар, балки Оллоҳ таоло у солиҳ бандаларини улуғлаб, ҳар қандай подшоҳдан баландроқ мартабага чиқариб қўйгандир. Ана ўша элчилар одамлар олдига келиб, ўзларини танитиб, уларни жуда осон иш-амалларни қилишга даъват этсалар ва бу иш-амалларнинг фойдаси фақат уларнинг ўзларига тегишини айтсаларда, ношукур бандалар итоат этиш ўрнига уларнинг устидан масхара қилиб кулсалар, Эртага, Қиёмат қойим бўлганида, элчи-пайғамбарларнинг мақом-мартабалари Оллоҳтаоло наздида нақадар баланд эканлигини ўз кўзлари билан кўрганларида улар қандай ҳолга тушадилар, Оллоҳ таоло юборган улуғ элчиларни масхара қилганлари учун қандай ҳасрат-надоматлар чекадилар?!
31-32. Ахир улар ўзларидан илгари ҳам Биз қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилганимизни - ўшалар уларнинг олдига (яъни, бу дунёга) қайтиб келмасликларини кўрмадиларми?! Ҳеч шак-шубҳасиз, (уларнинг) барчалари (Қиёмат Кунида) Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло яна Макка аҳли ҳақида сўзлайди. Юқоридаги оятларда уларнинг Оллоҳ таоло нозил қилган оятлардан ва Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам кўрсатган мўъжизалардан юз ўгиришганини, Ҳақ Қуръонни ёлғон дейишганини, уни масхара қилиб кулишганини айтгач, энди уларни аввал ўтган қавмларнинг куфр сабабли топган оқибатларидан ибрат олишга, ўшаларнинг кунлари бошларига тушиб қолмасидан кўзлари очилиб, иймон келтиришга чақиради. Маккаликлардан куч-қувват жиҳатидан ҳам, мол-давлат жиҳатидан ҳам устун бўлган, буларга нисбатан яхши, серунум, соя-салқин ва чиройли обод жойларни маскан қилган, саноқлари ҳам неча баробар кўп бўлган Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми, Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми бўлган Од қабиласи, Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми бўлган Самуд қабиласи, Лут алайҳис-саломнинг қавми каби кўп асрлар давомида ўтган қавм-қабилалар қилган гуноҳлари сабабли, яъни, ўзларига келган пайғамбарларни ёлғончи қилганлари учун, улар даъват қилган иймон йўлига кирмаганлари, итоатсизлик қилганлари ва маишатга муккадан кетганлари учун, бир сўз билан айтганда, кофир бўлганлари учун Оллоҳ таоло юборган турли-туман азоб ва балолар остида қолиб ҳалок бўлишганини, энди улар ҳеч қачон дунёга қайтиб келмасликларини эслатади ва бу билан Макка аҳлини, жамийки мушрик-кофир кимсаларни қаттиқ огоҳлантириб, улар ҳам худди аввалгилар каби Оллоҳнинг азобига дучор бўлмасларидан илгари ҳаётларини ғанимат билиб иймон йўлига киришлари лозим эканлигини таъкидлай-ди. Сўнгра кофир-мушрик кимсалар фақат ҳаёти дунёда ҳалок бўлишлари билан Оллоҳнинг азобидан қутулиб кета олмасликлари, балки Қиёмат Кунида албатта ҳар бир кофир Оллоҳ таоло хузурида ҳозир қилиниб, ҳисоб-китоб қилинишлари ва ҳаётларини куфру исён билан ўтказганлари учун энди абадул-абад давом этадиган мангу азобга гирифтор қилинишлари ҳақида огоҳлантиради.
Ояти каримадаги бу панд-насиҳат ва огоҳлантиришлар гарчи Макка мушрикларига қаратилган бўлсада, ҳамма замон ва маконлардаги Ҳақ Йўлга юрмаган, Ҳақ таолога ибодат-итоат қилмаган динсиз кимсаларга ҳам баробар тегишлидир. Демак, динсиз яшаш, гуноҳлар гирдобида ҳаёт кечириш Оллоҳ таолонинг интиқомига ва неъматлардан, балки ҳаётдан ҳам маҳрум қилинишга - ҳалокатга сабаб бўлар экан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам етказган оятларни эшитиб, ўқиб туриб иймон келтирмаслик, у зотга эргашмаслик бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам Яратганнинг азобига дучор қилар экан.
33. Улар учун ўлик-қуруқ Ер (қайта тирилиш ҳақ эканига) бир оят-аломатдир - Биз уни (ёмғир билан) тирилтирдик ва ундан (турли) дон-дунни ундириб чиқардик. Бас, улар ўша (дон)дан ейдилар.
Яъни, инсонлар учун ўлганларидан кейин қайта тирилишлари ва албатта Оллоҳ таоло ҳузурида ҳисоб бериш учун ҳозир қилинишларига аниқ далолат қиладиган оят-аломатлардан бири - мана шу оёқлари остидаги қуриб-қақшаб ётган Ердир. Биз бу ўлик Ерга осмондан ёмғир-қор ёғдириш билан ҳаёт ато этдик ва сув билан жонланганидан кейин ундан инсонлар ва жамийки жонзотлар учун озуқа бўладиган буғдой, арпа ва бошқа турли донларни ундириб, Ер юзига чиқардикки, улар модомики ҳаёт эканлар, ўша дондан ясалган нондан еб тирикчилик қиладилар. Бас, одамларнинг кўз ўнгларида ҳар йили тинимсиз такрорланиб турадиган мана шу ҳодисада - ўлик Ер ҳар йили баҳорда қайтадан тирилиб, унинг остида кўмилиб ётган дон-дунлар “тирилиб” ер устига чиқишида ақлли инсонлар учун ўзлари ҳам ерга кўмилганларидан кейин Оллоҳ таоло белгилаб қўйган бир Кунда албатта қайтадан тирилиб, Ер юзига чиқишлари аниқ эканлигига далолат қилиб турадиган буюк белги-аломат бордир.
34-35. Яна Биз у (Ер)да хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва унда булоқларни оқизиб қўйдик. Токи (одамлар ўша боғларнинг) мевасидан ейишлари учун (шундай қилдик). Ҳолбуки, у (мевалар)ни улар (қўллари билан) ясаб олмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
Яъни, гарчи дон ва нон маҳсулотлари инсонлар тановул қиладиган энг асосий озуқа бўлса ҳам, Меҳрибон Парвардигор бандалари учун яна Ерда хурмозор ва токзор боғларни, яъни, анвойи мевазор боғроғларни яратиб, улар униб-ўсиб ҳосил бериши - қуриб қолмаслиги учун Ерни ёриб булоқлар чиқариб ҳар тарафга дарё ва анҳорлар қилиб оқизиб қўйди. Албатта, Ерни ва унинг ости ва устидаги сон-саноқсиз ноз-неъматларни - булардан биронтасини инсонлар ўз қўллари билан яратиб олганлари йўқ, чунки бундай яратувчилик бирон банданинг қўлидан келмаслиги аён бир ҳақиқатдир. Буларнинг ҳаммасини бандаларим есинлар, улардан қувват ва лаззат олсинлар, деб Парвардигорнинг Ўзи йўқдан бор қилди ва Ер юзида бахтли, роҳатли ҳаёт кечириш учун зарур бўлган барча қулайликларни яратиб берди. Энди ҳар бир инсон, агар у чиндан ҳам инсон бўлса, бу қадар беқиёс Илоҳий Марҳаматлар учун Яратганга тинимсиз шукроналар айтиши, яъни, Унинг Амру Фармонига мувофиқ ҳаёт кечириши лозим эмасми?! Ахир Яратганнинг ерида яшаб, У яратиб берган ҳаётий қулайликлардан фойдаланиб, Унинг анвойи ноз-неъматларини тановул қилиб туриб, Унга раҳмат айтмасликдан, яъни, Унга ибодат қилмасликдан ортиқроқ кўрнамаклик бўлиши мумкинми?! Албатта, йўқ!
36. Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзлари-дан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Оллоҳҳар қандай айбу-нуқсондан) Пок Зотдир.
Дарҳақиқат, тафаккур қилиб кўрилса, бу оламда ҳамма нарса жуфт-жуфт қилиб яратилгани маълум бўлади: қуёшнинг жуфти ой, Ернинг жуфти осмон, куннинг жуфти тун, дунёнинг жуфти Охират... Агар мана шу мантиқ ҳақ бўлса, Охират борлиги ҳам барҳақдир. Ёлғизлик фақат Оллоҳтаолога ярашур. Ояти каримада шунингдек, ердан униб чиқадиган барча ўсимликлар ҳам, ҳайвонот олами ҳам, ҳамма-ҳаммаси худди инсонлар каби жуфт-жуфт қилиб яратилгани, ҳали инсонлар билмайдиган яна қанчадан қанча жуфтлар борлиги айтилиб, ана ўша жуфтларнинг барчасини, яъни, жамийки оламни йўқдан бор қилган тенгсиз Буюк Холиқ ҳар қандай айб-нуқсондан, жумладан бирон-бир шерикка муҳтож бўлиш айбидан ҳам мутлақо Пок Зот эканлиги таъкидланади ва бу билан мушрик кимсаларнинг мана шундай беқиёс Қудрат Соҳиби бўлган Оллоҳ таолога ширк келтириб, ҳеч кимга ҳеч қандай фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган жонсиз бутларни Унга шерик қилишларидан таажжуб изҳор қилинади, мўминларга эса, дилларида Оллоҳнинг беайб Парвардигор эканлигини эътироф этиб, тилларида доимо тасбеҳ айтишлари, яъни, “Субҳоналлоҳ” - “Оллоҳ ҳар қандай айб-нуқсондан Покдир” деб зикр қилишлари ҳамда бутун ҳаётлари давомида ана ўша Танҳо беайб Маъбуди Барҳақ бўлмиш Оллоҳ таолога ибодат қилиш билан айтган зик-ру тасбеҳлари самимий қалбларидан чиққанини исботлаб ҳаёт кечириш-лари буюрилади.
37. Кеча ҳам улар учун (Бизнинг Қудратимизни кўрсатиб турадиган) бир оятдир: Биз ундан кундузни ечиб олишимиз билан баногоҳулар қоронғу-зулматда қолурлар.
Ушбу ва қуйида келадиган оятларда Ҳақ таоло яратган жуфтлардан кеча ва кундуз ҳамда қуёш ва ой ҳақида сўз юритилиб, улардан ҳар бири Оллоҳ таолонинг Буюк Илоҳий Қудратига далолат қиладиган оят-аломат-лардан экани таъкидланади. Ояти каримада мазкур бўлган, Оллоҳ таолонинг ҳар ишга Қодир ва барча махлуқотини, жумладан кеча ва кундузни ҳам тинимсиз тасарруф қилиб - бошқариб туришига далолат қиладиган жумла Аъроф сурасида ҳам келган эди: “У кечани (қоронғуликни) кун-дузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар”. (Аъроф сураси, 54-оятдан).
Яъни, Оллоҳ таоло тунни гўё бир кўрпа каби кундуз устига ёйиб, ҳеч нарса кўринмайдиган қилиб ўраб қўяр ва тонг отиши билан кундуз тун пардаси остидан чиқиб, тобора оқариб, ёришиб борар. Аммо маълум соатлар ўтгач, унинг ортидан қора пардасини кўтариб шошилган ҳолда қувиб юрган тун уни қувиб етар.
Барча нарсанинг, жумладан, тун ва куннинг ҳам Эгаси бўлмиш Зотнинг бу гўзал тасвири кеча ва кундуз яралганидан буён бир нафас бўлсин тўхтамаслиги ҳақида, ҳеч қачон бир-бирларидан ажралмаслиги, яъни, у иккисининг ўртасига бирон нарса кира олмаслиги ҳақида, худди макон-замин ўз ўқи атрофида тинимсиз айланиб турганидек, замон - кеча ва кундуз хдм бир-бирининг ортидан тинимсиз кувиб юриши ва ҳар бир инсон учун у дунёга келган лаҳзада бошланган бу ҳаракат то унинг Ер юзидаги кунлари ниҳоясига етгунича бир сония ҳам тинмаслиги ҳақида ҳикоя қилади ва инсонни ғафлат уйқусидан уйғониб, учиб ўтиб кетаётган умрини ғанимат билиб, ундан имкон борича фойдаланиб қолишга чақиради.
Коинотдаги энг кичик заррадан тортиб, энг катта сайёраларгача барча мавжудот Яратган томонидан қатъий белгилаб қўйилган тартиб - инти-зом билан тинмай ҳаракатланиб туриши тўғрисида бошқа оятларда ҳам айтилган: “У осмонлар ва Ерни Ҳақ (қонун) билан яратгандир. У кечани кундузнинг устига ўрар, кундузни кечанинг устига ўрар. У қуёшни ҳам, ойни ҳам (Ўз Амрига) бўйсундириб қўйгандир. (Уларнинг) ҳар бири маълум муддатгача жорий бўлур. Огоҳ бўлингизким, У Кудратли ва бениҳоя Мағфиратли Зотдир.” (Зумар сураси, 5-оят).
38. Куёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу Кудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири - ўлчовидир.
Ердан минг-минг марта катта ҳажмга эга бўлган қуёш то «кун ва ой бирлашиб кетадиган» Қиёмат Куни келгунича бир нафас ҳам тинмасдан фазода айланаверади. Фақат Қудратли ва Доно Зот - Оллоҳ таолонинг Ўзигина уни шундай тартиб-ўлчовга бўйсундириб қўйгандир. Демак, қуёш ва унинг тинимсиз ҳаракатда эканлиги ҳам Оллоҳ таолонинг нақа-дар Буюк Қудрат ва беқиёс Билим Эгаси эканлигига аниқ-равшан далолат қилиб турадиган оят-аломатлардан биридир. Агар диққат-эътибор билан, яъни, ибрат кўзи билан боқсак, йил - уч юз олтмиш беш кун мобайнида қуёшнинг чиқадиган жойи, фазода юрадиган йўли ва ботадиган жойи Ҳақ таоло томонидан уч юз олтмиш бешта қилиб белгилаб қўйилганига гувоҳ бўламиз. Яъни, бу буюк сайёра йил давомида бирон кун бугун кеча кўтарилган жойидан кўтарилмайди, эртага бугун юрган йўлидан юрмайди, эртага бугун ботган жойига ботмайди, балки ҳар куни фақат Қодир Оллоҳ буюрган - белгилаб берган жойдан кўтарилиб, фазо бўйлаб қишда бошқа, ёзда бошқа йўлдан жорий бўлиб, У Зот буюрган қароргоҳга ботиб кетади!
39. Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўйгандирмиз.
Дарҳақиқат, ой бир ой давомида йигирма саккиз манзил - жойда турли суратда кўрингани сабабли кўзга йигирма саккизта бўлиб туюлади. Сўнгра бир ёки икки кеча кўринмасдан туради-да, кейин яна ўша тартиб такрорланади. Агар куёш кундузлари оламни нур ва ҳароратга тўлдирса, ой кечаларга ёруғлик бахш этиши билан бирга барча кишилар учун вақт ўлчови бўлиб ҳам хизмат қилади. Бу ҳақда бошқа бир сурада ҳам айтилган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, саҳобаларингиз) Сиздан ойлар ҳақида сўрашади”. (Бақара сураси, 189-оят). Яъни, «Ой дастлаб ипдек нозик ҳолда кўриниб, сўнгра катталаша боради. Ниҳоят тўлиб, доира шаклига киргач, яна қайтадан нозиклашиб, охири дастлабки ҳолига қайтади. Бунинг сири нимада?», деб сўрашади.
Айтинг: у (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир.
Ойнинг ўзгариб - янгиланиб туришига қараб одамлар ўзларининг деҳқончилик, савдо ва бошқа дунёвий ишлари ҳамда ҳаж, рўза, закот каби диний ишларнинг вақтларини аниқлайдилар.
40. На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари (ўзлари учун ажратилган) фалакда сузиб юрурлар.
Яъни, то Қиёмат қойим бўлгунича қуёш ойга ета олмас ва кеча кун-дузнинг ўрнини эгаллаб ола билмас. Ушбу ояти каримада яна коинотдаги барча катта-кичик сайёралар ўзлари учун белгилаб қўйилган фазода тиним билмасдан сузиб юришлари баён қилингандир. Илм-фанга йигирманчи асрнинг бошларига келибгина маълум бўлган бу ҳақиқатлар ҳақида Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари хабар берган эди. Бунда ақл эгалари учун ибрат бордир.
Кун ва туннинг, Қуёш ва Ойнинг бор мавжудотга ва хусусан инсониятга қилаётган хизматларини, уларнинг ҳаракатлари ўртасидаги ўта нозик ва айни вақтда ўта мукаммал тақдир-ўлчовни ва тартиб-интизомни бутун умри давомида ўз кўзлари билан кўриб турган инсонлар, агар чиндан ҳам инсон бўлсалар, ўша кун ва тунни, Қуёш ва ойни яратган Зотга - Ёлғиз Унинг Ўзига сиғиниб, ибодат қилишлари, тафаккур ва ибрат кўзи билан боқиб, Унинг Қудратига тасаннолар айтишлари, бу Илоҳий Неъматлар учун шукроналар қилишлари лозим эмасми?!
41. Биз уларнинг авлод-зурриётларини (Нуҳ пайғамбар билан бирга одамлар ва турли жониворларга) лиқ тўла кемада кўтарганимиз (ва тўфон балосидан нажот берганимиз) улар учун (Бизнинг Қудратимизни кўрсатадиган) яна бир оятдир.
Ушбу ояти каримада мазкур бўлган нажот олис мозийда ўтган Нуҳ алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида бўлиб, бошқа бир сурада ҳам зикр қилинган ва алақадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди: “Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлган кишиларга (одамлар, ҳайвонлар ва паррандалар билан) лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик. Сўнгра (уларга нажот берганимиздан кейин) қолганларни ғарқ қилиб юбордик”. (Шуаро сура-си, 119-120-оятлар).
“Танвийрул-азҳон” тафсирида ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳис-саломга иймон келтирганлари учун Оллоҳ таоло нажот берган кишилар фақат қирқ эркак ва қирқ аёл эди, холос. Қолган қавмнинг ҳаммаси-уларнинг ичида Нуҳ алайҳис-саломнинг аёли ва бир фарзанди ҳам бор - кўнгил кўзлари кўр бўлгани учун Оллоҳнинг элчисини ёлғончи қилишиб, оқибат-натижада шу дунёнинг ўзидаёқ Оллоҳ таоло юборган тўфонда ғарқ бўлиб кетдилар. Мана шундай қилиб Ҳақ таоло ушбу қиссада Ўзининг дўстлари учун душманларидан қандай интиқом олганини баён қилди ва Ўзининг: “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон кел-тирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз.” (Ғофир сураси, 51-оят), деган Сўзи Ҳақ эканини барча инсонларга кўрсатиб қўйди.
“Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ғарқ қилиб юбордик. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), огоҳлантирилган(ларидан кейин ҳам иймон келтирмаган) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг!”
Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зот орқали барча инсонларни огоҳлантиради, уларни Оллоҳнинг оятларини ёлғон дейдиган кимсаларнинг оқибати қандай бўлишини кўриб ибрат олишга, ўша қавмнинг куни бошларига тушиб қолмаслиги учун дарҳол Қуръон Оллоҳнинг Каломи эканига иймон келтириб, унинг кўрсатмаларига амал қилишга чақиради. Бу оят биринчи навбатда Макка мушриклари учун Илоҳий Огоҳлантиришдир.
Демак, Оллоҳ таоло бандаларга Ўз томонидан элчилар юбориб, у элчи-пайғамбарлар ўз қавмларини огоҳлантирмагунларича, яъни, уларни Оллоҳ таоло буюрган Ҳақ Йўлга даъват қилмагунларича ва у қавмлар ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилиб, Оллоҳ таолонинг оятларини инкор қилмагунларича У Зот уларни ҳалок қилмас экан. Ана ўша, огоҳлантирилсалар ҳам кўзлари очилмагани - Тўғри Йўлга юрмаганлари сабабли мана шу ҳаёти дунёнинг ўзида жуда ёмон оқибатга - тўфон ости-да қолиб ҳалок бўлишга дучор қилинган биринчи қавм Нуҳ алайҳис-саломни ёлғончи қилган қавм эди.
42. Яна Биз улар учун худди ўша (кемага) ўхшаш (бошқа) минадиган нарсани ҳам яратдик.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо оятдаги “худди ўша (кемага) ўхшаш (бошқа) минадиган нарса”дан мурод, чўл-саҳроларда минадиган туя эканлигини айтади. Чунки саҳродаги туя худди денгиздаги кема каби энг ишончли ва хавфсиз уловдир. Дарвоқеъ, араблар туяни саҳро кемаси деб ҳам атайдилар. Боша уламолар кемага ўхшаган нарсалардан мурод, одам-лар минадиган ва оғир юклар ташийдиган фил, туя, от, хачир ва эшак каби жамийки жониворлар деб тафсир қилганлар. Ҳақ таоло бошқа бир оятида ҳам инсонларни жамийки махлуқотдан азиз қилиб қўйганини айтар экан, “уларни барру-баҳрда - қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик”. дейди.
Дарҳақиқат, агар диққат-эътибор билан назар қилсак, инсонлардан бўлак барча жонзотлар қўл-оёқлари билан эмаклайдилар ёки қоринлари билан ерга судралиб юрадилар ёки қанотлари ёрдамида учадилар ёки думлари ёрдамида сузадилар. Инсонлар эса, оёқлари ҳаракати билан юрганлари каби ҳеч қандай ҳаракат қилмаган ҳолларида ҳам юра ола-дилар, суза оладилар, уча оладилар. Бунга сабаб Яратган инсонни ҳурматлаб - кўтариб, турли от-уловларга миндириб қўйди, ҳатто баҳайбат филларни ҳам инсонларга улов бўласан деб кўндириб қўйди. Шунинг-дек, Ҳақ таоло инсонларга тинимсиз ривожланиб-тараққий қилиб борадиган кашф қилиш малакасини ҳам ато этдики, оқибат-натижада улар Оллоҳ берган ақл ва билимлари билан одамларга беминнат дастёр бўлган, уларни узоқларини яқин қиладиган сайёра ва қиторларни (машина ва поездларни) кема ва учоқларни кашф қилишиб, ўтирган жойларида юрадиган, чопадиган, сузадиган ва учадиган бўлдиларки, бу ҳам Одам болаларини Оллоҳ таоло азиз-мукаррам қилиб қўйганининг яна бир белгисидир.
43-44. Агар Биз хоҳласак уларни (денгизга) ғарқ қилурмизда, сўнг улар учун бирон ёрдамчи бўлмас ва улар (ҳалокатдан) қутула олмаслар. Илло Биз томондан бўлган бир Марҳамат сабабли ва (маълум) бир вақтгача (яъни, ажаллари етгунча ҳаёт неъматларидан) фойда-ланишлари учун (уларга бало-қазолардан нажот берилур).
Яъни, Ҳақ Йўлга юрмаган, ҳақ Пайғамбарга ишонмаган кимсаларнинг куфру исёнлари шу қадар чекига бориб етдики, агар Оллоҳтаоло хоҳласа, уларни дарҳол жазолаб, денгиз-дарёларга ғарқ қилиб юбориши аниқдир. У ҳолда уларга ҳеч қандай бут-санамлари ёрдам бера олмаслиги ва улар ҳалокатдан қутулиб кета олмасликлари ҳам маълумдир ва бу ҳақиқатни уларнинг ўзлари ҳам эътироф этадилар. Бу ҳақда мана бу ояти каримада жуда аниқ қилиб айтилади: “Қачон (кофирларни) тоғлардек тўлқин(лар) ўраб олса, улар Оллоҳга Динни холис қилиш билан (яъни, чин ихлос билан) дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки, (Оллоҳ) уларга нажот бериб, қуруқликка (чиқарса), у ҳолда улардан (айримларигина) Тўғри Йўл тутгувчидир. Бизнинг оятларимизни инкор қилмас, магар барча хоин ва нонкўр кимсаларгина (инкор қилурлар)”. (Лукуион сураси,32-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло мушрикларнинг ўзлари ҳам сиғинадиган турли бут-санамлари уларга бирон фойда етказа олмаслигини жуда яхши билишликларига аниқ далил бўладиган ўта ибратли ҳаётий бир мисол келтиради. Яъни, агар улар сокин денгизда силлиқ сузиб бораётган кемада кайфу сафо қилиб, шод-хуррам кетаётганларида тўсатдан бўрон туриб, устма-уст бостириб келаётган тўлқинлардан кемалари ағдарилиб кетгудек бўлиб, ҳалокат кўзларига кўриниб қоладиган бўлса, ана ўшандай таҳликали вақтларда улар кимга ялиниб-ёлворадилар? Бутларигами? Асло! Ундай вақтда бутлари ҳаёлларига ҳам келмайди, чунки у ҳолда жонсиз бут-санамлар бутунлай бефойда тош-ёғочлар эканини аниқ билганлари учун уларни тамоман унутадилар ва Ёлғиз Яратганга чин ихлослари билан сиғиниб, дуо-илтижо қила бошлайди-лар, агар ҳозир уларга ҳалокатдан нажот берса, бутун умрлари давомида Унга шукр қилиб ўтишларини, Ундан ўзга ҳеч нарсага қуллик қилмасликларини айтиб қасамлар ичадилар. Демак, бундай ҳолатларда мушрик кимсалар ҳам бандаларининг нолаларини эшитадиган, бало-мусибатлар етганда нажот берадиган Зот Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло эканини тан олишлари аниқдир. Аммо кейин-чи? Кейин, Оллоҳ таоло уларнинг дуо-илтижоларини ижобат қилиб, денгизга ғарқ бўлиб кетишларидан нажот бергач, ва эсон-омон соҳилга чиқиб олишгач эса, фақат улардан айримларигина денгизда “ё Оллоҳ, Ёлғиз Ўзинг Парвардигоримсан”, деб Оллоҳ таолога берган аҳд-паймонига қуруқликка чиққанидан кейин ҳам вафо қилиб, иймонида собит-барқарор бўлиб қолади, аммо улардан кўплари эса, яқиндагина, денгизда ғарқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган вақтларида Оллоҳ таолога берган аҳд-паймонларига ҳеч-бир уялмасдан, қўрқмасдан хиёнат қиладилар ва яна нонкўрлик кўчасига кириб ширк ва куфрларига қайтиб кетаверадилар. Демак, улар ваъдаларига вафо қилмайдиган, аҳдларида турмайдиган хиёнаткор ва ёлғончи кимсалар бўлганлари сабабли албатта денгиз-дарёларга ғарқ бўлишга - ҳалок қилинишга лойиқдирлар. Лекин фақат Оллоҳтаоло бениҳоя Меҳрибон-Марҳаматли Зот эканлиги сабабли ўша осий бандалар ҳам ажаллари етгунича яшаб олсинлар, ҳаёт неъматларидан фойдаланиб қолсинлар деб уларни халок қилиб юбормай муҳлат бериб қўйди.
45. Қачон (мушрикларга: «Сизлар олдиларингиздаги (дунё фитналаридан) ва ортингиздаги (Охират азобидан) қўрқинглар», (яъни, иймонга келинглар, шунда) шояд сизларга раҳм қилинур”, дейилса, (улар қулоқ солмаслар)!
Яъни, қачон Макка мушрикларига уларни огоҳлантириш учун сизлар олдиларингиздаги, яъни, сизлардан олдин ўтган умматлар орасидаги иймонсиз кимсалар бошига тушган ҳалокат ва фалокатлар сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан кўрқинглар ва ортингиздаги, яъни, дунёдан ўтганларингиздан кейин Охират диёридаги мушрик-кофир кимсалар гирифтор бўладиган азоб-уқубатлар бошларингизга тушиб қолишидан қўрқинглар ва ширкларингиздан тавба қилиб иймон йўлига ўтинглар, шунда шоядки, Оллоҳ таолонинг Раҳматига эришсаларингиз, дейилса, у мушрик-кофир кимсалар қулоқ ҳам солмасдан тескари қараб кетаверадилар!
46. Уларга Парвардигорларининг оятларидан бирон оят (Оллоҳ таолонинг Қудратига далолат қиладиган бирон белги - аломат) келмас, магар улар (ўша оятлардан) юз ўгиргувчи бўлурлар.
Яъни, динсиз кимсаларнинг энг катта фожеалари шундаки, улар ҳеч кимдан ҳеч қандай панд-насиҳатни олмайдилар, Оллоҳ таоло нозил қилган оятлардан бирон оятга қулоқ солмайдилар, гўё уларга қулоқ фақат ёлғон-яшиқларни ва кераксиз сўзларни эшитиш учун берилгандек! Бўлмаса, улар ҳаётлари давомида жуда кўп бор Оллоҳ таолонинг Танҳо Илоҳ эканлигига, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига аниқ далолат қиладиган оят-мўъжизаларга дуч келадилар, аммо, гўё ҳеч нарса кўрмагандек, ҳеч нарса эшитмагандек юз ўгирганларича кетаверадилар, кўрган-эшитганларидан ҳеч қандай хулоса чиқармайдилар, куфру исёнларидан қайтмайдилар!
Макка мушрикларининг ҳам, улардан олдин ўтган ва кейин дунёга келадиган барча мушрик-кофирларнинг ҳам энг катта бахтсизликлари мана шунда! Ояти карима бизга мана шу ҳақиқатни уқтиради. Шу билан баробар мўминларга Оллоҳ таолонинг оятларидан бирон оятга беэътибор бўлмаслик, балки аксинча кўрган-эшитган ҳар бир оят-мўъжизадан ибрат олиш, Оллоҳнинг оятларини кимдан эшитса ҳам қулоқ солиш ва унинг кўрсатмаларига амал қилиш буюрилади.
47. Қачон уларга: «Оллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар», дейилса, кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга (истеҳзо билан): «Биз бир кимсага таом берурмизмики, агар Оллоҳ хоҳлаганида уни Ўзи таомлантирган бўлур эди. Сизлар ҳеч шак-шубҳасиз, очиқ залолатдадирсизлар», дерлар.
Яъни, Макка мушрикларининг фақат эътиқодларигина бузуқ бўлиб қолмасдан, улар ўта кетган бахил-мумсик махлуқлар эдилар. Бойлари камбағалларига ҳеч инфоқ-эҳсон қилмас эдилар. Агар саҳобалар уларга: “Оллоҳ сизларга ризқ қилиб берган мол-дунёларингиздан фақир-мискинларга инфоқ-эҳсон қилинглар”, дейишса, мушриклар уларнинг устидан кулиб: “Сизлар бу сўзларингиз билан Оллоҳнинг иродасига қарши бормоқдасизларку! Оллоҳ тўйдиришни хоҳламаган одамларни биз тўй-дирар эканмизми?! Агар Оллоҳ хоҳлаганида уларни ҳам бизларни тўй-дирганидек тўйдириб қўйган бўлар эдику?! Бас, энди Оллоҳ таомлантиришни хоҳламаган кимсаларга Унинг хоҳишига қарши бориб биз таом берайликми?! Йўқ, биз ҳеч қачон Оллоҳнинг хоҳишига қарши бормаймиз. Сизлар эса, эй мусулмонлар, бизни очларни тўйдиришга даъват қилишларингиз билан аниқ хато қилмоқдасизлар”, деб муттаҳамлик қилар эдилар.
48. Улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?», дерлар.
Яъни, Макка мушриклари ҳам, ҳамма замонлардаги кофирлар ҳам шундай дейдилар. Улар Ҳақ Йўлга - Нажот Йўлига даъват қилган Пайғамбар алайҳис-саломга ва у зотнинг издошлари бўлган мўминларга: “Ҳадеб бизни Оллоҳнинг азоби тушади, деб, Қиёмат келади, деб кўрқитасизлар. Қани агар мана шу сўзларингиз рост бўлса, ўша айтган азобларингиз қачон тушишини, Қиёмат қачон келишини айтиб берингчи?” дейдилар. Улар бу сўзларни қачон азоб тушишини, Қиёмат қачон келишини аниқ билиб олиш учун эмас, балки Оллоҳ таолонинг бу ваъдасига ишон-маганликлари учун ва Пайғамбар сололлоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиб кулиш учун айтадилар.
49-50. Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. У уларни (ўлимдан мутлақо бехабар ҳолларида кўча-кўй ва бозорларда бир-бирлари билан) жанжаллашиб турганларида олиб кетар (яъни, ҳалок этар). Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар.
Ҳақ таоло Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳикмат сабабли ана ўша Соатнинг қачон келишини бандалари учун сир қилиб қўйди. Албатта мўминлар Оллоҳ таоло хоҳлаган соатда ўша Соат келишига иймон келтирадилар ва имкониятлари қадар ўша Соатдаги ҳисоб-китоб учун тайёргарлик кўриб, яъни, солиҳ амаллар қилиб, гуноҳлардан четланиб яшайдилар. Кофирлар эса - «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтингларчи) ушбу ваъда (қилинган Қиёмат Куни) қачон бўлади?», дерлар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга) айтинг: «(Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги) билим Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат бир очиқ огоҳлантиргувчидирман, холос”. (Мулк сураси, 25-26-оятлар).
Дарвоқеъ, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат Соати жуда яқин экани ҳақида кўп бор огоҳлантирганлар: Бухорий, Муслим ва Термизий Анас розияллоху анҳудан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ўзим билан Соат мана бу иккиси каби бўлганида пайғамбар қилиб юборилдим”, дедилар ва кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини жуфт қилиб кўрсатдилар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат Соатининг қандай келиши ҳамда у Кун келганида одамлар қай ҳолатда қолишлари ҳақида ҳам хабар бердилар: Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “То қуёш кунботар тарафдан чиқмагунича Қиёмат Соати қойим бўлмайди. Бас, қачон қуёш кунботар тарафдан чиққанида уни кўрган барча одам иймон келтиради. Аммо илгари иймон келтирмаган ёки мўмин ҳолда яхши амал қилмаган кимсаларнинг ўша Куни келтирган иймонларининг фойдаси йўқдир.
Қиёмат Соати икки киши ўрталарига газмолларини ёйиб турган ҳолларида уни савдосини битирмасларидан ёки йиғиштириб олишга улгурмасларидан келиб қолади!
Қиёмат Соати қўйини соғиб олган киши ўша сутни ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши ҳовузини суваб унга сув тўлдирган ҳолида ўша сувдан ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши таомини оғзига олиб борган ҳолида уни ейишга улгурмасидан келиб қолади”, дедилар.
Аммо Оллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси ва сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам у Соатнинг қачон келишини аниқ айтмадилар, чунки “(Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши ҳақидаги) билим фақатгина Оллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар”.
Яъни, жуда кўп одамлар Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши Оллоҳ-дан ўзга ҳеч кимга маълум эмаслигини билмайдилар ёки у Соат қачон қойим бўлишини билмаслик бандалар учун яхшилик эканини билмай-дилар ёхуд умуман Қиёмат қойим бўлишини билмайдилар - ишонмайдилар.
Ана ўшандай иймонсиз кимсалар ҳеч ким кутмаган-ўйламаган бир пайтда келган Қиёмат даҳшатларини кўрганларида на у Кундан қочиб қутула олурлар, на у Кунда бошларига аниқ тушадиган азобни бирон бир ҳийла билан дафъ қила олурлар ва на ҳаёти дунёда қилган қилмишлари учун тавба-тазарруъ қилиб олгани озгина бўлса-да фурсат ва муҳлатга эга бўлурлар. Ҳолбуки, илгари уларга залолат йўлидан чиқиб Ҳақ Динга киришлари учун, ёмонликлардан тийилиб, тавба қилиб солиҳ амалларга ўтишлари ва мўмин-мусулмонлар сафига қўшилишлари учун жуда узун муҳлат - бутун бир умр берилган эди.
51. (Қиёмат Соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари (ҳузурига ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар.
Яъни, Қиёмат Куни шундай бир Кунки, у Кун келганида Оллоҳ таоло-нинг Амри билан фаришта Исрофил алайҳис-салом сур чалиб, жамийки жонзотни “уйқусидан уйғотади” ва ўликлар ҳисоб-китоб қилиниб, аввал-ги ҳаётларида қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларининг жазо ва мукофотларини олишлари учун қайтадан тириладилар.
“Сур чалинадиган (яъни, Қиёмат қойим бўладиган) Кунда Подшоҳлик Ёлғиз Уникидир”.
Термизий Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қандай ҳузур-ҳаловатда яшайман, ҳолбуки сур соҳиби (Исрофил алайҳис-салом) сурни оғзига яқинлаштириб, бош-у қулоғи билан қачон сурни чалиш буюрилишига қулоқ солиб кутиб турибди”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у ҳолда бизга нима қилишимизни буюрасиз”, деган эдилар, у зот: “Бизга Оллоҳнинг Ўзи Етарлидир. У нақадар яхши Вакилдир”, деб айтинг-лар” дедилар.
У Кунда Ердаги подшоҳларнинг подшоҳликлари, мулку давлатлари зойил-йўқ бўлур, Ёлғиз УнингЎзи Эга ва Подшоҳликда барқарор бўлур. “У жазо Кунининг Эгаси - Подшоҳидир”. (Фотиҳа сураси, 4-оят).
Ана ўша Кунда Ҳақ таоло жамийки махлуқотни буюк маҳшаргоҳга тўплаганида кофир-мушрик ҳолда яшаб ўтган кимсалар ва қилган гуноҳ-лари Оллоҳ таоло томонидан мағфират қилинмаган гуноҳкор-осийларнинг кўзлари худди ўликнинг кўзидек кўм-кўк шиша бўлиб, қолган аъзойи баданлари эса, даҳшат ва ташналикдан қорайиб кетган ҳолларида бошқалардан ажралиб турадилар.
52. Улар: «Эй, бизларга ўлим бўлсин! Ким бизларни ухлаб ётган жойимиздан (қабрларимиздан) турғазди?», деганларида, (уларга айти-лур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва элчи-пайғамбарлар рост сўзлаган нарса - Қиёматдир».
Яъни, Исрофил алайҳис-салом Оллоҳтаолонинг Амри билан иккинчи бор сурни чалганида ва жамийки жонзотлар қайта тирилиб ер юзига чи-қарилганларида кофир кимсалар Қиёмат Кунининг даҳшатли манзарасини кўриб, уларни ашаддий азоб кутаётганига кўзлари етиб: “Эй, биз ҳалок бўлдикку, ким бизларни ухлаб ётган жойимиздан турғазди?!” деб қолишлари аниқдир. Уламолар айтадилар: “Кофир кимсалар Қиёмат Кунида қайта тирилиб, жаҳаннам азобини ўз кўзлари билан кўрганларида уларга қабрларида тортган азоблари гўё роҳатдек кўриниб қолади ва: “Бизлар қабрларимизда ухлаб ётган эдикку, ким бизларни ўрнимиздан кўзғатди?” деб қоладилар. Шунда малоикалар уларга: “Меҳрибон Оллоҳ таоло сизларни ҳаёти дунёда бўлган вақтларингизда ростгўй элчи-пайғамбарлари орқали қайта-қайта огоҳлантириб ваъда қилган Қиёмат Куни мана шу бўлади. Бас, энди қанча додвой қилманглар, жаҳаннам азобидан нажот топа олмайсизлар”, дейдилар.
Убай ибн Каъб, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Қатода (Оллоҳ ҳаммалари-дан рози бўлсин), айтадилар: “Кофир кимсаларнинг Қиёмат Кунида қайтадан тирилганларида “ким бизни ухлаётган жойимиздан уйғотди?” дейишларига сабаб, Исрофил фаришта Оллоҳ таолонинг Амри билан биринчи марта сур чалганида борлиқдаги барча жонзот ўлади ва сур иккинчи бор чалиниб ҳамма-ҳамма қайта тирилгунича ўтган қирқ йил муддат орасида қабрларида тинимсиз азобланаётган осий - кофирлардан ҳам азоб кўтарилади. Бас, иккинчи сур чалиниб, “ўйқуларидан уйғотилгандан” кейин улар ояти каримада хабар берилган сўзларни айтиб ўзларига қайтадан ўлим тилаб оладилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
53. Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлар-у, баногоҳ уларнинг барчалари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.
Сур биринчи марта чалиниб, ўша ваъда қилинган Қиёмат Куни келганида аввал-бошда жамийки халойиқ - фаришталар, инсонлар, жинлар ва ҳайвонот худди денгиз тўлқинларидек бир-бирларига аралашиб кетадилар, яъни, улардан кимнинг жасадининг қайси аъзоси қаерларга сочи-либ, нималарга айланиб кетгани номаълум бўлиб қолади. Сўнгра иккин-чи бор сур чалингач, Оллоҳ таоло уларнинг ҳар бирини сочилиб, тупроққа айланиб кетган жасадларининг ҳар бир аъзосини мукаммал тарзда жамлаб, қайта тирилтириб, барчаларини, бирорталарини қолдирмай ҳисоб-китоб қилиш учун маҳшаргоҳга тўплайди. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз, тўплангувчидирлар”. (Воқеа сураси, 49-50-оятлар).
“(У Кунда) Биз улардан бирон кимсани қолдирмасдан йиғдик”. (Каҳф сураси, 47-оятдан).
54. Бас, у Кунда ҳеч бир жонга бирон зулм қилинмас ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини олурсизлар.
Яъни, Қиёмат Кунида ҳар бир амал адолат тарозисида тортилиб, би-рон кимсага зулм қилинмаган ҳолда ҳақли жазо билан жазоланур. Ушбу ояти кариманинг энг гўзал тафсири мана бу оятлардир: “(Амалларни) тўғри тортишлик ўша Куни бўлур. Бас, кимнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир. Кимнинг тарозилари ен-гил бўлса, бас, улар Бизнинг оятларимизга (кофир бўлиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир”. (Аъ-роф сураси, 8-9-оятлар).
Ушбу оятларда сўз Қиёмат Кунида барча бандалар сўроқ-савол ва ҳисоб-китоб қилиниб, ҳар бир инсоннинг бутун онгли ҳаёти давомида қилган амаллари адолат тарозисида тортилиши ҳақида боради.
Ҳақ таоло: “(Амалларни) тўғри тортишлик ўша Куни бўлур”, деб хабар беради. Муфассир уламолардан Мужоҳид, Заҳҳок ва Аъмаш: “Ояти каримадаги тарозида тортиш адолат билан хукм қилиш деган маънода”, дейдилар.
Аммо аксари уламолар: “Қиёмат Кунида Оллоҳ таолонинг бандалар қилган ҳар бир иш-амални Кўргувчи, Билгувчи ва ёмонликка жазо, яхшиликка мукофот Бергувчи экани очиқ-равшан бўлиши учун ўртага тарози кўйилиб, ҳар бир амал тўғри-аниқ тортилади”, деганлар. Зажжож айтади: “Аҳли суннат вал-жамоат, яъни, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннат ва жамоатларида барқарор бўлган уламолар иттифоқ қилиб айтадиларки, Қиёмат Кунида тарози борлигига, бандаларнинг амаллари унда тортилишига ва у тарозининг тили ҳамда икки палласи борлигига иймон келтириш вожибдир”.
Албатта биз мусулмонлар ғайб оламида - Қиёмат Кунида рўй бериши аниқ бўлган амаллар тарозида тортилиши ҳақидаги бу Илоҳий Хабарга Қуръон ва Ҳадисда қандай ворид бўлса ўша ҳолда иймон келтирамиз ва унинг сурати, кайфияти қандай бўлиши ҳақида баҳс қилмаймиз. Аммо “Амаллар моддий нарсалар эмаску, уларни қандай ўлчаб бўлади?” деб бошлари қотадиган кимсаларга эса биз: “Одамлар, масалан, мутлақо мод-дий бўлмаган иссиқ-совуқни, бадан ҳароратини ўлчайдиган асбобларни кашф қилиб, ишлатиб юришибди-ку, ҳар ишга Қодир Оллоҳ таоло амалларни тортишга ожизми?!”, деймиз.
“Бас, кимнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир”.
Ояти каримада ҳар бир одамнинг қилган амали бир тарозида эмас, балки тарозиларда тортилиши айтилди. “Танвийрул-азҳон” тафсирида бу ҳол шундай изоҳланади: “Оятда “тарозилар” деб кўплик вазнида келишига сабаб, у Кунда ҳар бир банда учун бир неча тарози кўйилиб, унинг бадани бошқа тарозида, руҳи бошқа тарозида, ошкор қилган ишлари бошқа тарозида, яширган сирлари бошқа тарозида, ҳатто унинг хулқи бошқа тарозида тортилади. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Тарозига қўйилган ҳеч бир нарса чиройли хулқдан оғирроқ тош босмайди”, деганлар. (Аҳмад ва АбуДовуд ривояти).
Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анхумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Қиёмат Кунида умматимдан бир киши бутун халойиқ боши устида - кўз ўнгида чақириладида, унинг олдига қилган гуноҳлари битилган, ҳар бири кўз илғайдиган масофагача етади-ган катта дафтарлардан тўқсон тўққиз дафтар қўйилиб, сўнгра Оллоҳ таоло ундан: “Мана шу дафтарларда битилган гуноҳларингдан биронтасини инкор қила оласанми”, деб сўрайди. У киши: “Ё Роббим, бирортасидан тона олмайман”, дейди. Оллоҳтаоло: “Менинг котибларим бўлган фаришталар сенинг номайи аъмолингга бирон нарса қўшиб, сенга зулм қилибдиларми”, деганида, у: “Йўқ, ё Роббим”, дейди. Оллоҳ таоло: “Се-нинг мана шу гуноҳларни қилишда бирон узринг борми, сенинг бирон яхши амалинг ҳам борми”, деб сўраганида ҳалиги киши ўзини йўқотиб: “Йўқ”, дейди. Шунда Оллоҳ таоло: “Ундоқ эмас, Бизнинг ҳузуримизда сенинг ҳасанотларинг - яхши амалларинг ҳам бор, бу Кун сенга зулм қилинмас”, деб унга бир саҳифа кўрсатилади. У Қоғозда ўша банда айтган “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуху ва Расулуҳ”, калимаси ёзилган эди. Буни кўриб банда: “Ё Роббим, ана у дафтарлар олдида бу бир варақ қоғоз нима қила олади”, деганида, Ҳақ таоло: “Сенга зулм қилинмас”, дейди. Бас, ҳалиги дафтарларнинг ҳаммаси тарозининг бир палласига, бир варақ қоғоз бошқа палласига қўйилганида ана у дафтарлар енгил келиб, бир варақ қоғоз оғир келди. Чунки Оллоҳнинг Исмидан ҳеч нарса оғирроқ эмасдир”. (Тафсири Қуртубийдан).
Субҳоналлоҳ! Демак, Охират тарозисида сўз ҳам тортилар экан!
Калимайи Шаҳодат У Кунда энг оғир тош босадиган Сўз экан!
Демак, ҳақиқий марди майдонлар куфр йўлига кирмай, дунёга қул бўлмай тил ва дилларида “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ” Сўзини кўтариб юрган ва қабрларига ҳам мана шу Сўз билан кирган инсонлардир. Қушайрий ўз тафсирида зикр қилган мана бу хабарда мўминнинг нажотига сабаб бўладиган яна бир сўз ҳақида сўз боради: “Мўминнинг ҳасанотлари - яхши амаллари тарози палласида енгил келиб қолганда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бармоқ учича, яъни, жуда кичкина бир саҳифани чиқариб, тарозинингунинг ҳасанотлари кўйилган ўнг палласига ташлайдилар, бас, ҳасанотлар палласи босиб кетади. Шунда ҳалиги мўмин банда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Ота-онам Сизга фидо бўлсин, юзингиз нақадар гўзал, хулқингиз нақадар чиройли. Сиз ким бўласиз”, деганида у зоти бобаракот: “Мен сенинг Пайғамбаринг Муҳаммаддирман, мана бу саҳифа эса сен менга айтган салавотларингдир”, деб жавоб қиладилар.”
Ҳузайфа розиялоҳу анҳу айтади: “Қиёмат Кунидаги тарозибон Жаб-роил алайҳис-саломдир. Оллоҳтаоло: “Ё Жаброил, уларнинг амалларини тарозида тортгинда, ўрталарида бир-бирига ўтиб кетган ҳақларни эгаларига қайтаргин”, деб буюради.
У жойда олтин-кумуш бўлмагани учун агар золимнинг ҳасанотлари бўлса, Жаброил ўша ҳасанотлардан олиб мазлумга беради, агар унинг ҳасанотлари бўлмаса, у ҳолда мазлумнинг гуноҳларидан олиб золимга юклаб қўяди, бас, у кимса елкасига тоғдек гуноҳ тушади”. Яъни, “(Амалларни) тўғри тортиш Ўша Куни бўлур”.
55. Албатта, Бу Кунда жаннат эгалари ўзлари машғул бўлган иш билан шод-хуррамдирлар.
Ушбу ва қуйидаги уч оятда Ҳақ таоло томонидан Охират диёрида мўмин бандалари учун тайёрлаб қўйилган жаннат манзаралари ва у жойдаги анвойи ноз-неъматлар, беқиёс саодатли ҳаёт тасвирланади. Дастлаб, хабар берилишича, Оллоҳ таолонинг солиҳ мўмин бандалари Қиёмат Кунида жаннат боғларига тушганларида ҳеч кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирон инсоннинг хаёлига ҳам келмаган шундай ноз-неъматларга, лаззат ва роҳатларга ғарқ бўладиларки, улар билан тамомила банд бўлганлари боис бошқа ҳамма нарсани, жумладан, дўзахга ҳукм қилинган қариндош-уруғларини қандай азоб чекаётганларини ҳам унутиб юборадилар. Яъни, аҳли жаннат мукаммал ва ҳеч туганмас лаззат оғушида эканлар, кўнгилларини кир қиладиган ҳар қандай ғам-ташвишлар тамоман ёдларидан чиқади. Зотан, жаннатдаги мукаммал ва мангу - туганмас роҳат-фароғатнинг ҳаёти дунёдаги муваққат ва кўпинча ортидан турли ғам-ташвишлар келтирадиган “роҳатлар”дан жуда катта фарқи бордир.
56-57. Улар жуфтлари билан бирга соя-салқин жойлардаги сўриларда ястаниб ўтирурлар. Улар учун у жойда (ҳар турли) мева-чева муҳайёддир ва улар учун кўнгиллари тилаган нарсалари ҳозирдир.
Яъни, аҳли жаннат абадул-абад улар учун Яратган томонидан ҳозир-лаб қўйилган мислсиз Илоҳий зиёфат устида бўладилар. Улардан ҳар бири салқин ва оромбахш жойларда ўзлари учун махсус тайёр қилиб қўйилган бениҳоя музаййан, атрофларига ипак дарпардалар тўсилган чимилдиқли сўриларда севимли жуфти ҳалоллари билан ястаниб - ро-ҳатланиб ўтирадилар. Олдиларидаги дастурхонда ҳар доим янги узилган анвойи мева-чевалар ва кўнгиллари тилаган барча нарса муҳайё бўлади. Бақара сурасининг йигирма бешинчи оятида жаннат ва у жой-даги ноз-неъматлар бениҳоя гўзал тасвирланади. “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушха-бар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи жаннат-лар бор. Қачон ўша (жаннат)ларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамизку» дейишади. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун (жаннатларда) покиза жуфтлар бордир. У зотлар (жаннатларда) абадий қолгувчидирлар.” (Бақара сураси, 25-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, жаннат мевалари дунё меваларига фақат исм ва суратидагина ўхшайди холос. Лекин таъм ва лаззатда тамо-ман бошқадир. Аммо аҳли жаннат қачон бирон мевани кўрсалар, тановул қилишдан олдин «бу ўша, дунёдалик пайтимизда еб юрган мева» деб ўйлашади, фақат тотиб кўрганларидан кейингина суратлари бир-бирига ўхшагани билан жаннат заминида, жаннатий сув билан униб-ўсган мева дунё меваларига мутлақо ўхшамаслигини биладилар. Дунё мевалари - гарчи фақат суратда бўлса ҳам - жаннат меваларига ўхшаш-лигининг сабаби нимада экан, деган саволга жавобан Муҳаммад ибн Жарир Табарий ўзининг «Жомиул-баён ан таъвийли ойил Қуръон» номли тафсирида ривоят қилишича, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ушбу ояттафсирида айтар эди: «Оллоҳтаоло Одамни жаннатдан чиқарганида, унга йўл озуқаси қилиб жаннат меваларидан берди ва уларни қандай парвариш қилишни ўргатди. Бас, сизларнинг ушбу меваларингиз жаннат мевалаларидандир, лекин булар ўзгариб бузилади. Ана улар эса ҳеч қачон ўзгармайди бузилмайди».
Маълумки, тоқлик Танҳо Ҳақ таолонинг сифати бўлиб, қолган барча нарсани Оллоҳ жуфт-жуфт қилиб яратган. Бинобарин, ана ўша мангу боғу бўстонларда жаннатий нозу неъматлардан баҳраманд бўлиб, саодатли ҳаёт кечираётган жаннат аҳли учун ҳам Оллоҳ азза ва жалла покиза жуфт-ларни яратиб қўйгани ҳақида хабар беради. Яратган у жуфтларни ҳайз, нифосдан ва ҳар қандай инсоннинг дунё ҳаётидаги ҳожатлари - кирларидан, айбу нуқсонлардан мутлақо поклаб қўйганини баён қилади. Демак, дунё ҳаётида иймон билан, солиҳ амаллар билан яшаб ўтган ва Оллоҳ таолонинг Фазлу Инояти билан жойлари жаннатдан бўлган инсонлар у жойда бирон қийинчилик-машаққат кўрмайдилар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайдилар, ҳеч қандай алам, оғриқ ва хасталикни билмайдилар ва энг муҳими улар ҳеч қачон ўлмайдилар: «У зотлар (жаннатларда) абадий қолгувчидирлар».
58. (Уларга) Меҳрибон Парвардигор томонидан салом айтилур.
“Тафсири Бағавий”да Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат эгалари ўзларига ваъда қилинган ноз-неъматлар ичида роҳат-фароғатда эканлар, баногоҳ устларида бир Нур пайдо бўлур. Бошларини кўтариб... «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат», деб турган Парвардигори оламни кўрурлар». “(Уларга) Меҳрибон Парвардигор томонидан салом айтилур” оятининг маъноси шудир. Бас, Оллоҳ таоло уларга қарар, улар Оллоҳ таолога қарарлар ва У Зотга қараб турган чоғларида олдиларидаги жаннат ноз-неъматларига қиё ҳам боқмаслар! То У Зот парда ортида ғода, турган жойларида Унинг нури ва баракоти қолур”, деб марҳамат қиладилар. Ушбу оятларда жаннат эгалари етажак саодати абадийя зикр қи-лингач, энди қуйидаги оятларда дўзах аҳлининг топажак азоб-уқубатлари ҳақида хабар берилади -
59. Мана Бугун эй жиноятчи кимсалар, (мўминлардан) ажралинглар!
Ушбу оят ҳаёти дунёдан энг катта, энг мудҳиш жиноят билан ўтган, яъни, Яратганга кофир бўлган кимсаларга У Зотнинг Қиёмат Кунида қиладиган хитобидир. У Кунда Оллоҳ таоло уларни ўз номлари билан атаб: “Эй жиноятчилар”, дейди ҳамда энди уларнинг ҳеч қачон мўминлар билан бир ҳаводан нафас ололмасликларини ва бир жойда тура олмасликларини эълон қилади. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам хабар берилган: “(Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда - ана ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бир-бирларидан ажралурлар. (Рум сураси, 14-оят).
Яъни, Қиёмат Кунида - ким ҳақ, ким ноҳақлиги, ким Тўғри Йўлда-ю, ким залолатда эканлиги аниқ маълум бўладиган ана ўша Кунда Оллоҳ таолонинг мўмин бандалари билан кофир-жиноятчи кимсаларнинг ўртаси абадиятга - қайтиб ҳеч қачон бир-бирларига аралашмайдиган қилиб ажратилади ва Ҳақ таоло кофирларга хитоб қилиб: “Эй жиноятчи кимсалар, мана Бугун (мўминлардан) ажралинглар!” деб буюради. (Ёсин сураси, 59-оят).
“Ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бутунлай бўлинурлар”.
Яъни, мўминлар жаннатга, кофирлар дўзахга хукм қилинадилар ва шу соатдан бошлаб бу икки тоифа ҳеч қачон бир жойга жамланмайдилар - мўминлар мангу роҳатда, кофирлар эса абадий азоб-уқубатда бў-ладилар.
60-61. Мен сизларга: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир. Менга ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир», деб буюрмаганмидим?!
Ҳақ таоло ушбу ва қуйидаги бир неча оятда ҳаёти дунёдан куфр-маъсият билан ўтган кимсаларнинг Қиёмат Кунида қандай аҳволга тушишлари ҳақида хабар беради. Ўша Кунда Оллоҳ таоло уларга хитоб қилиб гўё шундай дейди: “Эй Одам болалари, Мен сизларга элчи-пайғамбарларимйиб бўлгунича улар бошқа бирон нарсага боқмаслар! Сўнг уларнинг усти орқали сизларнинг энг ашаддий душманларингиз шайтондир. Бас, сизлар ҳаргиз душманларингизнинг қиладиган васвасаларига учиб унинг қулларига айланиб қолмангларки, у ҳолда албатта шайтон сизларни залолат йўлига етаклаб кетади ва Охиратда жаҳаннамга киришларингизга сабаб бўлади. Оталарингиз Одам ва оналарингиз Ҳаввони васваса қилиб жаннатдан Ерга тушиб қолишларига сабаб бўлган малъун ҳам ана ўша шайтондир. Шунингучун сизлар унга эмас, Менга ибодат қилинглар, Мен буюрган ишларни қилинглар, Мен қайтарган ишлардан қайтингларки, ана ўшанда сизлар Тўғри Йўлда бўласизлар ва Менинг Раҳматимга - жаннатимга киришга муваффақ бўласизлар, деб буюрган эмасмидим! Мана Бугун Менга ибодат қилмасдан шайтонга ибодат қилганларингиз жаҳаннамга ҳукм қилиндингиз!
62. Дарҳақиқат, (шайтон) сизларнинг ичингиздан кўп халқларни йўлдан оздирди. Ахир ақлларингизни ишлатсангиз бўлмасмиди?!
Яъни, эй Одам болалари, ахир сизлар ҳаёт кечирган замондан илгари ҳам қанчадан-қанча аср-авлодлар Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилмасдан шай-тонга ибодат қилганлари ва унинг васвасаларига алданганлари сабабли Яратганнинг қаҳрига учраб қирилиб кетганлари яқин ва узоқ тарихларингиздан маълумку, Ернинг ҳар тарафларида узоқ-яқин ўтмишдаги адашган авлодлардан қолган вайроналар тўлиб-тошиб ётибдику, ана ўшаларга гувоҳ бўлиб туриб ҳам кўзларингиз очилмадими, шайтонга ибодат қилишнинг оқибати албатта ҳалокат эканига ақлларингиз етмадими?! Ақлли инсонлар бўла туриб ақлсиз ҳайвонлардек очиқ душманингиз бўлган шайтоннинг кўрсатган йўлига эргашиб кетавердингизми?! Бас, бу Кун барча афсус-надоматларингиз бефойдадир! Энди албатта қилмишларингизга яраша жазоларингизни оласизлар!
63-64-65. Мана шу сизларга ваъда қилинган жаҳаннамдир! Сизлар кофир бўлганларингиз сабабли Бугун унга кирингиз! Бу Кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга қилиб ўтган ишлари ҳақида уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур!
Ушбу оятларда ҳам ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсаларга хитоб қилинади ва тинимсиз ловуллаб ёниб турган жаҳаннам чоҳининг ёқасига ҳайдаб келинган кофирларга айтилади: Мана шу ўз кўзларингиз билан кўриб турганларингиз ҳаёти дунёдалик пайтингизда барча элчи-пайғамбарлар томонидан сизларга ваъда қилинган, аммо сизлар ёлғон, бўлмаган гап деб инкор қилган жаҳаннамдир. Ҳаёти дунёда Оллоҳга ибодат, унинг элчиларига итоат қилиш ўрнига ўзларига очиқ душман бўлган шайтоннинг йўлига эргашган барча инсонларнинг тушадиган жойи мана шудир! Сизлар бутун ҳаётингиз давомида тўхтамай, тавба қилмай, энг оғир жиноятни содир этганларингиз - Оллоҳ таолога кофир бўлганларингиз учун бугун жаҳаннамга кирингиз ва унда кофирлар учун тайёрлаб қўйилган, ҳеч қачон тўхтатилмайдиган азоб-уқубатлар билан абадул-абад азобланингиз! Бугун энди сизларга ҳеч қандай афсус-надомат фойда бермайди ва ўзларингизни оқлаш учун бирон-бир баҳона топа олмайсизлар! Чунки Биз Бугун кофирларнинг оғизларини муҳрлаб, ёлғон-яшиқ узру баҳоналарини айта олмай-диган қилиб қўюрмиз ва Бизга кофир-мунофиқларнинг ҳаётлари давомида қандай гуноҳ-маъсиятлар қилганлари ҳақида уларнинг тилга кирган қўллари сўзлаб беради, оёқлари гувоҳликка ўтади, яъни, бадан-ларидаги жамийки аъзолари тилга кириб уларга қарши гувоҳлик беради! Ушбу оятда хабар берилган ҳолат ҳар бир инсон учун ўта жиддий Илоҳий огоҳлантиришдир. Демак, жуда яхши билиб, англаб олишимиз ва бир умр ёдимиздан чиқармаслигимиз керакки, ҳаётимиз давомида қиладиган ҳар бир иш-амалимизни Оллоҳ таоло кўриб-билиб тургани ва икки елкамиздаги фаришталар ёзиб турганидан ташқари ўзимиз-нинг баданимиз - яхшими-ёмонми ҳар бир ишни қилишда иштирок этган, савоб ёки гуноҳ амални қилишда бизга ёрдамчи бўлган барча аъзойимиз ҳам ўзимизнинг ичимиздаги гувоҳлар бўлиб, Қиёмат Куни-да, савоб ва гуноҳлар ҳисоб-китоб қилинганида бизнинг фойдамизга ёки зиёнимизга гувоҳликка ўтар эканлар. Бас огоҳ бўлайликки, Ҳақ таолонинг Қиёмат Кунида берадиган ҳақ жазосидан ҳеч ким қочиб қутула олмас.
66-67. Агар хоҳласак, Биз уларнинг кўзларини йўқ қилган бўлур эдик. Ана у ҳолда улар йўлларига шошардилар-у, (лекин) қаёқдан кўра олсинлар. Агар хоҳласак, Биз уларни турган жойларида масх қилиб (маймун, тўнғиз ё тош каби бошқа нарсаларга айлантириб) қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир бўлмасдилар, (ортларига ҳам) қайта олмасдилар.
Ушбу икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Оллоҳ таоло ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсалар ҳақида: «Агар Биз истасак, уларнинг кўзларини кўр қилиб, йўлларини топа олмайдиган қилиб қўйишимиз ёки уларни инсонликдан чиқариб бутунлай бошқа нарсаларга айлантириб қўйишимиз мумкин эди. Аммо Биз уларни Тўғри Йўлга юрсинлар ва тав-ба-тазарруь қилсинлар деб инсонликларида қолдирган эдик. Лекин улар ўз динсизликларидан қайтмадилар ва оқибат-натижада жаҳаннам эгала-ри бўлиб қолдилар», дейди ва бу билан ҳали-ҳануз ҳаёти дунёда бўлган кишиларни огоҳлантиради.
68. Биз кимга (узун) умр берсак унинг хилқатини (жисму-жонини) тубан - ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл юргизмайдиларми?!
Яъни, бир кишининг сурат ва сийратида ёш-яланглиги билан қари-қартанглиги ўртасида нақадар катта фарқ борлигини кўриб ибрат олмайдиларми)?!
Ушбу оятнинг энг гўзал тафсири мана бу ояти каримадир: “Оллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди, сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билгувчи ва Кудратлидир”. (Рум сураси, 54-оят).
Яъни, Оллоҳ таоло шундай Қудрати Улуғ Зотки, сизларни, эй инсонлар, ўта заиф ночор нарсадан - бир томчи сувдан яратиб, жуда ночор, бир нафас қаровсиз ҳолда қолсангиз ҳалок бўладиган чақалоқ ҳолингизда дунёга келтирди, сўнгра, орадан саноқли йиллар ўтгач, сизларни қаровга муҳтож гўдакликдан кейин куч-қувватга тўлган йигит-қизларга айланти-риб қўйди, сўнгра, орадан маълум бир муддат ўтгач, сизлардаги ёшлик қувватини кетказиб, яна худди ўша гўдаклик чоғингиздагидек бировларнинг ёрдамига муҳтож бўлган заифликка - ночор, нотавон қариликка дучор қилди. Яъни, Қодир ва Билгувчи Оллоҳ ҳар бир инсоннинг вужудида бир-биридан бутунлай бошқа-бошқа бўлган, бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган бир неча инсонларни яратди. Дарҳақиқат, ҳар бир инсонга ибрат назари билан қараб кузатилса, дастлаб у ўта ҳақир ва жонсиз бир томчи сувдан ўзга нарса эмас, озгина фурсат ўтганидан кейин эса, у тамо-мила бошқа нарсага - жонли, лекин ўта заиф чақалоққа айланади ва кейин, орадан бир неча йил ўтгач, энди у вужудидан куч-қувват ёғилиб турган гўзал суратли, қадди қомати расо балоғат ёшидаги инсон, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, балки Холиқ таборака ва таоло хоҳласа, ўша инсоннинг вужудида саноқли йиллардан кейин тамомила бошқа - қариб эгилиб қолган, ҳеч нарсага кучи етмайдиган ночор-нотавон бир инсонни яратади. Шак-шубҳасиз, Оллоҳ таоло хоҳласа бир вужуднинг ўзидан ҳам бир неча хилқатни яратишга Қодир, барча нарсани Билгувчи Зотдир!
69-70. Биз (Муҳаммад алайҳис-саломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун лойиқ эмасдир. (Муҳаммад алайҳис-салом тиловат қилаётган нарса) фақат у тирик бўлган кишиларни огоҳлантири-ши ва кофирлар устига Сўз - азоб ҳақ бўлиши учун (нозил қилинган) бир Эслатма ва очиқ-равшан Куръондир.
«Биз (Муҳаммад алайҳиссаломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун лойиқ эмасдир».
Зотан, Муҳаммад алайҳиссалом Оллоҳ таоло томонидан юборилган Пайғамбар бўлганлари боис, фақат ва фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан яъни, ўз табиати билан тўла маънодаги ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс, шоирларнинг эътирофларича ҳам шеърнинг энг гўзали энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига улар бир умр амал қилиб ўтишлари буюрилган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган Пайғамбар шоир бўлиши у зот учун нолойиқ бўлган ишдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам: “Мен шоир эмасман ва шоирлик менга лойиқ иш эмасдир”, деб эътироф этганлар. (“Тафсири Табарий”дан). Шоирларнинг қандай кимсалар эканлиги ҳақида бошқа бир сурада ҳам айтилган эди: “Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!” (Шуаро сураси, 224-226-оятлар). Шунинг учун ҳам Оллоҳ таоло у зотга шеър ўргатмади, шоирликни тақдир қилмади. “Тафсири Қуртубий”да айтилишича, ушбу оятлар “Муҳаммад шоир, Қуръон шеър”, дейдиган кофирларга қарши Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган Илоҳий раддиядир. Шу-нингдек, “Биз, Муҳаммад алайҳис-саломга шеър ўргатмадик ва шоирлик унинг учун лойиқ эмасдир” ояти каримасидан, “Танвийрул Азҳон” тафсирида алоҳида таъкидланишича, шундай маъно англашилади: Пайғамбар алайҳис-саломга у зот инсонларга етказган ҳамма нарсани Ёлғиз Оллоҳ таолонингЎзи ўргатган - ваҳий қилиб юборган, бошқача айтганда, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Устози Танҳо Оллоҳ таолодир, у зот бирон-бир илмни бирон-бир бандадан ўрганмаганлар. Шунинг учун ҳам то қирқ ёшларига чиқиб, у кишига Қуръон оятлари ваҳий қилина бошлагунича, яъни, Илоҳий Таълим нозил қилина бошлагунича у зот хат-саводлари бўлмаган уммий инсон эдилар ва Ҳақ таоло томонидан “Ўқинг”, деган Фармон нозил қилинганидан кейингина ЯратганнингЎзидан таълим ола ва ўрганганларини инсонларга етказа бошладилар. Кейин йиллар давомида Оллоҳ таоло Ўзининг сўнгги Пайғамбарига бирон-бир банда билмайдиган энг улуғ илмларни ўр-гатди - таълим берди. Оятлари орқали аввало Ўзининг қандай Зот эканлигини танитди, улуғ Сифатларини баён қилди, дунё ва Охират, осмонлар ва Ер, инсониятнинг Одам алайҳис-саломдан бошланган олис тарихи ҳақида хабар берди, инсонлар фақат иймон ва Ислом билан ҳаёт кечирсаларгина ҳар икки дунёда бахтли-саодатли бўлишларини такрор-такрор таъкидлаб, уларга Тўғри Йўлни кўрсатиб берди. Шундай қилиб Ҳақ таоло Ўз Элчисига аввал-у охир барча илмларни таълим берди, аммо у зотга шеърни-шоирликни ўргатмади. Чунки пайғамбарлик мартабаси шоирликдан осмон қадар юксак эди, шоирлар қаторига тушиб қолиш, улар каби ўзлари ўйлаб топган сўзларни назм ипига тизиб айтиб юриш Оллоҳ таолонинг Элчиси учун мутлақо муносиб бўлмаган иш эди, негаки, Пайғамбар алайҳис-саломнинг зиммаларига Ҳақ таоло томони-дан бениҳоя юксак рисолат - вазифа юкланган эди ва у зоти шариф бу Илоҳий рисолатни бекаму кўст, мукаммал суратда адо этдилар - тирик одамларга, яъни, қалблари иймон билан уриб турган мўминларга (чунки Қуръон ҳукмича иймонсиз кимсалар гарчи тириклар қаторида юрсалар ҳам, ҳақиқатда тирик мурдалардир) уларни огоҳлантириш учун нозил қилинган Илоҳий Эслатмани - ҳар бир ояти очиқ равшан бўлган Қуръони Азимни тўла-тўкис ҳолда етказдилар ва ушбу Қуръон кофирларга қарши айтилган Ҳақ Сўз бўлди - кимда-ким Қуръоннинг Каломуллоҳ эканлигига иймон келтирмаса ва унинг кўрсатмаларига амал қилмаса, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ эканликларига ишонмаса, “Қуръон шеър, Муҳаммад шоир”, дейдиган бўлса, ундай кимсалар албатта жаҳаннам эгаси эканлигини кўрсатадиган Илоҳий Ҳужжат бўлди.
71. Ахир ўша (мушриклар) Биз улар учун Ўз Қўлимиз билан яратган нарсаларни - чорва ҳайвонларини кўрмадиларми?! Мана улар ўша (жонивор)ларга эгадирлар.
Яъни, динсиз кимсалар, бутпараст мушриклар Оллоҳ таоло улар учун Ўз Иродаси билан ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмаган ҳолда туя, мол ва қўй-эчкилар каби гўшти ҳалол бўлган чорва ҳайвонларини яратиб, уларни ўша жониворларга эга қилиб қўйганини кўрмадиларми-билмадиларми?! Ояти каримадаги чорва ҳайвонлари маъносидаги “анъом” калимаси “нуъумат” деган ўзакдан чиққан бўлиб луғавий маъноси юмшоқ табиатли, эгасига бўйсинувчи жониворлар деганидир. Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло Ўзи яратган жамийки жониворлар орасидан туя, мол ва қўй-эчкиларнинг мана шундай эгасининг қаҳридан қўрқадиган, қаёққа ҳайдаса итоат қилиб кетаверадиган, ҳатто уни сўймоқчи бўлсалар ҳам бўйинсуниб, бўйнини тутиб бераверадиган итоаткор махлуқлар қилиб яратди. Шунинг учун ҳам кичкина бир бола баҳайбат туясини, ҳатто туялар карвонини қаёққа етакласа, улар ўша ёш болага бўйинсуниб кетаверадилар. Ахир мушрик-кофир кимсалар ўзлари ҳар куни гувоҳ бўладиган мана шу ҳодисанинг ўзиданоқ ибрат олсалар, Яратганнинг Қудратига қойил қолсалар ва Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилсалар бўлмайдими?!
72-73. Биз ўша (жонивор)ларни уларга бўйсундириб қўйдик. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам, ейдиган (таом)лари ҳам ўша-лардандир. Яна улар учун ўша (жонивор)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқ)лар бордир. Ахир шукр қилмасларми?!
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло мазкур чорва ҳайвонларини инсонларга том маънода бўйсундириб қўйгани, улар қанчалик куч-қувватга эга бўлсалар ҳам, инсонга итоат қилишлари, у тур деса туриб, юр деса юришлари, устларига тоғдек юкни ортиб қўйилса ҳам ёки эгалари миниб олса ҳам бўйинтовлик қилмасдан итоаткорлик билан ҳайдалган тарафга қараб кетаверишлари инсониятга ато этилган очиқ неъмати Илоҳийядирки, тафаккур қиладиган инсонлар ато этган ушбу улуғ неъматлари учун Яратганга алоҳида шукроналар айтишлари лозимдир. Бу ҳақда бошқа бир сурада шундай дейилган: “Токи сизлар уларнинг устига ўрнаш-гайсизлар, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Парвардигорингизнинг неъматини эслаб: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) Покдир. Бизлар ўзи-миз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Пар-вардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар”. (Зухруф сураси, 13-14-оятлар).
Мазкур жониворларда инсонлар учун яна бошқа жуда кўп манфаатлар ҳам бор бўлиб, одамлар уларни соғиб сутини ичадилар, сўйиб гўштини ейдилар, териларидан ва юнгларидан ўзлари учун либослар тикиб, тўқиб оладилар, кигиз ва гиламлар тўқиб тагларига соладилар, ўтовларига ёпа-дилар, ўша жониворлардан бўлган ҳўкизлар билан ерларини ҳайдайди-лар. Дарҳақиқат, анъом - туя, мол, қўй ва эчкилар, агар уларга ибрат назари билан боқсак, тўласича фақат инсон манфаати учун яратилганига гу-воҳ бўламиз. Уларнинг гўшт-ёғ ва сути инсонлар учун тўйимли таом, тери, юнг ва тивити совуқдан асрагувчи иссиқ либос, жунидан тайёрланган кигиз палос ва ўтов-бошпана бўлгани каби, агар уларни боқиб-кўпайти-риладиган бўлса туганмас бойлик, қўшга қўшилса, миниладиган бўлса ёки юк ортилса чидамли ва беминнат дастёр, ҳатто уларнинг чиқиндила-ри ҳам ерни серҳосил қиладиган фойдали ўғитдир. Ахир мушрик-кофир кимсалар Оллоҳ таоло яратган чорва ҳайвонларининг ўзида улар учун қанчадан-қанча неъматлар борлигини кўриб-билиб, улардан ҳар куни фойдаланиб туриб ҳам Яратганга шукр қилмайдиларми, яъни, Ёлғиз УнингЎзига ибодат қилмайдиларми?!
74-75. (Йўқ, улар шукр қилмадилар, балки) Оллоҳни қўйиб ёрдам олиш умидида турли “илоҳлар»ни олиҳа - бутларни ушлаб олдилар. Уларнинг ўзлари ўша (“илоҳлари”) учун ҳозирланган аскар бўлсалар ҳам (“илоҳлари”) уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар.
Яъни, Қурайш қабиласидаги мушрик кимсалар, балки ҳамма замон ва макондаги барча мушриклар ҳам Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига ибодат қилишдан бош тортадилар ва ўзларича бизга Оллоҳ ҳузурида қувват-ҳи-моячи бўлади, бизларнинг гуноҳларимизни Оллоҳдан сўраб шафоат қи-лади, деб турли-туман бут-санамларни ўзлари учун илоҳ қилиб оладилар ва токи ўша ўзлари ясаб олган, “олиҳа”ларига сиғиниб-чўқинмагунларича кўнгиллари таскин топмайди. Ажабки, улар иззат-қувватни энг хор ва ожиз нарсалардан истайдилар - Қудратли Холиқдан эмас, ожиз махлуқлардан, жонсиз бутлардан сўраб дуо-илтижо қиладилар. Энг кулгили, балки энг ачинарли жойи, мушрик кимсалар ўзлари сиғиниб топинадиган бутларини тош, ёғоч, темир ва бошқа нарсалардан ўз қўллари билан ясаб оладилар-да, кейин уларни илоҳлар деб, яъни, Ер-у осмонларни, бутун коинотни яратган Оллоҳ таолонинг шериклари деб даъво қиладилар ва: “Мана шу (бизлар сиғинаётган бутларимиз) Оллоҳ хузурида бизнинг қўлловчиларимиз бўлади”, дейдилар”. Улар ниҳоят даражада жоҳил-нодон бўлганлари сабабли ўша жонсиз бутлари Охиратда уларни шафоат қилади деб ишонадилар. Мушрикларнинг нақадар нотавон кимсалар эканликлари ҳақида бошқа бир оятда ўта ибратли мисол келтирилади: “Эй инсонлар, сизлар Оллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутлар ҳақида бир зарбулмасалга қулоқ тутингиз! - Аниқки, агар фаразан барчалари бирлашганларида ҳам, ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни қутқариб ҳам ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қи-лишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нота-вондир”. (Ҳаж сураси, 73-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло томонидан келтирилган ва ҳақиқат эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайдиган бу ибратли мисол мушрик-бутпарастларнинг нақадар нодон кимсалар эканликларини аниқ-равшан кўрсатадиган Илоҳий ҳужжат-далиллардан биридир.
Дарҳақиқат, ақалли бир чивинни ҳам ярата олмайдиган тош, кесак ва ёғочларни илоҳ деб сиғинадиган бутпарастдан-да нодонроқ кимса бўлиши мумкинми?! Ахир ўша жонсиз бут-санамлар агар фаразан бар-чалари бирлашганларида ҳам обидлари уларнинг олдиларига ҳадя қи-либ келтириб қўйган ширинликларни энг ҳақир ҳашарот бўлган чивин тортиб олиб кетадиган бўлса ўшани ундан қайтариб олишга ҳам қодир эмасларку?! Бас, мана шу аён ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўриб-билиб туриб, ана ўша ожиз-нотавон бутларга дуо-илтижо қиладиган, улардан ҳожатларини раво қилишини сўраб ялиниб-ёлворадиган кимсалардан-да ақлсизроқ кимса бўлиши мумкинми?! Агар ақлий жиҳатдан ожиз бўлмасалар улар ана ўша нотавон тош-ёғочлардан ҳожатларини сўрар-мидилар?! Агар чекдан ошган нодон ва жоҳил бўлмасалар ўша ўзлари ясаб олган жонсиз бутларини Ер-у осмонларни ва улардаги бор жонли-ю жонсиз махлуқотни йўқдан бор қилган Парвардигори оламга- Танҳо Маъбуди Барҳақ бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога шерик деб билармидилар?! Албатта йўқ!
“Танвийрул-азхон”тафсирида ривоят қилинишича, Қиёмат Кунида Оллоҳ таолодан ўзга “илоҳлар”нинг барчаси уларга сиғиниб ўтган муш-риклар билан бирга гўё улар ўша бутларнинг лашкарларидек тўп-тўп қи-либ ҳайдаб келинади-да, барчалари - обидлари ҳам, маъбудлари ҳам дўзахга итқитилади.
76. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сизни уларнинг сўзлари маҳзун қилмасин! Албатта, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сизни мушрик-кофир кимсалар-нинг: “Оллоҳнинг шериклари бор, Муҳаммад, бир шоир, сеҳргар, мажнун, ёлғончи”, деган сўзлари ҳаргиз маҳзун қилмасин. Зотан, Биз, уларнинг нафақат айтаётган сўзларини, балки қалбларида яширган барча сирларини, Сизга нисбатан бўлган адоватларини, мусулмонларга қарши режалаштираётган макр-ҳийлаларини ҳам жуда яхши биламиз ва албатта уларни дунёда ҳам, Охиратда ҳам, азоб-уқубатларга гирифтор қиламиз.
Ушбу ояти карима Ҳақ таоло томонидан Расулуллоҳ соллоллоҳу алай-ҳи ва салламага берилган Илоҳий таскин-тасаллийдир.
77-78. Инсон Биз уни нутфадан - бир томчи сувдан яратгани-мизни, энди эса ўша (ожиз - нотавон инсон) баногоҳ очиқдан-очиқ рақибга айланиб олганини кўрмадими?! У Бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?», деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди!
Ояти каримада зикр қилинган “инсон”дан мурод, Ҳасан Басрий ро-зияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, маккалик Убай ибн Халаф исмли бир мушрик кимсадир.
Ушбу оятларда қайта тирилиш ҳақ эканлиги очиқ мантиқ билан ис-ботланмоқда - яъни, бир томчи сувдан шундай гўзал хилқатли инсонни яратишга Қодир бўлган Оллоҳ таоло ўша инсоннинг жонсиз жасадига қайтадан жон ато этишга қодир эмасми?! Инсон эса ўзининг нимадан яратилганини унутиб Яратганга қарши хусумат қилиб юрибди.
Одам ва Ҳавводан тарқаган жамийки инсонларни бир томчи ҳақир нутфадан яратишга Қодир бўлган Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ўша инсонлардан биронтаси қарши туриши, яъни, У Зот айтган: “Сизларнинг ҳар бирингизни Қиёмат Кунида қайтадан тирилтириб, ҳисоб-китоб қилурман”, деган сўзини инкор қилиши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмаслигига далил бўлган ушбу ояти карима нозил қилинишига, Воқидий ўзининг “Асбобун-нузул” китобида ривоят қилишича, Макка мушрикларидан Убай ибн Халаф Жуҳаний Пайғамбар соллоллоҳу алай-ҳи ва салламнинг олдиларига бир чириб кетган суякни кўтариб келиб: “Эй Муҳаммад, сен Оллоҳ мана бу чириган суякни ҳам қайта тирилтиради, деяпсанми”, дегани сабаб бўлган. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мушрикка жавобан: “Ҳа, сени ҳам тирилтиради ва албатта жаҳаннамга киритади”, деган эканлар.
Гарчи ушбу оятларнинг нозил қилинишига мазкур воқеа сабаб бўлган эсада, оят ҳукми умумий бўлиб, улар Охират ҳаётини, қайта тирилишни инкор қиладиган барча динсиз кимсаларга қарши айтилган Илоҳий Раддиядир.
79. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган Зотнинг Ўзи яна қайтадан тишларича, Ҳижоз ерида ўсадиган ва чақмоқ тош ўрнида ишлатиладиган икки хил дарахт бўлиб, улардан бирини “мирҳ” иккинчисини “дифор” деб атайдилар. У дарахтлардан ям-яшил ўсиб турган ҳолларида биттадан бу-тоқни синдириб олиб бир-бирига урилса, худди гугурт чаққандекўрталари-дан олов чиқиб, одамлар ўтларини ёқиб олар эканлар. Ояти каримада араблар ҳар куни кўриб қайта-қайта гувоҳ бўлиб турадиган ушбу ҳодисани зикр қилиш билан Ҳақ таоло қайта тирилишга ишонмайдиган кимсаларга Ўзининг Қудрати нақадар Буюклигини эслатиб, суви томиб турган нам бутоқдан ўз табиати билан сувга тамоман зид бўлган оловни чиқаришга Қодир бўлгани каби қуриб-чириб кетган суякларни ҳаёт суви билан намлаб, уларга қайтадан жон ато этишга ҳам албатта Қодир эканлигини таъкидлайди.
81-82. Осмонлар ва Ерни яратган Зот уларнинг (яъни, у буюк сайё-раларга нисбатан минг-минг марта кичик бўлган инсонларнинг) ўхша-шини яратишга Қодир эмасми?! Йўқ, (албатта Қодирдир), Унинг Ўзи-гина Яратгувчи ва Билгувчидир. Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур - вужудга келур.
Осмонлар ва Ерни, улардаги бор мавжудотнинг барча-барчасини йўқ-дан бор қилган Танҳо Ижодкори бўлмиш Оллоҳ таолонинг нарсаларни яратиши модда ёки муддатга муҳтож эмас, балки Оллоҳ ирода қилган ҳар қандай иш - нарса - ҳодиса, жумладан, ўлган инсонларни қайта тирилти-риш ҳам, У Зотнинг фақат биргина “Бўл” деган Амри билан ўша лаҳзада пайдо бўлади. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “(Яратмоқчи бўл-ган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг Фармонимиз фақат биргина (яъни, «Бўл», деган сўз)дир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур)”. (Қамар сураси, 50-оят).
“(Эй инсонлар), сизларни (барчангизни аввал бошда) яратиш ҳам, (Қиёмат Кунида) қайта тирилтириш ҳам худди бир жонни (яратиш ва қайта тирилтиришнинг) ўзгинасидир (яъни, шу қадар осондир). Зеро, Оллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир”. (Луқмон сураси, 28-оят).
Имом Аҳмад ва Термизий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анхудан ривоят қилган мана бу ҳадиси қудсий ҳар бир иш Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Қўлида эканига, Ер-у кўкда фақатУнинг Сўзи ўтишига ва У Зот “Бўл” деган нарса ўша онда пайдо бўлишига яна бир Илоҳий далилдир: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳ таоло айтур: “Эй Одам боласи, сизларнинг барчангиз гуноҳкордирсиз, магар Мен саломат сақлаган кишигина ундан пок бўлур, бас, Мендан мағфират сўранглар, сизларни мағфират қилурман; сизларнинг барчангиз фақир-муҳтож-дирсиз, магар Мен бой қилиб қўйган кишигина бой-беҳожат бўлур, бас, сизлар Мендан сўранглар, сўраганларингизни берурман; сизларнинг барчангиз залолатдадирсиз, магар Мен ҳидоят қилган кишигина Тўғри Йўлда бўлур, бас, сизлар Мендан Ҳидоят сўранглар, Мен сизларни ҳидоят қилурман. Ким Менинг мағфират қилишга Қодир эканимни билган ҳолида Мендан мағфират сўраса, Мен уни мағфират қилурман ва (унинг гуно-ҳи каттами ёки кичикми эканига) парво ҳам қилмайман. Агар сизларнинг аввал-у охирларингиз, тириг-у ўликларингиз, хўл-у куруқларингиз (яъни, дунёга келган ва келадиган инсонларнинг барчаси) сизлардан энг бадбахт бир кимсанинг қалбига жамланиб олганларингизда ҳам бу нарса (яъни, жамийки инсониятнинг баробар кофир бўлиши) Менинг Султон-лигимдан бир пашанинг қанотичалик камайтира олмайди. Агар сизлар-нинг аввал-у охирларингиз, тириг-у ўликларингиз, хўл-у куруқларингиз (яъни, дунёга келган ва келадиган инсонларнинг барчаси) сизлардан энг тақволи бир кишининг қалбига жамланганларингизда ҳам бу нарса (яъни жамийки инсониятнинг баробар тақволи мўмин бўлиши) Менинг Султон-лигимга бир пашанинг қанотичалик нарсани зиёда қилмайди. Агар сизларнинг аввал-у охирларингиз, тириг-у ўликларингиз, хўл-у қуруқларин-гиз Мендан сўрасалар, ҳатто улардан ҳар бирининг сўрайдиган нарсаси тугаб битса ва Мен уларнинг сўраган барча нарсаларини ато этсам, бу нарса Менинг ҳузуримдаги хазинадан бировингиз бир игнани денгизга суқиб қайтиб олганчалик камайтирмайди. Бунга сабаб, Мен Буюк Лутфу Карам Соҳиби бўлмиш Холиқдирман, Менинг ато этишим ҳам Сўз, азоб беришим ҳам Сўздир - Менинг ишим, қачон бирон нарсани ирода қил-сам, фақат: “Бўл” дейман, холос бас, у нарса ўша лаҳзада пайдо бўлур”.
83. Бас, барча нарсанинг эгалиги - подшоҳлиги Ўз Қўлида бўлган (Оллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) Пок Зотдир. Ва сизлар, эй инсон-лар, барча-барчаларингиз Ёлғиз Унга қайтарилурсизлар.
Қуръони Азимнинг қалби ҳисобланмиш Ушбу улуғ суранинг сўнгги оятида Ҳақ таоло биз бандаларига эрта-ю кеч У Зотнинг Ер-у осмонлардаги барча мавжудотнинг Танҳо эгаси эканлигини ва ҳар қандай айбдан-камчиликдан мутлақо Пок Парвардигор эканлигини эътироф этиб тасбеҳ айтишни буюради ва ҳамма-ҳаммамиз Унинг ҳузурига қайтарилиб ҳи-соб-китоб қилинишимиз ҳақ эканлигини яна бир бор эслатиб бизларни огоҳлантиради.
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг Фазл-Марҳамати билан Ёсин сура-сининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

041. Фуссилат сураси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ушбу сурайи карима эллик тўрт оятдан ташкил топган бўлиб, Маккада нозил қилинган.
Сура Қуръони Карим таърифи билан бошланиб, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган бу Китобнинг оятлари онгли - ақлли кишилар учун муфассал баён қилиб берилганлигини уқтиради. Шунингучун ҳам бу сура «Фуссилат - Муфассал баён қилинган сура» деб аталгандир.
Сўнгра Еру осмонларнинг Оллоҳ таоло томонидан яратилиб - интизомга солингани ва Ўша Зот томонидан идора килиб турилиши батафсил баён қилинади.
Ушбу сурада Оллоҳтаоло Қиёмат Кунида ҳар бир инсоннинг кўз-қулоғидан терисигача тил-забон бериб, дунёдан куфру исён билан ўтган кимсаларнинг аъзойи баданлари ҳам ўзларига қарши гувоҳлик бериши ҳақида огоҳлантирилади ва инсоннинг «қилаётган амалларимни Оллоҳ билмайди», деган гумонда бўлиши унинг Охиратини куйдириши аниқ эканлиги таъкидланади.
Шунингдек, бу сурада Ёлгиз Оллоҳ таолони Парвардигорим деб, сўнгра У Зот кўрсатган Тўғри Йўлда устивор бўлган зотлар учун Охират диёрида тайёрлаб қўйилган мукофот-зиёфатлар ҳақида ҳам хабар берилади.
Сура бутун борлиқда ҳам, ҳар бир инсоннинг вужудида ҳам Яратган-нинг Қудрати ва Ҳикматига далолат қиладиган оят-аломатлар мавжуд эканлиги ва Оллоҳ таоло бор мавжудотни Ўз Илму Қудрати билан иҳота қилиб - ўраб олган Зот эканлиги ҳақида ҳикоя қилгувчи оятлар билан ниҳоясига етади.
Ушбу сурайи каримани яна Сажда сураси деб атайдилар. Бунга сабаб, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Қурайш катталарига ушбу суранинг аввалидан сажда оятига қадар ўқиб сажда қилганлар. («Тафсири Мунийр»дан).

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1-2. Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) Меҳрибон ва Раҳмли (Оллоҳ) томонидан нозил қилингандир.
Яъни, ушбу Қуръон бандаларига чексиз Меҳру Раҳмат Соҳиби, бениҳоя Меҳрибон Оллоҳ таборака ва таоло томонидан Унинг Қули ва сўнгги Пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Китобдир.
Сурайи карима аввалида Қуръони Карим Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Китоб экани Зикр қилинишининг ҳикмати, муфассирларнинг айтишларича, ушбу Қуръон ҳар бир шахс, барча жамоат ва миллатлар учун уларнинг бор мушкила-муаммоларини ҳал қилиб берадиган, барча маънавий ва руҳоний хасталикларига шифобахш малҳам бўлган Китоб эканини таъкидлашдир. Демак Қуръони Азим бутун олам учун Буюк Илоҳий Меҳру Раҳмат бўлиб нозил қилинган Китобдир. Бу ҳақда бошқа бир сурада ҳам айтилган эди: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), дарҳақиқат, Биз Сизни барча оламларга фақат Раҳмат (яъни, Оллоҳнинг Раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик». (Анбиё сураси, 107-оят).
Дарҳақиқат, Оллоҳ таолонинг барча оламларга ва хусусан инсоният оламига ато этган энгулуғ Илоҳий Марҳамати Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни Ўзининг сўнгги Элчиси қилиб юборганидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламга нозил қилинган Қуръон, у зот жорий қилган Шариати Исломийя албатта биринчи навбатда мўминлар учун ҳар икки дунёда улуғ Илоҳий Раҳмат-Марҳаматдир. Чунки ким у зотга иймон келтирса ва итоат этса, у инсон дунёда ҳам, Охиратда ҳам Оллоҳнинг Раҳматига эришади.

3-4. У - биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи (кофирларни азобдан) огоҳлантиргувчи арабий Куръон ҳолида (нози. қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. Бас, (кофир ларнинг) кўплари (унинг оятлари ҳақида тафаккур қилишдан) юз ўгир дилар, демак, улар «эшитмаслар».
Уламолар «оятлари муфассал баён қилинган Китоб» иборасини турлича тафсир қиладилар: Қатода. “У оятларда нима ҳалол, нима ҳаром экани батафсил баён қилинган”, дейди. Мужоҳид эса: “Сўнгра алоҳида-алоҳида оятларда тавҳид (Оллоҳ таолонинг Танҳо Илоҳ деб эътиқод қилиш), нубувват, пайғамбарлик ҳақиқати, қайта тирилиш ва бошқа шу каби ҳар бир инсон билиши зарур бўлган барча ҳужжат-далиллар батафсил баён қилинган”, деб тафсир қилади. Яна уламолардан мазкур иборани: “Лавҳул-Маҳфузда жамул-жам бўлган оятлар сўнгра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга йиллар давомида фасл-фасл қилиб, яъни, бўлиб-бўлиб нозил қилинган”, деб тафсир қилган кишилар ҳам бордир. ,Куртубий тафсиридан).
Оятдаги “арабий” калимасининг бир маъноси “соф араб тилида”, де-гани бўлса, иккинчи маъноси, “аён, тушунилиши осон тилда”, деган мазмунни ҳам англатади. Шу маънода “арабий Қуръон” ибораси “очиқ-равшан Қуръон”, деб тушунилиши мумкин.
Ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг очиқ-равшан Китоби бўлмиш Қуръони Каримни Ер юзига одамлар ақл юритиб, англаб, амал қилишлари учун араб тилидаги Қуръон ҳолида нозил қилганини таъкидлаш билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг она тиллари бўлмиш араб тилини шарафлайди, шунингдек, бу тил фасоҳат ва балоғатда тенгсиз эканига, жамийки тиллар ичида энг бой, оз сўз билан кўп маънони ифодалашга қодир, бошқача айтганда, Каломуллоҳни инсонлар онгига етказиш учун энг муносиб бир тил эканига ишора қилади. Зотан, Ҳақ таолонинг Ер юзига туширган сўнгги ва ҳеч қачон ўзгармайдиган Каломи учун ана ўша буюк тил танланиши албатта бежиз эмасдир. Аллома Ибн Касир ўзининг “Қуръони Азим тафсири”да бундай дейди: “Араб тили ҳар жабҳада бошқа тиллардан афзал ва мукаммал тил бўлгани учун ҳам Илоҳий Китобларнинг энг улуғи бўлмиш Қуръони Карим мана шу энг улуғ тилда энг улуғ Элчига энг улуғ фаришта орқали нозил қилинди ва бу иш Ер юзидаги энг улуғ шаҳарда ойларнинг энг улуғи бўлган Рамазони шарифда бошландики, бу фазилатларнинг барчаси Куръон тенги ва ўхшаши йўқ бирдан-бир мукаммал Калом эканига далолат қилади”.
«Тафсири Қуртубий»да айтилишича, ояти каримадаги: «биладиган қавм» иборасидан мурод, Қурайш қабиласи ва бошқа араблардир. Биринчи навбатда ана ўша араблар билсинлар деб Қуръон арабий тилда нозил қилинди ва улар тушундилар-у, аммо унга ўхшаган бирон сўз айта олмадилар. Агар Қуръон араб тилида нозил қилинмаганида араблар уни тушунмаган-билмаган бўлар эдилар ва «Биз Муҳаммад айтган сўзларни тушунмаймиз», деб баҳона қилсалар бўлар эди. Бас, улар Қуръон маъноларини билиб-тушуниб туриб Қуръонга ўхшаган бирон оят келтира олмаганларининг ўзи Қуръон инсоннинг сўзи эмас, Каломуллоҳ эканига аниқ-равшан далиллардан биридир. Шу сабабдан Оллоҳ таолонинг Каломига қулоқ тутишни истамаган у жоҳил қавм ўзларининг куфру исёнларини оқлаш учун бошқача йўл ўйлаб топдилар -

5. Улар (Пайғамбар алайҳис-саломга) дедилар: «Дилларимиз сен бизларни даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимизда эса оғирлик-карлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бор. Бас, сен ҳам (ўз амалингни) қилавер, бизлар ҳам албатта (ўз амалларимизни) қилгувчидирмиз».
Ояти карима тафсирида «Ал-Жомиъ лиаҳкомил-Қуръон» китобида ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилади: Зайёл ибн Ҳармала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. У деди: «Қурайш зодагонлари ва Абу Жаҳл бир-бирларига: «Муҳаммаднинг иши бизга номаълум бўлиб қолдику. Бирон-бир шеърни ҳам, фолбинликни ҳам, сеҳргарликни ҳам би-ладиган киши топсаларингиз эди, у Муҳаммад билан гаплашиб, сўнгра келиб бизга унинг қилаётган иши нима эканини баён қилиб, тушунтириб берса эди», дейишган эди, Утба ибн Рабийъа: «Худо ҳаққи, мен фол-бинликни ҳам, шоирликни ҳам эшитиб-ўрганганман ва ўша илмлардан шунчалик хабардорманки, агар Муҳаммад ўшандай фолбин ёки шоир ёки сеҳргар бўлса, мендан яшира олмайди», деди. Бас, Қурайш зодагонлари: «Ундай бўлса, сенинг ўзинг бориб у билан сўзлашиб кўргин», дейишди. Шундан кейин Утба Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, у зотга: «Эй Муҳаммад, сен яхшироқмисан ёки бобокалонинг Қусай ибн Килобми? Сен яхшироқмисан ёки катта бобонг Ҳошимми? Сен яхшироқмисан ёки бобонг Абдул-Мутталибми? Сен яхшироқмисан ёки отанг Абдуллоҳми?! Бас, нега сен бизнинг илоҳларимизни сўкмоқдасан, ота-боболаримизни адашганлар демоқдасан, бизларни ақли пастлар, деб, динимизни мазаммат қилиб ҳақоратламоқ-дасан?! Агар сен бу ишинг билан кўзлаган мақсадинг раёсат - подшоҳлик бўлса, у ҳолда биз сенга онт берайлик, умрбод бизга раис - бошлиқ бўлиб қолгин, агар сен уйланиб рўзғор қилишни истаётган бўлсанг, у ҳолда биз сени ўзингтанлаган Қурайш қизларидан ўнтасига уйлаб қўяйлик, агар сен бу ишинг билан мол-дунё тўплашни истаётган бўлсанг, у ҳолда биз сенга ва кейин уруғ-авлодларингга ҳам етадиган мол-дунё тўплаб берайлик, агар сенга келаётган нарса жин шарпаси бўлиб, у сени босиб - енгиб олган бўлса, у ҳолда биз бутун мол-дунёмизни сарфлаб, сени даволатайлик ёки сени ундан қутқариб олайлик», деган сўзларни айтди. Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам эса сукутда эдилар. Бас, қачонки Утба сўзини тугатгач, «Эй Абул-Валийд, (Утбанинг лақаби), сў-зинг битдими?» дедилар. У: «Ҳа», деб жавоб берган эди, «Эй биродаримнинг ўғли, қулоқ солгин», дедилар. У: «Эшитяпман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам «Бисмиллоҳ» деб бошлаб мана шу Ҳа, Мим, Фуссилат сурасининг биринчи оятидан «Бас, агар улар (яъни, Макка мушриклари юқоридаги оятларда баён қилинган тафсилотлардан кейин ҳам Ёлғиз Оллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ - ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим», деб айтилган ўн учинчи оятигача ўқиб бердилар. Пайғамбар алайҳис-салом мана шу оятга етганларида, Утба сакраб туриб, қўли билан Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларини ёпди ва Оллоҳни ҳамда қариндошликни ўртага қўйиб, у зотдан қироатни давом эттирмасликни сўрадида, уйига қайтиб кетди ва Қурайш олдига ҳам чиқмади. Унинг олдига Абу Жаҳл келиб: «Муҳаммадга оғиб кетдингми ёки сенга унинг таоми ёқиб қолдими?» деган эди, Утба ғазабланиб «Ҳеч қачон Муҳаммадга гапирмайман», деб қасам ичди, сўнгра: «Худо ҳаққи, сизлар менинг Қурайш қабиласидаги энг бой-бадавлат кишилардан эка-нимни жуда яхши биласизлар. Лекин қайтганимдан кейин сизларнинг олдингизга чиқмаганимнинг сабаби шуки, мен Муҳаммаднинг олдига бориб ўзимнинг сўзларимни айтганимда у менга шундай нарса билан жавоб қилдики, Худо ҳаққи, у нарса шеър ҳам, фолбинлик ҳам, сеҳргарлик ҳам эмас эди», дедида - кейин улар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган оятларни то «Мен сизларни Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ - ҳалокат (келиши) дан огоҳлантирдим», деган жойгача ўқиб берди. Сўнгра деди: «Мен Муҳаммаднинг оғзини ёпиб, ўртага қариндошлигимизни солиб зўрға тўхтатиб қолдим. Сизлар Муҳаммад сўзлаганида ҳеч қачон ёлғон сўзламаслигини яхши биласизлар. Шунинг учун Худо ҳаққи мен устингизга чақмоқ - азоб тушиб қолишидан қўрқдим».
Ушбу хабар Абу Бакр Анборий томонидан ҳам ривоят қилинган бўлиб, у ривоятда Утба Қурайш катталарига юқорида айтган сўзларини айтгач: «Сизлар менинг гапимга кириб Муҳаммадни ўз ҳолига қўйинглар. Оллоҳга қасамки, мен Муҳаммаддан эшитган сўзларда пайғамбарлик бор эди. Бас, агар араблар унинг бошига етадиган бўлсалар, сизлар ўзгаларнинг қўли билан ундан қутуласизлар. Аммо агар у подшоҳ ёки пайғамбар бўлиб чиқса, у сабабли сизлар энг бахтли-саодатли одамларга айланасизлар. Чунки унинг подшоҳлиги қабиладош бўлганларингиз учун сизларнинг ҳам подшоҳлигингиз, унинг шарафи сизларнинг ҳам шарафингиз бўлади», деди. Утбадан бу сўзларни эшитган Қурайш катталири: «Войбў, эй Абул-Валид, Муҳаммад сени сеҳрлаб қўйибдику», дейишган эди, у: «Бу менинг сизларга берган маслаҳатим. Агар сўзимга кирмасаларингиз, хоҳлаган ишингизни қилаверинглар», деди. Шунда улар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ояти каримадаги сўзларини айтдилар.

6-7. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга Илоҳингиз Ёлғиз Илоҳ (яъни, ОллоҳнингЎзи) экани (яъни, сизлар учун ҳам, мен учун ҳам Ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ экани) ваҳий қилинмоқда. Бас, сизлар Унинг Ўзига истиқоматда, (яъни, тўғри тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз! Закотни (ҳақдорларга) ато этмайдиган, ўзлари Охиратга кофир бўлган мушрикларга ҳалокат бўлгай!»
Яъни, Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз қавмингизга шундай деб айтинг: “Албатта мен ҳам худди сизларга ўхшаган башар авлодиданман, фаришта эмасман ёки бирон илоҳий сифатга эга эмасман. Мен фақат Оллоҳ таоло менга билдирган нарсанигина билурман. Сизлардан менинг биргина фарқим - Оллоҳ таоло мени Ўзининг Элчиси қилиб танлади ва менга ваҳий қилмоқдаки, сизларнинг Илоҳингиз бирон тенги ва шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзидир. Демак, сизлар фақат ана ўша Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таологагина ибодат қилишларингиз лозим. Бас, сизлар Оллоҳ таолога қиладиган ибодатингизда истиқоматда, яъни, тўғри ва бардавом бўлингиз, мудом Унга истиғфор айтиб, қилган хато ва гуноҳларингизга кечирим сўрангиз!»
Албатта Оллоҳ таоло Тўғри Йўлни топишни фақат бахтли бандаларига насиб этади. Аммо ана ўша Тўғри Йўлдан қайтмай, ўнг ёки сўл тарафларга бурилмай, бир умр истиқоматда бўлиш эса, осон бўлмаган, шунинг учун ҳам кишининг дунё ва Охиратда нажот топишига сабаб бўладиган энг шарафли вазифадир.
“Саҳиҳи Муслим”да Суфён ибн Абдуллоҳ Сақфий розияллоху анҳудан ривоят қилинди: У айтди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурларига кириб: “Ё Расулуллоҳ, Сиз менга Ислом ҳақида Сиздан кейин ҳеч кимдан сўраб бўлмайдиган бир сўз айтсангиз”, деган эдим, у зот: “Сен “Оллоҳга иймон келтирдим”, дегин, сўнгра истиқоматда бўлгин”, дедилар.
Усмон ибн Ҳозир Азудий айтади: “Мен Абдуллоҳ ибн Аббос розиялло-ҳу анҳумонинг олдига кириб: “Менга васият - насиҳат қилинг”, деганимда, у: “Хўп. Сен Оллоҳдан қўрқишни ва истиқоматни маҳкам ушлагин, эргашгин ва бидъатчи бўлмагин”, деди.
Абу Алий Саррий айтади: “Мен тушимда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриб: “Ё Расулуллоҳ, ривоятларга қараганда, Сиз: “Ҳуд сураси, мени қаритди”, деган эмишсиз”, деган эдим, у зот: “Ҳа”, деб жавоб қилдилар. Мен: “У сурадаги қайси оятлар Сизни қаритди? Пайғамбарлар қиссалари ва уларга иймон келтирмаган қавмларнинг ҳалок бўлиб кетганими?” деб сўрадим. Шунда у зот: “Йўқ, балки мени Оллоҳ таолонинг “Ўзингизга буюрилгани янглиғ истиқоматда - Тўғри Йўлда барқарор бўлинг!”, деган Сўзи қаритиб юборди”, дедилар. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Албатта Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга истиқоматда бўлиш буюрилганидан у зот истиқоматда бўлмаганлари тушунилмайди, балки аксинча, у зоти бобаракот истиқоматда ҳаммага ибрат эдилар. Демак, бу Илоҳий Фармон ана ўша истиқоматда бардавом бўлишга буюр-моқда. Ҳақ таоло Ўз Расулини ва барча мўмин бандаларини истиқоматда бардавом бўлишга буюришининг бир ҳикмати, Оллоҳ таоло буюрганидек Тўғри Йўлда бардавом бўлган инсонлар ҳар қандай душмандан ғолиб бўладилар, аммо у йўлдан ўнг ё сўлга оғадиган бўлсалар, мағлуб ва душманларига қарам бўлиб қолишлари аниқдир. (Кейинги асрлардаги, хусусан, биз яшаётган асрлардаги мусулмонларнинг аҳволи бунинг аянчли мисо-лидир).
«Закот бермайдиган, ўзлари Охиратга кофир бўлган мушрикларга ҳалокат бўлгай!»
Ушбу жумлада уч сифатга эга бўлган, яъни, Ёлғиз Илоҳ бўлмиш Оллоҳ таолога ибодат қилмасдан Унга ширк келтирган, Оллоҳ ато этган мол-дунёларини қизғониб, фақир-мискинларга закот бермайдиган ҳамда фақат дунё ва унинг матоларига ғарқ бўлиб, Охиратни бутунлай унутганлари учун Қиёмат Куни борлигини ҳам инкор этадиган кофир-мушрик кимсалар албатта ана ўша ўзлари иймон келтирмаган Охират диёрида ҳалокат-га - жаҳаннам азобига гирифтор бўлишлари ҳақида огоҳлантиради.

8. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
Қуръони Азимда Ҳақ таоло мўмин бандаларига “ажри азим” (Моида сураси, 9-оят), “ажри кабир - катта ажр” (Ҳуд сураси, 11-оят), “ажри карим - улуғ ажр” (Ёсин сураси, 11-оят) ато этишни ваъда қилади. Маълумки, ажр сўзи мукофот, қилинган солиҳ амалга берилган ҳақ деган маъноларни билдиради. Яратган томонидан берилган ҳақ, мукофотга етишнинг ўзи банда учун буюк шарафдир. Энди агар у ажрга яна буюклик, улуғлик, катталик сифатлари ҳам қўшилса-чи, у ҳолда бундай улуғ Мукофотга сазовор бўладиган бандалардан ҳам бахтлироқ биров бўлиши мумкинми? У Мукофотнинг чек-чегарасини инсон тасаввур қила оладими? Озгина, чекланган бир муддатда - бир инсон умри давомида қилинган амал учун мангу Мукофот - жаннатларга эришишдан ҳам буюкроқ саодат борми? Ҳақ таоло солиҳ амаллар қилган бандаларига мана шундай буюк ва ҳеч қачон битмас-туганмас Бахт-Саодати абадийя ҳақида хушхабар беради.

9-10-11-12. Айтинг: «Ҳақиқатан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга кофир бўлурмисизлар ва ўзгаларни Унга тенг қилур-мисизлар?! Ана ўша (Оллоҳ) барча оламларнинг Парвардигори-ку?! У Зот (Ернинг) устида тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қил-ди ҳамда ўша (Ер)да унинг емишларини (яъни, Ер аҳлининг ризқу рўзларини) тўла тўрт кунда белгилаб - тақсимлади. (Бу тафсилот) сў-рагувчилар учундир. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга: «(Менинг Амри-Фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!», деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (Амрингга бўйинсундик)», дедилар. Сўнг яна икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иши-вазифасини ваҳий қилди (билдирди). Биз қуйи осмонни чироқлар-юлдузлар билан безадик ва (уни офат-балолардан) сақладик. Бу Кудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири - ўлчовидир.
Мазкур оятлар Қуръонда бир неча ўринларда келган Оллоҳ таоло осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақидаги оятларнинг тафсилотидир. Яъни, Ҳақ таоло Ерни икки кунда яратиб, тўрт кун деганда унинг ризқу рўзини ҳам тақсимлаб-бўлиб бергани ва олти кун деганда эса етти осмонни ҳам яратиб бўлгани баён қилиб берилди.
Оятлар аввалида Оллоҳ таоло Ерни икки кунда йўқдан бор қилган Зот экани айтилиб, мушрик-кофир кимсаларга гўё наҳотки сизлар ана ўша бутун оламларнинг Эгасига кофир бўлсангизлар, шундай Буюк Қудрат Соҳибининг тенги-шериги бор деб даъво қилсангизлар?! Ақл хушларингиз жойидами ўзи?! деб дашном берилади. Уламолар: «Оллоҳ таоло Ерни яратган икки кун якшанба (биринчи кун) ва душанба (иккинчи кун) эди», дейдилар. («Тафсири Куртубий»дан).
Шундан кейин сешанба (учинчи кун) ва чоршанба (тўртинчи кунлари) Ер қимирламаслиги учун унинг устига гўё қозиқ қилиб оғир - вазмин тоғларни ўрнаштириб қўйди ва унда хайру баракотлар - яшаш учун манфаатли бўлган барча қулайликлар, бандаларга ризқ-рўз бўлсин учун дов-дарахт, дон-дун ва экин-тикинларни, денгиз-дарёларни пайдо қилди ҳамда сўрагувчи - излагувчилар учун тенг - баробар қилиб, яъни, адолат билан Ернинг барча томомнларида ўша томонга хос бўлган ризқу емиш-ларини тақсимлаб, белгилаб қўйди. Шундай қилиб Яратганнинг тақдири билан Ернинг бир тарафида саноат ривожланса, яна бир тарафида тижорат гуллаб-яшнайдиган, бир тарафида яшовчилар зироат - деҳқончилик билан ризқу рўз истасалар, яна бир томонидагилар чорвадорлик билан кун кўрадиган, шунингдек, Ер юзидаги айрим жойларда илм-фан ва ҳунармандлик равнақ топиб, одамларни ризқу рўз билан таъминласа, бошқа жойларда Ернинг остига жойлаб қўйилган қимматбаҳо маъдан ва кон-лар қидириб топиб қазиб олиниб, ўша жойлардаги одамлар учун ризқу насиба бўладиган қилиб рўзи азалда Парвардигори олам томонидан яратилиб, мана шу Ерда ҳаёт кечиришлари такдир қилинган инсоният учун тап-тайёр ҳолга келтириб қўйилди. Яъни, ҳали инсоният яралмасидан Танҳо Илоҳ томонидан у маълум муддат ҳаёт кечириши учун маскан бўладиган Ер тўрт кун ичида яратилиб, яшаш учун барча қулайликларга эга, қут-баракага тўла қилиб худди кутилаётган меҳмон учун ховли-жой, меҳмонхона ва барча зарур бўлган қулайликлар ҳозирлаб кўйилгани янглиғ тайёрлаб қўйилди. Юқорида айтиб ўтилганидек, Ер юзидаги ҳар бир жойнинг ўзига хос табиати ва ўзига мос ризқу насибаси мавжуд экани сабаб, Ернинг турли томонларида яшайдиган инсонлар бир-бирлари билан танишиб, ўзаро алоқалар боғлаб, савдо-сотиқларни йўлга қўйиб ҳамкорликда ҳаёт кечиришлари учун замин яратилди.
«Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга: «(Менинг Амри-Фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!», деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (Амрингга бўйинсундик)», дедилар. Сўнг яна икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иши-вазифасини ваҳий қилди (билдирди). Биз қуйи осмонни чироқлар-юлдузлар билан безадик ва (уни офат-балолардан) сақладик. Бу Кудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири-ўлчовидир».
Яъни, сўнгра, Ҳақ таоло тўрт кун мобайнида етти қат Ер ва ундаги бор қулайлик, ризку насибаларни яратгач, энди етти қавват осмонни яратишга киришди. Ўша пайтда осмон тутундан - Ердаги сувлардан кўтарилган буғдан иборат эди. Қудратли Оллоҳунга ва Ерга: «Сизлардан ҳар бирин-гизнинг устингизда Мен сизларга амр қилган вазифаларингиз бор. Хоҳласангизлар, ана ўша вазифаларингизнинг ҳаммасини итоаткорлик билан адо этингиз, бўлмаса, Мен сизларни ўша Амру Фармонларимни адо этишга мажбур қилурман. Қай бир йўлни танлайсизлар?» деган эди, Ер ҳам, осмон ҳам: «Ё Парвардигор, биз сенинг қулларингмиз, бас, буюрган ҳар бир Амр-Фармонингни, зиммамизга қўйган ҳар бир вазифангни тўла итоаткорлик билан адо этурмиз», дедилар.
Ушбу оятларнинг энг гўзал тафсири кейинроқ, Мадинайи Мунавварада нозил бўлган мана бу ояти каримадир: «У шундай зотки, Ердаги бор нарсани сизлар учун яратди. Сўнгра самога юзландида, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани Билгувчидир». (Бақара сураси, 29-оят).
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ушбу ояти карима аввалида Ердаги катта-ю кичик ҳар бир нарсани Ўзи яратгани - йўқдан бор қилганини ва буларнинг барчасини инсон учун қилганини таъкидлайди. Ибни Жарир Табарий “Жомиъул - баён” тафсирида баён қилишича, бу жумла ўтган оятнинг узвий давомидир. Яъни “Сизларнинг ўлик танангизга жон ато этган, сўнгра ажалларингиз етиб бу дунёдан ўтгач яна қайта тирилтириб, Ўз ҳузурига тўплайдиган, Ердаги барча жонли-жонсиз нарсаларни сизлар учун яратиб, сизларга хизматкор қилиб қўйган Оллоҳ таолога қандай қилиб кофир бўласизлар-а?! дейилмоқчи”.
Оятнинг иккинчи бандида Жаноби Ҳақ инсонни, Ерни ва ундаги бор нарсаларни яратганидан кейин осмонларга юзланиб, уларни етти қават қилиб тиклагани ҳақида хабар бериб, Ўзининг барча нарсани Билгувчи эканини уқтиради. Яратган Парвардигоримиз осмонлар ва Ерни қандай, қай ҳолатда, қай бирини аввал, қай бирини кейин яратгани ҳақида турли оятларда, ҳар тарафлама баён қилиб берадики, иншооллоҳ Каломуллоҳ мазмуни билан танишиб - ўрганиб бориш баробарида Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзигина хабар бериши мумкин бўлган бу бебаҳо маълумотлардан баҳраманд бўлиб борамиз. Ҳозир эса оятдаги “иставо” феълининг маз-мунини ўргансак. Бу сўз арабчада юзланди, юксалди, тикланди, ўрнашди, эгаллади каби маъноларда келадики, биз тафсиримизда “иставо” сўзини “юзланди” маъносида тафсир қилдик. Айтиб ўтганимиздек, бу сўз ҳар икки маънода ҳам қўлланади. Лекин ҳар қандай феъл ёки сифат Оллоҳ таолога нисбат берилганида тамоман ўзгача маъно касб этишини аниқ билишимиз зарур. Масалан, билим сифатини олсак, инсон билмаган нарсасини кўриб, ўрганиб ўша нарса ҳақида билимга эга бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан билган нарсаларини унутиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, инсон иқтидори ниҳоят даражада чекланган бўлиб, у нарса ёки ҳодисанинг асл-моҳиятини эмас, балки зоҳирий кўриниши -суратинигина билиши мумкин. Аммо Оллоҳтаолонинг Билими эса кейин пайдо бўлган эмас, балки аслий - азалий, ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайдиган абадий, нарса ёки ҳодисанинг ҳам зоҳири - сурати ҳақидаги, ҳам мағзи-моҳияти ҳақидаги Ҳақиқий Билимдир. Оллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи дейилганида У Қудратли Зот ҳар бир нарсани у нарса вужудга келиб пайдо бўлишидан илгари ҳам, борлигида ҳам, йўқ бўлиб кетганида ҳам бирдай билиб туришини, балки ўша нарсани Ўзи пайдо қилиб, Ўзи унга ҳаёт бериб, Ўзи унга ўлим беришини тушунамиз. Шунга ўхшаш Оллоҳ Кўргувчи дейилганида У Зот ҳар олти тарафни, у тарафлардаги ҳар бир нарса ёки воқеани зоҳирини ҳам, ботинини ҳам туб-тубигача азалий ва абадий кўриб-билиб туриши тушунилиши лозим. Ана энди ўрганаётганимиз ояти каримадаги “Сўнгра самога юзланди” жумласидаги “юзланди” калимасини англашда ҳам биз ўзимизнинг қосир тасаввуримиз би-лан аввал бошқа тарафга қараб турган эди, энди само тарафга қаради, деб ёки самога юзланган пайтида бошқа тарафлардан юз ўгирди, деб тушуниб олсак хато қилган бўламиз. Балки биз бандаларнинг бор ҳаддимиз ва ҳаққимиз Каломуллоҳда ёки Ҳадиси Шарифда биз тасаввур қилишга ожиз бўлган сўзга ёки муташобиҳ оятга дуч келганимизда унинг луғавий мазмунини тушуниш билан кифояланиб, моҳиятини, қандай содир бўлганини - кайфиятини Оллоҳга ҳавола қилишдир. Акс ҳолда, ўзи тасаввур қилишга ожиз бўлган нарсаларни ўзгаларга “тушунтиришга, таъвил -шарҳ” қилишга чиранган кимса ўзи ҳам адашиб, бошқаларнинг ҳам адашишига сабаб бўладики, Меҳрибон Оллоҳимиз барчамизни бундай балодан асрасин. Ҳақ таоло бизларга ҳам мана бу оятида таърифлаган “Илмда собитқадам бўлган кишилар” қаторига кириш бахтини насиб этсин. Илмда собитқадам кишилар кимлар экани Оли Имрон сурасининг 7-ояти тафсирида алақадриҳол баён қилиб ўтилди.
Юқоридаги оятларда барча оламларнинг, жумладан биз инсонлар-нинг Танҳо Роббимиз бутун борлиқни - осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги барча нарсани олти кунда яратган Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонингЎзи экани, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ экани таъкидланади. Муфассир уламолар: “Ўзи хоҳлаган нарсани бир лаҳзада йўқдан бор қилишга Қодир бўлган Зот осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақида хабар бериш билан биз инсонларга ишларни шошилмасдан, пухта қилишни таълим беради”, дейдилар. Ҳадиси шарифда: “Шошилмаслик Оллоҳдан, шошқалоқлик шайтондан” дейилишининг маъноси ҳам шудир.
Уламолар: “Фақат гуноҳлардан тавба қилишда, қарзни айтилган муддат битиши билан тўлашда, меҳмон чақиришда, қиз болани бўйига етиши билан турмушга чиқаришда, вафот қилган кишини дафн этишда ва жунубликдан ғусл қилишда - фақат мана шу ишлардагина (шошилишлик) чиройли саналади”, дейдилар.
Мужоҳид ва Аҳмад ибн Ҳанбал: “Ояти каримада зикр қилинган олти кундан мурод Охират кунлари бўлиб, ҳар бир кун дунё ҳисобида минг йилга баробардир”, дейди ва: “Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йил каби бўлур”, оятини келтиради. (Ҳаж сураси, 47-оят). Бу тафсирга кўра осмонлар ва Ер Оллоҳ таоло томонидан дунё ҳисобида олти минг йилда яратилган деган маъно чиқади. Ҳолбуки, “Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақ-тида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур - вужудга келур”. (Ёсин сураси, 82-оят).
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу айтади: «Оллоҳтаоло Ерни икки кунда - якшанба ва душанба кунлари яратди, кейин яна икки кунда - сешанба ва чоршанба кунлари Ернинг емишларини яратди ва яна икки кунда - пайшанба ва жумъа кунлари етти қават осмонни ва улардаги бор махлуқотни - малоикаларни, қуёш, ой ва юлдузларни... яратди, сўнгра ўша жумъа кунининг охирида Оллоҳ таоло тезлик билан Одамни яратди. Жумъа шунингдек, Қиёмат Соати қойим бўладиган кундир. Оллоҳ таоло яратган жонзотки бор, барча-барчаси -фақат инсонлар ва жинлар бундан мустасно - жумъа кунидан қўрқиб турадилар». («Тафсири Қуртубий»дан).

13. Бас, агар улар (яъни, Макка мушриклари юқоридаги оятларда баён қилинган тафсилотлардан кейин ҳам Ёлғиз Оллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ - ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим».
Яъни, эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз келтирган Ҳақ Динни ёлғонга чиқараётган ва Ҳақ Йўлга юришдан юз ўгираётган ана ўша мушрик-кофирларга айтинг: «Агар сизлар Оллоҳ таолога Ёлғиз Илоҳдеб иймон келтирмасангизлар, менинг Оллоҳ таоло юборган Элчи эканимни тасдиқламай ёлғон дейдиган бўлсангизлар ва Ҳақ таоло Ер-у осмонларни қандай яратганини муфассал баён қилиб берганидан кейин ҳам Ҳақ Йўлга юришдан юз ўгирсангизлар, у ҳолда билингларки, мен сизларнинг устингизга ҳам илгари ўтган ва ўзларига юборилган, Ҳуд, Солиҳ пайғамбарларни ёлғончи деган Од ва Самуд қабилалари бошига тушган ва уларни худди бир чақмоқдек лаҳзада ҳалок қилиб, қириб юборган ҳалокат чақмоғи тушиб қолиши ҳақида огоҳлантирдим!»

14. Ўшанда уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам элчи-пайғамбарлар келишиб: «Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзига ибодат қилинглар», (деганларида), улар: «Агар Парвардигоримиз (пайғамбар юборишни) хоҳлаганида, албатта фаришталарни нозил қилган бўлур эди. Бас, (модомики, сизлар фаришта эмас, балки одамзот экансизлар) бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», деган эдилар.
Яъни, ўшанда Од ва Самуд қабилаларининг чақмоқ уриб қирилиб кетишларига сабаб, Од қабиласига Ҳуд алайқис-салом, Самуд қабиласига Солиҳ алайҳис-салом Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилганла-рида ва уларнинг олдиларидан ҳам, ортларидан ҳам келиб, яъни, уларни Ҳақ Йўлга чақириш, панд-насиҳат қилиш услубларини ҳар тарафлама қўллаб - гоҳо юмшоқлик билан, гоҳо қаттиқлик билан, гоҳо тарғибу ташвиқот билан, гоҳо тарҳиб - қўрқитув йўли билан: «Эй қавму қариндошлар, Ёлғиз ОллоҳнингЎзига ибодат қилинглар», деб даъват қилганларида, улар, яъни, Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми бўлган Од қабиласи Ҳудга, Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми бўлган Самуд қабиласи Солиҳга: «Сизлар Оллоҳнинг элчиси эмассизлар, чунки агар Оллоҳ бизга элчи юборишни хоҳлаганида, ўзимизга ўхшаган Ердаги одамларни эмас, осмондан малоикаларни туширган бўлар ва биз ўша фаришталарни Оллоҳнинг элчи-лари деб иймон келтирган бўлар эдик. Сизлар бўлсангиз, ўзимиздан ҳеч қандай фазли-фарқи бўлмаган оддий одамсизлар. Бас, биз сизларнинг «элчи» бўлиб келтирган динингизга кофирмиз, унга ҳеч қачон иймон кел-тирмаймиз», дедилар ва ана ўша кофирликлари сабаб Оллоҳ таолонинг Қаҳрига учраб, ҳаммалари қирилиб кетдилар.
Кофир-мушрикларнинг «Агар бизга фаришта элчи қилиб юборилса, ана ўшанда иймон келтирамиз», деган сўзлари ботил сўз эканлигини Ҳақ таоло бошқа бир оятида жуда аниқ баён қилган: «Агар унинг (Пайғамбарнинг) ўзини фаришта қилсак ҳам, уни эр киши (яъни, инсон суратида) қилган бўлур эдик ва уларга ноаниқ ҳолда турган нарсани яна хиралаштирган бўлур эдик». (Анъом сураси, 9-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анхумодан ривоят қилинишича, фаришталар нурдан яратилган бўлганлари учун агар инсон суратига киритилмаса, кишилар уларни кўра олмайдилар. Инсон суратида кўрганларида эса фаришта эканлигига ишонмайдилар.
Айрим тафсирларда ўрганётганимиз ояти каримада зикр қилинган «Ўшанда уларнинг олдилридан ҳам, ортларидан ҳам элчи-пайғамбарлар келишиб», деган жумла макон эмас, замон эканлиги айтилиб, «Ҳуд ва Солиҳдан аввал юборилган элчи-пайғамбарлар ҳам, улардан кейин юборилган элчи-пайғамбарлар ҳам келишиб», деб тафсир қилинган. Қуйидаги оятларда ана ўша икки машъум қабиланинг мана шу дунёнинг ўзида қандай азобларга гирифтор бўлгани тафсилоти баён қилинади -

15. Энди Од (қабиласига)га келсак, бас, улар Ер юзида ноҳақ кибр-ҳаво қилдилар ва: «Куч-қувватда бизлардан зўрроқ ким бор?», дедилар.- Ахир улар ўзларини яратган Зот - Оллоҳ куч-қувватда улардан Зўрроқ эканини билмадиларми?! - Ва улар Бизнинг оятларимизни инкор қилгувчи бўлдилар.
Яъни, Од қабиласи Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлишларига сабаб: қачонки Ҳуд алайҳис-салом уларни агар Ҳақ Йўлга юрмайдиган бўлсалар, албатта Оллоҳнинг азобига дучор бўлишлари аниқ экани ҳақида огоҳлан-тирганида, улар Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишдан ва Унинг элчиларига итоат этишдан бош тортиб кибр-ҳаво қилдилар - Оллоҳ таолонинг элчилари орқали нозил қилган оятларини инкор этдилар ва: «Ер юзида бизлардан кучлироқ бўлган ҳеч кимса йўқ. Биз мана шу куч-қувватимиз билан ҳар қандай азобни дафъ қилишга қодирмиз», деб ўзларини ҳаммадан баланд олдилар, ҳадларидан ошиб, Яратганга исён қилишда давом этдилар, ҳатто ўзларини яратган Оллоҳ таоло улардан Кучлироқ, Қудратлироқ эканини ҳам ўйламадилар. Ҳақиқатан ҳам, Оллоҳ таоло Од қабиласини кучли-қувватли ва улкан гавдали қилиб яратган эди. Ибн Аббос розиялло-ҳу анҳумодан ривоят қилинишича, улардан новчалариниг бўйи юз газ, (етмиш метр атрофида), энг паканаларининг бўйи олтмиш газ (қирқ метрдан ортиқ) эди. («Тафсири Куртубий»дан).

16. Бас, Биз уларга мана шу ҳаёти дунёнинг ўзидаёқ хор - расво қилгувчи азобни бир тотдириб қўйиш учун нахсли-шум кунларда устиларига даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса шак-шубҳасиз, янада хор қилгувчироқдир ва уларга (ўзлари сиғиниб ўтган бутла-ри томонидан ҳеч қандай) ёрдам берилмас.
Од қабиласининг қандай ҳалок қилинганлари ҳақида мана бу оятларда ҳам хабар берилган: «Энди Од (қабиласига келсак), бас, улар бир даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У (бўронни Оллоҳ) уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳоким қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни худди чириб - ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб - ҳалок бўлиб ётганларини кўрурсиз. Бас, улардан бирон (омон) қолгувчини кўрармисиз? (Асло, уларнинг барчалари ҳалок бўлиб битдилар)». (Ал-Ҳаакҳа сураси, 6-8-оятлар).
«Тафсири Қуртубий»да Од қабилси устига Оллоҳнинг азоби бўлиб келган даҳшатли бўрон Шаввол ойининг охирги куни - чоршанбада бошланиб, кейинги чоршанба кунигача етти кеча, саккиз кундуз давом этгани ривоят қилинади. Яна Қамар сурасида ҳам Оллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилган Од қабиласи қандай жазолангани зикр қилинган: «Од (қабиласи ҳам ўзларига юборилган Ҳуд пайғамбарни) ёлғончи қилди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига бир давомли нахс кунида (яъни, нахс-шумлиги ҳеч кетмайдиган кунда) бир даҳшатли бўронни юбордикки, у одамларни гўёки улар суғуриб олинган хурмо (дарахти)нинг таналаридек юлиб-учириб кетур. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!» (Қамар сураси, 18-21-оятлар).

17. Энди Самуд (қабиласи)га келсак, бас, Биз уларни (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилган эдик, улар Ҳидоятни қўйиб, кўрликни, залолатни их-тиёр қилдилар. Бас, ўзлари қилгувчи бўлган нарсалари (яъни, куфрни ихтиёр этганлари) сабабли уларни хор қилгувчи азоб чақмоғи урди.
Яъни, Самуд қабиласи қандай ҳалок қилинганларига келсак, Биз қабилага Солиҳ алайҳис-саломни элчи қилиб, уларга Ҳидоят ва Нажот Йўлини баён қилиб бердик, Бизнинг Танҳо Илоҳ эканимизга далолат қилади-ган қанчадан-қанча далил-исботларни аниқ-равшан қилиб кўрсатдик, аммо у бахтсиз қабила одамлари иймонини қўйиб, куфрни танладилар, итоат қилиш ўрнига исён қилдилар, ўзларига юборилган элчини ёлғончига чиқардилар, Солиҳнинг ҳақ пайғамбар эканига очиқ-равшан далил бўлган туяни сўйиб юбордилар! Бас, Биз уларнинг қилган бу жиноятларига ва куфру исёнларига ҳақли жазо қилиб устларига хор қилгувчи азоб чақмоғини юбордик ва у осий-кофирлардан биронтаси қолмай куйиб кетдилар.

18. Ва Биз иймон келтирган ва тақводор бўлган зотларга (яъни, Самуд қабиласини Ҳидоят Йўлига даъват қилган Солиҳ пайғамбар ва у кишига иймон келтирган зотларга чақмоқ балосидан) нажот бердик.
Дарҳақиқат, Самуд қабиласи қирилиб кетган ўша кунда ўша қабиладан бўлган Солиҳ алайҳис-салом ва унинг ҳақ пайғамбар эканига иймон келтирган мўминлар, Яратганнинг Амрига итоат этиб, У буюрган амал-ларни адо этган, куфру исёндан ўзларини сақлаган тақволи инсонлардан биронтасига ҳеч қандай ёмонлик ва зиён-захмат етмади, яъни, Оллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига нажот берди.
Од ва Самуд қабилаларининг бошига тушган можаролар ва улар нима сабабдан Оллоҳ таолонинг балосига йўлиққанлари ҳақида Аъроф сурасининг 65-79-оятларида янада батафсилроқ баён қилинган ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилган эди.

19-20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Оллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг)! То қачон (дўзахга) келишгач, уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, Қиёмат Кунида албатта содир бўладиган ўта даҳшатли бир воқеани инсонларга зикр қилиб, эслатиб қўйишни буюради. Бу ўринда сўз иккинчи ҳашр - тўпланиш ҳақида боради яъни, хабар бериладики, Қиёмат қойим бўлганида жамийки ҳалойиқ қайтадан тирилиб, ҳисоб-китоб қилиниш учун маҳшаргоҳга тўпланганларидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг умматлари ичида Оллоҳ таолонинг оятларини ёлғон деган, Унинг элчи - пайғамбарларини ёлғончи қилган кофирларни аввалидан охиригача ҳамма-ҳаммасини алоҳида бир майдонга тўпланишлари буюрилади ва улар биронталари қолмасдан тўпланиб, жамул-жам бўлиб тизилиб, Ҳақ таолонинг ҳақ жазосини кутиб, қўрқиб-қалтираб турадилар. Бас, қачонки барча кофир кимсалар биронтаси қолмасдан сўроқ-савол қилинадиган жойга келтирилгач, Оллоҳ таоло уларга минг-минг афсусу надоматларга ғарқ қилиб юракларни қон қиладиган мана бу саволни беради: “Сизлар ҳаёти дунёдалик пайтингизда ҳеч бир ўйлаб, тафаккур қилмасдан, бирон-бир билимга эга бўлмасдан туриб мана бу Кунда Менга рўбарў бўлишларингиз ҳақида хабар берган оятларимни ёлғон деявердингизларми?! Ахир ақлларин-гизни ишлатсаларингиз, Мен Ўз элчи-пайғамбарларим орқали сизларга нозил қилган оятларни уқиб-ўргансаларингиз ва Менга иймон келтирсаларингиз бўлмасмиди?! Йўқ, сизлар ҳаёти дунёдан кофир ҳолда ўт-дингизлар, Менинг оятларимга ишонмадингизлар, Мен юборган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилдингизлар! Мана Бугун қилиб ўтган жиноятларингизга яраша ҳақли жазога гирифтор қилинасизлар - мангу-ликка дўзахга ташланасизлар! Ёки сизларни бу азоб-уқубатдан қутқариб қоладиган бирон иш-амалларингиз борми?!”
Улар эса ўзларини оқлаш учун бирон сўз айта олмасдан, гўё оғизларига муҳр уриб қўйилгандек, соқов бўлиб тураверадилар! «Золим-кофир бўлганлари сабабли уларнинг устига Сўз - азоб тушди. Бас, улар сўзлай олмаслар». (Намл сураси, 85-оят). «Бу (Кун) улар сўзлай олмайдига ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир! У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!» (Вал-Мурсалот сураси, 35-37-оятлар).
Ана ўша кунда Оллоҳ таолонинг душманлари бўлган золим-кофир кимсаларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари, яъни, баданларидаги жа-мийки аъзолари улар қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради!
«Бу Кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга қилиб ўтган ишлари ҳақида уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур!» (Ёсин сураси, 65-оят).

21. Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?», дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Зот - Оллоҳ сўзлатди», дедилар. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзига қайтарилурсизлар.
Яъни, кофир-осий кимсалар қулоқ-кўзларини ва жамийки баданларини қоплаган териларини маломат қилиб «нега сизлар бизга қарши гувоҳлик бериб ўзларингиз билан қилган гуноҳларимизни битта-биттадан айтиб бермоқдасизлар?! Ахир биз сизлар дўзах ўтида куйманглар деб қилган гуноҳларимиздан тонмоқдамизку?!» дейишганида баданларидаги аъзолари гўё улардан узр сўрагандек, бизни худди бошқа барча махлуқотларини ҳам сўзлатгани каби Оллоҳтаоло сўзлатди. У Зот худди ҳаёти дунёда тилларни сўзлатганидек Охиратда бизга ҳам тил-забон бериб сўзлатган эди, биз сизлар бизнинг воситамиз билан қилган қабиҳ ишларингизни айтиб сизларга қарши гувоҳлик беришга мажбур бўлдик», дедилар. Шунда Ҳақ таоло айтди: «Эй осий бандалар, сизларни аввал-бошда йўқдан бор қилиб дунёга келтирган Зот Оллоҳдир. Охир-оқибатда барчаларингиз Ёлғиз Унинг ҳузурига қайтишингиз ҳам ҳақдир. Бас, сизларни ўлиб, тупроққа айланиб кетганингиздан кейин қайта тирилтиришга, ҳамма-ҳаммангизни маҳшаргоҳга тўплаб бирма-бир ҳисоб-китоб қилишга Қодир бўлган Зот, ҳеч шак-шубҳасиз, баданларингизгада тил-забон бериб сўзлатишга ҳам Қодирдир.
Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Анас деди: «Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик, бас, у зот кулиб юбордилар ва «Менинг нимадан кулганимни биласизларми?» дедилар. Биз: «Оллоҳ ва Унинг Элчиси яхшироқ билгувчи», деган эдик, «Банданинг Парвардигорига қилган хитобидан кулмоқдаман. У Парвардигорга: «Сен менга зулм қилмасликка ваъда қилмаган-ми эдинг?» деган эди, Парвардигори: «Ҳа, шундай ваъда қилганман», деди. Шунда банда: «Мен қилган ишимга ўз нафсимдан ўзга ҳеч кимни гувоҳ қилмайман, (яъни, гарчи менинг қилган гуноҳларимга ўзимдан бошқа бирон гувоҳ бўлмаса-да, бошқа ҳеч ким менга қарши гувоҳлик бер-масада, Сен мени дўзахга ҳукм қилмоқдасан)», деган эди, Парвардигори: «Бугун ана ўша нафсинг ва икки елкангда ўтирган икки фаришта сенга қарши етарли гувоҳдир», дейди, сўнгра гуноҳкор банданинг оғзига муҳр урилиб, баданидаги аъзоларига «Қани, сўзла», дейилади. Бас, банданинг баданидаги аъзолари унинг қилган барча амалларини сўзлаб берадилар, сўнгра ўз нафси билан холи қолдирилганида у: «Эй, йўқ бўлиб кетгурлар, мен сизларни дўзах ўтидан химоя қилаётган эдим-ку», дейди. («Тафсири Мунийр»дан).

22-23. Сизлар (ҳаёти дунёда) қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз ўзларингизга қарши гувоҳлик беришидан яширингувчи эмас эдинглар, (чунки сизлар Қиёмат Кунида аъзойи баданларингизга ҳам забон берилишини билмасдинглар). Лекин сизлар Оллоҳ қилаётган амалларингиздан кўпини (яъни, одамлардан яширинча қилган гуноҳларингизни) билмайди, деб ўйлар эдинглар. Ва Парвардигорингиз ҳақида ўйлаган мана шу гумонларингиз сизларни ҳалок қилди (яъни, дўзахга тушишларингизга сабаб бўлди). Бас, сизлар зиёнкор кимсаларга айланиб қолдинглар.
Яъни, сизлар, эй дўзах аҳли, ҳаёти дунёда гуноҳ-маъсиятларингизни хуфёна тарзда, ҳаммадан яшириб қилар эдингизлар. Бунга сабаб, қулоқ-кўзларингиз, жамийки баданларингизни қоплаган ва ҳамма гуноҳларингизда бевосита иштирок этган териларингиз сизларга қарши гувоҳлик беришидан сақланиш учун эмас эди. Чунки сизлар Қиёмат Кунида аъзойи баданларингизга ҳам тил-забон берилишидан тамоман бехабар эдингизлар. Лекин сизларнинг ёмон ишларингизни одамларга кўрсатмай яши-ринча қилишларингизга сабаб, қилаётган жуда кўп ёмон амалларингизни агар ҳеч кимга кўрсатмасдан қилсангизлар, Оллоҳ таоло ҳам билмай қолади, деган гумон-ўйларингиз бор эдики, Парвардигорингиз ҳақида қилган мана шу гумонларингиз, яъни, Оллоҳ ошкора қилган ишларимизни билади, аммо яширинча қиладиган ишларимизни билмайди деган ўйларингиз мана бугун Қиёмат Кунида сизларни ҳалокатларингизга - дўзахнинг мангу азобида ёнишларингизга сабаб бўлди ва ҳеч ўнглаб бўлмайдиган зиёнга мубтало қилди.
Ушбу оятларнинг нозил қилинишига Имом Аҳмад, Бухорий Муслим ва Термизийлар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган мана бу ҳадиси шариф сабаб бўлгани айтилади. Ибн Масъуд айтди: «Мен Каъба пардалари остида кўринмай турган эдим, уч киши - бир курайшлик ва унинг бани Сақиф қабилсидан бўлган икки куёви ёки бир бани Сақифлик ва унинг икки қурайшлик куёви келди. Учовлари ҳам қоринларининг ёғи кўп, қалбларида билим оз бўлган кимсалар эдилар. Улар паст овозда нималарнидир гаплашишди, аммо мен сўзларини эшитмадим. Кейин улардан бири: «Сизлар Оллоҳ мана шу сўзларимизни ҳам эшитади деб ўйлайсизларми?» деган эди, бошқаси: «Агар овозимизни баланд қилиб гапирсак эшитади, овозимизни кўтармасак эшита олмайди», деди. Яна бошқаси эса: «Агар Оллоҳ сўзларимиздан биронтасини эшитса, демак ҳаммасини эшитади», деди». Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Мен бу воқеани Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борганимда айтиб берган эдим, ўша онда Оллоҳ азза ва жалла ушбу оятларни нозил қилди». («Тафсири Мунийр» ва «Руҳул-маъоний» тафсиридан).

24. Бас, агар улар (азобга) чидасалар, ана ўша дўзах жойларидир (яъни, азоб-уқубатни тортаверадилар), агар ортга қайтишни талаб қилсалар, энди улар қайтарилгувчи эмаслар.
Яъни, дўзах аҳли агар дод-вой қилмасдан у жойдаги азобга сабр қил-салар ҳам, сабр қилмасалар ҳам баробардир - мангу ётар жойлари ўша дўзахдир. Ундан ҳеч қаёққа қочиб қутулиб чиқиб кета олмаслар, агар бесабрлик қилиб, дўзах азобига ҳеч чидай олмасдан кечиришни, ҳамласини ортга қайтаришни сўраб ялиниб-ёлвориб энди фақат солиҳ амаллар қилишлари ҳақида қасамлар ичсалар ҳам, ҳеч қачон узрлари қабул қилинмас ва ортга қайтарилмаслар, чунки улар ана ўша солиҳ амалларни қилишлари керак бўлган ҳаёти дунёдан ажралиб бўлганлар, энди ҳеч қандай афсус-надоматдан фойда йўқ. Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Ўлимдан сўнгузр сўраш ва ортга қайтиш йўқдир», деганлар. Чунки Охират диёри амал диёри эмас, балки ҳаёти дунёда қилинган амаллар учун жазо диёридир. («Тафсири Мунийр»дан).
Ялиниб-ёлворишларидан ҳеч қандай нафъ чиқмаслигини билишгач, “Улар (дўзах ходими бўлган фариштага) “Эй Молик, Парвардигоринг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (яъни, тезроқ жонимизни олсин, бизлар бу азобдан қутулайлик”, деб) нидо қилганларида, у: “Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар”, деди”. (Зухруф сураси, 77-оят).
Қачонки кофирлар дўзах азобидан ўлиб ҳам қутулиб бўлмаслигини, яъни, Охират диёрида ўлим йўқлигини билишгач, бир-бирларига қараб: “Бошимизда мана шу кўргуликлар бор экан, келинглар энди сабр қилай-лик, шояд сабрнинг бизга фойдаси тегса. Ахир ҳаёти дунёда Оллоҳ таолога тоат-ибодат машаққатларига сабр қилиб ўтган мўминларга ўша сабр-ларининг фойдаси тегдику - жаннат роҳатларига эришдиларку”, дейи-шиб, сабр қилишга қарор қилдилар. Аммо узоқ муддат сабр қилсалар ҳам (Муқотилдан ривоят қилинишича, улар дўзах азобига беш юз йил сабр қилганлар), бу сабрларининг уларга ҳеч фойдаси тегмади. Шундан кейин кофирлар яна шунча муддатни дод-вой билан ўтказдилар ва охир-оқибат ҳақиқатни тан олиб: “Энди бизлар дод-вой қиламизми ёки сабр қила-мизми, биз учун баробардир - энди бизларга нажот йўқдир”, дедилар. (“Маолимут-танзийл”тафсиридан).

25. Биз улар учун (яъни, кофир-фосиқ кимсалар учун уларни Тўғри Йўлдан оздирадиган) «яқинлар»ни тақдир қилиб - ёзиб қўйганмиз, бас, ўша («яқинлар») уларга олдиларидаги (ҳаёти дунёда) ҳам, орқала-ридаги (Охиратни) ҳам чиройли кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан аввал ўтган - ҳалок бўлган инсу жиндан иборат умматлар қаторида Сўз - азоб ҳақ бўлди. Дарҳақиқат, улар зиёнкор бўлдилар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло кофир-фосиқ кимсаларнинг пешоналарига динсизликни танлаганлари учун уларни дўзахга етаклаб борадиган, жин-шайтонлардан ва бошқа кофир-фосиқ инсонлардан бўлган «яқинлар»ни ёзиб қўйгани ҳақида хабар беради. Бас, ана ўша «яқинлари» уларга қилган ҳамма амалларини чиройли кўрсатиб, олдиларидаги ҳаёти дунёни ва нафслари тилаган энг чиркин ишларни ҳам зийнатлаб-безаб, ортларида уларни кутиб турган Охиратдаги ишларни ҳам безаб-зийнатлаб, ҳеч қандай қайта тирилиш, ҳисоб-китоб қилиниш йўқ, жаннат, дўзах деганлари ҳам йўқ нарсалар деб ишонтириб, васваса қилиб, жуда катта, ҳеч ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зиёнга гирифтор қиладилар - уларнинг устига ҳам илгари ўтган кофир-фосиқ инсу жинлар жамоаси устига тушган Сўз тушиши ҳақ бўлади: «(Оллоҳ) деди: «Ҳаққа (қасам). Ҳақни айтурманки, албатта Мен жаҳаннамни сен билан ва (одамлар) ора-сидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!» («Сод» сураси, 84-85-оятлар). Бу ҳақда яна бошқа сураларда ҳам хабар берилган: «Ким Раҳмон Эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса - юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур. Шак-шубҳасиз, (шайтонлар, Қуръондан юз ўгирган кимсаларни Тўғри) Йўлдан тўсурлар, (аммо ўша шайтонларнинг етовидаги адашганлар эса) ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар. То қачон Бизнинг ҳузуримизга келгач, (ўзини Тўғри Йўлдан оздирган шайтонга қараб): «Орзу эди, мен билан сенинг ўртанг Шарқу Ғарбнинг ўртасидаги масофа (каби йироқ) бўлса! Бас, (сен), нақадар ёмон ҳамроҳдирсан», дер». (Зухруф сураси, 36-38-оятлар).
«Кашфул-асрор» китобида ривоят қилинишича, қачонки Оллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, унинг учун яхши яқинларни тақдир қилади ва улар ўша бандани яхши амаллар қилишга чақирадилар, тоат-ибодатда ёрдам берадилар. Қачонки Оллоҳ бир бандага ёмонликни ирода қилса, унинг учун ёмон «дўстлар»ни такдир қилади ва улар ўша бандани хатарли йўлларга бошлайдилар, гуноҳ-маъсиятларга чақирадилар. У «дўстлар»дан бири шайтон бўлиб, у инсонни васваса қилиб адаштиради, ундан ҳам ёмонроқ бир «дўст» борки, у инсоннинг ёмонликларга буюргувчи нафси бўлиб, у бугун, ҳаёти дунёда бандани гуноҳ-маъсиятга, яъни, ҳалокатга чақиради ва Эртага, Қиёмат Кунида ана ўша ўзи чақирган гунох-маъсиятни қилгани учун унга қарши гувоҳлик беради. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан бизларни яхши дўстларга ёндошиб, фойда кўргувчилардан қилишини ва нафсга, иблисга ва бошқа шайтонларга қарши Ўзи биз-ларга Мададкор бўлишини, ёмонларга яқин бўлиб зиён кўргувчилардан қилмаслигини илтижо қилиб сўраймиз. («Танвийрул-азҳон» тафсиридан).

26. Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига «Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Куръонга қулоқ солманглар ва (уни ўзгаларга ҳам эшиттирмаслик учун оғизларингизга келган гапни) жаврайверинглар (шунда) шояд ғолиб бўлсангизлар», дедилар.
Яъни, Маккадаги (ва, нафақат Маккадаги) кофир-мушриклар бир-бирларига: «Мана шу Қуръон тиловат қилинганида унга қулоқ солманглар ва жим туриб тингламанглар, балки баланд овоз билан турли шеър ва қўшиқлар айтиб, бақир-чақир қилиб, чапак ва хуштаклар чалиб Муҳаммад-нинг овозини босиб кетингларки, шунда шояд ундан устун келиб, овозини ўчирсангизлар», дер эдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Абу Жаҳл: «Қачон Муҳаммад Қуръон ўқиганида унинг юзига қараб ҳаммангиз бир бўлиб шундай қич-қирингларки, унинг ўзи ҳам нима деяётганини билмай қолсин», дер эди. Ушбу оят Қурайш мушриклари ҳам худди илгари ўтган Ҳуд ва Солиҳ пайғамбарларнинг қавмлари ўзларига юборилган элчиларни ёлғончи қилганлари каби Қуръонни ёлғон деганларига аниқ-равшан далилдир. («Тафсири Мунийр»дан).
Қуйидаги оятда ана ўша Макка мушрикларини (ва жамийки мушрик-ларни ҳам) қандай жазо кутиб тургани ҳақида хабар берилади -

27. Бас, албатта Биз ана ўша кофир бўлган кимсаларга қаттиқ азобни тотдирурмиз ва уларни қилиб ўтган энг ёмон амалларининг жазоси билан жазолармиз.
Яъни, Биз, ҳеч шак-шубҳасиз, барча кофирларни энг қаттиқ азоб би-лан азоблаймиз. Албатта уларнинг орасида одамларни Қуръон эшитишдан, уни англашдан тўсганлари сабабли Қурайш кофирлари ҳам бўлур ва кофир-мушрикларнинг ҳаммасига ҳаёти дунёда қилиб ўтган энг ёмон амаллари бўлган ширкнинг жазосини берурмиз ҳамда уларнинг қариндош уруғларни йўқлаш, меҳмондўстлик ва хайру саховат каби яхши ишларининг барчасини бекор - ҳабата қилурмиз. Чунки кофир ҳолда қилин-ган ҳар қандай яхши амал ботил - бефойда бўлиб, унга ҳеч қандай ажр берилмас.
Ушбу ояти карима барча кофирлар учун жуда қаттиқ огоҳлантириш-дир. Шунингдек, мусулмонлар орасидаги Қуръонга қулоқ солмайдиган, унинг оятларини тадаббур - тафаккур қилиб қалблари кўрқувга тушмайдиган ва бошқаларни ҳам Қуръондан тўсиб, уни тинглашларига ва англашларига халақит берадиган кимсалар учун ҳам бир танбеҳдир. Зотан, Ҳақ субҳонаху ва таоло: «Қачонки Куръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз - шояд (Оллоҳ тарафидан) Раҳматга сазовор бўлсангизлар». (Аъроф сураси, 204-оят).

28. Бу (қаттиқ азоб) Оллоҳ душманларининг жазоси бўлган дўзахдир. Улар учун, Бизнинг оятларимизни инкор этгувчи бўлганлари жазосига ўша жойда мангу қоладиган (азоблананадиган) Ҳовли бордир.
Яъни, кофирларнинг энг қабиҳ амаллари - мушрик-кофир бўлганлари учун Охират диёрида уларга бериладиган ана ўша жазо - уларнинг дўзахга киришларидир. Мазкур жазо Оллоҳ таолога ибодат қилишдан бўйин товлаган, Унинг элчи-пайғамбарларини ёлғончи қилган Оллоҳ душманларининг жазосидир. Энди улар учун дўзахда доимий турадиган ва абадул-абад азобланадиган ҳовли бор! Уларнинг бундай даҳшатли ва абадий жазога гирифтор бўлишларига сабаб, Қуръоннинг Оллоҳ таоло ҳузуридан нозил қилинган ва ҳар бир ояти Ҳақиқат ва Ҳикмат бўлган Каломуллоҳ эканини инкор қилганларидир ва бошқаларни ҳам Қуръонни эшитиш-дан, у Азиз Китобга иймон келтиришдан тўсганларидир.

29. Кофир бўлган кимсалар (дўзах ўтида азобланар эканлар), деди-лар: «Парвардигоро, бизни (Сенинг Тўғри Йўлингдан) оздирган инсу жиндан бўлган кимсаларни бизга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олиб (эзайлик), токи улар (дўзахнинг қаъридаги) энг тубан -хор кимсалардан бўлсинлар».
Ушбу ояти кариманинг энг гўзал тафсири мана бу оятлардир: «(Оллоҳ) айтур: «Сизлардан илгари ўтган жин ва инсдан иборат (кофир) миллатлар билан бирга дўзахга кирингиз!» Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида шеригини (яъни, ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (дўзахда) ҳаммалари топишишгач, кейингилари (эргашганлар) аввалгилари (бошлиқлари) ҳақида: «Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин», дейдилар. (Оллоҳ) айтур: «Ҳар бирингиз учун икки баробар азоб бўлур, лекин сизлар билмайсизлар». Аввалгилари эса кейингиларига: «Сизларнинг биздан бирон афзаллик томонингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган (гуноҳларингизга) яраша азобингизни тотаверинглар», дейдилар». (Аъроф сураси, 38-39-оятлар).
Яъни, Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида Одам болаларидан ва жинлардан кофир бўлганларининг ҳаммасини дўзахга ҳукм қилади, кейин келган кофирларни аввал ўтган кофирларга қўшилишга, Ҳақ Йўлдан оздиргувчи доҳийларга тақлид қилиб, эргашиб куфр йўлига кириб кетган кимсаларни дўзахда ўзларининг пешволари билан бирга бўлишга буюради. Шундай қилиб, то Қиёмат қойим бўлгунича ҳаёти дунёдан бирин-кетин ўтган барча кофирлар ўша Кунда бирин-кетин дўзахга ташланиб, ҳаммалари жаҳаннамда тўпланадилар. Ояти каримада хабар берилишича, олдин-кейин ўтган кофирлар дўзах қаърига ташланиб, ўша жойда топишиб - тўпланишганларидан кейин ловуллаб ёнаётган дўзах яна ҳам қизиб кетади - куни кеча апоқ-чапоқ дўст бўлган, ана ўша дўстликларини сақлаш учун Оллоҳнинг Динидан кечиб кофир бўлган кимсалар У Кунда бир-бирларини кўргани кўзи йўқ энг ашаддий душманларга айланадилар, бир-бирларига тинмай қарғиш-лаънатлар ёғдирадилар. Эргашганлар ўзларининг дўзахга тушишларига уларни йўлдан урган бошлиқлари - йўлбошчилари сабаб бўлганларидан шикоят қилиб, Оллоҳ таолодан уларга азобнинг энг қаттиғини беришни сўрашса, бошлиқлари эса, одамларни йўлдан уриб, дўзахга тушишларига сабаб бўлган доҳийлари эса ўзларига эргашиб, улар чизиб берган йўлларга, оқимларга юриб, улар тузиб берган ҳизбларга кириб Ҳақ Йўлдан озган ва оқибат натижада дўзахи бўлган тобеларига аввал ҳаёти дунёда берган ваъдаларидан тониб: “Сизлар бизларга эргашганларингизда ақлларингиз қаёқда эди? Энди сизлар ҳам, биз ҳам баробармиз”, деб жавоб қиладилар.
Ҳақтаоло ҳар икки тоифа кофирларга - бошлиқларига одамларни йўлдан уриб адаштирганлари учун, уларга эргашиб дўзахга тушганларига эса бошлиқларига кўр-кўрона тақлид қилиб эргашганлари учун энг ашаддий, ҳеч қачон тўхтамайдиган мангу азоб беришини айтиб огоҳлантиради.

30-31-32. Албатта: «Парвардигоримиз Оллоҳдир», деб, сўнгра (истиқоматда - Ёлғиз Оллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўгри - устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар! Биз ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) Мағфиратли ва Меҳрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир».
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анхумо айтди: «Ушбу оятлар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақида нозил қилинган. Бунга сабаб, мушриклар ҳам «Роббимиз Оллоҳ», дедилар-у, кейин «Фаришталар Унинг қизлари, анави бутларимиз эса, бизларнинг Оллоҳ хузурида қўлловчиларимиз», деб Тўғри Йўлдан оғиб кетдилар. Абу Бакр бўлса, «Роббимиз Оллоҳнинг Ўзи, Унинг бирон шериги йўқ, Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам Унинг қули ва Элчисидир», деб истиқоматда - Тўғри Йўлда барқарор бўлди».
Термизий, Насоий ва бошқалар Анас ибн Молик розияллоҳу анхудан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқиб, дедилар: «Одамлар «Роббимиз Оллоҳ», дедилар-у, сўнгра уларнинг кўплари (ана шу сўзларида барқарор турмасдан) кофир бўлиб кетдилар. Бас, ким то ўлгунича «Роббим Оллоҳ» деган сўзда турса, ана ўша киши устувор турганлардандир». («Тафсири Мунийр»дан).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳамда у зотнинг барча умматларини - ширк ва куфрдан қайтиб, Оллоҳ таолога тавба қилиб, Расулуллоҳга итоат этган асҳобларини ҳам (Оллоҳ барчаларидан рози бўлгай), улардан кейин дунёга келадиган ҳамма мўмин-мусулмонларни ҳам, уларга буюрилганидек истиқоматда бўлишга, яъни, бутун ҳаётлари давомида ўнгга ҳам, сўлга ҳам бурилмасдан Оллоҳ таоло буюрган Тўғри Йўлда устивор бўлишга, ўзларининг ҳадларидан ошмасликка - туғёнга тушмасликка буюради.
Албатта Оллоҳ таоло Тўғри Йўлни топишни фақат бахтли бандаларига насиб этади. Аммо ана ўша Тўғри Йўлдан қайтмай, ўнг ёки сўл тарафларга бурилмай, бир умр истиқоматда бўлиш эса, осон бўлмаган, шунинг учун ҳам кишининг дунё ва Охиратда нажот топишига сабаб бўладиган энг шарафли вазифадир.
“Саҳиҳи Муслим”да Суфён ибн Абдуллоҳ Сақфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: У айтди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб: “Ё Расулуллоҳ, Сиз менга Ислом ҳақида Сиздан кейин ҳеч кимдан сўраб бўлмайдиган бир сўз айтсангиз”, деган эдим, у зот: “Сен “Оллоҳга иймон келтирдим”, дегин, сўнгра истиқоматда бўлгин”, дедилар.
Усмон ибн Ҳозир Азудий айтади: “Мен Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг олдига кириб: “Менга васият - насиҳат қилинг”, деганимда, у: “Хўп. Сен Оллоҳдан қўрқишни ва истиқоматни маҳкам ушлагин, эргашгин ва бидъатчи бўлмагин”, деди.
Бас, Оллоҳ таолонинг Танҳо Парвардигор эканига иқрор бўлиб, сўнгра ана ўша ақидада устувор бўлиб, то ўлгунларича Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилиб, гуноҳ-маъсиятлардан йироқ бўлган инсонлар Тўғри Йўлда устувор бўлган истиқоматдаги кишилардир.
«Истиқомат»нинг тафсирида хулофайи рошидийндан (Оллоҳ таоло уларнинг ҳаммалридан рози бўлгай), бир-бирини тўлдирадиган турли тафсирлар ривоят қилинган: Абу Бакр розияллоҳу анху: «Улар сўзда «Роббимиз Оллоҳ» деб Тўғри - истиқоматда бўлганлари каби амалда ҳам Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш билан истиқоматда бўлган кишилардир», деди ва қўшимча қилиб айтди: «Оятдаги «сўнгра истиқоматда -тўғри устувор бўлганлар», деган сўзнинг маъноси «Оллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлар», деганидир».
Умар розияллоҳу анҳу минбарда хутба қилар экан, деди: «Улар, Оллоҳга қасамки, «Роббимиз Оллоҳ» деб тоат-ибодатда Тўғри Йўлда бўлганлар, сўнгра тулкилар думларини ликиллатганлари каби уёқ-буёққа ликилламаганлар». Усмон розияллоҳу анҳу деди: «Улар «Роббимиз Оллоҳ» дедилар, сўнгра холис Оллоҳ учун амал қилдилар». Алий розияллоҳу анҳу деди: «Улар «Роббимиз Оллоҳ» дедилар, сўнгра Оллоҳ фарз қилган амалларни бекаму кўст адо қилдилар».
Ояти каримада таъкидланишича, ҳаётларини ана шундай иймон ва истиқоматда ўтказган кишиларнинг олдиларига, муфассирлар айтишларича, уч ўринда, аввало уларнинг ҳаётларининг сўнгги соатида, сўнгра қабрларида ёлғиз қолганларида, кейин Қиёмат Куни қайта тирилганларида фаришталар тушиб, дейдилар: «Сизлар ўлимдан, қабрингизда ёлғиз қолишдан ва Қиёмат Кунидаги сўроқ-савол даҳшатидан қўрқманглар, ортингизда қолдирган оила ва фарзандларингизнинг ғамини еманглар, сизлардан кейин биз уларга кафилдирмиз. Сизлар ўзларингизга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам сизларнинг энг яқин дўстларингиз эдик, доимо сизлар билан бирга эдик, энди Охиратда ҳам сизларнинг энг яқин дўстларингиз бўлиб, то сизлар жаннатга киргунларингизча сизлардан бир қадам ҳам ажрамаймиз. Биз қабрларингизда ёлғиз қолганларингизда ёнингизда бўламиз, қайта тирилиш ва маҳшаргоҳга тўпланиш даҳшатларидан қўрқмасликларингиз учун сизларни ўз ҳимоямизга оламиз, то сизларни сирот кўпригидан ўтказиб жаннатларга етказгунимизча сизлар билан бирга бўламиз. У жойда сизлар учун Мағфиратли ва Меҳрибон Парвардигоримиз томонидан ҳозирлаб қўйилган ва ҳеч қачон тугаб қолмайдиган Илоҳий зиёфат - меҳмондорчилик бордир. Олдингиздаги дастурхонда кўнгилларингиз тилаган барча нарса муҳайёдир. Сизлар мангу роҳат-фароғат ва бахту саодатда яшашингиз учун нимани истасангиз, ўша онда ҳозиру нозирдир. Чун-ки жаннат ва унинг неъматлари гуноҳларингизни кечириб юборган ва Ўз Раҳмат-Марҳамати билан сизларга жаннатидан жой берган Парвар-дигорингизнинг зиёфатидир».

33. (Одамларни) Оллоҳ(нинг Дини)га даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, «Шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи борми?
Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен ушбу ояти карима (одамларни Оллоҳ Динининг устунларидан бўлмиш намозга чақирадиган) муаззинлар ҳақи-да нозил бўлган деб ўйлайман», деди. Тобеинлардан Икрима розияллоху анҳу бўлса: «Оят муаззин Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу ҳақидадир, оят давомидаги «солиҳ амал»дан мурод, азон ва такбир ўртасида ўқиладиган икки ракъат намоздир. Абу Умома азон айтганидан кейин такбир айтишдан олдин албатта икки ракъат намоз ўқир эди», дейди. Чунки бу намоз ҳақида Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам томонларидан ҳадис ворид бўлган эди. У зот: «Ҳар бир азон ва такбир ўртасида намоз бор», деб уч бор такрор айтиб, учинчисида: «хоҳлаган кишилар учун», дегандилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анхудан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам: «Азон билан иқомат ўртасида қилинган дуо рад этилмайди», деб марҳамат қилдилар. (Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривоят қилганлар. «Тафсири Бағавий»дан).
Ояти каримада умумиятла кишиларга айтиладиган энг гўзал сўз Оллоҳ таолонинг Динига даъват қилиш эканлиги, энди ўша гўзал сўзни айтган киши одамлар унинг даъватини қабул қилишлари учун айтган сўзига ўзи ҳам амал қилиши ва ўзининг чин мусулмон эканини эълон қилиши лозим эканлигини уқтиради.

34. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур.
Яъни, ҳеч қачон Оллоҳтаоло рози бўладиган ва ажр-мукофотлар берадиган чиройли амал билан Оллоҳ таоло ёмон кўрадиган ва албатта жазо берадиган ёмон амал баробар бўлмас. Шунинг учун эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз мушриклар етказаётган турли озор - ёмонликларга қарши ёмонлик қилманг, балки аксинча энг чиройли сўз ва гўзал муомала билан уларни дафъ қилинг, уларнинг озор-азийятларига сабр-бардош билан, кечиримлилик билан, уларга омонлик тилаш каби гўзал калом билан жавоб қайтаринг. Биз улар айтадиган барча сўзларни, Бизни шериклари бор деб, Сизни эса ҳали сеҳргар деб, ҳали шоир деб, ҳали мажнун деб ботил сифатлар билан сифатлашларини жуда яхши билурмиз, аммо уларни дарҳол жазоламай сабр қилурмиз. Бас, Сиз ҳам сабр-таҳаммул қилинг ва барча ишни Бизга топширинг! «(Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур».
Муқотил ибн Ҳуббон айтади: «Ушбу оят Абу Суфён ибн Ҳарб ҳақида нозил қилинди. У аввал мусулмонларни жуда ёмон кўрар эди. Лекин қачонки у билан Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўрталарида қуда-андалик барпо бўлгач - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг қизи Ҳиндни никоҳларига олгач, Абу Суфённинг қалби мусулмонларга юмшади, сўнгра Исломни қабул қилиб, ҳам диний дўст, ҳам қайноқ қариндошга айланди». («Тафсири Бағавий»дан).
Шунингдек, ояти карима мазмунидан келиб чиқадиган ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш амри инсонлар ўртасида хушмуомалали бў-лиш, ноҳақ берилган озорни кўтариш ва бировнинг хатосидан кўз юмиш каби гўзал хислатларни тарбиялашга хизмат қилади. Ояти карима тафсирида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай мисол келтиради: бир киши бир кишини турли айблар билан айблаб ҳақорат қилган эди, у киши айтди: «Агар сен айтган гаплар рост бўлса, Оллоҳ мени кечирсин, агар сўзларинг ёлғон бўлса, Оллоҳ сени кечирсин». Мана шу, ёмонликни яхшилик билан қайтаришдир. Тафсир китобларида келишича, мазкур сўзларни Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу уни сўккан бир кишига қарши айтган эди. («Тафсири Куртубий»дан).

35. Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришур, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.
Қатода ва Мужоҳид раҳимаҳумаллоҳ ояти каримада зикр қилинган «улуғ насиба»ни жаннат деб тафсир қилганлар. Демак, ёмонликни яхшилик билан дафъ қилган инсонлар шундай улуғ насибага - жаннатга эга бўлишлари умид қилинади. Ибн Аббос розияллоху анҳумо ушбу оят тафсирида айтади: «Оллоҳтаоло мўминларни ғазаб келган вақтида сабр қилишга, жаҳл келганида ҳалим бўлишга ва ёмонлик кўрган вақтида афв қилишга буюрди. Бас, қачонки мўминлар Оллоҳнинг Амрини адо қилган эдилар, Оллоҳ уларни шайтоннинг шарридан асради, душманларини уларга қарам қилиб қўйди ва улар гўё қайноқ дўстга айландилар». («Таф-сири Мунийр»дан).

36. Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан озди-риб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Оллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.
Айрим муфассир уламолар: ‘Тарчи ояти каримада Расулуллоҳ соллол-лоху алайҳи ва салламга хитоб қилинган бўлсада, умматлари ирода қилинган. Оллоҳ таоло мўмин бандаларига шайтон васваса қилган чоғида Оллоҳдан паноҳ сўраб илтижо қилишни буюради”, деганлар.
Ғазаб мавзуйида кўплаб ҳадислар ворид бўлган: Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилган: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам биродари билан жанжаллашаётган бир ки-шини кўрдилар. Ғазабдан ҳалиги кишининг юзлари қизариб, томирлари шишиб кетган эди. Шунда алайҳис-салоту вассалом: “Мен бир сўзни биламанки, агар у ўша сўзни айтса ғазабдан тушади - агар у: “Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб Оллоҳга илтижо қиламан”, деса, албатта ғазабидан тушади”, дедилар.
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта ғазаб шайтондандир, албатта шайтон оловдандир, олов эса сув билан ўчади. Бас, қачон бировингиз ғазабланса, дарҳол таҳорат олсин”, дедилар. (“Руҳул-баён” тафсиридан).
Муслим ривоят қилди: Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан ҳар бирингизга жиндан бир “дўст” ва малоикалардан бир дўст вакил қилиб қўйилгандир”, дедилар. Саҳобалар: “Сизга ҳамми, ё Расулуллоҳ”, дейишган эди, айтдилар: “Менга ҳам. Аммо Оллоҳ менга ёрдам қилди - менга вакил қилинган шайтон мени васваса қилишдан бош тортиб, менга бўйинсунадиган бўлди. Бас, у менга фақат яхшиликни айтиши мумкин”.
Мазкур оятларда Оллоҳ таоло ҳар бир мўмин мусулмон учун зарур бўлган гўзал фазилатларни баён қилди. Қуйидаги оятларда энди Ўзининг Қудрат ва етук Ҳикматига далолат қиладиган оят-аломатларни келтириб, Ёлғиз Ўзигина маъбудликка Лойиқ Зот эканлигини уқтиради.

37. Кеча ва кундуз, қуёш ва ой ҳам Унинг (Танҳолиги ва Қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар ибодат қил-гувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, улар-ни(нг барчасини) яратган Зотга - Оллоҳга сажда - ибодат қилинглар!
Яъни, Оллоҳ таолонинг ҳеч қандай шериги ёки тенги бўлмаган Танҳо Маъбуди Барҳақ Зот эканлигига аниқ-равшан далолат қилиб турган оят-аломатларидан яна бири, У Зот кеча ва кундузни ҳамда қуёш ва ойни яратганидир. Мазкур махлуқотлар гарчи сиз инсонлар учун беқиёс аҳамиятли ва манфаатли бўлсалар-да, уларга сиғиниб-сажда қилишларингиз асло дуруст эмасдир. Сажда қилинишга - ибодат қилинишга Ягона Мустаҳиқ бўлган Зот - уларни Ўз Ҳикмат ва Қудрати билан яратган ҳамда сизларни ҳаёти дунёда ором ва роҳат-фароғатда яшашларингиз учун му-каммал тартиб-интизомга солиб, бўйинсундириб қўйган Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. Демак, эй инсонлар, агар сизлар ақл ва инсоф эгалари бўлсангизлар, қуёш ва ойга эмас, балки ана ўша буюк сайёраларни ҳамда кеча ва кундузни йўқдан бор қилиб, сизларга хизмат қилдириб қўйган Оллоҳтаолога сиғиниб-сажда қилинглар!

38. Баски, агар (кофир-мушрик кимсалар Ёлғиз Оллоҳга сажда қилишдан) кибр-ҳаво қилсалар, бас, (билингки), Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (фаришталар) кеча-ю кундуз, ҳеч зерикмасдан-малолланмасдан У Зотга тасбеҳ айтурлар - сажда қилурлар. Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар ой-қуёш каби турли сайё-раларга сиғинадиган мушриклар Яратганнинг Амрига итоат этмасалар ва Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига ибодат қилишдан каттазанглик билан бош тортиб, Унга бошқа махлуқотни ширк келтиришда давом этаверсалар, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқдир - Оллоҳ таоло уларнинг ибодат қилишларига мутлақо муҳтож эмасдир. Зотан, Парвардигорингиз ҳузуридаги, бутун осмонларга тўлиб-тошган сон-саноқсиз малои-калар - улар Ердаги мушрик-кофирлардан саноқ жиҳатидан ҳам, Парвардигор ҳузуридаги мақом-мартаба жиҳатидан ҳам беқиёс даражада яхшироқдирлар - Ҳақ таолога ибодат қилишдан кибр қилмайдилар, балки ҳеч малолланмасдан, зерикмасдан, кеча-ю кундуз, узлуксиз ра-вишда Оллоҳтаолонинг ҳар қандай айбу нуқсондан, жумладан Ўз махлуқотига шерик бўлиш нуқсонидан ҳам Пок Парвардигор эканини эътироф этиб, Ёлғиз Унинг Ўзига тасбеҳ айтишда ва ибодат қилишда бардавомдирлар.
Ушбу ояти карима навбатдаги сажда оятидир. Бундай оят ўқилганда, ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Оллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.

39. Унинг (Танҳолиги ва Қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз Ерни ҳокисор (яъни, қуп-қуруқ) ҳолда кўришингиздир. Бас, қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва кўпчир. Албатта ўша Ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олгувчидир. Зеро, У барча ишга Қодирдир.
Яъни, Оллоҳ таолонинг ўликларга қайтадан жон ато этиб тирилти-ришга Қодир Зот эканлигига аниқ-равшан далолат қиладиган оят-аломатларидан яна бири, эй инсон, сенинг кўз ўнгингда ҳокисор бўлиб - қуриб-қақшаб ётган Ердир. Бас, қачонки ана ўша ўлик Ерга Оллоҳ таоло ёғин ёғдирса, у секин-аста ҳаракатга келиб, кўпчиб қайтадан жонланади ва ёрилиб, ундан ўт-ўлан, экин-тикин униб чиқади. Албатта ана ўша қуруқ-ўлик Ерни ҳар йили қайтадан тирилтирадиган - унда турли экин ва дов-дарахтларни ундириб-ўстирадиган Зот шак-шубҳасиз, Ер остидаги ўликларга қайтадан жон киритиб, тирилтиришга ҳам Қодирдир. Зотан, У ҳамма нарсага Қодир Зотдир, на Ер, на осмонда Унинг Қудрати етмайдиган бирон нарса йўқдир. Бас, эй инсон, кўзларинг очилсин, ўлганингдан кейин албатта қайта тирилишинг ва Яратган ҳузурида қилган ҳар бир ишинг учун ҳисоб беришинг ҳамда ўзинг мустаҳиқ бўлган жазони олишинг муқаррар эканлигига иймон келтиргин.

40. Албатта Бизнинг оятларимизга эгрилик қиладиган (яъни, уларни бузмоқчи бўлган) кимсалар Бизга махфий-номаълум бўлиб қолмаслар. Ахир дўзахга итқитиладиган кимса яхшироқми ёки Қиёмат Кунига (Оллоҳнинг азобидан) хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир.
Бағавий ва Қуртубийларнинг тафсирларида айтилишича, ояти каримада зикр қилинган «Оллоҳнинг оятларига эгрилик - ғирромлик қиладиган» кимсалардан мурод, суранинг 26-оятидаги: «(Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Куръонга қулоқ солманглар ва (уни ўзгаларга ҳам эшиттирмаслик учун оғизларингизга келган гапни) жаврайверинглар», деган Абу Жаҳл бошлиқ Макка мушрикларидир. Ҳақ таоло у мушриклар ва улар каби ғирромлик билан Қуръон оятларига тўсқинлик қиладиган кимсаларнинг кимлиги ўзига жуда яхши маълум-лигини айтиб, ундай бузғунчиларни Қиёмат Кунида беаёв жазолаши ҳақида қаттиқ огоҳлантиради. У гўё шундай дейди: «Оллоҳнинг оятла-рини ғирромлик билан тўсмоқчи бўлгани ва Унинг Элчисини ёлғончи қилгани учун Қиёмат Куни беаёв дўзахга улоқтириладиган кофирлар билан у Кунда хотиржам ҳолда келиб, жаннатга ҳукм қилинадиган мўминлар ҳеч қачон баробар бўлмаслар. Уларнинг ўртасидаги фарқ роппа-роса Ер билан осмончадир, яъни, кофирларнинг борар жойи етти қават Ернинг қаърида жойлашган энг тубан дўзах, мўминларнинг эса, етти қат осмонлардан ҳам юксакда жойлашган жаннатдир». Бас, эй аҳли донишлар, у икки жойдан қай бири афзалроқ экани ҳақида ўзларингиз ҳукм чиқарингларда, кейин ўзларингиз хоҳлаган ишни қилаверинглар, албатта Оллоҳ таоло сизларнинг қиладиган ҳар бир амалингизни Кўргувчидир - Билгувчидир, яъни, иймон билан яхши амал қилган мўминларга яхши жазо - жаннат, куфр келтириб ёмон амал қилган кофир мушрикларга эса, ёмон жазо - жаҳаннам ҳукмини қилгувчидир.

41-42. Албатта ўзларига Эслатма - Қуръон келган вақтда унга кофир бўлган кимсалар (бу жиноятлари учун қаттиқ азобга йўлиқурлар). Шак-шубҳасиз, у (Оллоҳ томонидан нозил қилинган шундай) Азиз - Иззатли Китобдирки, унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) Ҳикмат ва ҳамду сано Эгаси томонидан нозил қилингандир.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзи инсонлар учун Эслатма қилиб туширган Қуръон келган вақтида ўйламай-нетмай, унинг оятларини чуқур ўрганмай, тадаббур қилмай ёлғонга чиқариб, инкор қилган ва кофир бўлган кимсалар бу жиноятлари учун ҳеч таърифлаб бўлмайдиган қаттиқ жазога гирифтор қилинишларини таъкидлаб, ушбу Китобнинг учта улуғ сифатини зикр қилади. Биринчи сифат, ушбу Қуръон уни нозил қилгувчи Зот наздида бениҳоя азиз - иззати баланд Китобдир. У шу қадар азиз - қудратли Китобки, ҳеч ким у билан талашиб-тортиша олмайди ва ҳеч ким унинг бирон оятини келтира олмайди. Иккинчи сифат, ушбу Китоб шундай мутлақ Ҳақиқатдирки, унинг ҳеч қайси томонидан бирон кимса келиб ботил қила олмайди - ёлғон дея олмайди ёки унга бирон нарса қўша олмайди, унинг бирон калимасини қисқартира олмайди. Чунки унинг Эгаси «Албатта ушбу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни Сақлагувчи-дирмиз», (Ҳижр сураси, 9-оят) деб ушбу Эслатмани Ўзининг Илоҳий муҳофазасига олгандир. Шу боис, бошқа - илгариги умматларга нозил қилинган Илоҳий Китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилгани ҳолда (масалан, Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда мавжуд эмас). Қуръон мана, ўн тўрт асрдан буён Пайғамбар алайҳис-саломга қандай нозил қилинган бўлса, (йўқ қилишга уринишлар, бало-офатлардан асралиб) худди ўшандай сақланиб келмоқда. Учинчи сифат, бу Китоб ҳар бир Сўзи Ҳикмат бўлган, барча мах-луқоттомонидан мақталиб, ҳамду сано айтилгувчи бўлган Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан нозил қилинган, бинобарин, бирон-бир хато ёки нуқсони бўлмаган Китобдир.

43. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга ҳам (кофирлар томонидан) фақат Сиздан аввалги пайғамбарларга (кофирлар томонидан) айтилган сўзларгина айтилур (яъни, агар мушриклар Сизга озор-азийятлар етказаётган бўлсалар, Сиз бунга сабр қилинг, чунки аввалги пайғамбар-ларга ҳам кофирлар томонидан худди шунга ўхшаган озор-азийятлар етгандир). Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз ҳам мағфират Соҳиби-дир, ҳам аламли азоб Соҳибидир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, анави мушрик-кофир кимсалар томонидан Сизга қандай сифатлар тақилаётган бўлса, мушриклар Сизни ҳали сеҳргар, ҳали ёлғончи, деб камситаётган, Сизга озор-азийятлар бераётган бўлсалар, билингки, худди шундай сўзлар Сиздан аввал ўтган барча пайғамбарларга ҳам уларнинг қавмлари томонидан айтилгандир. Худ-ди Сиз ёлғончи қилинганингиз каби улар ҳам ёлғончи қилингандирлар. Энди Сизнинг ишингиз худди аввал ўтган элчи-пайғамбарлар қавмларининг озор-азийятларига сабр қилганлари каби қавмингизнинг Сизга етказаётган турли-туман озорларининг ҳаммасига сабр қилишдир. Билингки, албатта Парвардигорингиз тавба қилгувчиларни Кечиргувчидир, динсиз-ликда давом этган, туғён ва қайсарлигида оёқ тираб туриб олган ва тавба қилмасдан, Исломга кирмасдан кофир ҳолда ўлган кимсаларни эса, албат-та, бениҳоя аламли азобга - жаҳаннам оловига гирифтор қилгувчидир.
Ушбу ояти карима мазмунидаги оятлар бошқа сураларда ҳам келган: «Худди шунингдек, (яъни, Сизни сеҳргар, мажнун, шоир деганлари каби) улардан (яъни, Макка мушрикларидан) аввалги (кофир бўлган) кимсаларга бирон пайғамбар келганида, улар ҳам албатта (ўша пайғамбарни ё) сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар». (Ваз-зариёт сураси, 52-оят).

44. Агар Биз уни (Қуръонни) ажамий (яъни, араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта улар: «Унинг оятлари (бизларнинг тилимизда) баён қилинганида эди. (Муҳаммаднинг ўзи) арабку, (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди?)», деган бўлур эдилар. Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун Ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) Шифодир. Иймон келтирмайдиган кимсаларни эса қулоқларида оғирлик-карлик бордир ва (Қуръон) уларга кўрлик (яъни, қоп-қоронғи зулмат) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кишилар (кабидирлар, яъни, гарчи Қуръон оятларини эшитсаларда, унинг маъно-ҳикматларини англай олмаслар).
Ушбу ояти карима «Қуръон агар ажамларнинг тилида бўлганида биз-лар ҳам. унга иймон келтирган бўлардик», деб баҳона қилган айрим мушрикларга жавобан нозил бўлгандир.
Яъни, мушрик-кофир кимсаларнинг Қуръонга иймон келтирмаслик учун топадиган ҳар қандай важ-корсонлари, жумладан, «бу Қуръон нега арабчадан бошқа тилда нозил қилинмади?», деган баҳоналари ҳам тамоман ботил ва беҳудадир. Чунки агар фаразан Оллоҳтаоло Қуръонни араблар тушунмайдиган ажамлар тилида нозил қилганида эди, албатта улар ўзларининг куфрларини оқлаш учун яна бошқа баҳона топишар ва: «Қани эди, Қуръон бизлар тушунадиган араб тилида нозил қилинганида ва унинг оятлари ўз тилимизда батафсил баён қилиб тушунтириб берилганида эди, ана ўшанда биз унинг маъносини англаб Каломуллоҳ эканига иймон келтирган бўлар эдик. Ахир Муҳаммаднинг ўзи арабку, нега унга ажамлар тилида Қуръон тушибди?», деб иймон келтирмасликлари аниқ эди. Бу ҳақ-да бошқа сураларда ҳам аниқ қилиб айтилган: «Агар фаразан Биз (Қуръонни) ажамлардан (яъни, араб бўлмаган кишилардан) бирига нозил қилганимизда, бас, у (Қуръонни) уларга ўқиб берган тақдирда ҳам, унга иймон келтиргувчи бўлмас эдилар». (Шуаро сураси, 198-199-оятлар). Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ўша, Қуръонга иймон келтирмайдиган кимсаларга айтингки, ушбу Қуръон фақат унинг Каломуллоҳ эканига ва Сизнинг Расулуллоҳ - Оллоҳнинг Элчиси эканингизга аниқ ишонган -«иймон келтирган зотлар учун Ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) Шифодир. Иймон келтирмайдиган кимсаларни эса қулоқларида оғирлик-карлик бордир ва (Қуръон) уларга кўрлик (яъни, қоп-қоронғи зулмат) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кишилар (кабидирлар, яъни, гарчи Қуръон оятларини эшитсаларда, унинг маъно-ҳикматларини англай олмаслар)».
Қуръони Карим оятлари Оллоҳдан кўрқадиган мўминлар учун Ҳидоят, Раҳмат ва шифо экани ҳақида мана бу оятларда ҳам хабар берилган: «Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат, диллардаги (бузуқ эътиқодлардан иборат) нарсаларга шифо ва мўминларга Ҳидоят ва Раҳмат (яъни, Қуръон) келди». (Юнуссураси, 57-оят).
Қуръони Карим тўла ҳолида ҳам, унинг ҳар бир ояти ҳам барча инсонлар учун Илоҳий Баёнотдир. Уларнинг орасидаги тақводор зотлар учун эса, ушбу Китоб Ҳидоят ва панд-насиҳатдир. Яъни, эҳтимол, ҳамма ҳам Қуръонга Каломуллоҳ деб иймон келтирмас ё унинг кўрсатмаларига амал қилмас ёки унинг маъноларини билмас. Энди бу “узрлар”нинг биронтаси ҳам унга фойда бермайди. Чунки Оллоҳ таоло одамларга Ўз Баёнотини тўла эълон қилди - уларга Ўз Каломини Қуръонни нозил қилди, унинг оятларида нимага ишонишлари кераклигини, нима қилишлари ва нима қилмасликлари кераклигини, кимдан қўрқишлари кераклигини очиқ-равшан баён ҳам қилди. Бас, биз билмаймиз дейишларига ўрин қолмади. Ким бу Илоҳий Ҳужжатга амал қилмаса, унга қарши турса, бу ўша кимсанинг айбидир, балки жиноятидир. Чунки Оллоҳ берган умрни яшаб, У берган ризқни еб, Унинг берган саноқсиз неъматларидан фойдаланиб туриб, Унинг Сўзига итоат этмаслик энг катта жиноятдир, бас, бу жиноят-нинг жазоси ҳам ўзига яраша каттадир, яъни, дўзахдаги мангу азобдир.
Энди ана ўша Қуръон, унинг ҳар бир ояти Оллоҳдан қўрқадиган ин-сонлар учун Тўғри Йўл ва панд-насиҳатдир. Яъни, Қуръони Азимдан ҳар икки дунёда том маънода фойдаланиш учун одам бўлишнинг ўзи, ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас, бунинг учун тоза, покиза, парҳезкор, бошқача айтганда, Ёлғиз Оллоҳдан қўрқадиган тақводор инсон бўлиш керак. Қуръон тақводорлар учун Ҳидоятдир. Қуръони Каримнинг иккинчи сифати, унинг оятлари қалблардаги жаҳолат, шак-шубҳа, нифоқ, куфр, бузуқ эътиқод ва бузуқ хулқлар каби энг бедаво дардларга шифодир.
Демак, инсон токи иймон келтириб, Каломуллоҳни ўрганиб, унинг кўрсатмаларига амал қилмас экан, мазкур дардлар уни дунёда ҳам, Охиратда ҳам ҳалок қилади.
«Биз Куръондан бир (оятларни) нозил қилурмизки, у (оятлар) мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлур, золим-кофир кимсаларга эса, фақат зиённи зиёда қилур». (Ал-Исро сураси, 82-оят).
Дарҳақиқат, Қуръони Азим мўминлар учун тўласича шифо ва буюк Илоҳий Раҳмат - Марҳаматдир, Унинг оятлари энг аввало қалблардаги жаҳолат ва шак-шубҳа иллатларини даволайди, қалбни қоплаб олган нодонлик пардасини очиб, Оллоҳ таолонинг Қудратига далолат қиладиган мўъжизаларни кўрадиган қилиб қўяди. Шунингдек, Қуръон оятлари жисмоний дардлар учун ҳам тенги йўқ малҳам ва даводир. Қуръонда ушбу оятдан ташқари Тавба сурасининг 14-оятида, Шуаро сурасининг 80-оятида, Юнус сурасининг 57-оятида, Наҳл сурасининг 69-оятида ва Фуссиллат сурасининг 44-оятида руҳоний ва жисмоний шифо ҳақида зикр қилингани боис, “Танвийрул-азҳон” тафсирида мазкур олти оят шифо оятлари эканлиги таъкидланади. Қуръон тенгсиз Илоҳий Мўъжиза эканлигига далолат қиладиган аломатлардан бири шуки, ушбу Азиз Китоб оятлари икки хил инсонга икки хил таъсир қилади: мўмин уни ўқиган сари дардларига шифо топиб фойдаланса, кофир эса, унинг оятларини ёлғон деган сари адашиб, Қуръон унга фақат зиённи зиёда қилади.
Ўрганаётганимиз ояти карима сўнггидаги иймон келтирмаган кимса-лар ҳақида айтилган «Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кимсалар (кабидирлар)», жумласини бизга мана бу ояти карима жуда гўзал тафсир қилиб беради: «Куфр йўлидаги кимсаларни (Ҳақ Йўлга даъват қилувчи кишининг) мисоли худди фақат овоз ва чақириқни эшитадиган ҳайвонларга қичқираётган кишининг мисолидир. (Яъни, улар худди жониворлар каби чақириқ ва овозларни эшитадилар-у, лекин ҳеч нарсани англамайдилар. Бинобарин, уларни Ҳақ Йўлга чорлашнинг ҳеч фойдаси йўқ). (Бақара сураси, 171-оят).
«Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар».
Ушбу ояти каримада тинглаб туриб Ҳақни эшитмайдиган, билиб туриб Ҳақни айтмайдиган, қараб туриб Ҳақни кўрмайдиган динсиз кимсалар чўпоннинг овоз ва қийқириғини эшитадиган, аммо нима деяётганини, тушунмайдиган ақлсиз, қаёққа қараб ҳайдалса, ўша ёққа қараб кетаверадиган подага ўхшатилмоқда. Аммо жуда ўхшатиб ўхшатилмоқда! Уларнинг ҳолларини тасвирлашда бундан аниқроқ ташбеҳ қилишнинг имкони йўқдир. Ахир ҳамма нарсада жуда яхши ишлайдиган қулоқ-тил-кўзлари Динга даъват қилинганларида бирдан ишламай қолса, ҳамма нарсада жуда ўткир бўлган ақллари ҳам Ҳаққа чақирилганларида бирдан ишламай қолса, уларни ақлсиз ҳайвонлар демай, ақлли инсонлар дейиш мумкинми?! Дунёвий ишларни яхши билмаслик, тушунмасликнинг, бошқача айтганда, дунёдан мол-давлат билан мартабаларга эришмасдан ўтиб кетишнинг зиёни камдир, чунки уни ўнгласа бўлади, агар ўнглай олмаса ҳам зиёни камдир, чунки у мана шу тўрт кунлик дунёнинг зиёнидир. Аммо Охират иши бўлган Динда зиёнкор бўлиш, яъни, Ҳақ Динга кирмасликдан, мусулмон бўлмаслиқцан кўриладиган зиён кейин ҳеч қачон ўнглаб бўлмас зиёндирки, бунга рози бўлган кимсани ақлли деб бўлмас. “Аниқки, Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бор-у англай олмайдилар, кўзлари бор-у кўра олмайдилар, қулоқлари бор-у эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмлиқца чорвалардан ҳам) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.” (Аъроф сураси, 179-оят).

45. Дарҳақиқат, Биз Мусога Китоб - Таврот ато этганимизда, у (Таврот) ҳақида ҳам (худди Қуръон ҳақида ихтилоф қилинганидек) ихтилоф қилинган эди. Агар Парвардигорингиз томонидан (барча ҳисоб-китоб Қиёмат Куни бўлиши хусусидаги) Сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни, уларга иймонсизликлари учун дарҳол жазо берилган бўлур эди). Ҳақиқатан ҳам улар (Қуръон) ҳақида шубҳа-гумондадирлар.
Ушбу ояти карима ҳам Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва сал-ламга нозил бўлаётган Қуръон оятларига шак-шубҳа билан қарайдиган, у зотнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига ишонмай, Оллоҳтаоло нозил қилган оятлар устидан кулаётган Макка мушрикларига огоҳлантириш ва уларнинг иймонсизликларидан азият чекаётган Пайғамбар алайҳис-са-ломга таскин-тасаллийдир.
Жаноби Ҳақ Мусо алайҳис-саломга Таврот нозил қилганида унинг қавми ҳам бу Илоҳий Калом ҳақида талашиб-тортишиб, айримлари унга иймон келтирган бўлсалар, кўпчилик ундан юз ўгиргани ҳақида хабар бериш билан Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз қавмингиз Макка мушрикларининг Қуръон ҳақида талашиб-тортишаётганларига парво қилманг ва худди Мусо ўз қавми уни ёлғончи қил-ганларида сабр қилганидек, Сиз ҳам то Оллоҳ таоло ваъда қилган нусрат - ғалаба вақти келгунича мушриклар Сизни ёлғончи қилаётганларига сабр қилинг! Агар Парвардигорингиз Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳикмат сабабли кофирларни жазолашни ва мўминларни мукофотлашни Қиёмат Кунига қолдириш ҳақида Ўз Сўзини айтмаганида эди, албатта уларнинг ўртасида дарҳол ҳукм чиқарилиб, Ҳақ Йўлдаги мўминларни ғолиб, кофирларни эса мағлуб қилиб қўйган бўлар эди. Дарҳақиқат, Мак-ка кофирлари Қуръон ҳақиқатан Каломуллоҳми ё йўқми, деб қаттиқ шак-шубҳададирлар”.
Ояти карима мазмунидан маълум бўлганидек, одамлар турли динларга бўлиниб кетганларидан кейин уларнинг ўртасида ҳеч тугамайдиган ихтилофлар бошланди. Бас, ҳар ким ўзини ҳақ, бошқаларни эса ноҳақ деб даъво қилиб, кўп ҳолларда Оллоҳ таолонинг Ҳақ Йўлида барқарор бўлган мўмин-мусулмонлар ўзларининг ҳақ эканликларини исботлашдан ожизлик қиладиган, ноҳақ йўллардаги динсиз-кофир кимсалар эса қилмишларига яраша дарҳол жазоланиш ўрнига Ҳақ Йўлдаги мўминларнинг усти-дан масхара қилиб куладиган бўлдилар. Ҳатто Макка мушриклари Оллоҳ таолонинг Каломини етказган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ёлғончига чиқариб ҳақоратлар қилдилар. Албатта бундай ҳолатларда мўминлар яхши баҳосини, ёмон жазосини олмаётганини кўриб ҳайрон қолишлари табиийдир. Ояти каримада Пайғамбар алайҳис-саломга ва барча мўминларга худди мана шу ҳолатнинг сирри - сабаби баён қилиниб, Ҳақ таоло рўзи азалда, ҳали инсон зотини яратишдан аввал, одамлар ҳаёти дунёда қиладиган амалларининг мукофот - жазосини фақат Қиёмат Кунида олишлари ҳақида Ўз Ҳукмини айтгани, агар ўша Сўз ўтмаганида, Ҳақ Йўлдан бўлиниб ихтилоф қиладиган кимсаларнинг жазолари шу дунёдаёқ нақд қилиниб, ҳалок бўлиб кетишлари аниқ эканлиги ҳақида хабар беради, Қиёмат Кунида ҳар бир ишнинг ҳисоб-китоби бўлишини айтиб мўминларга таскин тасаллий беради.
Уламолар: “Ояти каримада сўз фақат мўминлар билан кофирлар ўртасидаги ихтилофлар ҳақида эмас, балки уммати Исломдаги Қуръон ва Суннатга оғишмай амал қиладиган мусулмонлар билан Динга бидъат-хурофотларни аралаштириб Исломни ёмонотлиқ қиладиган кимсалар ўртасида бўладиган ихтилофлар ҳақида ҳамдир”, дейдилар. Мусулмонлар ўртасида ҳам турли ихтилофлар бўлиши мумкинлиги ва бундай ҳолатларда мусулмонлар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги ҳақида Ирбоз ибн Сория розияллоху анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шарифда айтилади: “Бир куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таъсирли мавъиза қилдиларки, ундан таъсирланган кўзлар йиғлади, қалбларга қўрқув тушди. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, бу мавъизангиз гўё видолашаётган инсонларнинг сўзига ўхшаяпти. Бизларга қандай васиятингиз бор?” деб сўраган эди, у зоти бобаракот: “Мен сизларга Ёлғиз Оллоҳдан қўрқишни ва гарчи устингизга қул амир қилиб сайланадиган бўлса ҳам, унга қулоқ солиб, итоат қилишларингизни васият қиламан. Албатта сизлар мендан кейин кўп ихтилофларни кўришингиз аниқдир. Ана ўшанда барчангиз менинг суннатимни ва Тўғри Йўлда барқарор бўлган халифа-ўринбосарларимнинг (яъни, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анхумнинг) суннатларини маҳкам ушланглар ва озиқ тишла-рингиз билан маҳкам тишланглар - ҳеч қачон у суннатлардан ажраманглар”, дедилар. (АбуДовуд ривояти).

46. Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур.
Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир.
Яъни, кимда ким ҳаёти дунёда Оллоҳ таолога куфр келтирадиган бўлса, унинг кофирлиги бошқа бировнинг эмас, фақат ўзининг зиёнига бўлади, яъни, унинг дўзахга тушишига сабаб бўлади ва ким иймон келтириб, солиҳ - Оллоҳ ва Унинг Расули буюрган амалларни қилса, бас, бундай мўминларнинг амаллари ҳам ўзлари учун бўлиб, улар бу тоат-ибодатлари билан ўзларига жаннатдан жой ҳозирлайдилар.
«Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир».
Муслим Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси Қудсийда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оллоҳ таоло айтур: “Эй бандаларим, албатта Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром қилдим, бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар... Эй бандаларим, албатта Мен сизларнинг амалларин-гизни улар қандай бўлса, ўша ҳолида ҳисоблаб - ёзиб қўюрман. Бас, ким (номайи аъмолида) яхши амалларни топса, Оллоҳга шукр қилсин ва ким бошқасини (яъни, ёмон-гуноҳ амалларини) топса, фақат ўзини маломат қилсин!”

47-48. (Қиёмат) Соати (қачон бўлиши) ҳақидаги билим Ёлғиз Унинг Ўзига қайтарилур (яъни, Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўралган киши «Уни Ёлғиз Оллоҳ билади», дейиши лозимдир). Меваларнинг ўз гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир аёлнинг (урғочи жинснинг) ҳомила олиб, кўз ёриши ҳам албатта Унинг Илми билан бўлур. У Зот (муш-рикларга): «Менинг «шерикларим» қани?!», деб нидо қиладиган Кун-да улар: «Бизлар Сенга билдирдик, орамизда (Сенинг «шерикларинг» борлигига) биронта ҳам гувоҳ йўқдир», дедилар. Ва (мушриклар) ил-гари (ҳаёти дунёда) дуо-илтижо қилиб ўтган бутлари улардан ғойиб бўлди. Улар ўзлари учун (Оллоҳнинг азобидан) қочадиган бирон жой йўқ эканлигига ишондилар.
«(Қиёмат) Соати (қачон бўлиши) ҳақидаги билим Ёлғиз Оллоҳга қайтарилур».
Ҳақ таоло Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳикмат сабабли ана ўша Соатнинг қачон келишини бандалари учун сир қилиб қўйди. Албатта мўмин-лар Оллоҳтаоло хоҳлаган соатда ўша Соат келишига иймон келтирадилар ва имкониятлари қадар ўша Соатдаги ҳисоб-китоб учун тайёргарлик кўриб, яъни, солиҳ амаллар қилиб, гуноҳлардан четланиб яшайдилар. Ко-фирлар эса - «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтингларчи) ушбу ваъда (қилинган Қиёмат Куни) қачон бўлади?», дерлар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга) айтинг: «(Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги) билим Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат бир очиқ огоҳлан-тиргувчидирман, холос”. (Мулк сураси, 25-26-оятлар).
Дарвоқеъ, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат Соати жуда яқин экани ҳақида кўп бор огоҳлантирганлар: Бухорий, Муслим ва Термизий Анас розияллоху анҳудан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Мен ўзим билан Соат мана бу иккиси каби бўлганида пайғамбар қилиб юборилдим”, дедилар ва кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини жуфт қилиб кўрсатдилар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Қиёмат Соатининг қандай келиши ҳамда у Кун келганида одамлар қай ҳолатда қолишлари ҳақида ҳам хабар бердилар: Бухорий Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “То қуёш кунботар тарафдан чиқмагунича Қиёмат Соати қойим бўлмайди. Бас, қачон қуёш кунботар тарафдан чиққанида уни кўрган барча одам иймон келтиради. Аммо илгари иймон келтирмаган ёки мўмин ҳолда яхши амал қилмаган кимсаларнинг ўша Куни келтирган иймонларининг фойдаси йўқдир.
Қиёмат Соати икки киши ўрталарига газмолларини ёйиб турган ҳолларида уни савдосини битирмасларидан ёки йиғиштириб олишга улгурмасларидан келиб қолади!
Қиёмат Соати қўйини соғиб олган киши ўша сутни ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши ҳовузини суваб унга сув тўлдирган ҳолида ўша сувдан ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши таомини оғзига олиб борган ҳолида уни ейишга улгурмасидан келиб қолади”, дедилар.
Аммо Оллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси ва сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам у Соатнинг қачон келишини аниқ айтмадилар, чунки “(Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши ҳақидаги) билим фақатгина Оллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар”. (Аъроф сураси, 187-оят).
Яъни, Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши Оллоҳдан ўзга ҳеч кимга маълум эмаслигини билмайдилар ёки у Соат қачон қойим бўлишини билмаслик бандалар учун яхшилик эканини билмайдилар ёхуд умуман Қиёмат қойим бўлишини билмайдилар - ишонмайдилар.
Шунингдек, гуллаган дарахт шохларидаги гулкосалардан қачон ва қай тарзда мевалар чиқиши ҳам, ғунча қачон очилиб гулга айланиши ҳам, она қорнидаги ҳомила қандай пайдо бўлиб, қачон дунёга келиши ҳам Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига аёндир. Яъни, инсонлар худди Қиёмат қачон қоим бўлишини билмаганларидек, мазкур ҳодисаларни ҳам қачон ва қай тарзда дунёга келишини аниқ билмайдилар.
Бу мазмун мана бу ояти каримада аниқ баён қилингандир: «Ҳар бир аёлнинг кўтариб юрган ҳомиласини (ўғилми-қизми, умри узунми-қисқами, расоми-норасоми, чиройлими-хунукми, бахтлими-бахтсизми эканини) ҳам, бачадонлар (муддатидан илгари) ташлайдиган болани ҳам, (тўққиз ойдан) ортиқроқ туриб қоладиган болани ҳам Ёлғиз Оллоҳ билур. У Зот даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир». (Раъд сураси, 8-оят).
Ҳақ таоло ушбу ояти каримада Ўзининг ҳар бир она бачадонида пайдо бўлган ҳомилани ҳам билишини, унинг қандай пайдо бўлганини, қандай ривожланишини, она қорнида қанча муддат туришини - ўлик ёки чала, ногирон ҳолда дунёга келадими ёки ўз вақтида, соғлом ва бенуқсон ҳолда туғиладими ёхуд ҳомила муддати чўзилиб кетадими, у ўғилми-қизми, ёлғизми-эгизакми , умри узунми-қисқами, чиройлими-хунукми, ҳатто бахтли, яъни, жаннатими ёки бахтсиз, яъни, дўзахими эканигача барча-барчасини жуда яхши билишини айтади.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам хабар берилгандир: “У сизларни она-ларингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур. Мана шу Оллоҳ Парвардигорларингиздир. Барча подшоҳлик Ёлғиз Уникидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (ана Ўша Зотга ибодат қилмай) қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар-а?!” (Зумар сураси, 6-оят).
Она қорнидаги уч қават зулмат - она қорни, бачадон ва боланинг йўлдошидир, боланинг аста-секин яратилиши эса, унинг она қорнида аввал нутфа, сўнгра лахта қон, сўнгра бир тишлам гўштга айланиб аста-секин ривожланиб боришидир. Ҳомиланинг она бачадонидаги ривожланиш жараёнини - тиббиёт фанида ҳали ҳанузгача аниқ маълум бўлмаган бу жараённи ўн тўрт аср муқаддам муфассал баён қилиб берган Қуръони Азим дарҳақиқат Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган энг Буюк Илоҳий Мўъжизадир.
«У Зот (мушрикларга): «Менинг «шерикларим» қани?!», деб нидо қиладиган Кунда улар: «Бизлар Сенга билдирдик, орамизда (Сенинг «шерикларинг» борлигига) биронта ҳам гувоҳ йўқдир», дедилар. Ва (мушриклар) илгари (ҳаёти дунёда) дуо-илтижо қилиб ўтган бутлари улардан ғойиб бўлди. Улар ўзлари учун (Оллоҳнинг азобидан) қочадиган бирон жой йўқ эканлигига ишондилар».
Ушбу оятларнинг мазмуни Анъом сурасида яна ҳам аниқроқ ва батафсилроқ баён қилинган: «Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда, ёлғиз- ёлғиз келдингиз. Биз сизларга берган нарсаларимизни (яъни, мақтанадиган мол-дунё-ларингизни) ортингизда қолдирибсиз. Сизлар билан бирга ўзингизча Оллоҳга шерик деб гумон қилган - қўлловчиларингизни ҳам кўрмаяпмиз. Ўрталарингиз узилиб қолибди. Ишониб юрган нарсаларингиз - бутларингиз сизлардан йўқ бўлибди!» (Анъом сураси, 94-оят).
Ушбу ояти карима Ҳақ таолонинг Қиёмат Кунида кофирларга айтадиган Сўзидир. У Куннинг келиши ҳам, бу Сўзнинг айтилиши ҳам жуда аниқ бўлгани учун ўтган замон феълида айтилди. Яъни, эй куфр аҳли, “мана” Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда - ёлғиз-ёлғиз, яланғоч, ялангоёқ, онадан туғилгандек ҳолатда келдингиз. Биз сизларга берган мол-дунёни, хотинларингизни, болала-рингизни, хизматкорларингизни ҳаммасини ташлаб келибсиз, улардан биронтаси сизларга ҳамроҳ бўла олмай қолишаверибди. Ёнларингизда кўлловчиларингиз - бутларингизни ҳам кўрмаяпмиз. Улар қаёқда қолишди?! Ахир сизлар: “Бут-санамларимиз Оллоҳнинг шериклари,улар Оллоҳ ҳузурида бизларни шафоат қилиб кўллайдилар”, деб даъво қилар эдинглар-ку! Ўрталарингиз узилиб қолибди-ку! Ишониб юрган бутларингиз сизлар уларнинг ёрдамига роса муҳтож бўлган вақтингизда ғойиб бўлиб қолишибди-ку!”. Ана ўшанда мушрик-кофир кимсалар дўзах азобини ўз кўзлари билан кўришгач, ҳаёти дунёда сиғинган барча бут-санамларидан тонишиб: «Бизлар Сенга билдирдик, орамизда (Сенинг «шерикларинг» борлигига) биронта ҳам гувоҳ йўқдир», дедилар. Ва (мушриклар) илгари (ҳаёти дунёда) дуо-илтижо қилиб ўтган бутлари улардан ғойиб бўлди. Улар ўзлари учун (Оллоҳнинг азобидан) қочадиган бирон жой йўқ эканлигига ишондилар».

49. Инсон (ўзи учун) яхшилик (мулку давлат, бахт-саодат) тилашдан зерикмас. Агар унга ёмонлик (камбағаллик, бахтсизлик) етиб қолса эса у бутунлай ноумид, тушкунликка тушгувчидир.
Ояти карима мазмунидан маълум бўлишича, бу ўринда сўз динсиз иймонсиз инсонлар ҳақида боради. Чунки иймонли инсон Оллоҳ таоло унга неъмат ато этса, шукр қилади, агар у бандасини синаш учун ёки унинг ўзига маълум бўлган ҳикмат сабабли ато этган неъматини олиб қўядиган бўлса, сабр қилади, ноумидликка тушмайди.
Мусулмон инсон қандай неъматга эришса, унинг Оллоҳ таоло ато этган неъмат эканини билади. Шунинг учун қўлидан бирон неъмат чиқиб кетганида ҳам умидсизликка тушмай сабр қилади ва Яратгандан аввалгидан яхшироқ неъматлар ато этишини сўраб дуо-илтижо қилади. Мў-минлар қўлларидан бирон неъмат кетса шундай дейдилар: “Шоядки Парвардигоримиз бизларга ундан яхширогини алмаштириб берса. Бизлар албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз”. (Калам сураси, 32-оят).
“Зеро, Оллоҳнинг Раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).

50. Қасамки, агар унга бало-кулфат етганидан сўнг Биз унга Ўз томонимиздан бўлган Марҳаматни тотдирсак, албатта у: «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). Мен (Қиёмат) Соати қойим бўлишига ишонмайман. Қасамки, агар (мабодо Қиёмат қойим бўлиб), мен Парвардигоримга қайтарилсам, ҳеч шак-шубҳасиз, Унинг даргоҳида ҳам мен учун гўзал (оқибат - жаннат) бўлур», дер. Бас, (ана ўша ўзлари иймон келтирмаган ва яхши амал қилмаган ҳолларида жаннатдан хомтамаъ бўлиб юрган кимсалар билсинларки), албатта Биз кофир бўлган кимсаларга қилган амалларининг хаба-рини берурмиз ва албатта уларга қаттиқ азобдан тотдирурмиз.
Яъни, агар Биз кофир кимсага касаллик, камбағаллик, қийинчилик, нотинчлик каби бирон бало-мусибат етганидан кейин Ўз томонимиздан соғлик, бойлик, кенгчилик ва тинчлик каби неъматларни тоттириб кўйсак, у албатта ўзидан кетиб: “Бўлди, мени хафа қиладиган ёмонликларнинг ҳаммаси мендан бутунлай нари кетди, энди улар ҳеч қачон қайтиб келмайди”, дея бошлайди. Иймонсизлиги туфайли балоларни кетказувчи неъматлар ато этгувчи Ёлғиз Оллоҳ таоло экани ҳақида ўйламайди ҳам.
Ҳақиқатан у димоғдор, мақтанчоқдир. Бас, бундай кимсалар бошларига бирон мусибат-бало етса сабр қилиш ўрнига дод-вой қиладилар, Оллоҳ таоло уларга кенгчилик, ноз-неъматлар ато этганида эса, У Зотга шукроналар айтиш ва бу неъматларнинг ҳаққини адо қилиш ўрнига кеккайиб, бошқалардан ўзларини юқори олиб, мақтанчоқлик қилишга тушадилар. Ундай кимсалар Оллоҳ таоло синов учун ато этган неъматларни «Буларнинг ҳаммаси менинг ўзимники, бу менинг ҳаққим, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмайди», деб, куни кеча қандай аҳволда бўлганини бутунлай унутади, эртага ҳам худди шундай ҳолатда бўламан деб даъво қилади. Энг ёмони, кофир кимса Киёмат Кунига ишонмайди, у Кунда албатта Оллоҳ таоло томонидан ҳисоб-китоб қилиниб, ҳаёти дунёда қилган ҳар бир амали учун жавоб беришига иймон келтирмайди ва: «Мен (Қиёмат) Соати қойим бўлишига ишонмайман. Қасамки, агар (мабодо Қиёмат қойим бўлиб), мен Парвардигоримга қайтарилсам, ҳеч шак-шубҳасиз, Унинг даргоҳида ҳам мен учун гўзал (оқибат - жаннат) бўлур», дер». У ўзини Қиёмат Соатидан, у Кунда бўладиган ҳисоб-китобдан огоҳлантирган инсонга: «Мен, эй биродар, қачондир ўша сен тинмай такрорлайдиган ҳисоб-китоб соати келишига ҳам ҳеч ишона олмайман. Қасам ичиб айтаманки, агар фаразан ўша сен айтган Қиёмат қойим бўлиб, мен ҳам қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилиниш учун Роббим ҳузурига қайтарилган тақ-диримда ҳам, ҳеч шак-шубҳасиз, ўша жойда ҳам мана бу боғларимдан-да яхшироқ боғ-роғ ва мулку-давлатга эга бўлурман, чунки Роббим менга мана бу молу мулкни мени яхши кўргани учун берди, демак, у дунёда ҳам мени хор қилиб қўймаслиги аниқдир”, деб алжирар. «Бас, (ана ўша ўзлари иймон келтирмаган ва яхши амал қилмаган ҳолларида жаннатдан хомтамаъ бўлиб юрган кимсалар билсинларки), албатта Биз кофир бўлган кимсаларга қилган амалларининг хабарини берурмиз ва албатта уларга қаттиқ азобдан тотдирурмиз».

51. Қачон Биз инсонга (неъмат - давлат) инъом қилсак, у (Бизга шукр қилишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса эса у узундан-узоқ дуо-илтижо эгасидир.
Ушбу ояти кариманинг энг яхши тафсири мана бу оятдир: «Қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кетказсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур. Исрофгар кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб қўйилди. (Юнус сураси, 12-оят).
Ушбу ояти карима мазмунан юқоридаги оятнинг давомидир. У оятда кофирларнинг Оллоҳ таолодан азоб сўрашлари: “Ё Оллоҳ, агар Муҳаммаднинг дини ҳақ бўлса, бошимизга осмондан тош ёғдирган”, деган каби сўзларни айтишлари зикр қилингач, бу оятда улар бундай сўзларни фақат одамларни алдаб, ўзларини гўё ҳеч нарсадан қўрқмайдигандек кўрсатиш учун айтишлари, аслида эса улар ўта ожиз кимсалар эканлиги, агар бошларига андак ташвиш тушадиган бўлса, бирон дардга йўлиқсалар ё йўқчиликка дучор бўлсалар, ҳатто ишлари юришмай қоладиган бўлса ҳам, Оллоҳ таолога ялиниб-ёлвориб қолишлари, ўтиришга ҳам кучи етмай қолганлари ётган жойида, тура олмай қолганлари ўтирган жойида, юра олмай қолганлари турган жойида У Зотга чин ихлос билан дуо-илтижо қилиб қолишлари, аммо агар дуолари мустажоб бўлиб, Оллоҳ таолонинг раҳми келиб, бошларидаги балони аритганида эса, кечаги кунлари тамоман эсларидан чиқиб, гўё ҳеч қачон Оллоҳ таолога ялиниб-ёлвориб дуолар қилмагандек яна аввалги динсизликларига қайтиб, ўз ҳадларини билмасдан катта гапириб, гуноҳ-маъсиятларга муккадан кетиб юраверишлари ҳақида хабар берилади. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада шундай дейилади: “Қачон Биз инсонга (неъмат - давлат) инъом қилсак, у (Бизга шукр қилишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса эса у узундан-узоқ дуо-илтижо эгасидир.” (Фуссилат сураси, 51-оят).
Ҳақ таоло бундай кимсаларни мусриф-исрофгарлар, яъни, нарсаларни ўз ўрнига қўймасдан - Оллоҳ таоло берган куч-қувват ва имкониятла-рини илм-маърифат ҳосил қилишга, солиҳ амалларга сарф қилмасдан, ҳадларидан ошиб, нолойиқ, гуноҳ ишларга ишлатиб, исроф қилган кимсалар деб атайди ва бундай исрофгарларга қилган ёмон-хунук ишлари чиройли бўлиб кўриниши, улар ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам ёмонлик қила туриб мен яхши иш қиляпман деб ўйлайдиган бўлиб қолишлари ҳақида огоҳлантиради.
Уламолар: “Ушбу оятда нафақат кофир кимсалар, балки мусулмонлар орасидаги бошларига мусибат-ташвиш тушганида тоат-ибодат қилиб қоладиган, ишлари юришиб кетганида эса Оллоҳни “унутиб”, худди динсизлардек умрларини исроф қиладиган кимсалар учун ҳам огоҳлантиришдир”, дейдилар.
Ояти карима тафсирида келган мана бу ҳадиси шариф ҳам биз учун ўзига хос бир огоҳлантиришдир:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким бошига қаттиқчилик, мусибат тушган пайтида Оллоҳтаоло дуоларини мустажоб қилишини яхши кўрса, у кенгчилик кунларида ҳам дуо-илтижони кўп қилсин!”. (Термизий ривояти).

52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (Қуръон) ҳақиқатан ҳам Оллоҳ ҳузуридан (нозил қилинган) бўлса-ю, сўнгра сизлар унга кофир бўлсангизлар, ким (сизлар каби) мангу ихтилофда бўлган кимсалардан ҳам йўлдан озганроқ бўлур?!»
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз қавмингиздаги Қуръонни ёлғон деб, Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканингизни инкор қилаётган мушрик-кофир кимсаларга айтинг: «Агар ушбу Қуръон Оллоҳ таоло ҳузуридан нозил қилинган Ҳақ Каломуллоҳ бўлса-ю, кейин сизлар уни ёлғон десан-гизлар, қабул қилмасангизлар ва ундаги ҳукмларга амал қилмасангизлар, у ҳолда айтинглар-чи, сизлар ким бўласизлар?! Оллоҳ ва Унинг Ҳақ Китобини душманлари бўлиб қолмайсизларми?! Ўз тилларингизда нозил бўлган, сизлар бошқа миллатларга нисбатан осон ва аниқ тушунишларингиз лозим бўлган Китобга қаршилик қилишларингиз билан, тинмай талашиб-тортишишларингиз билан Ҳақиқатни топа олмай мангу ихтилофда бўлган кимсалардан ҳам йўлдан озганроқ қавм бўлиб қолмайсизларми?!»

53. Токи (мушрикларга) унинг (яъни, ушбу Қуръоннинг ростдан ҳам Оллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича албатта Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг Борлигимиз ва Қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатаверамиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни, Оллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб, Ўз Ҳукмини баён қилаётгани Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!
Сурайи кариманингушбу сўнгги оятлари нафақат Макка мушриклари, балки дунёдаги жамийки мушрик-кофир - динсиз кимсаларга қаратилган бўлиб, Ҳақ таоло уларга Ўзининг Ҳақ Оллоҳ эканини, Қуръоннинг Ҳақ Ка-ломуллоҳ эканини, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳақ Расулуллоҳ эканликларини аниқ-тиниқ кўрсатиб қўйиш учун уфқ-нинг ҳамма томонларида, яъни, ўтмишда ва келажакда, осмонлар-у Ерда ва уларда мавжуд бўлган ҳар бир жонли-ю жонсиз нарсада, ҳатто ҳар бир инсоннинг вужудида мавжуд бўлган ва бўладиган шундай оят-аломатларни - воқеа-ҳодисаларни, бало-офатларни, қирғин-у ҳалокатларни вақтвақти билан, жой-жойи билан Қуръонда қандай хабар берилган бўлса худди шундай тарзда пайдо қилиб ва бу воқеа ҳодисаларга ўша жой, ўша замондаги одамлрнинг ўзларини гувоҳ қилиб боравериши ҳақида хабар беради-да, сўнгра: «Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни, Оллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб, Ўз Ҳукмини баён қилаётгани Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!», деб сўрайди.
Ояти каримадаги «оят-аломатлар» ҳақида бошқа сураларда ҳам хабар берилган: «(Эй инсонлар), Ерда (ундаги тоғу тошлар ва водий-дараларда, денгизлар ва дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ҳамда ўз-ларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиз-даги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар но-зик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб бори-шида) ишонгувчи зотлар учун (Оллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» (Ваз-зариёт сура-си, 20-21-оятлар).

54. (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, албатта улар Парвардигор-ларига рўбарў бўлишдан шак-шубҳададирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта У Зот барча нарсани Иҳота қилгувчидир.
Яъни, эй Қуръон ўқувчи инсон, билгилки, Қурайш кофирлари ҳам, ҳамма замон ва маконлардаги мушрик-кофир кимсалар ҳам Ҳақ Сўзни қабул қилмасликларига, Ҳақ Йўлга юрмасликларига, Ҳақ Пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга иймон келтирмасликларига сабаб, уларнинг ўлгандан кейин қайта тирилишга, Парвардигор хузурида ҳар бир иш-амали учун ҳисоб-китоб қилинишга ва мўминлар жаннат билан мукофотланишларига, кофирлар дўзах билан жазоланиши-га ишонмасликларидир. Сен огоҳ бўлгинки, албатта ОллоҳЎз Илми билан жамийки тақдир қилиб-белгилаб қўйилган нарсаларни билиб - қамраб олган Зотдир. Барча махлуқот - мавжудот Унинг Қабзасидадир ва Унинг кўз ўнгидадир, уларнинг барчасини Ёлғиз У Ўз Ҳикмати билан тасарруф қилгувчидир ва Охират диёрида ана ўша кофирлар шак-шубҳа билан қараб ишонмаётган Қиёмат Кунида албатта ҳар бир инсонга жазо ва мукофот бергувчидир.
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг тавфиқ ва мадади билан Фуссилат сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

031. Луқмон сураси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўттиз тўрт оятдан иборат ушбу сурайи карима Маккада нозил бўлгандир.
Сура Қуръони Ҳакимнинг таърифи билан бошланиб, сўнгра шу буюк борлиқда ҳам Оллоҳ таолонинг Борлиги ва Бирлигига далолат қиладиган турли оят-аломатлар мавжуд эканлиги ҳақида хабар берилади ва коинотдаги энг кичик заррадан тортиб энг катта сайёраларгача барча мавжудот Ягона Яратган томонидан белгиланган тартиб-интизомга бўйинсуниши уқтирилади.
Ушбу сурада тўрт кунлик дунё матоъларига алданиб қолган мушрик-кофир кимсалар ва уларнинг топажак оқибатлари тўғрисида ҳам, Ёлғиз Оллоҳга иймон келтириб ҳаётларини яхши амаллар билан ўтказаётган иймон эгалари ҳақида ҳам мисоллар келтирилади ва сура ниҳоясида бар-ча инсонларни бола-чақа ҳам, мол-дунё ҳам фойда бермайдиган ҳисоб-китоб Куни - Қиёмат ҳақ эканлиги хусусида огоҳлантирилади.
Бу сурадан Луқмони ҳаким тўғрисидаги хабар ва унингўз фарзандига қилган ўгитлари ҳам ўрин олгани сабабли у «Луқмон» сураси деб номлан-гандир.
Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан
1-2. Алиф, Лом, Мим. Ушбу (оятлар) Китоби Ҳаким оятларидир.
Сурайи карима ҳуруфи муқаттаот - маънодан узилган ҳарфлар билан бошланиб (ушбу ҳарфлар хусусида аввалги суралар тафсирида батафсил сўз юритилган), дастлаб ушбу оятлар Ҳикматли Қуръон оятлари эканлиги айтилади. Қуръонга нисбати берилган Ҳаким - Ҳикматли деган сифатнинг бир неча маънолари бор: улардан бири, бу Китобдаги ҳар бир калима - сўз беқиёс Ҳикмат - Донолик билан ўз ўрнига кўйилган бўлиб, унда бирон ор-тиқча ёки ноўрин сўз йўқ деганидир. Ҳакимнинг яна бир маъноси, ўта мус-таҳкам, ҳар қандай ўзгартириш ва алмаштириш хавфидан қўриқланган, яъни, ҳеч қачон ҳеч ким тарафидан ўзгартириб бўлмайдиган Китоб дегани-дир. Қуйидаги оятларда ушбу Китоби Ҳаким Ҳақ таоло томонидан кимлар учун ва қандай мақсад билан нозил қилингани ҳақида сўз боради -
3-4. (Ушбу Китоб) - намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдор-ларга) ато этадиган ва Охиратга аниқ ишонадиган чиройли амал қилгувчи зотлар учун Ҳидоят - Тўғри Йўл ва Раҳмат - Илоҳий Мар-ҳамат (бўлган Китоб)дир.
Яъни, ушбу оятлар Оллоҳ таолодан қўрққанлари боис гўё Уни кўриб тургандек чиройли - бекаму кўст амал қилгувчи, Шариати Исломни маҳ-кам ушлаган мўминлар учун залолат йўлларидан қутқаргувчи Ҳидоят ва дўзах азобидан халос қилгувчи Илоҳий Марҳамат бўлиб нозил қилинди. Мазкур муҳсин - чиройли амал қилгувчи зотларнинг сифатлари: улар Дини Исломнинг энг асосий устунларидан бири бўлмиш намоз ибодатини бутун умрлари давомида ўз вақтида, жамийки арконларига риоя қилган ҳолларида, чин ихлос билан тўкис адо қиладилар, уларнинг орасидаги аҳли давлат кишилар зиммаларига фарз қилинган закотни мунтазам ра-вишда фақир, мискин ва муҳтож мўминларга, яъни, закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга ато этадилар, чунки улар закот, уни олгувчилардан ҳам бергувчилар учун фойдаси кўпроқ бўлган амал эканлигини жуда яхши биладилар. Зотан ҳадиси шарифда: “Мол-давлатларингизни уларнинг за-котини бериш билан кўрғонлаб қўйинглар, касалларингизни муҳтожларга садақа бериш билан даволанглар ва келадиган бало-мусибатларга дуони тўсиқ қилиб тайёрлаб кўйинглар”, дейилгандир. (“Танвийрул-азҳон”дан).
Ва ниҳоят, мазкур муҳсинларнинг энг асосий сифати - улар ҳаёт фақат бугундан - мана шу ўткинчи дунёдан иборат эмаслигига, балки бугуннинг Эртаси, яъни, Охират ҳаёти ҳам борлигига ва у жойда ҳаёти дунёда қилинган ҳар бир иш-амал учун жазо муқаррар эканлигига аниқ ишона-дилар, шунинг учун ҳам ҳеч кимдан жавоб ва раҳмат кутмасдан Ёлғиз Оллоҳ Ризоси учун чиройли амаллар қилаверадилар.
5. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир.
Демак, Ҳақ таолонинг Ҳидоятига эришиш юқоридаги оятларда зикр қилинган сифатларга эга бўлган мўминларнинг насибасидир. Нажот - бугун бу дунёнинг фоний ҳаётидан адашмай, ўткинчи нарсаларга алданмай, эрта-бир кун аниқ етиб келадиган Рўзи Қиёматни ва унда бўладиган ҳисоб-китобни ёддан чиқармай, Ҳидоят - Тўғри Йўлда барқарор бўлиб тақво билан, солиҳ амаллар билан Охират ҳаётига ўтиб олишдир. Нажот - Охиратнинг боқий дунёсида мангу бахт-саодатга эришмоқ ва дўзах азобидан қутулмоқдир. Ояти каримадаги «муфлиҳувн» калимасининг масдари - асоси «фалоҳ» бўлиб, луғавий маъноси бўлиш, ёриб ўтиш демак-дир. Деҳқон ҳам ерни ёриб уруғ қадагани учун фаллоҳ деб аталган. Ҳақ таоло бу дунёдаги ёмонликларни, гуноҳ-маъсиятларни - иймон йўлидаги барча тўсиқларни ёриб ўтиб фалоҳ - нажот топгувчилар, яъни, дўзах азобидан қутулиб, жаннатларга эришгувчи зотлар тақво йўлини маҳкам тутиб, Қуръони Карим Ҳидоятидан баҳраманд бўлган мўминлар эканини таъкидлайди.
6. Одамлар орасида билимсизлик билан (ўзгаларни) Оллоҳнинг Йўлидан оздириш учун ва у (Йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган каслар ҳам борки, ундай кимсалар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Ояти карима Қуръон тиловат қилиш ва уни тинглашни тарк этиб, ҳеч қандай билимга, ҳужжат-далилга эга бўлмаган ҳолида одамларни Оллоҳнинг Динидан адаштириш, уни масхара қилиш учун беҳуда-бемаъни қўшиқ, мусиқа ва ёлғон-яшиқ шеър, достонлар айтадиган ва тинглайдиган кимсалар учун бир Илоҳий огоҳлантириш бўлиб, улар учун Охиратда хор қилгувчи азоб борлигини таъкидлайди. Оятдаги “яштарий” калимаси “сотиб олади, алмаштириб олади”, деган маънони билдиришига эътибор қаратсак, мазкур кимсалар айтадиган кераксиз сўзларини, одамларни Тўғри Йўлдан оздирадиган ёлғон-яшиқдан иборат бўлган турли афсоналарини ва бемаъни кўшиқ-яллаларини айтилиши лозим бўлган Ҳақ Сўз ўрнига танлаганларини, бошқача айтганда, улар Қуръон ва Ҳадис ўрнига ҳеч кимга фойдаси бўлмаган, аксинча эшитган одаларни йўлдан оздирадиган бехуда сўзни алмаштириб олганларини англаймиз. Албатта, Ҳақ Сўзни тарк этиб, уни хор қилмоқчи бўлган кимсалар учун уларни кутиб турган хор қилгувчи азоб бордир.
Улуғ саҳобийлар Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳум ва Ҳасани Басрий, Икрима, Саид ибн Жубайр раҳимаҳумуллоҳ: Оятдаги “лаҳвул-ҳадис - беҳуда сўз”дан мурод, қўшиқ-мусиқадир, оят мана шу ҳақда нозил бўлган”, дедилар. (“Маоли-мут-танзийл” тафсиридан).
Аксари аҳли тафсир ушбу ояти карима Назр ибн Ҳорис исмли бир мушрик кимса ҳақида нозил бўлганини айтадилар. Ривоят қилинишича, у бир савдогар бўлиб, тижорат билан форс мамлакатига борганида у жойдан Калила ва Димна, Рустам ва Исфандиёр каби афсонавий қаҳрамонлар ҳақидаги достонларни ва форс подшоҳлари мадҳ этилган китобларни сотиб олиб, Маккага қайтгач, қурайшликларнинг мажлисларида уларга ана ўша афсоналарни ўқиб берар ва: “Муҳаммад сизларга Од, Самуд қабилалари ҳақида сўзлаб берса, мен сизларга Рустам, Исфандиёрлар ҳақидаги қиссаларни айтиб бераман менинг бу сўзларим Муҳаммад айтадиган сўзлардан чиройлироқ”, деб Оллоҳнинг оятларини масхара қилар эди, айрим нодон қурайшликлар эса унинг айтиб берадиган афсоналарига маҳлиё бўлиб, Қуръонга қулоқ солишни тарк этар эдилар. Шунда Оллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилиб, бундай кераксиз, кишининг дунёсига ҳам, Охиратига ҳам фойдаси тегмайдиган ёлғон сўзларни тарқата-диган ва унга маҳлиё бўлиб Ҳақ Сўзни тарк этадиган кимсалар учун албатта жаҳаннам азоби борлиги ҳақида огоҳлантирди. (“Ал-Жомеъ лиаҳко-мил-Куръон”ва “Танвийрул-азҳон” тафсирларидан олинди).
Қуйидаги ояти каримадаги ана ўша Назр ва у кабиларга берилган огоҳлантириш янада қаттиқроқ -
7. Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру ҳаво билан юз ўгириб кетур. Бас, унга аламли азоб ҳақида «хушхабар» бериб қўйинг!
Мана бу оят ва унинг шарҳи ўрганаётганимиз ояти кариманинг энг гўзал тафсиридир: “Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилинганидан сўнг, у (оят)лардан юз ўгирган ва ўзининг қўллари қилган (гуноҳ)ларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Дарҳақиқат, Биз уларнинг қалбларида (Қуръонни) англашдан тўсадиган пардалар қилиб, қулоқларини эса оғир қилиб қўйдик. Бас, агар Сиз уларни (ҳар қанча) Ҳидоят - Ҳақ Йўлга чақирсангиз ҳам, улар ҳеч қачон у Тўғри Йўлга юрмаслар.” (Каҳф сураси, 57-оят).
Ояти карима ҳамма замонлардаги Қуръони Азимни эшитиб туриб “эшита олмайдиган”, унинг маъноларини англай билмайдиган, борлиқ-даги Оллоҳтаолонинг Бир ва Борлигига, мислсиз Қудратига далолат қила-диган оятлар-аломатларни ўз кўзлари билан кўриб туриб “кўра олмайдиган” кимсалар ҳақидадир. Ҳақ таоло уларнинг дарди жуда оғир эканини - қалблари ҳар тарафдан тўсиқ-девор билан тўсилиб, ҳеч нарсадан таъ-сирланмайдиган, ҳақиқатни тан олмайдиган бўлиб қолганини, бекорчи-беҳуда сўзларни жуда яхши эшитадиган қулоқлари Оллоҳнинг Каломи тиловат қилинганида том битиб “эшитмай” қолишларини айтади.
Демак, оят Қуръоннинг Каломуллоҳ эканига, Ҳазрати Муҳаммад сол-лоллоҳу алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ эканликларига иймон келтир-майдиган кофирлар ҳақида нозил бўлди.
Аммо фақат улар ҳақида эмас, балки мусулмонлар орасидаги Қуръон оятларини эшитиб - билиб туриб уларга амал қилмайдиган, эшитганла-ридан фойдаланмайдиган, Ҳақ Сўзга итоат қилмайдиган кимсалар ҳам қалбларида тўсиқ, қулоқларида “оғирлик” бор кимсалар қаторида эканликлари ҳақидадир.
Анъом сурасида келган айни мазмундаги оят тафсирида Калбий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилиб айтади: “Бир тўда Қурайш катталари Қуръонни эшитар эканлар, ораларидаги Назр Абу Қутайла де-ган кимсадан: “Эй Абу Қутайла, бу Муҳаммад нималар деяпти ўзи?”, де-дилар. У: “Нима деяётганини билмайман-у, аммо у лабларини қимирлатиб, худди мен сизларга ўтган замонлардан сўзлаб берадиган нарсаларга ўхшаган аввалгилардан қолган афсоналарни айтиб беряпти”, деди. Назр-нинг ўзи ўтган замонларнинг хабарларидан кўп сўзлар эди. Унинг сўзларини эшитган Абу Суфён: “Мен Муҳаммаднинг айтган айрим сўзларини ҳақ деб биламан”, деган эди, Абу Жаҳл: “Ундан (яъни, Қуръондан) бирон нарсани тўғри демагин. Биз бундан кўра ўлганимиз осонроқ”, деди. Шунда бу ояти карима нозил бўлди”. (“Маолимут-танзийл” тафсиридан).
Ҳақ таоло Унинг оятларини кўриб билиб туриб, улардан ибрат олмай-диган, яхшилик Йўли бўлмиш Дини Исломдан хабардор бўлиб туриб, у Йўлдан юз ўгирадиган, куфрнинг ёмонлик чоҳи эканлигини тушуниб туриб, яна ўша куфр йўлига эргашиб кетадиганлар золим деб номланишга энг лойиқ бўлган кимсалар эканлиги ҳақида огоҳлантиради.
“Бас, агар Сиз уларни Ҳидоят - Ҳақ Йўлга чақирсангиз ҳам, улар ҳеч қачон у Тўғри Йўлга юрмаслар”.
Ушбу жумла иймон келтирмасликлари Оллоҳ таолога маълум бўлган қавмлар ҳақида бўлиб, гўё бир муқаддар - кўнгилдаги саволга жавобдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар, хусусан ҳамша-ҳарлари бўлган Макка аҳлининг барчаси иймон келтиришларига жуда ҳарис бўлганлари учун гўё “Нега мен ўша қалбларида парда, қулоқларида карлик бўлган кимсаларни ҳам тинмасдан Ҳидоятга чақиравермаслигим керак?” деб сўраганлар-у, Оллоҳ таоло “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз у золимларни ҳар қанча даъват қилганингизда ҳам улар асло Тўғри Йўлга юрмаслар”, деб Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳақиқатни айтгандек. (“Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” тафсиридан).
8-9. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун ноз-неъмат боғлари бордир. Улар у жойда мангу қолурлар. (Бу) Оллоҳнинг Ҳақ Ваъдасидир. У Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир.
Юқоридаги оятларда кофирларнинг жойи жаҳаннамда бўлиши ҳақида хабар берилганидан кейин ушбу ояти каримада мўминларга Охират диё-рида ато этилажак буюк мукофот - жаннатлар ҳақида сўз боради.
Ушбу ояти карима Оллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган Ҳақ Ваъдасидир. Ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайдиган беназир Ростгўй Зот иймон келтириб солиҳ амаллар қилган бандаларини улар мангу роҳат ва фароғатда яшайдиган, қасрлари ва дарахтлари остидан тинмай дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритишини айтади.
Демак, Қуръони Каримга аниқ ишонч билан иймон келтирган ва у Азиз Китоб ҳақида ҳеч қачон ҳеч қандай шак ёки шубҳа-гумон қилмаган ҳамда ҳаётлари давомида Қуръон оятларида буюрилган солиҳ амалларни қилган зотлар ноз-неъматлар билан тўла бўлган боғу бўстонларда - жаннатларда мангу қарор топурлар;
Албатта Оллоҳнинг Ваъдаси Ҳақдир.
Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта энг Рост Сўз Оллоҳнинг Каломидир, энг яхши йўл Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Йўлидир, ишларнинг энг ёмони янги чиққанларидир (яъни, Қуръон ва Ҳадисда бўлмаган, одамлар ўзлари ўйлаб топиб, ундай қилсанг савоб бўлади, бундай қилсанг гуноҳ бўлади, деб Ҳақ Динга қўшиб олган нарсаларидир), ҳар бир мана шундай янги чиққан нарса бидъатдир, ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат дўзахдадир”, деганлар.
10. У (Оллоҳ) осмонларни сизлар кўрадиган бирон устунсиз яратиб, сизларни тебратмаслиги учун Ерда тоғларни барпо қилди ва унда ҳар турли жондор(лар)ни тарқатиб-ёйиб юборди. Яна Биз осмондан сув-ёмғир ёғдириб, (Ерда) барча ранг-баранг саховатли -серҳосил (ўсимлик) навларидан қанчасини ундириб қўйдик.
Ушбу ва қуйидаги ояти каримада Ҳақ таоло жонсиз бут-санамларга сиғинадиган мушрик-кофир кимсаларга хитоб қилиб, осмонлар ва Ердаги Унинг Танҳо Илоҳ, Қудрати чексиз Парвардигор эканига очиқ далолат қилиб турган бир неча мисол келтиради: “У (Оллоҳ) осмонларни сизлар кўрадиган бирон устунсиз яратди”.
Буюк Арш Соҳиби аввало сўзни осмонлардан бошлайди ва етти қават Ернинг жуфти, бошқача айтганда томи бўлган осмонларни - чек-чегараси ҳали-ҳанузгача фанга номаълумлигича қолаётган етти қат осмонни одамлар кўрадиган бирон устунсиз мана шундай юксакларга кўтариб қўйганини, яъни, мана шу баланд осмонларни ва улардаги барча нарсаларни яратган ЗотЎзи эканини айтади. Демак, осмонлар ва улардаги катта-ю кичик, жонли ва жонсиз барча нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ, уларнинг ҳар бирини Ягона Оллоҳ яратди.
“...сизларни тебратмаслиги учун Ерда тоғларни барпо қилди”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: “Қачонки Оллоҳ таоло Ерни яратганида у тинмай чайқалиб-тебрана бошлади. Шунда малоикалар: “Бу ўз устида бирон кимсани тургизмайди”, дедилар-у, эрталаб кўрсалар, уни тоғлар билан “михлаб” қўйилибди. Бас, малоикалар у тоғлар нимадан яратилга-нини билмай қолавердилар”. (“Маолимут-танзийл” тафсиридан). Бу ҳақда бошқа бир оятда шундай дейилади: “Биз Ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак, тоғларни эса (ўша Ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!” (Набаъ сураси, 6-7-оятлар).
Дарҳақиқат бағрига ўрнашган тоғлари бўлмаган Ер бамисоли суяксиз гўштга ўхшайди. Худди жонзотнинг жасади суяклари борлиги сабабли тик тура олганидек, Ер ҳам ўрнашган тоғлари билангина собит, барқарордир.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтди: “Қачонки Оллоҳ таоло Ерни яратганида у тепиниб-тебраниб: “Эй Роббим, Сен мени тинмай гуноҳ-маъсиятлар қиладиган, устимга ўлимтик ва ахлатлар тўкадиган кимсаларга оёқ ости қилиб қўясанми?” деган эди, Оллоҳ таоло дарҳол унга сизлар кўра оладиган ва кўра олмайдиган тоғларни ўрнатиб, қимирламайдиган қилиб қўйди”.
“...ва унда ҳар турли жондор(лар)ни тарқатиб-ёйиб юборди”.
Яъни, Оллоҳ таоло Ер юзида доимо ҳаёт нафаси уфуриб туриши учун ва инсон билган-билмаган турли ҳикматлар сабаб қуруқликда, сувда ва ҳавода шаклу шамойиллари хилма-хил бўлган, бир-бирига ўхшамаган гўзал ва бетакрор суратли, овозлари ҳам турлича бўлган сон-саноқсиз жонзотларни ёйиб-тарқатиб юборди.
“Яна Биз осмондан сув-ёмғир ёғдириб, (Ерда) барча ранг-баранг саховатли - серҳосил (ўсимлик) навларидан қанча-қанчасини унди-риб қўйдик”.
Яъни, нега мушрик-кофир кимсалар ҳеч бир тадаббур-тафаккур қилмасдан Ҳақ Каломуллоҳни ёлғон дейдилар, ундан юз ўгирадилар, масхара қилиб куладилар?! Ахир улар, агар узоқни кўра олмасалар, мана шу оёқлари остидаги Ерга - тунроққа ибрат назари билан боқсалар бўлмайдими?! Шунда Оллоҳ таоло оддий қора тунроқдан инсонлар учун, нафақат инсонлар, балки жамийки жонзотучун емиш бўладиган ранг-баранг мева дарахтларини, дон-дунларни ва ўт-ўланларни қанча-қанчасини ундириб қўйганини кўрадиларку! Ҳатто инсоният Отаси бўлмиш Одам алайҳис-саломни ҳам Оллоҳ таоло мана шу Ердан - тупроқдан ундириб чиқардику - яратдику! Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Одамлар ҳам Ердан униб чиққан “дарахтлар”дир. Бас, ким жаннатга кирса, у серҳосил дарахтдир, ким дўзахга кирса, у қуриган ўтиндир”.
Албатта, ҳар бир ибрат-эътибор назари билан қарай оладиган инсон учун Оллоҳ таолонинг ушбу мўъжизасида - ўлик тупроқдан жамийки дов-дарахтларни ундириб чиқаришида буюк оят-ибрат бор, У Зотниннг тенгсиз Қудрат, чексиз Илм ва бандаларига бениҳоя Меҳр-Марҳамат Соҳиби эканглигига далолат бор.
11. Бу(ларнинг ҳаммаси) Оллоҳ яратган нарсалардир. Энди (эй мушриклар), сизлар Менга Ундан бошқа (сизлар сиғинадиган) “илоҳлар” нималарни яратганини кўрсатинглар-чи! Йўқ, (улар бирон нарсани кўрсата олмаслар, бас), у золим кимсалар очиқ залолатдадирлар.
Яъни, юқоридаги оятда зикр қилинган бирон устунсиз тиклаб қўйилган осмонлар, Ер, тоғлар, барча жонзот ва набототлар Танҳо Оллоҳ таолонинг Ўзи яратган нарсалардир. Энди айтинглар-чи, эй мушриклар, сизлар Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам бирон нарсани ярата оладими?! Албатта йўқ! Бас, у ҳолда сизлар қайси ақл ва қандай мантиқ билан уларни “Оллоҳнинг шериклари” деб даъво қилмоқдасизлар?! Кўрсатган қандай кароматлари учун у жонсиз бутлар сизлар сиғинадиган маъбудларга айланиб қолдилар?! Албатта, ўз қўллари билан ясаб олган бут-санамларни, жонсиз тош-ёғочларни “бизнинг илоҳларимиз” деб уларга дуо-илтижо қиладиган мушрик кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, Тўғри Йўлдан адашган, ўз жонларига жабр қилган золимлардир.
12. Дарҳақиқат, Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): «Оллоҳга шукр қилгин! Ким шукр қилса, фақат ўз фойдаси учун шукр қилур (яъни, қилган шукрининг фойдаси ўзига бўлур). Ким ношукурлик қилса, бас, албатта Оллоҳ (унинг ва барча оламларнинг шукр қилишидан) Ғаний -Беҳожат ва Ҳамид - ҳамду санога Лойиқ бўлган Танҳо Зотдир.
“Тафсири Қуртубий”да айтилишича, Луқмон Иброҳим алайҳис-са-ломнинг отаси Озар авлодларидан бўлиб, Айюб алайҳис-саломнинг жияни - опасининг ўғли, яна бир ривоятда холасининг ўғли эди. Жумҳур уламо наздида Луқмон пайғамбар эмас, балки бир ҳакийм - донишманд киши бўлган. Нақл қилишларича, Оллоҳ таоло Луқмонга жуда узун - минг йил умр берган, ҳатто Довуд алайҳис-салом ҳам Луқмони ҳакимни кўрган ва ёшлик чоғида ундан таълим олган. Довуд алайҳис-саломга пайғамбарлик - ваҳий келишидан илгари Бани Исроил қавми томонидан сўраладиган масъалаларга Луқмон фатво берар эди. Қачонки Довудга пайғамбарлик ато этилгач, Луқмон фатво беришни тўхтатган ва одамлар нега саволларимизга жавоб бермай қўй-дингиз деб сўрашганида, “Довудга энг мукаммал билим - Илоҳий ваҳий келиб турибдику, ўша мен учун ҳам етарли эмасми?” деб жавоб қилади. Оллоҳ таоло Луқмони ҳакимга нарса ва воқеа-ҳодисанинг моҳият-ҳақиқатига бехато етиш ва энг тўғри ҳукмини чиқара олиш неъматини - яъни, ҳикматни ато этган экан. Шу боисдан ҳам у кишидан инсон шуурининг қоронғу йўлакларини ёритиб юборадиган минглаб ибратли ҳикматлар асар бўлиб қолгандир.
Ҳикмат - Ҳақ таолонинг энг нодир неъматларидан эканлиги ҳақида бошқа бир ояти каримада шундай дейилади: “У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Фақат аҳли донишларгина эслатма оладилар”. (Бақара сураси, 269-оят).
Ҳикмат хақидаги ушбу оятнинг мўминларни инфоқ-эҳсонга чорловчи оятлар қаторида келишида ҳам албатта катта ҳикмат бор.
Ҳикмат - билиш, англаш ва билган илмини ўз ўрнида ишлатишдир. Илмларнинг энг улуғи Қуръон илмидир.
Ҳикмат берилган инсон ҳақиқатни хурофотдан, васвасани илҳомдан ажрата оладиган малакага эга бўлади.
Ояти карима илм ва ҳикматнинг шаъни юксак эканини баён қилади. Дунёни “арзимас мато”, деб таърифлаган Қуръон ҳикматни “кўп яхшилик” эканини айтади.
Табароний Абу Умома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда бундай дейилади: “Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғилчам, сен доим уламолар мажлисларини истагин, ҳукамолар ҳикматларини тинглагин. Чунки Оллоҳ таоло худди ўлик ерни майин ёққан ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбни ҳикмат нури билан тирилтиради”.
Ўрганаётганимиз ояти каримада Оллоҳтаоло солиҳ бандаси Луқмонга ҳикмат - донишмандлик ато этгани ҳақида гувоҳлик берар экан, ўша онда Луқмон учун ҳам, барча бандалар учун ҳам энг улуғ ҳикмат Яратганга шукр қилиш эканлигини айтади. Демак, Луқмон доимо Оллоҳ таолога шукр қилгани боис Луқмони Ҳаким бўлди ва Қуръон оятида бу ҳақда хабар берилди ёки унга Ҳақ таоло томонидан ҳикмат-донишмандлик неъмати ато этилгани учун ҳам мудом Оллоҳтаолога шукр қилишга буюрилди.
Лекин ушбу Илоҳий Фармон - Оллоҳга шукр қилиш фақат Луқмонга эмас, балки барча бандаларга буюрилди ва банда Яратганга шукр қилар экан, берган неъматлари учун Оллоҳ таолога ҳамду санолар айтар экан, унинг шукри ўша неъматнинг давомли бўлишига ва янада зиёда қилини-шига сабаб бўлиши айтилди.
Аммо ким Оллоҳ ато этган неъматга шукр қилиш ўрнига нонкўрлик, куфрони неъмат қиладиган бўлса, у ношукур банда фақат ўзига зиён етказади - неъматдан маҳрум бўлади, неъмат Эгасининг қаҳрига учрайди, азобига гирифтор бўлади. Зотан, Оллоҳ таоло ҳеч ким ва ҳеч нарсага, жумладан бандаларнинг шукр қилишларига ҳам муҳтож бўлмаган мутлақ Беҳожат Зотдир, У, инсонлар Унга ҳамд айтадиларми, ёки йўқми қатъий назар, Ер ва осмонларда тўхтовсиз мақталадиган, ҳамд-сано айтиладиган Ҳамийд - ҳамду сано Эгасидир. Бу ҳусусда Жаноби Ҳақ бошқа бир ояти каримасида ҳам огоҳлантирган: “Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, Мен (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта, Менинг азобим жуда қаттиқдир». (Иброҳим сураси, 7-оят).
Ушбу ояти карима гарчи Мусо алайҳис-салом ва унинг қавми ўртасида бўлиб ўтган можаролар баён қилинган оятлар қаторида келган бўлсада, ундаги хитоб нафақат бани Исроил қавмига, балки барча инсонларга қаратилгандир.
Оят, бандаларнинг Оллоҳ таолога ато этган неъматлари учун шукр қилишлари албатта у неъматларнинг янада кўпайишига сабаб бўлиши, куфрони неъмат - ношукурлик эса, нонкўр кимсаларнингу неъматлардан маҳрум бўлиб, Яратганнинг қаттиқ азобига дучор қилинишларига сабаб бўлиши ҳақида эълон қилинган Илоҳий Ҳужжатдир.
Бас, маълум бўладики, агар каттами-кичикми, ҳар бир неъмат учун шукр қилиш у неъматнинг янада кўпайишига сабаб бўлса, демак, неъматга шукр қилишнинг ўзи ҳам неъматдир. Ҳикоя қилишларича, Довуд алайҳис-салом: “Ё Роббим, мен Сенга қандай шукр қила оламан, ҳолбуки, менинг Сенга шукр қилишимнинг ўзи ҳам Сен томондан менга ато этилган янги бир неъматку!” деганида, Ҳақ таоло: “Эй Довуд, мана ҳозир (яъни, шукрнинг ўзи ҳам неъмат эканини англаш билан) сен Менга шукр қилдинг”, деди.
Бу ўринда аниқ билишимиз лозимки, Оллоҳ таолога шукр қилиш фақат тилимизда “Алҳамдулиллоҳ - Худога шукр”, деб кўйишимизнинг ўзи эмасдир, балки шу билан бирга зиммамизда бизга берилган ҳар бир неъмат учун амалий шукр қилиш вожиби ҳам бордир.
“Тафсири Қуртубий”да солиҳ кишилардан биридан Оллоҳ таолога шукр қилишнинг мазмуни ҳақида сўралганида, у зот: “Оллоҳ берган неъматнинг қуввати билан Унга исён - итоатсизлик қилмаслигингдир”, деб жавоб бергани ривоят қилинади.
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эсланг, Луқмон ўғлига панд-на-сиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Оллоҳга ширк келтирма-гин! Чунки ширк келтириш энг катта зулмдир».
Ояти каримада барча мўминларга бир умрлик ибрат бўлиши учун Луқмони ҳакимнинг ўз ўғлига насиҳат қилиб айтган ўта ҳикматли бир сўзи эслатилади. Бу ҳар бир меҳрибон ота суюкли фарзандининг кулоғига куйиб қўйиши лозим бўлган сўздир. Луқмон фарзандига ҳеч қачон Оллоҳ таолога бирон нарса ёки кимсани шерик қилмасликни, яъни, Оллоҳдан ўзга бирон нарса ёки кимсага сиғинмасликни буюрди ва ширк энг катта адолатсизлик - зулм бўлишини таъкидлади. Чунки барча нарсани яратган Оллоҳтаолога ҳеч нарса ярата олмайдиган махлуқни тенг деб билишдан; Оллоҳга ибодат қилгани каби анави махлуққа ҳам сиғинишдан каттароқ адолатсизлик борми?! Албатта йўқ! Шунинг учун ҳам банда қиладиган ҳар қандай гуноҳ кечирилиши мумкин, аммо ширк кечирилмайди. “Албатта Оллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур. Ким Оллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди.” (Нисо сураси, 48-оят).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Бир киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, икки вожиб қилгувчи нарса нима?” деб сўради. Айтдилар: “Ким Оллоҳга бирон нарсани ширк келтирмай вафот қилса, жаннатга кирур, ким Оллоҳга би-рон нарсани ширк келтирган ҳолида ўлса дўзахга кирур”.
Демак, ширк-куфр энг катта жиноят, ҳеч қачон кечирилмайдиган гуноҳ экан.
Танҳо Маъбуди Барҳақ бўлган Оллоҳ таолонинг шериги бор деб эътиқод қилиш, Оллоҳни қўйиб бошқа сохта “худолар”га сиғиниб, улардан хожатларини сўраш ҳеч бир ақлли инсон қилиши дуруст бўлмаган хурофотдирки, ширк ботқоғига ботган, Ёлғиз Яратгандан юз ўгирган кимсаларнинг ибодат деб қилаётган ишлари кулгили, топажак оқибатлари ниҳоят даражада аянчлидир. Улар Ёлғиз Оллоҳ берган умрни яшаб, Унинг Ўзи берган ризқни еб, раҳматни бошқаларга айтадиган ақлсиз кимсалардир.
Аммо тавҳид - Оллоҳ таолони Танҳо Маъбуд деб эътиқод қилиш ва мана шу эътиқодга мувофиқ ҳаёт кечириш эса, инсонни бошқа инсонларга ёки борлиқдаги бирон нарсага қул бўлиб қолишдан озод қилади, Оллоҳнинг Ўзига ибодат қилиш,УнингЎзига суяниш мақомига кўтаради. Мўмин инсон пок дил, тоза руҳ билан, кўнгилдаги бошқа ҳеч қаердан топиб бўлмайдиган ором билан инсон табиатига ўта мос келадиган чин инсоний ҳаёт кечиради, дунё ва Охиратдаги Ёлғиз Халоскорига сиғиниб, Унинг юборган Кўрсатма - Эслатмаларига амал қилиб, Унинг Элчисига эргашиб, қилаётган амалларини Унинг Ўзи қабул қилишидан, хато-гуноҳларини Унинг Ўзи мағфират қилишидан умидвор бўлиб яшайди. У қилаётган солиҳ амалларига суяниб ўзидан кетмайди, қилган хато ва гуноҳлари сабабли энди ҳалок бўлдим, деб ноумидликка тушмайди, балки унинг ожизона ибодатларини қабул қилиб, Ўз Илоҳий Марҳамати билан ажр-мукофотлар ато этгувчи, Ўзи хоҳлаган бандаларининг ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳларини кечириб юбориш Ўз Қўлида бўлган Парвардигорига суянади.
14. Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) ҳукм қилдик - буюрдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!»
Яъни, Оллоҳ таоло ҳар бир инсонга ота-онасига доимо яхшилик қи-лишни, уларга итоатгўй бўлишни ва ўзининг зиммасидаги ота-она ҳаққини мукаммал адо қилиб боришни буюрди. Хусусан, онасига - ўзи заифа бўлган ҳолида янада заифлашишига сабаб бўладиган ҳомиладорлик юкини ўз ихтиёри билан кўтариб, вужудидаги ҳомила каттариб боргани сари янада қийналиб, қийналгани сари нолиш ўрнига болам ўсяпти деб шукр қилиб қачонки ойкуни етганида уни дунёга келтирадаган, дунёга келтирганидан кейин ҳам яна тўла икки йил муттасил равишда ўзининг оромидан қочиб, бола ухлаганида ухлаб, уйғонганида баробар уйғониб уни эмизиб-тўйдирадиган ва барча хизматларини мутлақо ирганмасдан, аксинча қал-бида болам катта бўлиб қоляпти деган шукроналик билан адо қиладиган онасига бир умр яхшилик қилишни буюрди. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг буюк Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мен яхшилик қилишимга энг ҳақли бўлган инсон ким, энг аввал кимга яхшилик қилай?” деб сўраган саҳобийга: “Энг аввал онангга яхшилик қилгин”, деб жавоб қилганлари, “Ундан кейинчи?” деганида: “Ундан кейин яна онангга яхшилик қил”, деб буюрганлари, “Ундан кейин-чи?” деб такрор сўраганида, “Ундан кейин ҳам онангга яхшилик қил”, деб, ва ниҳоят саҳобий тўртинчи марта: “Ундан кейин кимга яхшилик қилай?” деб сўраганида: “Ана ундан кейин отангга, сўнгра бошқа яқинларингга яхшилик қил”, деб амр қилганлари ўрганаётганимиз ояти кариманинг гўзал тафсиридир.
Ояти каримада Ҳақ таоло ота-она шаънини осмонлар қадар кўтариб: Эй инсон, сен Менга сени яратганим - йўқдан бор қилганим учун шукр қилганинг каби, сенинг вужудингга сабабчи бўлган ва чақалоқлигингдан тарбия қилган, асраб-авайлаб катта қилган ота-онангга ҳам доимо шукр қилгин - раҳматингни айтгин”, деб буюради ва оят ниҳоясида: “Билгил-ки, албатта Менинг ҳузуримга қайтишинг ва қилиб ўтган ҳар бир ишинг учун ҳисоб-китоб қилинишинг бррдир. Анаўша Кутда ота-онамтта ҳан-даи яхшиликлар қилганинг, сенга қилган сон-саноқсиз яхшиликлари, беқиёс хизматлари учун қандай раҳматлар айтганинг ҳақида ҳам албатта сўраларсан ва Менинг жазо ёки мукофотимга сазовор бўларсан”, деб огоҳлантиради. Аниқки, ояти каримада сўз фақат тилда айтиб қўйиладиган шукр ва раҳмат ҳақида бораётгани йўқ, балки Оллоҳ таолога шукр қилиш Унга тоат-ибодат қилиш билан, ота-онага шукр қилиш эса, бир умр уларнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиш билан бўлади.
Ушбу оятни Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ: “Ким беш вақт намоз ўқиса, у Оллоҳ таолога шукр қилибти, ким беш вақт намоздан кейин ота-онасининг ҳақларига дуо қилса, у ота-онасига шукр қилибти”, деб тафсир қилади. (“Маолимут-танзийл” тафсиридан).
Албатта, ҳар бир фарзанд зиммасидаги муқаддас бурчлардан бири, доимо ота-онаси ҳақларига хайрли дуолар қилиш, агар улар ҳаёт бўлсалар, Яратгандан уларга узун умр ва сиҳҳат-саломатлик ато этишини сўраш, агар вафот қилган бўлсалар, Парвардигордан уларнинг гуноҳларини мағфират қилиб, Ўз Раҳматига олишини сўраб бир умр дуо-илтижода бў-лишидир.Уламолар: “Ҳатто бировнинг ота-онаси ғайридин - кофир бўлса ҳам, агар улар тирик бўлса, фарзанд Оллоҳ таолодан уларни Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишини сўраб ҳақларига дуо қилиши жоиздир, аммо агар ота-онаси кофир ҳолда ўлиб кетган бўлсалар, у ҳолда кофирнинг ҳаққига дуо қилинмайди”, деб, мана бу ояти каримани эслатадилар: “На Пайғамбар ва на мўминлар - уларга мушрикларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, агар у мушриклар ўзларининг қавм-қариндошлари бўлганларида ҳам - улар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба сураси, 113-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: у айтди: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам оналари Оминанинг қабрини зиёрат қилганларида йиғладилар. У зотнинг йиғлаганларини кўриб атрофларидаги асҳоблари ҳам йиғладилар. Бас, у зот: “Мен Парвардигорим азза ва жалладан онам учун мағфират сўрашимга изн беришини илтижо қилдим, менга изн берилмади, унинг қабрини зиёрат қилиш учун изн сўраган эдим, Парвардигорим изн берди. Бас, сизлар ҳам қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар ўлимни эслатади”, дедилар. (Муслим ривояти).
Фарзанд ота-онасига қиладиган яхшилигини улар вафот этганлари-дан кейин ҳам давом эттириши мумкиндир: “Саҳиҳи Муслим”да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди: “Мен Расулуллоҳ соллолло-ҳу алайҳи ва салламнинг: “Киши отасининг вафотидан кейин унинг ёр-дўстларини йўқлаб туриши яхшиликларнинг яхшисидандир”, деганлари-ни эшитганман”, дейди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо. (“Тафсири Мунийр”дан).
Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можжа Молик ибн Рабийъа Соидий розиял-лоху анҳудан ривоят қилдилар: У айтди: “Бир куни мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим, ансорийлардан бўлган бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафот қилганларидан кейин ҳам зиммамда яна уларга яхшилик қилиш бурчи борми, мен уни адо этсам”, деган эди, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Ҳа, тўрт иш - ота-онангнинг ҳақларига дуо қилиб, улар учун мағфират сўраш, улар берган аҳд-паймонларини адо қилиш, уларнинг ёр-дўстларини иззат-икром қилиш ва ота-онанг томонидан сенга қариндош-уруғ бўладиган кишиларни йўқлаб туриш - мана шу тўрт иш ота-онанг вафот қилганларидан кейин ҳам сенинг зиммангда қолган, улар учун қилишинг лозим бўлган яхшиликлардандир”, деб марҳамат қилдилар.
15. (Аммо) агар улар (яъни, ота-онанг) сени сен билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга мажбурласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин ва (гарчи ота-онанг мушрик-кофир бўлсаларда), улар билан дунёда яхши муомалада бўлгин, ўзинг эса, Менга инобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни, Қиёмат Кунида барчангиз) Менга қайтишингиз бордир, бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман».
Яъни, эй инсон, гарчи сен учун ота-онангнинг мақом-мартабалари юқоридаги ояти каримада зикр қилинганидек жуда улуғ бўлса-да, лекин агар улар сени Ҳақ Диндан чиқишга ва Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолога сен нима эканлигини билмаган нарсаларни ширк келтиришга зўрлайдиган бўлсалар, у ҳолда уларга ҳаргиз итоат этмагин. Чунки, ҳадиси шарифда ҳам айтилганидек, Холиққа - Яратганга осий-гуноҳкор бўлишга буюрадиган бирон махлуққа (агар у ота-она бўлса ҳам) итоат қилинмайди.
Бу хусусда биз мусулмонларга Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг саҳобалари (Оллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин), гўзал намуна-дирлар. Аксари тафсир китобларида ушбу ояти карима ҳам Анкабут сурасининг 8-ояти каби ашарайи-мубашшара - ҳаётлигида жаннат аҳлидан эканлиги ҳақида хушхабар берилган ўн саҳобийдан бири бўлмиш Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анху ва уни Оллоҳ таолога ширк келтиришга зўрлаган онаси ҳақида нозил бўлгани ривоят қилинади. (Бу қисса Анкабут сураси тафсирида келтирилган).
“...ва (гарчи ота-онанг мушрик-кофир бўлсалар-да), улар билан дун-ёда яхши мусоҳаба-муомалада бўлгин”,
Яъни, эй инсон, агар ота-онанг ўзлари мушрик-кофир бўлганлари учун сени ҳам ширк келтиришга чақирадиган бўлсалар, албатта уларга итоат этмайсан, лекин бу сени ота-онангга дунё ишларида ёрдам бериш-дан, уларга яхши муомала қилишдан тўсмасин, балки сен улар билан ало-қангни узмасдан уларга доимо яхшилик қилавергин - молиявий кўмакка муҳтож бўлсалар, ёрдам бергин, уларни едириб-кийдиргин, касал бўлса-лар даволатгин, ўлсалар, фарзандлик бурчингни адо этиб дафн қилгин, уларнинг қарз-ҳаволалари булса, ҳақдорларга тўлагин. Чунки мусулмон фарзанд ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар - мўмин бўладиларми, кофир бўладиларми, уларга фақат яхшилик қилиши вожибдир. Аммо “ўзинг эса Менга инобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин!”
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, ояти карима-да зикр қилинган Оллоҳ таолога инобат қилган кишидан мурод, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Қачонки Абу Бакр Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг илк даъватларини эшитибоқ сўзсиз тасдиқлаб, дарҳол у зотнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига иймон келтириб, Дини Исломни қабул қилганидан кейин унинг олдига Усмон ибн Аффон, Толҳа, Зубайр, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдур-Раҳмон ибн Авф келиб: “Сен ҳақи-қатан ҳам мана бу кишининг (яъни, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг) сўзларини тасдиқлаб, унга ҳақ Пайғамбар деб иймон келтирдингми?” деб сураган эдилар, Абу Бакр: “Ҳа, у ростгўй инсондир, сизлар ҳам унга иймон келтиринглар”, деди ва уларни Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва салламнинг хузурларига боришга ундаб, ҳатто Абу Бакр роизяллоҳу анҳунинг тарғиботи билан улар ҳам Дини Исломни қабул қилдилар, яъни, ояти каримада буюрилганидек, улар ҳам Оллоҳ таолога инобат қилган кишининг йўлига эргашдилар, Оллоҳ таоло барчаларидан рози бўлгай. (“Маотшут-танзийл”тафсиридан).
“Сўнгра (яъни, Қиёмат Кунида барчаларингиз) Менга қайтишингиз бордир, бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизни хабарини берурман”.
Яъни, ана ўша Кунда ким яхшиларга эргашиб иймон келтирди ва ўша иймонида собит қолди, ким куфр-ширк йўлига кириб кетди, ким ота-онасига яхшилик қилди, ким уларга оқ бўлди - ҳамма-ҳаммасини сизларга айтиб берурман ва ҳар бир инсонни қилмишига яраша жазога гирифтор қилурман.
16. (Луқмон деди): «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (яъни, заррача яхши ёки ёмон амал қилинади-ган) бўлса-ю, ана ўша (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки Ерда бўлса, ўшанида Оллоҳ келтирур. Зеро, Оллоҳ лутфу карам Эгаси (ва барча нарсадан) Хабардор Зотдир.
Юқорида Луқмони ҳаким ўғлига: “Оллоҳ таолога бирон нарсани ширк келтирмагин, чунки ширк энг катта зулмдир”, деб панд-насиҳат қилгани зикр қилинганидан кейин ўртада келган икки оятда агар кишига унинг учун энг азиз инсонлар бўлган ота-онаси уни Оллоҳ таолога ширк келтиришга чақирсалар ҳам уларга итоат қилинмаслиги керак эканлиги айтилгач, энди ушбу ва қуйидаги оятларда яна Луқмони ҳаким ўғлига қилган панд-насиҳатларининг давоми баён қилинади. Бағавий ўз тафсирида айтади: “Ояти карима Луқмони ҳакимнинг ўғли берган саволга жавобидир. Луқмоннинг ўғли унга: “Отажон, агар мен ҳеч ким кўрмайдиган жойда бирон гуноҳ қиладиган бўлсам, Оллоҳ уни қандай билиб олади?” деган эди, Луқмон айтди: “Эй ўғилчам, билгилки, ҳар қандай яхшилик ёки ёмонлик, адолатсизлик ёки кичик бир хато - гарчи у дунёдаги энг митти уруғ бўлган хардал ўсимлигининг уруғи каби енгил ва майда бўлса ҳам, гарчи у энг махфий жойда, бирон харсанг тошнинг ичида яширинган бўлса ҳам ёки кўкларга кўтарилиб кўзлардан ғойиб бўлиб кетган бўлса ҳам ёки етти қават ернинг қаърида беркиниб ётган ва ҳамманинг ёдидан чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳеч шак-шубҳа йўқки, Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб вақтида, ҳар бир амал тарозида тортилиб, жазо-мукофотини оладиган Соатда Оллоҳ таоло уни ҳозир қилади ва ҳеч рад этиб бўлмайдиган далиллар билан Ўз Ҳукмини чиқаради. Чунки У энг яширин сирларни ҳам Билгувчи Латиф ва барча нарсадан Хабардор Зотдир”.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Биз Қиёмат Куни учун адолатли мезон-тарозилар қўюрмиз, бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас. Агар хардал (ўсимлигининг) уруғи вазнича (яъни, заррачаликяхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшанида келтирурмиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилгувчидирмиз.” (Анбиё сураси, 47-оят). “(Амалларни) тўғри тортишлик ўша Куни бўлур. Бас, кимнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир. Кимнинг та-розилари енгил бўлса, бас, улар Бизнинг оятларимизга (кофир бўлиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимса-лардир.” (Аъроф сураси, 8-9-оятлар). “Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.
Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Ояти каримадаги Оллоҳтаолонинг Латиф сифатини уламолар: “Бени-ҳоя лутфу карамли, бандаларига ўта юмшоқ муомала қилгувчи” деб таф-сир қиладилар. У Зотнинг лутфи шу қадарки, бандалари хижолат бўлмас-ликлари учун гуноҳкорларнинг қилган гуноҳларини ёдларидан чиқариб юборар экан.
17. Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ва сенга етган мусибатларга сабр қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир.
Яъни, Луқмони ҳаким ўғлини ширкдан қайтариб, Ёлғиз Оллоҳтаолога иймон келтиришга даъват қилганидан кейин унга Оллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи, ҳамма сирлардан Огоҳ Зот эканлигини уқтиргач, бошқача айт-ганда, дастлаб ўғлининг иймон-эътиқодини тўғрилаб олгач, энди унга Оллоҳ таолога қандай ибодат қилишни ўргатади ва аввало уни ибодатларнинг энг улуғи бўлмиш намоз ибодатини тўкис адо қилишга буюради. Чунки доимий равишда, ўз вақтида, холис Оллоҳ учун ўқилган намоз ҳар бир мўмин учун энг яхши тарбиячидир, ёмонлик-гуноҳлардан қайтаргув-чидир. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам: “Албатта намоз бузуқ-лик ва ёмонликдан тўсур”, (Анкабут сураси, 45-оятдан) деб таъкидланган. Демак, доимо ўз вақтида намоз ибодатини адо қилиб бориш билан мўмин ҳавойи нафс қутқуларидан ҳимояланиб, мунтазам руҳоний тарбия-ланиб боради. Бас, киши мана шу тарзда ўзини ўнглаб олганидан кейин, яъни, соф иймон эътиқодга эга бўлиб, зиммасидаги энг улуғ фарз бўлган намоз ибодатини адо қила бошлаганидан кейин энди унга бошқаларни ҳам Тўғри Йўлга даъват қилиш вазифаси юкланадики, Луқмони ҳаким фарзандига қилган панд-насиҳати давомида: “Сен одамларни яхшиликка, яъни, шариат жиҳатидан ҳам, ақл жиҳатидан ҳам чиройли саналади-ган амалларни қилишга буюр, ёмонлиқцан, яъни, шариат жиҳатидан ҳам, ақл жиҳатидан ҳам қабиҳ саналадиган гуноҳ ишлардан қайтаргин ва бу даъватларинг сабабли ёмонлар тарафидан сенга етадиган турли озор-азийятларга ва бошингга тушадиган ҳар қандай бало-мусибатларга сабр қилгин. Мана шу ишлар шак-шубҳасиз, Оллоҳ таоло зиммангга фарз қи-либ қўйган энг мақсадга мувофиқ ишлардандир”, деди. Сўнгра сўзида давом этиб яна айтди
18. Сен (кибр-ҳаво қилиб) одамлардан юзингни ўгирмагин ва Ерда кибр-ҳаво билан юрмагин. Чунки Оллоҳ кибр-ҳаво қилгувчи, мақтанчоқ кимсаларнинг барчасини ёмон кўрур.
“(Кибр-ҳаво қилиб) одамлардан юзингни ўгирмагин”.
Яъни, инсонларга ҳақорат назари билан қарамагин, сенга сўзлаганла-рида кибр-ҳаво қилиб улардан юзингни ўгириб олмагин, ўзинг ҳам уларга тескари қараган ҳолингда сўзламагин, балки ҳокисор, мулойим ва очиқ юзли бўлгин.
Бу ҳақда Муслим Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қил-ган ҳадиси набавийда ҳам айтилган: “Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир санамагин, ҳатто биродарингга очиқ юз билан рўбарў бўлишни ҳам ва тўнингни ерга судраб юришдан узоқ бўл, чунки бу кибрдандир, кибрни Оллоҳ севмас!”
“ва Ерда кибр-ҳаво билан юрмагин. Чунки Оллоҳ кибр-ҳаво қил-гувчи, мақтанчоқ кимсаларнинг барчасини ёмон кўрур”.
Ушбу жумланинг энг яхши тафсири мана бу ояти каримадир: “Ва Ерда кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен (оёқларинг билан) ҳаргиз Ерни тешиб (унингтубига) кетолмайсан ва ҳеч қачон бўйи бастда тоғларга етолмайсан. (Бас, бу қадар ожиз экансан, нечун кибру ҳаво қилур-сан?!)”. (Ал-Исро сураси, 37-оят).
Яъни, эй инсон, Ерда юрганингда зўравон муштумзўрлар каби кибр-ҳаво билан гердайиб-кеккайиб юрмагин! Чунки сен оёқларинг билан қанча тепкиласанг ҳам ҳаргиз Ерни тешиб юбора олмайсан - ожизлик қиласан, ўзингни қанчалар баланд олиб, мутакаббирлик қилмагин, бо-шингни осмонга кўтармагин, бўйи бастда тоғларга етолмайсан - қўлинг шу қадар қисқа, бас, ўз ҳолингга ярашадиган ишни қил, тавозуъ ҳокисор-лик билан қадам босгин, зотан, “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар уларга (бемаъни) хитоб-лар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир”. (Фурқон сураси, 63-оят).
“Ким тавозуъ қилса, Оллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилур, ким кибру ҳаво қилса, Оллоҳ таоло уни тубан қилиб қўюр”, деб огоҳлантирган Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам бу муборак сўзлари билан биз умматларига айни Қуръони Азим оятини шарҳлаб бердилар.
Шоирнинг ушбу байтлари ҳам гўё ояти кариманинг тафсиридек:
Ерда сен оҳиста юргил, кибр ила қолдирма из, Чун Ер бағрида қанча сендан улуғрокгар ётур, Гарчи сен бўлсанг бу кун ҳифзу ҳимоятда азиз, Билки, тупрок, остида не-не “буюк тоғлар” ётур.
Улуғ тобеинлардан Ғузайф ибн Ҳорис раҳимахуллоҳ айтади: “Мен Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоху анхумонинг ёнида ўтириб унинг шундай деяётганини эшитдим, у айтар эди: “Албатта, банда қабрга қўйилга-нида қабр унга дейди: “Эй Одам боласи, нима сени мен ҳақимда алдади? Ахир сен менинг ҳар бир инсон ёлғиз қоладиган уй эканлигимни билмасмидинг?! Сен мени қоп-қоронғу уй эканлигимни билмасмидинг?! Сенинг ҳақиқий уйинг мен эканлигимни билмасмидинг?! Эй Одам боласи, нима сени мен ҳақимда алдаб қўйдики, ҳаётлик пайтингда менинг атрофимда кибр-ҳаво билан юрар эдинг?!” (“Тафсири Мунийр”дан).
19. (Эй ўғилчам), юрганингда ўртача юргин ва (сўзлаганингда) ово-зингни паст қилгин. Чунки шак-пгубҳасиз, овозларнинг энг ёқимсизи - ёмони эшаклар овозидир».
Яъни, кўча-кўйда юрганингда шошқалоқ-ақлсиз кимсалардек югуриб юрмагин ва ўлимтик-ялқов кимсалардек судралиб ҳам юрмагин, балки сакинат ва виқор билан ўртача юргин.
“ва (сўзлаганингда) овозингни паст қилгин. Чунки шак-шубҳасиз, овозларнинг энг ёқимсиз-ёмони эшаклар овозидир”.
Луқмони ҳакимнинг фарзандига қилган бу панд-насиҳати сўзлаганда кулоқларни тешгудек қаттиқ овозда сўзлайдиган барча бақироқ кимсалар учун қаттиқ танбеҳдир, агар эшакка ўхшаб қолишни истамасанг бақириб сўзлама деган огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, бу ақлсиз жониворнинг ҳанграши эшитган одам сесканиб кетадиган даражада ўта ёқимсиздирки, ақлли инсон албатта ўзининг овози бирор бир жиҳатдан эшак овозига ўхшаб қолишидан ҳазар қилади. Лекин бу овознинг бу даражада хунуклигини яна бошқа бир сабаби ҳам бор эканки, бу ҳақда Абу Ҳурайра розиял-лоҳу анхудан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шарифда хабар берилади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қачон сизлар хўрознинг қичқирганини эшитсангиз, Оллоҳ таолога дуо қилиб Унинг Фазл-Марҳаматини сўранглар, чунки хўрозлар малоикаларни кўрганларида қичқиради, аммо қачон эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Оллоҳ таолога ёлвориб, шайтоннинг шарридан паноҳ беришини сўранглар, чунки эшаклар шайтонни кўриб қолганларида ҳанграйди”. (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилганлар).
Мана, юқорида келган бир неча оятда Оллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан бўлмиш Луқмони ҳаким ҳикматларидан баён қилинди. Албатта, мазкур ҳикматларнинг Қуръони Азимда зикр қилиниши беҳикмат эмасдир ва булар фақат бир отанинг ўз фарзандига қилган панд-насиҳати ҳам эмасдир. Балки бу Азалий ва Абадий Китоб орқали Яратганнинг барча мўмин бандаларига мана шундай ўқиган одамнинг эсидан чиқмайдиган тарзда етказиб, иймон-эътиқод, ибодат ва ахлоқ-одоб бобида таълим бер-ган Илоҳий Дарсларидандир.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Луқмони ҳакимга кўп ҳикматлар ато этган эди. Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: “Луқмон сўзлаган ҳикматлар сони ўн икки мингта бўлиб, одамлар сўзларида, чиқарадиган ҳукмларида унинг ҳикматларидан фойдаланадилар”.
Холид ибн Рибъий айтади: “Луқмон қора танли қул эди. Хожаси унга бир қўйни бериб: “Буни сўйгинда, менга ундан энг покиза икки бўлагини келтиргин”, деган эди, у хожага қўйнинг тили ва юрагини келтирди. Сўнгра яна бир қўй бериб: “Буни ҳам сўйгин-да, менга ундан энг нопок икки бўлагини келтиргин”, деди. Бас, Луқмон унга яна қўйнинг тили ва юрагини келтирди ва хожа бунинг ҳикматини сўраган эди, Луқмон деди: “Агар тил ва қалб тоза бўлса, у иккисидан пок-ҳалол нарса йўқдир, агар тоза бўлмаса, у иккисидан нопокроқ нарса йўқдир”. (“Тафсири Табарий”дан).
20. (Эй инсонлар), Оллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга зоҳирий ва ботиний (яъни, моддий ва маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингизми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзи илмсмиз бўлгани ва ҳидоят топмагани ҳолда ва бирон нурли Китобсиз (яъни, аниқ ҳужжат-далилсиз) Оллоҳ хусусида мужодала қилурлар.
Яъни, эй инсонлар, атрофингиздаги ҳар бир нарсада Оллоҳтаолонинг Танҳо Парвардигор эканлигини ва Унинг сизларга ато этган сон-саноқсиз неъматларини очиқ-ойдин кўрсатиб турган қанчадан-қанча далил-ҳужжатлар борлигини кўрмадингизми - билмадингизми?! Ахир У сизлар учун осмонлардаги ой-қуёш ва яна бошқа юлдузларни ҳам хизматкор қилиб қўйдику, сизлар кеча-ю кундуз уларнинг нури ва тафтидан фойдаланмоқдасизку, осмондаги булутлар ҳам ёмғир ташиб, инсонларни, ҳай-вонот ва набототни суғориш учун хизмат қилиб турибдику. Шунингдек, Ер сайёрасининг усти-ю остидаги барча нарсаларни, ҳатто наботот ва ҳайвонот оламигача инсонларга хизматкор қилиб бўйсундириб қўйилишида ҳам Оллоҳ таолонинг Танҳо Холиқ - Яратгувчи, бениҳоя Қудратли, Ҳикматли ва бандаларига Меҳрибон Зот эканини очиқ-ойдин кўрсатиб турган мана шу мўъжизаларда албатта ақли ҳуши жойида бўлган ҳар бир инсон учун етарли ибрат бордир, унинг Яратганга бир умр қуллик қилиши ва тинмай шукроналар айтиши учун етарли асос борку!
“Ва сизларга зоҳирий ва ботиний (яъни, моддий ва маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингизми?!”
Ушбу жумланинг энг яхши тафсири мана бу ояти каримадир: “Шунингдек, У Зот сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Оллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига етол-майсизлар. Ҳақиқатан, инсон ўта золим, жуда ношукрдир. (Иброҳим сураси, 34-оят).
Муфассирлар ояти каримадаги инсонлар сўраган нарсалардан мурод, улар муҳтож бўлган барча нарсалардир, чунки Оллоҳ таоло инсонлар сўраган барча нарсани ато этганидан ташқари яна сон-саноқсиз улар сўрамаган, ҳатто сўраш хаёлларига ҳам келмаган, аммо ҳар бир инсон муҳтож бўлган неъматларни ҳам уларга ато этди, деб тафсир қиладилар.
Дарҳақиқат, биз инсонлар Оллоҳ таолонинг неъматларини ҳар бирини эмас, у неъматларнинг турлари қанча эканини санамоқчи бўлсак ҳам саноғига ета олмаймиз-у, қандоқ қилиб у неъматларнинг ҳар бирининг шукрини адо қила олайлик?
“Танвийрул-азҳон” тафсирида неъматлар икки қисмга бўлиниши ай-тилади. Улардан бири, бадан саломатлиги, тинчлик-хотиржамлик, қорин тўқ ва уст-бош бут бўлиши, тинч-тотув оила, мол-давлат, дилбанд фарзандлар каби биз учун ҳар бири манфаатли экани очиқ-равшан неъматлар бўлса, иккинчи қисмдаги неъматлар биздан зиённи дафъ қиладиган лекин биз инсонлар кўп ҳолларда улардан ҳар бирининг қандай буюк неъмат эканини ҳис қилмайдиган - Ҳақ таоло бедаво дардлардан, жон чидагис меҳнат-машаққатлардан, муҳтожлик-йўқчиликдан ва яна бошқа бало-мусибатлардан бизларни олис қилгани каби кўзимизга кўринмайдиган неъматлардир.
“Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” китобида ояти карима тафсирида мана бу ҳикматли ва ибратли сўзлар келтирилибди: “Одамлардан қай бир инсон, ҳатто у фақирликнинг энг чекида бўлса ҳам, агар тааммул қилиб ўйлаб кўрсангиз, унинг ҳад-ҳисобсиз неъматлар ичида эканини билиб оласиз. Агар бунга шубҳа қилсангиз, у ҳолда тасаввур қилинг, олам-нинг ҳамма тарафини эгаллаб олган, дунёдаги жамийки мол-давлатнинг эгаси бўлган бир подшоҳнинг тақдир тақозоси билан нафаси қисилиб ёки бавли тутилиб, ҳар тарафдан ўлими кўзига кўриниб қоладиган бўлса, бир марта тўйиб нафас олиш учун бутун молу дунёсини бериб юбормайдими? Албатта бериб юборади ва бу ҳеч кимга сир бўлмаган аён ҳақиқатку! Бас, маълум бўладики, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло биз бандаларига ҳар онда са-ноқсиз неъматларини ёғдириб туради! Эй Пок Парвардигор, бунчалар Буюксан! Эй Пок Парвардигор, бунчалар Улуғ Қудрат Соҳибисан! Биз ожиз бандаларинг эса, Сени таний олмай, Сенинг шукрингни адо қила олмай ҳайрони хастамиз!”
“Ҳақиқатан, инсон ўта золим, жуда ношукрдир”.
Чунки у тинмай гуноҳ қилиш билан доим ўз жонига жабр-зулм қилади, бошига сал қаттиқчилик келса, бесабрлик ва дод-вой қилиш билан яна зулм қилади, унга сонсиз неъматлар ато этган Зотни унутиб, бошқаларга қуллуқ қилиш билан тағин зулм қилади - ҳақиқатан инсон, агар у Оллоҳ-дан қўрқмаса, ўта золимдир. Ҳақиқатан, инсон, агар у иймонсиз кимса бўлса, жуда ношукрдир. Чунки у доим куфрони неъмат қилади; неъмат-нинг эгасини танимайди; тинмай алҳамдулиллоҳ - Оллоҳга шукр, дейиш ўрнига тинмай йўқчиликдан шикоят қилади; Оллоҳтаоло ато этган неъ-матларни, мол-дунёни тинмай йиғиб яшираверади, ҳақдорларга, камбағал-бечораларга бермайди ва бу билан гўё Оллоҳ менга ҳеч нарса бергани йўқ, дегандек бўладики, бу ҳам унинг ўта ношукрлигидир.
“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзи илмсмиз бўлгани ва ҳидоят топмагани ҳолда ва бирон нурли Китобсиз (яъни, аниқ ҳужжат-далилсиз) Оллоҳ хусусида мужодала қилурлар.”
Аксари муфассир уламолар: “Ушбу ва қуйидаги оят Макка мушрикла-рининг катталаридан Назр ибн Ҳорис ҳақида нозил бўлган”, дейдилар. Шунингдек, “Тафсири Қуртубий”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бу оятлар Абу Жаҳл ибн Ҳишом ҳақида келган деган ривоят ҳам бор. Албата, ушбу оятлар нузулига мазкур мушрикларнинг кирдикорлари сабаб бўлгандир. Лекин, оятлар лафзидан сўз фақат муайян жоҳил кимсалар ҳақида эмас, балки қайси замон ва қайси маконда бўлишларидан қатъий на-зар, мазкур сифатларга эга бўлган жамийки жоҳил - динсиз кимсалар ҳақида келган Илоҳий огоҳлантириш эканлиги очиқ-равшан кўриниб туради. Зотан, Қуръони Каримнинг ҳеч бир тенги - ўхшаши йўқ Илоҳий Мўъжиза эканлигини кўрсатиб турадиган ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам мана шудир: ушбу Китоб муайян шахслар ҳақида сўзлаганида ҳам, унинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг бошқа инсонларда ҳам топилиши мумкин бўлган сифатлари ҳақида сўзлаб, қай бир кишида ўша сифатлар топиладиган бўлса, оқибати нима бўлишини эълон қилади ва ўз Ҳукмини баён қилади. Инчунин, ўрганаётганимиз ояти карималар ҳам бундан мус-тасно эмасдир.
Ушбу оятларда зикр қилинган жоҳил-динсиз кимсаларнинг энг катта жиноятлари - ўзларининг жоҳил эканликларини билмасликлари - тан олмасликлари, ҳеч қандай ҳужжат-далиллари бўлмаса-да, Оллоҳ таоло ва Унинг Ҳақ Дини ҳақида талашиб-тортишиб, Ҳақ Сўздан - Қуръондан юз ўгириб, бўйинларини буриб кетишлари ва шу боисдан Тўғри Йўлдан адашиб, оқибат-натижада ўзгаларни ҳам йўлдан оздиришларидир.
21. Қачон уларга: «Оллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса, улар: «Йўқ, бизлар ота-боболаримизни қандай йўлда топган бўлсак, (ана ўшанга) эргашурмиз», дейишади. Агар шайтон уларни ўт-дўзах азобига чақириб турган бўлса ҳам-а?!
Яъни, қачонки ана ўша ҳеч қандай далил-ҳужжатсиз Оллоҳ таоло ҳақида талашиб-тортишадиган мушрик-кофир кимсаларга сизлар ҳам Оллоҳ таоло нозил қилган Қуръон оятларига эргашинглар, дейилса, улар-нингтопган гаплари: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг динига эргаша-миз, яъни, худди ўшалардек бутпараст-мушрик бўламиз”, дейиш бўлади. Ахир улар шунчалар ақлсиз махлуқлармики, нажот ва саодатга чақираёт-ган Оллоҳнинг оятларига эргашиш ўрнига жаҳаннам азобига чақираётган шайтонга эргашадилар?! Уларни Ҳидоят ва Ҳақ Йўлга чақираётган Оллоҳ-нинг Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларига қулоқ солиш ўрнига ҳеч нарса билмайдиган, ўзлари қўллари билан ясаб олган бут-санамларини “илоҳларимиз” деб сиғинадиган ақлсиз-жоҳил ота боболарига эргашадилар?!
22. Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Оллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам халқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда Ёлғиз Оллоҳга борур.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг даргоҳидаги ажрга - жаннат неъматларига етишнинг икки шарти борлигини айтади. Улардан бири чиройли амал, яна бири Оллоҳга таслим бўлишдир. Чиройли амал Оллоҳ таоло буюрган ҳар бир ишни бажариш, бажарганда ҳам шунчаки, қўл учи-да эмас, балки сидқидилдан, гўё Ҳақ таолони кўриб тургандек чиройли-баркамол ҳолда адо этишдир. Оллоҳтаолога таслим бўлиш эса мусулмонликнинг маъносидир. Яъни, мусулмон - ўзини Оллоҳга топширган, Оллоҳ таоло юборган Ислом Динидаги барча кўрсатмаларга амал қиладиган кишидир. Энди ўша қилган амали Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлиши учун икки шарт бордир: биринчиси, у амал Ёлғиз Оллоҳучун, холис бўлмоғи керак, иккинчиси, Шариатга мувофиқ, тўғри бўлиши керак.
Бас, кимда мана шу икки хислат жамулжам бўлса, ана ўша инсон Тўғ-ри Йўлни топиб - ҳеч қачон ажраб кетмайдиган мустаҳкам халқани, уни жаннатларга олиб чиқадиган, ҳеч қачон узилиб кетмайдиган арқонни ушлабди. Чунки Исломдан бошқа ҳамма йўллар чириган арқон каби узилиб - уланиб туради. Фақат Ислом Динигина Оллоҳ таолонинг ҳифзу-ҳимояси билан, кофирлар унга қанча тош отмасинлар, жароҳатлар етказма-синлар, жоҳиллар унга қанча бидъат - хурофотларни қўшишга ҳаракат қилмасинлар, то Қиёмат узилмайди-бузилмайди. Бунга тарих гувоҳ бўлиб турибди, иншооллоҳ, келажак ҳам гувоҳ бўлади. Чунки “барча ишлар охир-оқибатда Ёлғиз Оллоҳга борур”.
23. Ким кофир бўлса, бас, Сизни (эй Муҳаммад алайҳис-салом), унинг куфри ғамгин қилмасин. Улар Ўзимизга қайтажаклар, бас, Биз уларга қилган амалларининг хабарини берурмиз. Зеро, Оллоҳ диллардаги сирларни Билгувчидир.
Ушбу ояти карима Жаноби Ҳақ томонидан Ўз Элчиси Ҳазрати Му-ҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга берилган таскин-тасаллий ва руҳоний мадад бўлиб, у зоти бобаракотни мушрикларнинг айтаётган сўзларидан ҳеч ғамгин бўлмасликка чақиради. Мушриклар уларга Оллоҳ таолонинг Ҳақ Дини келганидан кейин ҳам дарҳол иймон келтириш ўрнига ўз ширкларида давом этиб, Пайғамбар алайҳис-саломни ёлғончига чиқари-шар, саноқлари кўплиги ва мол-давлат эгалари бўлганлари сабабли Дини Исломни қабул қилмоқчи бўлган кишиларнинг йўлларига ғов бўлишиб, ҳатто Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга суйиқасд қилиш режаларини тузишар эди. Оллоҳтаоло Ўз Элчисига кофирларнинг бундай хатти-ҳаракатларидан ранжиб тушкунликка тушиб қолмасликлари учун ушбу оятни нозил қилиб, у зотга ва барча мўмин-мусулмонларга таскин-тасаллий беради ҳамда бутун Куч-Қудрат Ўзининг Қўлида эканини, демак, Унинг Динига қарши турган кимсаларнинг қўлларидан ҳеч иш келмаслигини - улар Расулуллоҳга бирон зиён етказа олмасликларини таъкидлайди ва Ўзи у кофирларнинг айтаётган сўзларини эшитиб, тузаётган режа-ларини билиб туриши - уларни албатта қилмишларига яраша жазолаши ҳақида хабар беради.
24. Биз уларни (бу дунёда) озгина (муддат) фойдалантириб, сўнгра қаттиқ азобни (тотишга) мажбур қилурмиз!
Ояти карима баъзи бировларнинг дилларидан ўтадиган саволга жавобдир. Яъни, агар кимдир: “Мушрикларнинг, Оллоҳ Шаънига турли ёлғонлар тўқийдиган кимсаларнинг нажот топмасликларини қандай тушуниш керак? Ахир уларнинг кўплари ноз-неъматлар ичида, роҳат-фароғатда яшаяптиларку?” дейдиган бўлса, жавоб шудир: “улар фақат мана шу дунёдаги тўрт кунлик ҳаётларида Оллоҳ таоло уларга синов учун берган ноз-неъматлардан фойдаланмоқдалар, холос. Аммо бу кунлар ўткинчидир - кўзларини очиб-юмгунларича тугаб қоладида, улар ўладилар, сўнгра албатта қайта тириладилар, сўнгра ҳаммалари Оллоҳнинг ҳузурига қайтиб тўпланадилар, сўнгра Оллоҳ таоло уларга кофир ҳолда яшаб, кофир ҳолда ўлганларининг жазосини бериб, улар ҳеч қачон нажот топаолмайдиган, қутулиб кета олмайдиган қаттиқ азобни - дўзах азобини тотдирур, улар ана ўша азобда мангу қолурлар! Мана шу уларнинг нажот топганларими?! Албатта йўқ! Оллоҳ Шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар асло нажот топмаслар!”
25.    Қасамки, агар Сиз, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», деб сўрасангиз, улар албатта «Ол-лоҳ», дерлар. Сиз: «Оллоҳга ҳамду сано бўлсин», денг! Йўқ, уларнинг кўплари (ана ўша Оллоҳгагина ибодат қилиш зарур эканини) билмаслар.
Ушбу ояти карима Оллоҳ таолонинг Танҳо Холиқ, демак, Танҳо Маъбуди Барҳақ эканига, Унга бирон нарсани ширк келтириш ва Ундан ўзгага ибодат қилиш эса, ўта катта нодонлик-жаҳолат эканлигига яна бошқа бир Илоҳий Ҳужжатдир. Айтилмоқдаки, мана сизлар ўзларингиз эътироф этиб турганларингиздек, Ер-у осмонларни ва уларда мавжуд бўлган барча махлуқотни Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзи йўқдан бор қилган - яратган. Ал-ҳамдулиллоҳки, сизлар мана шу Ҳақиқатни тан олмоқдасизлар. Бас, шундай экан, нега сизлар, эй мушриклар, ана ўша Танҳо Холиққа ибодат қилиш ўрнига қўлидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бут-санамларга сиғинмоқдасизлар?! Нега сизлар Ҳақни ташлаб ботилга бурилиб кетмоқда-сизлар, Ҳидоятни тарк этиб, залолатни танламоқдасизлар?! Ахир бундан ортиқ жаҳолат бўладими?!
Ушбу оятда мушриклар сиғинадиган нарсалар - улар бут-санамлар бўладими, ёки қуёш, ой, юлдузлар бўладими, ёки фаришта ё жинлар бўладими, нима бўлса бўлсин, улардан биронтаси холиқ - яратувчи эмаслиги, балки барчалари махлуқ - яралгувчи эканлиги, бинобарин, Холиқни кўйиб махлуқларга сиғиниш албатта Ҳақ Йўлдан юз ўгириб кетиш эканлиги баён қилинади.
26.    Осмонлар ва Ердаги бор нарсалар Оллоҳникидир. Албатта Оллоҳнинг Ўзигина Беҳожатдир, ҳамду сано Соҳибидир.
Дарҳақиқат, осмонлардаги ва Ердаги жамийки нарса Оллоҳ таоло тарафидан яратилган, Ёлғиз Унинг мулкидир, демак, уларни қандай тасарруф қилиш ҳам фақат Оллоҳ таолонинг Қўлидадир.
Чунки уларни йўқдан бор қилишда ҳеч ким Оллоҳ таолога шериклик қилмаган, бас, уларни тасарруф қилишда ҳам ҳеч ким У Зотга шериклик қила олмайди. Зотан, Ҳақ таоло ҳеч қандай шерик ёки ёрдамчига муҳтож эмас, балки аксинча, барча махлуқот, жумладан барча инсонлар ҳам ҳар бир ишларида, хатто оладиган ҳар бир нафасларида Яратганнинг Лутфу-Марҳамати ва Мададига муҳтождирлар, демак, ҳар нафасда Меҳрибон Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар ай-тишлари вожибдир.
27. Агар Ер юзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса, Оллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта Оллоҳ Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир.
Ушбу ояти кариманинг энг яхши тафсири мана бу ояти карима ва унинг шарҳидир: “Айтинг: «Агар барча денгиз Парвардигоримнинг Сўзлари (яъни, илму ҳикматларини битиш) учун сиёҳ бўлса ва яна шунча сиёҳ келтирган тақдиримизда ҳам, Парвардигоримнинг Сўзлари (ёзилиб) битишидан илгари, албатта у денгизлар тугаб битар!» (Каҳф сураси, 109-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтди: “Қурайшликлар яҳудларга: “Сизлар бизга у кишидан (яъни, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саламдан) сўрашимиз учун бирон нарса беринглар дейишганида яҳудлар: “Ундан руҳ ҳақида сўранглар”, дедилар. Бас, улар сўраган эдилар, “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Парвардигоримнинг ишидандир». Сизларга илмдан ўта оз нарса берилди” (Ал-Исро сураси, 85-оят) ояти нозил бўлди. Ушбу ояти каримани эшитган яҳудлар: “Бизга жуда кўп илм берилган, бизга Таврот берилган. Кимга Таврот берилган бўлса, аниқки, унга жуда кўп яхшилик берилгандир”, дейишганида, ушбу “Айтинг: «Агар барча денгиз Парвардигоримнинг Сўзлари (яъни, илму ҳикматларини битиш) учун сиёҳ бўлса ва яна шунча сиёҳ келтирсак ҳам, Парвардигоримнинг сўзлари битишидан илгари, у денгизлар тугаб битар!” ояти нозил бўлди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Мана бу ояти карима ҳам ушбу оят мазмунини таъкидлайди: “Агар Ер юзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса, Оллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта Оллоҳ Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир”. (Лукунон сураси, 27-оят).
Ушбу улуғ оятлар мазмунидан аниқ маълум бўладики, агар фаразан бирон кимса Оллоҳ таолонинг Сўзларини, Илмини, Ҳикматларини, бандалардан сир қилиб яшириб қўйган ғайбий маълумотларини қоғозга ту-ширмоқчи бўлса ва Ер юзидаги бор денгиз-дарёлар сувини яна ўшанинг мислича сув топиб, барчасини сиёҳга айлантирса ҳамда Ердаги бор дов-дарахтларни кесиб, майдалаб қалам қилиб олса ҳам у сиёҳ ва қаламлар тугаб битар, аммо Оллоҳнинг Сўзларини ёзиб битира олмас. Бу мазмун Бақара сурасида, оятал-Курсийда ҳам айтилган: “Ва улар У Зотнинг ил-мидан фақат Унинг Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар”. Дарҳа-қиқат, ҳар бир нарсани Билгувчи Оллоҳтаолонинг чексиз ва тубсиз Илми олдида Ер-у кўкдаги инсон ва фаришталарнинг билганлари ҳеч нарса билмаган билан баробардир. “Улар айтдилар: «Эй Пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта Сен Ўзинг Илму Ҳикмат Соҳибисан». (Бақара сураси, 32-оят). “Оллоҳ пай-ғамбарларини тўплаб: «Сизларга (яъни, қилган даъватингизга уммат-ларингиз томонидан) қандай жавоб бўлди?», деб сўрайдиган Кунда, улар: «Биз билмаймиз. Фақат Сенинг Ўзинггина ғайб илмларининг Билгувчисисан», дейдилар. (Моида сураси, 109-оят).
Оллоҳ таолонинг Илми билан бандаларнинг билганлари ўртасидаги нисбат тўғрисида ҳазрати Ҳизир алайҳис-саломдан ибратли бир ривоят бор. У зот Мусо алайҳис-саломга денгизда кетаётганларида кема четига келиб қўниб, сувга тумшуқ солган чумчуқни кўрсатиб: “Мана шу парранда ҳозир олган бир томчи сув бу тубсиз уммондан ҳеч нарса камайтира олмайдиган даражада оз ва арзимас бўлганидек, аввалу охир барча инсониятнинг билими Оллоҳ таолонинг Илми олдида тубсиз денгиздан бир томчи каби жуда ҳам оздир”, деган экан.
28. (Эй инсонлар), сизларни (барчангизни аввал бошда) яратиш ҳам, (Қиёмат Кунида) қайта тирилтириш ҳам худди бир жонни (яратиш ва қайта тирилтиришнинг) ўзидир (яъни, шу қадар осондир). Албатта, Оллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир.
“Тафсири Қуртубий”да ривоят қилинишича, ушбу ояти карима Убай ибн Халаф ва яна бир неча мушриклар ҳақида нозил қилинган.
Улар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Оллоҳ таоло бизни босқичма-босқич, аввал нутфа, кейин лахта қон, кейин бир тишлам гўшт, кейин суяклар қилиб аста-секин яратганку. Сен бўлсанг бизга “ҳаммангиз бир соатда янгидан яратилиб қайта тириласизлар”, демоқдасан”, дейишганида, Оллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилиб, Унинг тенгсиз Қудрати олдида бутун оламни, барча тирик жонни йўқдан бор қилиш ёки уларнинг тупроққа айланиб кетган суякларини Қиёмат Кунида қайтадан тирилтириш худди биргина жонни яратиш ва уни қайта тирилтириш каби жуда осон иш эканлигини айтди. Бу мазмун бошқа оятларда ҳам қайта-қайта таъкидланган: “Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур - вужудга келур.” (Ёсин сураси, 82-оят). “(Яратмоқчи бўлган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг Фармюнимиз фақат биргина (яъни, «Бўл», деган сўз)дир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур).” (Қамар сураси, 50-оят). “Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни, сурнинг иккинчи марта чалинишидир). Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) Ер устида бўлиб қолурлар!” (Ван-нозиот сураси, 13-14-оятлар).
29. Оллоҳ кечани кундузга киритишини, кундузни кечага кири-тишини ҳамда қуёш ва ойнинг ҳар бирини белгиланган муддатгача (яъни, Қиёмат қойим бўлгунича) жорий бўладиган қилиб бўйсундириб қўйганини ва Оллоҳ шак-шубҳасиз, қилаётган барча амалларингиз-дан Хабардор эканини кўрмадингизми - билмадингизми?!
Ояти карима яна бир бор Оллоҳ таолонинг Қудрати бениҳоя Улуғ эканлигини таъкидлайди. Дарҳақиқат, борлиқдаги барча нарсани Унинг Ўзи яратгандир ва Ўзи бошқариб тургувчидир. Ҳатто нур ва зулмат, яъни, кеча ва кундуз ҳам Ёлғиз Унинг Қўлидадир, хоҳлаганида кечани кундузга киритиб, кундузларни узун қилиб қўяди. Яна бошқача айтилса, бировларнинг бахтларини фузун, кундузларини узун қилиб бахтли ҳаёт ато этиш ҳам, бировлврнинг кундузларини қора тунга айлантириб ёруғлиқцан бенасиб қилиб қўйиш ҳам фақат Унинг Қудрат ва Ҳикмати билан бўлади. Албатта У коинотдаги ҳар бир нарсадан Хабардор, ҳар бир сўз ва овозни Эшитгувчи, ҳар бир ишни Кўргувчидир. Одамларнинг қилган ишлари, адолат ёки зулмларигина эмас, зарра мисоличалик майда нарса ҳам Унинг нигоҳидан махфий бўла олмас, қоронғу тунда, қоп-қора хонада, қоп-қора тош устида қоп-қора қумурсқа қимирласа ҳам, албатта У Зот билур, эшитар ва кўрар.
Унинг Қудрати билан Ердан минг-минг марта катта ҳажмга эга бўлган қуёш то «кун ва ой бирлашиб кетадиган» Қиёмат Куни келгунича бир нафас ҳам тинмасдан фазода айланаверади. Фақат Қудратли ва Доно Зот - Оллоҳ таолонинг Ўзигина уни шундай тартиб-ўлчовга бўй-сундириб қўя олур.
Шунингдек, то Қиёмат қадар ой ҳам Яратганнинг белгилаб қўйган Илоҳий ўлчови билан ўз фазосида жорий бўлади. У бир ой давомида йигирма саккиз манзил - жойда турли суратда кўрингани сабабли кўзга йигирма саккизта бўлиб туюлади. Сўнгра бир ёки икки кеча кўринмасдан турадида, кейин яна ўша тартиб такрорланади. Агар қуёш кундузлари оламни нур ва ҳароратга тўлдирса, ой кечаларга ёруғлик бахш этиши билан бирга барча кишилар учун вақт ўлчови бўлиб ҳам хизмат қилади.
30.    Бунга сабаб, албатта, Ёлғиз Оллоҳ Ҳақдир ва Уни қўйиб (муш-риклар) дуо-илтижо қилаётган бутлар эса албатта ботилдир. Шак-шубҳасиз, Танҳо Оллоҳнинг Ўзи Юксак ва Буюк Зотдир.
Яъни, Оллоҳ таолонинг юқоридаги оятларда зикр қилинган улуғ си-фатларга Эга эканлигига сабаб шуки, бутун борлиқдаги Ягона Ҳақ Оллоҳнинг Ўзидир, Ёлғиз Унинг Ўзи Азалий ва Абадийдир, Унинг бирон тенги ва ўхшаши йўқдир, бор жонли-ю жонсиз мавжудотни Унинг Ўзи Яратгандир, У тенгсиз улуғ Салтанат Соҳибидир, ҳамма нарса ҳар бир ишда Унга муҳтождир, У ҳар ишга Қодир бўлган Ягона Зотдир, бас, ҳамма ибодат қилиб сиғиниши фарз бўлган Танҳо Маъбуди Барҳақ ҳам Унинг Ўзидир. Ундан ўзга нарсалар - мушрик-кофирлар чўқиниб-топинадиган турли туман бут-санамлар эса, бирон нарсани яратишга қодир бўлмаган, бирон кимсага бирон фойда ёки зиён етказа олмайдиган ночор-нотавон, демакки, ботил махлуқлардирки у ботил илоҳларга сиғиниш ва улардан умидвор бўлиб дуо-илтижолар қилиш ақлли кишиларнинг иши эмасдир.
Ҳақиқат шуки, Ёлғиз Оллоҳ таоло Ўз Қудрати ва бошқа улуғ Сифатлари билан барча нарсадан Юксак, Ўз Илми билан бутун мавжудотни иҳота қилиб олган тенгсиз Буюк Зотдир. У шу қадар Юксакки, барча махлуқот Унинг Қўл остида, Унга ҳеч ким тенг бўла олмайди, ўхшай олмайди, рақобатлаша олмайди. У шу қадар Буюкки, Буюклигини англашга фикрлар ожизлик қилади. Аммо ҳаётнинг ҳар жабҳасида, ҳар лаҳзасида иймонли инсонлар учун Унинг Юксаклиги, Буюклиги, Танҳолиги яққол кўриниб туради.
31.    Кемалар сизларга Оллоҳнинг оят-мўъжизаларидан кўрсатиш учун У Зотнинг неъмати - Марҳамати билан денгизда (сузиб) юрганини кўрмадингизми?! Албатта бунда барча (балоларга) сабр қилгувчи, (неъматларга) шукр қилгувчилар учун оят-ибратлар бордир.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло томонидан инсоният ҳаёт кечириши учун яратилган Ер сайёрасининг усти-ю, остидаги барча нарсаларни, ҳатто наботот ва ҳайвонот оламигача инсонларга хизматкор қилиб бўйсундириб қўйилишида, шунингдек, денгизнинг итоаткорлигида, устида кемалар сузиб, худди қуруқликдаги от-уловлар каби бир соҳилдан бошқа соҳилга одамлар учун керакли бўлган нарсаларни ташиб, бир иқлимдаги инсонлар билан бошқа иқлимдаги инсонлар бир-бирлари билан борди-келди, олди-берди қилишларига хизмат қилиш учун бўйсундириб қўйилишида ва яна дарёларнинг ҳам инсон манфаатлари учун бўйсундириб қўйили-шида, гўё бадандаги қон томирлари янглиғ, етиб борган жойига инсонлар учун, барча жонзот учун ҳамда экин-тикин ва боғ-роғлар учун ҳаёт олиб боришида - мана шу ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида рўй бераётган ҳақи-қатда, Оллоҳтаолонинг Танҳо Холиқ - Яратгувчи, бениҳоя Қудратли, Ҳик-матли ва бандаларига Меҳрибон Зот эканини очиқ-ойдин кўрсатиб тур-ган мана шу мўъжизаларда, албатта ақли ҳуши жойида бўлган, бошига қийинчилик-синовлар келганида бу Парвардигоримнинг имтиҳони деб сабр-тоқат қилгувчи, неъматлар ато этилганида Яратганга шукр қилиб У Зотга ҳамду санолар айтгувчи ҳар бир мўмин учун етарли ибратлар бордир. Зотан, ҳадиси шарифда ворид бўлганидек: “Иймон икки қисмдир-унинг ярми сабр, ярми шукрдир”. (“Тафсири Куртубий”дан).
32. Қачон (кофирларни) тоғлардек тўлқин(лар) ўраб олса, улар Оллоҳга Динни холис қилиш билан (яъни, чин ихлос билан) дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки, (Оллоҳ) уларга нажот бериб, қуруқликка (чиқарса), у ҳолда улардан (айримларигина) Тўғри Йўл тутгувчидир. Бизнинг оятларимизни инкор қилмас, магар барча хоин ва нонкўр кимсаларгина (инкор қилурлар).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло мушрикларнингўзлари ҳам сиғинадиган турли бут-санамлари уларга бирон фойда етказа олмаслигини жуда яхши билишликларига аниқ далил бўладиган ўта ибратли ҳаётий бир мисол келтиради. Яъни, агар улар сокин денгизда силлиқ сузиб бораётган кемада кайфу сафо қилиб, шод-хуррам кетаётганларида тўсатдан бўрон туриб, устма-уст бостириб келаётган тўлқинлардан кемалари ағдарилиб кетгудек бўлиб, ҳалокат кўзларига кўриниб қоладиган бўлса, ана ўшандай таҳликали вақтларда улар кимга ялиниб-ёлворадилар? Бутларигами? Асло! Ундай вақтда бутлари ҳаёлларига ҳам келмайди, чунки у ҳолда жонсиз бут-санамлар бутунлай бефойда тош-ёғочлар эканини аниқ билганлари учун уларни тамоман унутадилар ва Ёлғиз Яратганга чин ихлослари билан сиғиниб, дуо-илтижо қила бошлайдилар, агар ҳозир уларга ҳало-катдан нажот берса, бутун умрлари давомида Унга шукр қилиб ўтишларини, Ундан ўзга ҳеч нарсага қуллик қилмасликларини айтиб қасамлар ичадилар. Демак, бундай ҳолатларда мушрик кимсалар ҳам бандаларининг нолаларини эшитадиган, бало-мусибатлар етганда нажот берадиган Зот Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло эканини тан олишлари аниқдир. Аммо кейинчи? Кейин, Оллоҳ таоло уларнинг дуо-илтижоларини ижобат қилиб, денгизга ғарқ бўлиб кетишларидан нажот бергач, ва эсон-омон соҳилга чиқиб олишгач эса, фақат улардан айримларигина денгизда “ё Оллоҳ, Ёлғиз Ўзинг Парвардигоримсан”, деб Оллоҳ таолога берган аҳд-паймонига қуруқликка чиққанидан кейин ҳам вафо қилиб, иймонида собит-барқарор бўлиб қолади, аммо улардан кўплари эса, яқиндагина, денгизда ғарқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган вақтларида Оллоҳтаоло-га берган аҳд-паймонларига ҳеч-бир уялмасдан, қўрқмасдан хиёнат қи-ладилар ва яна нонкўрлик кўчасига кириб ширк ва куфрларига қайтиб кетаверадилар.
Ривоят қилинишича, Макка фатҳ қилиниб, мусулмонлар қўлига ўтгач, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам у жойдаги ҳамма мушрик-кофир кимсаларга омонлик бердилар, магар улардан тўрт кимсани: Икрима ибн Абу Жаҳл, Абдуллоҳ ибн Хатл, Миқяс ибн Сабоба ва Абдуллоҳ ибн Саъдни агар уларни Каъба устидаги пардага осилиб ибодат қилиб турган ҳолларида топсангизлар ҳам қатл қилинглар, деб буюрдилар. Шунда Икрима ибн Абу Жаҳл жазодан қочиб қутулиш учун денгиз томонга кетди ва кемада кетаётганларида қаттиқ бўронга дуч келдилар. Кема эгалари йўловчиларга: “Ёлғиз Оллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилинглар, чунки сизлар-нинг сиғинадиган “илоҳларингиз”, яъни, бут-санамларингиз сизларга бирон фойда етказа олмайдилар”, дедилар. Бас, Икрима: “Қасамки, агар менга денгизда фақат чин ихлос билан Ёлғиз Оллоҳга дуо қилишим на-жот берадиган бўлса, у ҳолда қуруқликда ҳам менга чин ихлосдан ўзга нарса нажот бера олмайди. Оллоҳим, “Сенга аҳд-паймон бераман, агар Сен менга ҳозирги аҳволимда сувга ғарқ бўлиб кетишдан нажот берсанг, мен тўғри Муҳаммаднинг олдига бориб, кўлимни унинг қўлига қўяман. Ўйлайманки, албатта у мени афв этади, чунки Муҳаммад афв қилгувчи, лутфу карамли кишидир”, деб дуо қилган эдики, бўрон тўхтаб, ҳаммалари эсон-омон соҳилга чиқиб олдилар. Бас, Икрима Маккага қайтиб Исломни қабул қилди ва бир умр Исломда собит-барқарор, чиройли мусулмон бўлди”. (“Танвийрул-азҳон”тафсиридан).
Муфассирлар ояти каримада зикр қилинган “муқтасид - Тўғри Йўл тутгувчи”дан мурод, Икрима ва унга ўхшаган ширкдан астойдил тавба қилиб, чин ихлосли мусулмон бўлган кишилардир, деб тафсир қиладилар.
33. Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз ва яна бир Кундан (яъни, Қиёматдан) қўрқингизким, (у Кунда) ота ўз боласи томонидан (бирон нарса) ўтай олмас ва бола ҳам отаси томонидан бирон нарса ўтай олгувчи бўлмас. Албатта Оллоҳнинг (қайта тирилти-риб, ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаргиз сизлар-ни ҳаёти дунё (ўзинингўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни алдагувчи (яъни, шайтон) Оллоҳ (ҳар қандай гуноҳни кечаверади, деган алдов) билан алдаб қўймасин!
Ояти каримада Ҳақ таоло барча инсонларга, мўмин ёки кофирлиги-дан қатъий назар жамийки башариятга хитоб қилиб буюради: Эй инсонлар, Роббингиздан - сизларни йўқдан бор қилган, ризқу рўз берган ва борлиқдаги барча жонли-жонсиз нарсаларни сизларга бўйсундириб, хизматкор қилиб қўйган Парвардигорингиздан қўрқингиз, Унинг кофир ва осий-итоатсиз кимсаларни жазолаши аниқ эканини ҳеч ёдингиздан чи-қармангиз ва Қиёмат Кунидан - ҳар бир инсон қилмишига яраша жазо оладиган, ота болага, бола отага асқотмайдиган Кундан қўрқингиз! У Кунда ҳеч ким бировни оқлай олмайди, магар Оллоҳ изн берган киши-ларгина шафоат қила оладилар, У Кунда инсонга фақат ҳаёти дунёда қилган солиҳ амалларигина асқотади.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган: “Ва биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган ва ҳеч кимдан эваз қабул қилинмайдиган, шафоат - қўллов фойда бермайдиган, ёрдам ҳам берилмайдиган Кундан қўрқингиз!”(Бак,ара сураси, 123-оят).
Бир жон бошқа жон томонидан ҳеч нарса ўтай олмаслиги, ундан ша-фоат, қўллаш қабул қилинмаслиги тўғрисида муфассир уламолар айтади-ларки, бани Исроил қавмидан Оллоҳ таоло кўп пайғамбарлар чиқарганлиги учун Расулуллоҳ алайҳис-салом давридаги яҳудлар ҳам, кейингилари ҳам, ҳатто ҳозиргилари ҳам: “Бутун пайғамбарлар бизнинг боболаримиз бўлган, Оллоҳнинг дўстлари бизнинг аждодларимиз бўлган, Қиёмат Куни ўшалар бизни шафоат қилиб, оқлаб олади, Оллоҳнинг олдида дўзахдан, азобдан бизни қутқариб олади”, деб ўзларини ҳам бошқаларни ҳам алдаб юрадилар. Оллоҳ таолонинг огоҳлантиришича У Кунда ҳеч ким бировни оқлай олмайди. У Кунда биров биров тарафидан бирор ишни ўтай олмайди. Ояти каримада “шафоат” деган сўз келди. Дарҳақиқат, Қиёмат Куни бўладиган шафоат бор. Лекин Ёлғиз Оллоҳ Ўзи Изн берган кишиларгина шафоат қилишга қодир бўладилар. Ана ўша Оллоҳ таоло Изн берган инсонлар - Оллоҳнинг пайғамбарлари, Оллоҳнинг дўстларидан бўлган зотлар, кимларни шафоат қиладилар? Мўминларни шафоат қиладилар. Ҳеч қайси инсон, ҳамма пайғамбар тўпланиб келиб ҳам бир кофирни шафоат қила олмайди. Модомики бани Исроил қавми Муҳаммад алайҳис-саломга кофир бўлар экан, ўтган минглаб пайғамбарлар булардан биронтасини шафоат қилмайди - дўзахдан чиқариб жаннатга киритмайди.
Ояти каримада таъкидланишича, шафоат қилиш ҳуқуқи фақат Оллоҳ таоло изн берган кишиларга ато этилади ва у кишилар фақат Оллоҳнинг мўмин бандаларини шафоат қилишлари мумкин бўлади. У Кунда ҳеч кимдан эваз қабул қилинмайди. Яъни, бу дунёда қилинган бирор айб-хатодан тўлов, эваз тўлаб қутулиб кетиш мумкиндир, аммо Охиратда, Қиёмат Кунида бундай бўлмайди - Оллоҳ таолонинг Йўлидан чиққан, Оллоҳ-нинг сўнгги Китобига иймон келтирмасдан кофир ҳолда ўлган кимсалар-дан ҳеч қандай эваз олинмайди - уларга бирон ёрдам берилмайди. “Ал-батта Оллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”.
Яъни, Ҳақ таоло ваҳий билан Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга, у зот орқали барча инсониятга ваъда қилган нарсаларнинг ҳаммаси, жумладан, иймон билан солиҳ амаллар қилган ин-сонларга ажр-мукофотлар ато этиши, гуноҳ-жиноят қилган кимсаларни жазолаши, шунингдек, мушриклар: “мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?!” деб шоштираётган азоб уларнинг бошига тушиши ҳақ ва аниқдир, Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло албатта Ўз Ваъдасига Вафодордир.
“Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин ва ҳаргиз сиз-ларни алдагувчи (яъни, шайтон) Оллоҳ (Ҳар қандай гуноҳни кечаверади, деган алдов) билан алдаб қўймасин!”
“Рухул-маоний” тафсирида айтилишича, ҳаёти дунёга алданиб қолган кишилар дейилганида мусулмонлар орасидаги Муқаддас Дини Исломни ҳазил фаҳмлаб, унинг кўрсатмаларига амал қилмайдиган ёки агар амал қилганларида ҳам холис Оллоҳучун, Охиратдаги ажр-мукофот учун эмас, балки фақат эл кўрсинга, дунёвий манфаат учун амал қиладиган кимсалар ҳам тушунилади. Демак, ояти каримада ҳақиқий, Оллоҳ учун холис ибодат қиладиган мусулмонлар ана ундай бадғараз ва “ҳаёти дунёга алданиб қолган” риёкор кимсалардан ҳам узоқ бўлишлари буюрилади.
Алдагувчи шайтонга алданиб қолган кимсалар ва улар топадиган оқибат ҳақида мана бу оятларда айтилади: “(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон уларга берадиган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар». (Нисо сураси, 120-оят).
Яъни, шайтон ўзининг қулларини бир гал: “Сен узоқ яшайсан, кейин, кексайган пайтингда тавба-тазарруъ қилиб олишга бемалол улгурасан, дунё сеники бўлади”, деб алдаса, бир гал: “Топганингни бировларга бера-версанг, хайр-эҳсон қилаверсанг ўзингга ҳеч нарса қолмайди, гадойга айланиб қоласан”, деб қўрқитади, уларни яхшилик кўчасига киришдан тўсади. Шайтон етовида юришга рози бўлган кимсалар унинг алдовларига учиб ҳаёти дунёда бахтсиз бўладилар - ўзларига ато этилган ҳаёт номли фурсатни бой берадилар, солиҳ амаллар қилиш ўрнига гуноҳлар қилиб, шайтоннинг шайтоний ваъдаларига учиб, турли хомхаёлларга бери-либ умрларини ўтказиб юборадилар ва “охир оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлгон - сароб бўлиб чиқади”. Аммо энди вақт ўтган бўлади. Энди - “Ундай кимсаларнинг жойлари жаҳаннам бўлиб, ундан қочиб қутуладиган бирон жой топа олмаслар”. (Нисо сураси, 121-оят).
Яъни, Оллоҳни қўйиб шайтонга ибодат қилган ва унинг ёлғон ваъда-ларига алданиб ҳаётларини куфр ва исён билан ўтказган кимсалар ўзлари учун тайёрланган жойларига - жаҳаннамга жойлашадилар - мангу азобга гирифтор бўладилар. Энди афсус надоматлари фойда бермайди, қилган тавба-тазарруълари қабул бўлмайди. Энди фақат қилмишларига яраша жазо оладилар ва бу Илоҳий Жазодан - энг адолатли жазодан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайдилар! Улар дунёдаги ҳаётларида ўзларини йўқдан бор қилиб, саноқсиз неъматлар ато этган Оллоҳга иймон келтирмасдан, Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилмасдан, очиқ душман бўлган шайтонга сиғиниб ўтганлари учун, Ҳидоят ўрнига залолатни танлаб олганлари учун Охират ҳаётларида ҳам мўмин-мусулмонлар билан жаннатларда бўлмас-дан шайтон ва унинг қуллари билан жаҳаннам ўтида мангу ёнадилар!
34. Дарҳақиқат, Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) Соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (Ўзи хоҳлаган вақтда, Ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас ва бирон жон қай ерда ўлишини била олмас. Ёлғиз Оллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи ва Огоҳдир.
“Тафсири Бағавий”да ривоят қилинишича, ушбу ояти карима бадавий-сахройи араблардан Ворис ибн Амр ҳақида нозил бўлган. У Пай-ғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, Қиёмат Соати қачон келиши ҳақида сўради ва яна деди: “Еримиз қурғоқчиликка дучор бўлди, қачон ёмғир ёғади? Хотинимни оғироёқ ҳолида ташлаб келдим, у қачон туғади? Мен қаерда ва қачон туғилганимни биламан, энди сен менга қаерда ва қачон ўлишимни айтиб бергин”. Ана шунда Оллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ояти карима Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига маълум бўлган бешта сир ҳақидадир. Бу хусусда имом Бухорий ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда ҳам айтилган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Жаброил алайҳис-салом Расулуллоҳ соллоллохуалайҳи ва салламнинг хузурла-рига келиб: “Менга Қиёмат соати қачон қойим бўлиши ҳақида хабар беринг”, деган эди, у зот: “Бу ҳақда сўралгувчи сўрагувчидан яхшироқ бил-мас. Беш нарса борки, уларни Оллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, деб, ояти каримада мазкур бўлган беш нарсани айтган эдилар, Жаброил алайҳиссалом: “Рост сўзладингиз”, деди. Демак, ҳар бир мўмин ушбу сирлар Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига аён эканлигига иймон келтириши вожибдир.
“Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” тафсирида ҳикоя қилинишича, Абу Жаъфар Мансур тушида ўлим фариштаси Азроил суратини кўриб, ундан умри қанча қолганини сўраган эди, Азроил беш панжасини кўрсатди. Туш таъбир қилгувчилар уни беш йил, беш ой деб ҳар хил таъбир қилдилар. Сўнг Абу Жаъфар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни чақириб, кўрган туши ва унда кўрсатилган беш панжадан мурод нима бўлиши мумкинли-гини сўраганида, Абу Ҳанифа: “Азроил мана бу оятда зикр қилинган, Ёлғиз Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч кимга маълум бўлмаган беш нарсага ишора қилган”, деб, ўрганаётганимиз ояти каримани ўқиди. Оятда хабар берилишича, Қиёмат қачон қойим бўлиши Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига маълумдир: Оллоҳтаоло ёмғирниЎзи белгилаб кўйган кунларда,Ўзи истаган миқдорда, Ўзи хоҳлаган жойларга ёғдиради ва буни Оллоҳ таолодан бош-қа ҳеч ким билмайди; Оналар бачадонидаги ҳомиланингўғил ё қиз бўли-шини, соғлом ё нуқсонли туғилишини ва бахтли (жаннати) ёки бахтсиз (дўзахи) бўлишини Ёлғиз Оллоҳ билади; Бирон жон эртага қандан ишлар - яхшилик; савоб ишларми ёки ёмонлик, гуноҳ ишларни қилишини аниқ билмайди; ҳеч ким қаерда ўлишини билмайди. Оллоҳ таолонинг Тақдир Китобида - Лавҳул-Маҳфузда ҳар бир кишининг вафоти қай соатда ва қаерда (йўлдами-чўлдами, ердами-осмондами, ватандами ёки ғурбатда-ми) бўлиши ёзилган бўлса, Оллоҳ таоло у инсоннинг ишини ўша жойга тушириб кўяди ва у ўша жойда қазо топади. Мазкур беш нарса Ёлғиз, ҳамма нарсанинг зоҳирини ҳам ботинини ҳам Билгувчи, бўлган ва бўладиган барча воқеа-ҳодисалардан Огоҳ Оллоҳтаолога маълумдир.
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг тавфиқ ва ёрдами билан Луқмон сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

030. Рум сураси

Ушбу сурайи карима ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олтмиш оятдан иборатдир.
Сура икки катта давлат - Рум ва Форс давлатлари ўртасида бўлган урушда форсларнинг қўли устун келгани ҳақида хабар бериш билан бошланиб, яқин йиллар ичида албатта румликлар ғалабага эришишлари тўғрисида башорат қилади. Орадан етти йил ўтгач, бу Илоҳий башорат ҳақ эканлиги маълум бўлади - Рум давлати форслар устидан ғалаба қозонади. Суранинг «Рум» деб аталишининг боиси шудир.
Ушбу сурада ҳам бошқа Макка сураларидаги каби мўминларни Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга чорланади ва узоқ-яқин ўтмишдаги, Оллоҳни инкор этиб, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлгани ҳақида хабарлар берилади.
Яна бу сурада ҳам Оллоҳ таолонинг Қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган бир қанча ибратли мисоллар келтирилиб, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламни ва у зотнинг умматларини ўз иймон-эътиқодларида сабр-тоқат билан устивор бўлишга буюриш билан ниҳояланади.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. Алиф, Лом, Мим.
Қуръони Каримда бир неча суралар мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Бу ҳарфларга аксари муфассир уламолар бирон тафсир айтмайдилар, балки уларнинг маъноси Ёлғиз ОллоҳтаолонингЎзигагина аён, бу Оллоҳ таоло Ўзи биладиган сир дейдилар.
Ушбу ҳарфлар хусусида Бақара сурасининг илк ояти тафсирида баён қилинди.

2-3-4-5. Жуда яқин жойда Румликлар (форслардан) мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта (ўша мажусий форслар устидан) ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Ёлғиз Оллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Оллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Оллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишиларни ғолиб қилур. У Кудратли, Марҳаматли Зотдир.
Қадимдан Рум ва Форс мамлакатлари ўртасида тўхтамасдан давом этиб келадиган жанг-жадаллар милодий олтинчи асрнинг биринчи чораги ниҳоясига келиб форсларнинг ғалабаси билан якун топади. Рум мамлакати арабларга яқин бўлиб, румликлар насроний динига мансуб, форслар эса мажусий эдилар. Шунинг учун ҳам форслар ғолиб бўлгани ҳақидаги хабар Маккага етиб келганида, Макка мушриклари қувонишиб мўмин-мусулмонларга: «Сенлар Қуръонга ишонганларинг каби румликлар Инжилга ишонишади, форслар эса худди бизларга ўхшаб ҳеч қандай Китобга иймон келтиришмаган. Мана бугун форслар румликларни енгишганидек, яқинда бизлар ҳам сенларни енгамиз», дер эдилар. Шунда мазкур оятлар нозил бўлиб мўминларга таскини дил бахш этди ва орадан етти йил ўтгач, дарҳақиқат, у оятларнинг берган башорати рост бўлиб чиқди. Барча Ислом уламоларининг наздида, ушбу оятлар ғайб-келажак ҳақидаги ушбу ҳақ хабарни етказганлиги Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларига, Қуръон эса Оллоҳнинг Каломи эканлигига далолат қиладиган яна бир Илоҳий Мўъжизадир.
Ояти каримадаги биз “бир неча йил” деб таржима қилган “бизъи синийн” ибораси уч йилдан тўққиз йилгача бўлган муддат орасида деган мдънони англатади.
Тафсир китобларида ушбу ояти карима нозил қилинганида Абу Бакр Сиддийқ розияллоҳу анҳу билан мушрикларнинг катталаридан бўлган Убай ибн Халаф ўртасида рўй берган можаро зикр қилинган.
Румликларнинг саноқли йиллар ичида форслар устидан ғалабага эришишлари ҳақида башорат берадиган оятлар нозил бўлгач, Абу Бакр Макка мушриклари олдига чиқиб: “Дўстларингиз бизларнинг дўстларимиздан ғолиб бўлгани учун шодланяпсизларми? Хурсанд бўлманглар ва Оллоҳ сизларни ҳаргиз хурсанд қилмасин. Оллоҳга қасамки, яқин келажакда албатта Рум форс устидан ғалаба қозонади. Бу ҳақда бизга Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердилар”, деди. Шунда Убай ибн Халаф унга қарши чиқиб: “Сўзинг ёлғон!” деган эди, Абу Бакр: “Эй Оллоҳнинг душмани, энг катта ёлғончи ўзингсан. Истасанг, сен билан ўнта туяни ўртага қўйиб гаров ўйнайман. Бас, агар уч йил ичида румликлар ғалаба қозонса сен ўнта туя ютказасан, форслар ғолиблигича қоладиган бўлса, мен ўнта туя бераман”, дейди ва икковлари гаров ўйнайдилар. (Бу воқеа Маккада рўй берган бўлиб, ҳали қимор-гаров ҳаром қилинмаган эди. Ароқхўрлик, қиморбозлик каби нопок ишлар кейинроқ, Мадинада нозил бўлган оятларда ҳаром қилинади).
Сўнгра Абу Бакр Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузур-ларига келиб гаров ўйнагани ҳақида хабар берганида, Пайғамбар алайҳис-салом: “Сен гаровга қўйилган нарсани зиёда қилгин ва ўртадаги муддатни ҳам бир оз чўзгин”, дедилар, бас, Абу Бакр чиқиб Убайга учрашди. У: “Қилган ишингдан пушаймон бўляпсанми?” деган эди Абу Бакр: “Йўқ, кел, ўртадаги гаровни кўпайтирамиз ва белгиланган муддатни ҳам чўзамиз. Ўртага ўнта эмас, юзтадан туя қўйиб, тўққиз йилгача бўлган муддатни белгилаймиз”. деди. Убай: “Мен розиман”, деди ва ўрталаридаги гаров боғланганидан олти йил ўтгач, еттинчи йилнинг бошида ҳақиқатан ҳам румликлар форслар устидан узил-кесил ғалаба қозондилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ютиб олган юзта туяни Пайғамбар алайҳис-саломнинг олдиларига олиб келган эди, у зот: “Буларни садақа қилиб юборгин”, деб буюрдилар. (“Тафсири Мунийр”дан).
Шундай қилиб, Оллоҳ таоло нозил қилган Илоҳий Башорат ҳақ эканлиги ҳаммага маълум бўлди.

6. (Бу) Оллоҳнинг ваъдасидир. Оллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин аксари одамлар (ушбу ҳақиқатни) билмаслар.
Яъни, юқоридаги оятларда зикр қилинган “румликлар яқин йилларда албатта ғалаба қозонадилар” деган сўз Оллоҳ таолонинг ваъдасидир. Оллоҳ ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайди. Аммо ҳамма замонларда ҳам инсониятнинг аксари қисми иймонсиз бўлганлари учун Оллоҳ таолога ишонмайдилар ва У Зот ҳеч қачон бандаларига берган ваъдасига хилоф қилмаслигини билмайдилар. Макка мушриклари ҳам ана ўша тоифадандир.

7. Улар Охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар.
Яъни, иймонсиз кимсалар бор ақл заковатларини ва куч-ғайратларини фақат мана шу ўткинчи ҳаёти дунёнинг зоҳирини - тирикчилик йўл-йўриқларини билишга қаратадилар, бутун умрларини қандай қилиб бой-бадавлат бўлиш, қандай касб ёки тижорат билан шуғулланиш, экин-тикинни қачон экиш-у, қачон ўриб-йиғиб олиш, қандай иморатлар солиш-у, қандай маишатлар қилишни ўрганишга сарфлайдилар, аммо олдиларида турган Охират ҳаётидан - динсиз кимсалар учун абадий азоб, иймонли инсонлар учун эса мангу роҳат-фароғатдан иборат ҳақиқий ҳаётдан бўлса, тамоман ғафлатдадирлар. Бошқача айтганда, ундай кимсалар дунёвий илмларни сув қилиб ичибюборгамлар-у,   
ки, дунёга муккадан кетиб Охиратни унутиш иллати айрим ўзларини мўмин-мусулмон санайдиган кимсалар ҳаётида ҳам кўзга ташланади. Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳайтади: Улардан айримларинингдунёвий илмлари шу даражага етганки, тангани ушлаб кўриб унинг вазни қанча эканини сизга бехато айтиб беради, аммо намозни бехато ўқишни билмайди”.

8. Ахир улар ўзлари Оллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат ҳақ (қонун) ва белгиланган муддат билан яратганини (демак, ўша муддат битгач, дунё тугаб, Охират бошланишини) тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, одамларнинг кўпчилиги (Қиёмат Кунида) Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчидирлар.
Ушбу ва куйидаги оятлар Ҳақ таолонинг беназир буюк Қудратига далолат қиладиган, яъни, Ер-у осмонларни, жамийки борлиқни йўқдан бор қилишга Қодир бўлган Зот ҳар бир инсонни Ўзи хоҳлаган соатида йўқ қилишга ҳам, сўнгра Қиёмат Кунида қайта тирилтириб ҳисоб-китоб қилишга ҳам албатта Қодир экани ҳақида хабар берадиган Илоҳий Огоҳлан-тиришдир. Жаноби Ҳақ осмонлар, Ер ва улар орасидаги мавжудотлардан биронтасини беҳуда, беҳикмат яратмаганини, аксинча, катта-ю кичик, жонли-ю жонсиз ҳар бир нарсани албатта Ҳақ Қонун ва етук Ҳикмат билан, шунингдек, аниқ белгилаб қўйилган муддат билан яратганини ва Қиёмат Куни келиши билан ҳаёти дунёнинг куни битиб, тамоман янги ҳаёт - Охират ҳаёти бошланиши аниқ эканлигини таъкидлайди ҳамда инсонларни ўзларининг вужудларига - қандай гўзал суратда ва ўта мутаносиб шаклда яралганларига ибрат кўзи билан боқиб, атрофларидаги -Ер-у осмонлардаги ҳар бир нарсага эътибор билан разм солиб, Яратганни танишга, У Буюк Қудрат Соҳибини Якка-ю Ёлғиз Илоҳ эканлигини тан олишга чақиради. Ояти карима ниҳоясида эса, яна бир ҳақиқатни - ҳаёти дунёда доимо тафаккур қилиб Ҳақни танийдиган инсонлар саноғидан Эртани ўйламайдиган, Қиёмат Кунида Парвардигор ҳузурида ҳисоб-китоб қилинишларига ишонмайдиган кимсалар саноғи кўп бўлишини яна бир бор таъкидлайди.

9. Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввал ўтган (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўр-салар бўлмайдими?! Ўша (ҳалок бўлган кимса)лар булардан (яъни, Макка кофирларидан) кўра кучли-қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини ҳайдаб (яъни, экинзорларга айлантириб), булар обод қилганидан кўра кўпроқ обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўзларига юборилган элчи-пайғамбарлари аниқ-равшан ҳужжатлар келтирган эдилар, (у пайғамбарларни ёлғончи килишгач, Оллоҳнинг ғазабига учраб ҳалок бўлдилар). Бас, Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар (Ҳақ Йўлга юришдан бош тортишлари билан) ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло одамларни ва хусусан, Макка мушрикларини Ернинг ҳар тарафларига саёҳат қилиб, ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган, уларнинг устидан масхара қилиб кулган қавмлар қандай ҳалок қилинганларини улардан қолган вайроналардан кўриб, кўзлари очилиб, ибрат олиб келишга чақиради.
Дарҳақиқат, Ернинг ҳар тарафларида кўрган одамларга асрлар қаърида қолиб кетган олис ўтмишдан ҳикоя қилгувчи осори атиқалар жуда кўпдир. Уларнинг орасида ўз замонида мисли бўлмаган муҳташам қаср-у саройлар осмондан ёғилган харсанг тошлар остида вайроналарга айланиб қолганини ҳам, тўфон балосига дучор бўлиб сув остида қолган бутун-бутун шаҳарларни ҳам, ўнлаб қулоч қалинликдаги қум, тош ёки тупроқ билан кўмиб қўйилган қалъаларни ҳам кўриш мумкин. Ибрат олгувчи инсон учун бундай мудҳиш манзаралар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмларнинг оқибати қандай даҳшатли эканига очиқ далолат қилиб туради. Пайғамбар алайҳис-саломни ёлғончи деб масхара қилган мушрикларга ҳам Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликлари учун ўтган кофир қавм-ларнинг топган оқибатларидан ибрат олиш буюрилди. Аммо уларнинг кўплари ибрат олмадилар ва натижада ҳалокатга юз тутдилар ва ўзлари бошқалар учун “ибрат”га айландилар.
“Танвийрул-азҳон мин тафсири Руҳул-баён” тафсирида ривоят қили-нишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Масжидул-Ҳаромда Билол, Суҳайб ва Аммор каби бечора - мискин саҳобалари билан ўтирган эдилар, мушрикларнинг катталаридан бўлган Абу Жаҳл бир тўда қурайшликлар билан ўтиб қолди ва: “Муҳаммад мана шуларни жаннат подшоҳлари деб ҳисоблайди”, деб фақир мусулмонларни масхара қилиб кулди ва ҳеч қанча вақт ўтмай Бадрда бу истеҳзосининг жазосини олди - ҳалок қилинди. Бу воқеа ҳам ақл эгалари учун ибрат ўрнидир.

10. Сўнгра, (яъни, Охиратда эса), ёмонлик қилган (яъни, кофир бўл-ган) кимсаларнинг оқибати янада ёмон (яъни, дўзах азоби) бўлди. Чунки улар Оллоҳнинг оятларини ёлғон деган ва уларнинг устидан масхара қилиб кулган эдилар.
Демак, дунёдаги энг катта ёмонлик, энг оғир жиноят куфр келтириш - Оллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларини ёлғон деб инкор қилиш, Унинг элчи-пайғамбарларини ёлғончи қилиб, улар келтирган оятлар устидан масхара қилиб кулишдирки, бундай жиноятнинг жазоси ҳам ўзига яраша оғир - дунёда Яратганнинг қаҳру ғазабига учраб ҳалок бўлиш, Охиратда эса, ундан-да, оғирроқ уқубатга - дўзахнинг мангу азобига гирифтор бўлишдир. Бас, Макка мушриклари ҳам, дунёдаги жамийки мушрик-кофир кимсалар ҳам ўзларидан аввал ўтган, улардан ҳар жиҳатдан кучлироқ-қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча қавм-қабилалар Оллоҳтаоло ўзларига юборган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилганлари, Тўғри Йўлга юришдан бош тортганлари сабабли қандай азоб-уқубатларга дучор бўлиб ҳалокатга юз тутганларини кўриб кўзлари очилиши, ўша балолар ўзларининг бошларига ҳам тушиб қолмасидан Ҳақ Йўлга - Ҳақ Динга эргашишлари лозим.

11. Оллоҳ аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (Қиёмат Кунида) Ўзи яна қайта яратур. Сўнгра (ҳисоб-китоб қилиниши учун) Унга қайтарилурсизлар.
Яъни, Оллоҳ таоло Ўзи Яратган инсон зотининг ҳаммасини ва ҳар бирини Қиёмат Кунида албатта қайтадан яратади, яхши баҳосини, ёмон жазосини олиши учун - Илоҳий Адолат қарор топиши учун барча инсонларни Охират диёрида қайта тирилтиради. Демак, инсонлар ўлганларидан кейин тупроққа аралашиб, йўқ бўлиб кетмайдилар, балки уларнинг барчаси, биронталари қолмай Қиёмат Кунида қайтадан тириладилар ва Оллоҳ таоло хузурида ҳисоб-китоб учун тўпланадилар. Оллоҳуларга берган ҳаёт, ризқ ва саноқсиз неъматларни қандай ишларга сарфлаганлари ҳақида сўраладилар, зиммаларидаги Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиш бурчларини адо қилдиларми, йўқми - жавоб берадилар. Бирон кимса Оллоҳга қайтмай қолмайди. Бу Ҳақ таолонинг Ҳақ Ваъдасидир. Демак, ҳар бир инсон бутун ҳаёти давомида ўша Кундаги Учрашувга, яъни, Оллоҳ таоло ҳузурида ҳар бир иш-амали учун ҳисоб беришга тайёргарлик кўриши керак, Ундан ҳеч қаёққа қочиб қутулиб кета олмаслигини аниқ билиши керак.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада янада очиқроқ баён қилинади: “(Қиёмат Кунида) барчангиз Унга қайтишингиз бордир. (Бу) Оллоҳнинг ҳаққирост ваъдасидир. Албатта аввал-бошда барча нарсани Унинг Ўзи яратур. Сўнгра иймон келтириб, яхши амаллар қилиб ўтган зотларни адолат билан мукофотлаш учун (Қиёмат Куни) яна қайта яратур. Куфр йўлини тутган кимсалар учун эса қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бордир”. (Юнус сураси, 4-оят).

12. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда жиноятчи кимсалар бутунлай номурод бўлурлар.
Яъни, Оллоҳ таоло ҳузурида қилинган ҳар бир иш-амал учун ҳисоб бериш Соати - Қиёмат Куни келганида, жамийки халойиқ маҳшаргоҳда тўпланган Соатда, Ҳақ таолонинг Ҳукми билан мўминлар жаннатга, кофирлар дўзахга ҳукм қилинадиган вақтда жиноятчилар - мушрик-кофир кимсалар ўзларини оқлаш учун бирон ҳужжат келтира олмасдан соқов бўлиб қоладилар, дўзах азобидан халос бўлишдан бутунлай умидлари узилади.

13. (У Кунда мушриклар ўзларича Оллоҳга) шерик қилиб олган бутлари томонидан уларни шафоат қилгувчилар - қўлловчилар бўлмас (яъни, улар ҳаёти дунёда Оллоҳга шерик қилиб олган бутлари улардан тонар) ва улар ҳам “шериклари”дан тонгувчи бўлурлар.
Ушбу ояти кариманинг энг тўғри тафсири мана бу оятлардир: “У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳона-ю сабаблар узилади. (Бақара сураси, 166-оят).
Ўшанда, (яъни, Оллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини ўз кўзлари билан кўрганларида) уларнинг ҳаёти дунёда йўлдан озишларига сабаб бўлган доҳий пешволари ёки агар улар фаришталарга, жинларга сиғиниб ўтган бўлсалар, ана ўшалар улардан тонадилар”.
“(Эсланг, Оллоҳ Қиёмат) Кунида уларга нидо қилиб: «Сизлар (бор деб) гумон қилгувчи бўлган «шерикларим» қаерда қолишди?!», деганида, устларига Сўз - азоб тушиши ҳақ-муқаррар бўлган кимсалар (яъни, одамларни Хақ Йўлдан оздирган доҳийлар): «Парвардигоро, ана у бизлар йўлдан оздирган кимсаларни ҳам худди ўзимиз йўлдан озган каби йўлдан оздиргандирмиз (яъни, улар ҳам, бизлар ҳам, барчамиз ўз ихтиёримиз билан Тўғри Йўлдан озгандирмиз). Бизлар Сенга оқдирмиз (яъни, уларнинг йўлдан озишларига айбдор эмасмиз). Улар бизларга ибодат қилгувчи бўлмаганлар, (балки ўз ҳавойи нафсларига ибодат қилганлар)», дерлар.” (Қасас сураси, 62-63 оятлар), “Оллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Оллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар” (Аҳқоф сураси, 5-6-оятлар). “Улар (яъни, Макка мушриклари) Оллоҳни қўйиб, ўзларига куч-қудрат бўлиши учун «худолар» тутдилар - бутларга сиғиндилар. Йўқ, (Қиёмат Кунида бутлари уларни қўллай олмайди, балки бутлар) уларнинг қилган ибодатларини инкор қилурлар ва уларга зид-душман бўлурлар.” (Марям сураси, 81-82-оятлар).

14. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда - ана ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бир-бирларидан ажралурлар. -
Яъни, Қиёмат Кунида - ким ҳақ, ким ноҳақлиги, ким Тўғри Йўлда-ю, ким залолатда эканлиги аниқ маълум бўладиган ана ўша Кунда Оллоҳ таолонинг мўмин бандалари билан кофир-жиноятчи кимсаларнинг ўртаси абадиятга - қайтиб ҳеч қачон бир-бирларига аралашмайдиган қилиб ажратилади ва Ҳақ таоло кофирларга хитоб қилиб: “Эй жиноятчи кимсалар, мана Бугун (мўминлардан) ажралинглар!” деб буюради. (Ёсин сураси, 59-оят).

15. - Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар -энди улар (жаннат) боғида иззат-икром қилинурлар.
Яъни, Оллоҳ таолога, Унинг Элчисига ва Охират Кунига иймон келтирган, Оллоҳ таоло буюрган аммалларни қилган ва У Зот қайтарган ишлардан тийилган инсонлар жаннат боғу бўстонида шундай иззат-икром қилинурларки, шод-хуррамликдан қалблари мунаввар бўлиб, юзлари нурга йўғрилгандек ёп-ёруғ бўлур.
Уларнинг у кундаги шодликларини таърифлашга инсон тили ожиз эканлиги ҳақида мана бу ояти карима ва ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган: “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, Охират неъматларини) бирон жон билмас”. (Сажда сураси, 17-оят).
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “У жойда (яъни, жаннатда) бирон кўз кўрмаган, бирон қулоқ эшитмаган ва бирон инсоннинг хаёлига ҳам келмаган неъматлар бордир”. (Бухорий, Муслим, Ибн Можжа ва бошқалар ривоят қилган. “Тафсири Мунийр"дан).

16. Аммо кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ҳамда Охиратда (Оллоҳга) рўбарў бўлишни ёлғон деган кимсалар эса, - бас, ана ўшалар (мангу) азобга дучор қилингувчидирлар.
Демак, у Кунда кофирларнинг аҳволи тамоман ўзгача бўлади.
Улар Оллоҳ таолонинг Бор ва Бир эканига иймон келтирмаганлари, Унинг оятларига ишонмасдан ёлғон деганлари ва Охират диёрида қайта ти-рилиш ва Оллоҳтаолога рўбарў бўлиб қилинган ҳар бир иш-амал учун ҳисоб-китоб қилиниш борлигини инкор қилганлари учун энг оғир жазога гириф-тор қилинадилар - абадул-абад давом этадиган азобга ҳозир қилинадилар, яъни, энди улар бирон лаҳза бўлсин, азоб-уқубатдан нари бўла олмайдилар!
Дўзах аҳлининг аҳволи мана бу оятларда янада аниқроқ баён қилинган: “Улар учун яна темирдан бўлган гурзилар ҳам бордир! Ҳар қачон улар (дўзахдаги) ғам-азобдан чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар би-лан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «Оташ азобини тотаверингиз!», (дейилур)”. (Ҳаж сураси, 21-22-оятлар).
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Оллоҳга қасамки, дўзах аҳли ундан ўзларича чиқиб олишни хаёлларига ҳеч келтира олмайдилар. Чунки уларнинг қўллари занжирбанд, оёқлари ҳам кишанланган бўлади. Аммо уларни тинимсиз гуриллаб ёнаётган олов дўзах устига кўтариб чиқарганида, малоикалар гурзилар билан уриб яна унинг қаърига тушириб юборадилар.
Имом Аҳмад Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам у гурзиларни таърифлаб дедилар: “Агар фаразан ўша темирдан бўлган гурзилардан биттаси ерга қўйиб қўйилган бўлса-ю, инсу жиннинг ҳаммаси бирлашиб уни кўтармоқчи бўлсалар, ердан уза олмайдилар”. Яна дедилар: “Агар фаразан ўша темир гурзи билан тоғни урилса, албатта у тоғ толқонга айланур, бошига ўша гурзи тушган кофир ҳам майда-майда бўлиб кетур, сўнгра (азоб қайтадан бошланиши учун) уни яна аввалги ҳолига қайтарилур, агар дўзахилардан чиқадиган йиринг-қондан бир челаги дунёга тўкиладиган бўлса, албатта бутун дунё аҳлини бадбўй қилиб юборган бўлур эди”. (“Тафсири Мунийр”дан).
“...ва (уларга): “Оташ азобини тотаверингиз!” (дейилур)”.
Бу бениҳоя оғир сўзларни дўзах аҳлига уларни гурзилар билан урган малоикалар айтадилар ва бундан дўзахилар у жойда ҳам чидаб бўлмас азоб билан, ҳам кўтариб бўлмайдиган оғир сўзлар билан хўрланиб азобланишлари маълум бўлади.

17-18. Бас, сизлар, (эй мўминлар), тунга кириш пайтларингизда ҳам, тонгга кириш пайтларингизда ҳам, оқшомда ҳам, пешин пайтига киришларингизда ҳам Оллоҳга тасбеҳ айтингиз (яъни, У Зотга ҳамду сано айтингиз! Зеро), осмонлар ва Ердаги бор ҳамду сано Уникидир (яъни, коинотдаги барча мавжудот Унга ҳамду сано айтур).
“Тафсири Бағавий”да ривоят қилинишача, Нофеъ ибн Азрақ раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан: “Қуръонда беш вақт намоз ҳақида айтилган оятни топа оласизми?” деб сўраган эди, у: “Ҳа”, деди ва мана шу икки оятни ўқиб: “Ушбу икки оят беш вақт намозни ва уларнинг вақтларини ўзида жамлаган”, деди.
Кундалик беш вақт намоз ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз эканлигига далолат қиладиган оятлар яна бошқа сураларда ҳам мавжуддир: “Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бўлган илк соатларда намозни тўкис адо қилинг! Албатта яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур, Ушбу (Қуръон) эслатма олгувчилар учун бир Эслатмадир.” (Ҳуд сураси, 114-оят).
Ушбу ояти кариманинг биринчи жумласида Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга ва у зот орқали ҳар бир мўмин-мусулмонга намоз ибодатини бекаму кўст адо этишни буюриш билан бирга у улуғ ибодатнинг вақтларини ҳам белгилаб берди. Барча тафсир китобларида айтилишича, кундузнинг тарафларида адо қилинадиган намозлар бомдод, пешин ва аср бўлиб, у намозларнинг биринчиси кундуз бошланганидан кейин ўқиладиган бомдод намозидир. Чунки Шариат истилоҳида кундуз қуёш чиқиши билан эмас, балки тонг отиши билан бошланади. Кундузнинг иккинчи тарафи бошлангач, яъни, қуёш қиёмдан кун ботар тарафга оғгач, кундузи адо этилиши фарз бўлган иккинчи намоз - пешиннинг вақти киради. Энди кундузнинг иккинчи тарафи тугаши олдидан, яъни, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганида эса кундузги учинчи фарз намоз - асрнинг вақти бўлади.
Кечанинг илк соатларида адо қилиниши буюрилган намозлар эса, куёш ботиб, кеча бошланиши билан ўқиладиган шом намози ва у намозни адо қилиб бўлгандан бир соат ўтгач вақти кирадиган хуфтон намозидир.
Шундай қилиб, Ҳақ таоло мўмин бандаларини Ўзига саждалар қилишга, дилларидаги тилакларини сўраб дуолар қилишга чорлар экан, бу амалларни адо этиш учун Меҳрибон Парвардигоримиз - агар шундай таъбир қилиш жоиз бўлса - Ўзининг Қабул соатларини ҳам белгилаб кўйди ва ким ўша соатларда Унга Муножотлар қилиб, Унинг Элчиси таълим бериб ўргатган, амал қилиб кўрсатган тарзда намоз ибодатини бутун умр давомида адо қилса, бу яхши амали шарофатидан унинг гуноҳларини кечириб, дуо-илтижоларини ижобат қилишга ваъда беради. Демак, Оллоҳ таолонинг Фазлу Марҳаматига эришиш учун биз бандалар намозларни У Зот буюрган ва Унинг Расули Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам амалда кўрсатган вақтларда адо қилишимиз, белгиланган тартибга риоя қилишимиз ва намоз вақтларини ўтказиб юбормай муҳофаза қилишимиз керак.
Дарҳақиқат, мўминнинг зиммасидаги энг асосий иш беш вақт намоз-ни ўз вақтида тўкис адо қилишдир. “Саҳиҳайн”да ривоят қилинган ҳадиси шарифда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди: “Мен Расулул-лоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Амалларнинг афзали қайси амал”, деб сўраганимда, “Ўз вақтида адо қилинган намоз”, дедилар. Шунингдек, У Зот: “Худди менинг намоз ўқиётганимни кўрганингиздек, намоз ўқинглар”, деб буюрганлар. (“Саҳиҳи Бухорий”да ривоят ҳилинган).
Албатта яхши амалларнинг энг яхшиси намоздир. Бас, холис ният би-лан Оллоҳ таолонинг ризосини истаб, У Зот буюрганидек, Элчиси ўргатиб-кўрсатганларидек адо қилинган намоз банданинг гуноҳларини ювиб юборишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир.
Намознинг мўмин учун нақадар манфаатли ибодат экани ҳақида бошқа ҳадисларда ҳам айтилган: Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Хабар беринглар-чи, агар бировларингизнинг ҳовлисидан дарё оқиб ўтган бўлса ва у ўша дарёда ҳар куни беш мартадан чўмиладиган бўлса, унинг баданида кир қоладими?” деган эдилар, асҳоблари: “Йўқ”, дейишди. Шунда у зот: “Беш вақт намоз ҳам худди шундайдир. Оллоҳтаоло у намоз сабабли барча хатоларни ўчириб юборади”, дедилар. (Бухорий, Муслим ва бошҳалар ривоят ҳилишган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинган яна бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Беш вақт намоз, жумъа намози, то келгуси жумъагача, Рамазон рўзаси, то келгуси Рамазонгача (бу ибодатларнинг барчаси) уларнингўртасида қилинган гуноҳлар учун - агар катта гуноҳлар қилинмаган бўлса - каффоратдир,” деб марҳамат қилдилар. (Муслим ва Бағавий ривояти).

19. У (Оллоҳ) ўликдан тирикни чиқарур, тирикдан ўликни чиқарур ва У Ерни, ўлганидан кейин (баҳорда қайта) тирилтирур. Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар.
“У (Оллоҳ) ўликдан тирикни чиқарур, тирикдан ўликни чиқарур”.
Бу жумлада ўлик данак, тухум, нутфа (маний - шаҳват суви) каби нарсалардан дарахт, парранда, инсон каби жонли мавжудотнинг пайдо бўлиши ёки аксинча, тирик жонзотдан тухум, нутфа каби жонсиз нарсалар чиқиши - буларнинг барчаси Ёлғиз Оллоҳнинг Амри билан бўлиши ифодаланган.
Оллоҳ таоло ўлиқцан тирикни, тирикдан ўликни чиқаришининг яна бир маъноси - қанчадан қанча динсиз кофир, демакки, ўлик бўлган аждодлардан аҳли иймон, аҳли Ислом авлодларни, демакки, тирикларни дунёга келтириши ва аксинча, иймонли, мусулмон аждодларнинг авлодлари орасидан динсиз, иймонсиз кимсалар ҳам чиқишидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Оллоҳ таоло ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаришига яна бошқа мисоллар келтириб, айтади: “Оллоҳ кофирдан (яъни, ўликдан) мўминни (яъни, тирикни) чиқаради. Бунинг мисоли Иброҳим алайҳис-саломдир; мўминдан кофирни чиқаради. Бунинг мисоли Нуҳ алайҳис-саломнинг ўғлидир. Яна У Зот ибодатли кишидан итоатсиз фосиқни ва унинг аксини, жоҳилдан олимни ва унинг аксини, аҳмоқдан донони ва унинг аксини чиқаради”.
“...ва У Ерни ўлганидан кейин (баҳорда қайта) тирилтирур. Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар”.
Яъни, эй инсонлар, худди Оллоҳ ҳар баҳорда қуриб қотиб қолган ўлик ерни қайтадан тирилтириб, ундан ўт-ўланларни чиқарганидек сизлар ҳам Қиёмат Кунида Оллоҳ таоло осмондан ёғдирадиган оби ҳаёт устингизга тушганидан кейин қабрларингиздан қайта униб-тирилиб чиқурсизлар!

20. (Оллоҳнинг Қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган) оят-аломатларидан яна (бири) - У Зот сизларни (яъни, отангиз Одамни) тупроқдан яратганидир, сўнгра сизлар башарга айланиб (Ер юзига) таралмоқдасизлар.
Яъни, Оллоҳ таолонинг сизларни ўлиб тупроққа айланганингиздан кейин қайтадан тирилтиришга Қодир Зот эканлигига далолат қиладиган оят-ҳужжатларидан яна бири - У сизларнинг отангиз Одамни жонсиз тупроқдан яратгани ва ўша ўлик тупроққа жон киритиб тирик инсонга айлантирганидирки, мана энди сизлар - ана ўша асли насли тупроқ бўлган Одамнинг авлодлари башарият деб ном олиб Ер юзининг ҳар тарафларида ўз тирикчиликларингизни ўтказиб юрибсизлар. Бас, бир марта ўлик тупроққа жон киритиб уни тирик одамга айлантиришга Қудрати етган Оллоҳ таоло албатта, ўлиб тупроққа айланиб кетган инсонларни ҳам қайтадан тирилтириб, уларга жон киритишга Қодир Зот эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир.

21. Унинг оятларидан (яна бири) - У Зот сизлар учун вужудларингиздан бўлган жуфтларни яратдики, бу сизлар уларга мойил бўли-шингиз учундир ва ўрталарингизда яқинлик ва меҳр пайдо қилди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Дарҳақиқат, яхшилаб тафаккур қилсак ва ҳаётимиздаги воқеа-ҳодисаларга ибрат назари билан боқсак, Оллоҳ таолонинг нақадар Буюк Қудрат ва Етук Ҳикмат Соҳиби эканлигига аниқ-тиниқ далолат қилиб турадиган ҳодисалардан бири - бир-бирларига тамоман бегона бўлган эркак ва аёл никоҳ билан жуфти ҳалолга айланганларидан кейин энг яқин, бир-бирларини аяйдиган инсонларга айланиб қолишларидир. Ҳолбуки, улар никоҳдан олдин эҳтимол бир-бирларини мутлақо танимаган бўлишлари ҳам мумкин. Табиийки, ҳаёлимизга эт-хотин ўртасидаги аксари ҳолларда умр бўйи давом этадиган бундай яқинлик ва меҳр-муҳаббатнинг сири ва ҳикмати нима экан, деган савол келади. Ояти карима худди мана шу саволимизга берилган Илоҳий жавобдир. Айтилмоқдаки, Меҳрибон Парвардигоримиз илк инсон зотини халқ қилар экан, унинг Ер юзидаги ҳаёти ҳам бахтли, фаровон ҳаёт бўлишини ирода қилди ва бунинг учун Одамнинг вужудидан - саҳиҳ ҳадисларда хабар берилишича чап қовурғасидан -унга жуфт бўлсин деб Ҳаввони дунёга келтирдики, ана ўша кундан бошлаб Одам боласи ўз жуфтига, бошқача айтганда, ўз вужудининг бир бўлагидан пайдо бўлган аёлига талпинади, уни аяйди, ҳадиси шарифда айтилганидек, никоҳга олгувчи, яъни, эр роғибдир - рағбат қилгувчидир, ни-коҳлангувчи, яъни, аёл марғуба - рағбат қилингувчидир. Албатта бунда тафаккур қилишга қодир бўлган қавм учун Оллоҳ таолонинг ҳар бир иши Ҳикмат эканлигини ва У Зот ҳар ишга Қодир эканлигини очиқ кўрсатиб турадиган оят-ибратлар бордир.

22. Унинг оятларидан (яна бири) - У Зот осмонлар ва Ерни (қай шаклда) яратгани, шунингдек, сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйганидир. Албатта, бунда барча билгувчилар учун оят-ибратлар бордир. Яъни, Оллоҳтаолонинг Борлиги, Бирлиги ва бениҳоя буюк Қудрат Эгаси эканлигига аниқ далолат қилиб турган белги-аломатлардан яна бири, У Зот осмонлар ва Ерни шундай гўзал суратда яратиб қўйганидир. Бу яратилишда - осмонларнинг юксаклигида, юмшоқ - латифлигида, кенглиги-да, қуёш ва ой каби юрадиган юлдузларида, яна бошқа саноқсиз, “илиб” қўйилган жойида турадиган юлдузларида, Ернинг паст ва қаттиқлигида, тоғлари-ю, дарё-денгизларида, саҳроларида, водийларида, обод гўшаларида ва унинг остидаги инсон учун яшириб - “кўмиб” қўйилган манфаатларда - хазиналарда; шунингдек, асли-насли бир бўлган, яъни, бир Ота ва бир Онадан тарқалган инсонларнинг сўзлашадиган тиллари ва рангу рўйлари ҳам бир хил бўлиш ўрнига бир-бирларини тушуна олмайдиган даражада хилма-хил тилларда сўзлашишларида, бундан ташқари уларнинг рангу туслари ҳам бирлари оқ, бошқалари қора, анавилар сариқ, наригилар қизил...тусда яратилганларида - буларнинг барчасида илм эгалари учун, оқил, доно кишилар учун Яратганнинг Қудрати нақадар улуғ эканлигини яққол кўрсатиб турадиган оят-аломатлар бордир.

23. Унинг оятларидан (яна бири) - кечаси ва кундузи ухлашларингиз (яъни, уйқуда чарчоқларингиз чиқиб, ором олишларингиз) ҳамда (кундузлари) Унинг Фазлу Марҳаматидан (ризку рўз) исташларингиздир. Албатта бунда тинглайдиган - англайдиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Яъни, Оллоҳтаолонинг сизларни ҳаёти дунёда белгиланган муддатларингиз битиб, ажалларингиз етгач, ўлдиришига ва Охират диёрида Қиёмат Куни қайта тирилтиришига далолат қилиб турадиган аломатларидан бири, сизларнинг ҳар кеча ухлаб, яъни, “ўлиб”, кундузлари уйғониб, яъни, “қайта тирилиб” Оллоҳ таолодан ризқу рўз истаб юришларингиздир. Зотан, уйқу қисқа ўлимдир, ўлим эса бамисоли узун уйқудир. Бас, сизларни ҳар куни қисқа ўлимдан уйғотиб тирилтираётган Зот шак-шубҳасиз, Қиёмат Кунида барчаларингизни узун уйқу бўлган ўлимдан уйғотишга, яъни, қайтадан тирилтиришга ҳам албатта Қодирдир. Ушбу манзарада - инсонларнинг ҳар кеча “ўлиб”, кундузлари қайта тирилиб туришларида Ҳақ Сўзга қулоқ соладиган кишилар учун кўпдан-кўп оят-ибратлар бордир.

24. Унинг оятларидан (яна бири) - У Зот сизларга (момақалдироқ-дан) қўрққан ва (ёмғир ёғишидан) умидвор бўлган ҳолларингизда чақмоқни кўргизур ва осмондан сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида Ерни, ўлганидан сўнг тирилтирур. Албатта бунда ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Ояти каримада Ҳақ таоло осмонда чақмоқ чаққан вақтида Ердаги одамлар албатта икки ҳолатдан бирига тушишларини -айримлари уларни чақмоқ уриб кетишидан, момоқалдироқ зарбидан ва энди сел келиб уй-жой ва экинзорларини сув босиб ҳалок бўлиб кетишдан қўрқувга тушсалар, айримлари энди осмондан оби раҳмат ёғиб, қуриб қолган ерларга жон кириб, боғ-роғларимиз мўл ҳосил беради, деб умидвор бўлишларини айтади.
Дарҳақиқат, самода сузиб юрган сув тўла “кемалар” - оғир-вазмин булутлар бир-бирлари билан тўқнашган вақтида ўртадан ўт-олов чиқишини, яъни, табиий хусусиятига кўра ўтни ўчириб қўядиган сувдан олов пайдо бўлишини фақат мусбат ва манфий қувватлар тўқнашувининг натижаси деб изоҳлаш ва айни пайтда денгиз-дарёлардаги кемалардан неча баробар катта, қанча баробар оғир бўлган булутларни ҳавода енгил сузиб юрадиган қилиб қўйган ва Ўзи хоҳлаган вақтда ана ўша асосий қисми сувдан иборат бўлган булутларни бир-бирлари билан тўқнаштириб, ўрталаридан ўт-чақмоқ чиқарадиган ва бу билан бандаларига Ўзининг Қудрати нақадар улуғлигини намойиш қилиб, уларни огоҳлантириб турадиган Зотни унутиш, Унинг Қаҳридан қўрқмаслик ва Унга буюрганидек ибодат қилмаслик албатта ақлли кишиларнинг иши эмасдир.
Ақлли инсонлар, албатта, Оллоҳ таолонинг ҳар ишга Қодир, Ёлғиз Ҳукмдор эканлигини намойиш қилиб турадиган бундай оятлар-аломатлардан ибрат оладилар, Яратганни янада яхшироқ таниб иймонлари кувватланади.

25. Унинг оятларидан (яна бири) - осмон ва Ер У Зотнинг Амри билан (фазода муаллақ) туришидир. Сўнгра (Қиёмат қойим бўлганида) У сизларни (ётган) ерларингиздан бир чақириши биланоқ барчангиз (ҳисоб-китоб учун) чиқарсизлар!
Мана бу оятлар ўрганаётганимиз ояти кариманинг энг яхши тафсиридир: “Албатта Оллоҳ осмонлар ва Ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар У Зотдан сўнг (яъни, Оллоҳдан ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас. Дарҳақиқат, У Ҳалим ва Мағфиратли бўлган Зотдир”. (Фотир сураси, 41-оят). “Оллоҳ сизларга Ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг Амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини ҳамда Ўзи осмонни Ерга қулаб тушишдан тутиб туришини, магар Унинг Изни-Иродаси билангина (қулаши мумкинлигини) кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Оллоҳ инсонларга Меҳрибон ва Раҳмлидир”. (Ҳажсураси, 65-оят). Дарҳақиқат, Яна устимиздаги беустун кўтариб қўйилган бениҳоя баҳайбат ва баланд том, яъни, Оллоҳ таолонинг Изнисиз ҳеч ким ерга қулата олмай-диган осмон ҳам ибрат кўзи билан боққан ҳар бир одам учун У Зотнинг биз инсонларга нақадар Меҳрибон ва Раҳмли Парвардигор эканлигини, бизларни ҳар доим Унинг Ўзи асраб туришини кўрсатадиган оят-аломатлардандир. “Оллоҳ осмонларни сизлар кўрадиган бирон устунсиз кўтариб қўйган Зотдир”. (Раъд сураси, 2-оят).
“Сўнгра (Қиёмат қойим бўлганида) У сизларни (ётган) ерларингиздан бир бор чақириши биланоқ барчангиз (ҳисоб-китоб учун) чиқар-сизлар!”
“У Зот сизларни чорлайдиган Кунда Унга ҳамду сано билан итоат этурсизлар ва ўзларингизнинг (дунёда) жуда оз (муддат) турганларингизни ўйлаб қолурсизлар”. (Ал-Исро сураси, 52-оят).
Ояти каримада сўз Улуғ Кун - Қиёмат бошланиши ҳақида, Оллоҳ таолонинг Амри билан фаришта Исрофил алайҳис-салом сур чалиб, жамийки халойиқни маҳшаргоҳга чорлаши ҳақида боради. У Кунда чалинган сурнинг даҳшатли овозидан бирон кимса қолмай, “уйқусидан уйғонади”, уйғонганида ҳам, ҳаёти дунёда мўмин бўлганми ёки кофир бўлганми - қандай яшаб ўтган бўлмасин, кўзини очаркан, Яратганнинг бу Буюк Қудратини кўриб, У Зотга тасбеҳ ва ҳамд айтиш билан “уйғонади” ва бу даҳшатли Кун олдида унинг дунёда яшаган ҳаёти ҳам, қабрда ўтказган йиллари ҳам жуда оз ва арзимас муддат эканини тушуниб етади. “(Қиёмат Соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари (ҳузурига ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар. Улар: «Эй бизларга ўлим бўлсин! Ким бизларни ётган жойимиздан (қабрларимиздан) турғазди?», деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар рост сўзлаган нарса - Қиёматдир». Фақатгина бир даҳшатли қичқириқ бўлар-у, баногоҳуларнинг барчалари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.” (Ёсин сураси, 51-53-оятлар).

26. Осмонлар ва Ердаги бор жонзот Ёлғиз Уникидир, ҳаммаси Унга бўйинсунур.
Яъни, турар жойлари осмонларда бўлган ва манзилат-мақомлари осмонлар қадар юксак бўлган мунаввар малоикаларни ҳам, Ерда яшовчи барча инсонлар ва бошқа жамийки жонзотларни ҳам йўқдан бор қилган Эгаси ва уларнинг барчасига умр-ризқ бериб бошқариб тургувчи Парвардигори Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзидир. Бас, қандоқ қилиб У Зот Ўзи яратган махлуқотидан айримларини Ўзига хотин ёки бола, яъни, шерик қилиб олади?! Йўқ, на осмонлар ва на Ердаги бирон жонзот У Танҳо Маъбуди Барҳаққа шерик бўла олмайди. Балки осмонлардаги жамийки фаришталар, ҳатто Яратганнинг яқин-муқарраб малоикалари ҳам “биз осмонлар устида, энг юксак манзил бўлмиш олий даргоҳда - Холиқимиз ҳузурида яшаймизку, бизларнинг бирон гуноҳимиз йўқку”, деб кибрланмасдан ти-нимсиз Оллоҳтаолога ибодат қиладиларку?! Бас, шу ҳолда сиз, эй, Ердаги гуноҳкор бандалар нега У Зотга ибодат қилишдан орланасиз?!

27. У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (Қиёмат Кунида) Ўзи яна қайта яратадиган Зотдир. (Қайта яратиш - тирилтириш) Унинг учун (илк бор йўқдан бор қилишдан кўра) осонроқдир. Осмонлар ва Ердаги энг юксак мисол (яъни, Тенгсиз - Ягоналик хислати) Уникидир. У Кудрат ва Хдкмат Эгасидир.
Яъни, Оллоҳ таоло шундай Буюк Зотки, аввалда мутлақо мавжуд бўлма-ган инсонни йўқдан бор қилди - тупроқдан Одамни яратди, сўнгра уни ва унинг зурриётини яна йўқ қиладиган - тупроққа айлантириб юборадиган ҳам УнингЎзидир, кейин, Қиёмат Кунида ана ўша тупроққа айланиб кетган инсонларни қайтадан яратиш - тирилтириш эса, ҳар бир ақл эгаси бўлган инсонга аёнки, Унинг учун йўқдан бор қилишга нисбатан осонроқ бўлган ишдир. Демак, қайта тирилиш йўқ дейиш, яъни, Яратган Ўзи йўқдан бор қилган инсонни қайтадан ярата олмайди дейиш ақлли инсонларнинг иши эмасдир. Чунки Оллоҳтаоло осмонлар ва Ердаги энг юксак ва комил Сифатлар Эгасидир, ҳар қандай нуқсон ва айбдан Покдир, У Танҳо Илоҳдир, Унинг тенги ҳам, ўхшаши ҳам, шериги ҳам йўқдир, У Куч-Қудратда Тенгсиздирки, на осмон ва на Ерда бирон кимса Унга қарши тура олмайди, Унинг Ўз мулкида, яъни, бутун борликда қилган ҳар бир иши мукаммал Хткматдир, коинотдаги ҳар бир иш-амал Унинг Илми, Иродаси ва Ҳикматига мувофиқ жорий бўлади, ҳар бир мавжудот забони ҳоли билан Холиқи - Яратгувчиси Танҳо Оллоҳ эканини сўзлаб туради, Унинг Ҳукмини қайтаргувчи ва Унинг Амрини текширгувчи йўқдир. У бениҳоя Қудратли, Ҳакимдир.

28. (Оллоҳ) сизларга ўзларингиздан бир мисол келтирди: Сизлар учун қўлларингиздаги қулларингиздан Биз сизларга ризқ қилиб берган молу-мулкка шерик бўлиб олгувчилар борми, бас, сизлар (мол-мулкингизни тасарруф қилишда у қулларингиз билан) баробар бўлиб, улардан (ўша қулларингиздан) ҳам ўзларингиздан қўрққандай қўрқурмисизлар? Биз ақл юргизадиган қавм учун оятларни мана шундай баён қилурмиз.
Ушбу ояти каримани қуйидагича тушуниш керак: эй, Оллоҳнинг шериклари бор деб даъво қилгувчи мушриклар, агар қўл остингиздаги қулларингиз сизларнинг молу давлатларингизга шерик бўлиб олсалар ва сизларга итоат қилишдан бош тортишиб молу дунёларингизни сизлар билан баб-баробар тасарруф қила бошласалар, сизлар эса худди ўзларингизга ўхшаган озод одамлардан ўрталарингиздаги мол-дунёларингизни тортиб олиб қўйишларидан қўрққандек ўз қулларингиздан қўрқиб турсангиз рози бўлармидингиз? Албатта рози бўлмас ва “қулларимиз ҳеч қачон бизларга шерик бўла олмайдилар”, дер эдинглар, ҳолбуки, улар ҳам сизлар каби инсонлар эдилар. Бас, шундай экан, нега энди барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ таолога Унинг қулларини шерик қилиб олурсизлар?! Йўқ, ҳеч қачон Яратганга яралганлар тенг бўла олмас!

29. Йўқ, золим кимсалар бирон билим - ҳужжатсиз, фақат ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашдилар (яъни, Оллоҳга ширк келтир-дилар). Бас, Оллоҳ йўлдан оздирган кимсани ким ҳидоят қила олур?! (Ҳеч ким ҳидоят қила олмас)! Ва улар учун (Охиратда) ёрдам бергувчилар ҳам бўлмас.
Яъни, Оллоҳ таоло ақл билан иш қиладиган инсонлар учун Ўзининг Танҳо Илоҳ эканлигини исботлайдиган далил-ҳужжатларни Ўз оятларида батафсил баён қилиб берди, аммо Ҳақ Йўлдан юз ўгирган мушрик кимсалар эса, ҳеч қандай далил-ҳужжатсиз, фақат ҳавойи нафсларига эргашиб, ширк йўлини танлаган эдилар, Оллоҳ таоло уларни ҳақиқатан ҳам адаштириб қўйдики, энди Оллоҳ адаштирган кимсаларни ҳеч ким Тўғри Йўлга ҳидоят қила олмас ва Охират диёрида ҳам бирон кимса уларга ёрдам бера олмас - ҳаёти дунёда сиғиниб ўтган бут-санамлари уларни Оллоҳ таолонинг ҳақли жазосидан - дўзах азобидан қутқара олмаслар!

30. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз Ҳақ Йўлдан тойилмаган ҳолда юзингизни - ўзингизни Дин (яъни, Ислом) учун тикиб қўйинг! Оллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни (сақланг)! Оллоҳнинг яратиши ўзгармасдир. Энг тўғри Дин мана пгудир. Лекин кўп одамлар билмаслар.
Муфассир уламолар: ‘Тарчи ушбу ояти каримада Расулуллоҳ соллол-лоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинган бўлса-да, аслида у зотнинг умматлари ирода қилинади”, дейдидар. (“Тафсири Куртубий”). Ҳақиқатдан ҳам, Пайғамбар алайҳис-салом бутун ҳаётлари давомида Оллоҳ таоло буюрганидек, ўзларини Ҳақ Дин учун тикиб бошқа бирон динга эгилмасдан, бурилмасдан, бирон нафас ширк ёки зулм томонга мойил бўлмасдан, комил иймон билан Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиб ўтдилар. Зотан, Ҳақ таоло Ўзининг Элчиси қилиб танлаган зот томонидан Ҳақ Динга тўғри келмайдиган бирон иш содир бўлиши мутлақо мумкин эмас эди. Бас, маълум бўладики, ушбу оятлардаги Илоҳий Фармонлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали у зотнинг умматларига, яъни, ҳар бир мусулмон инсонга буюрилмоқда. Ҳақ таоло бу ўринда мусулмон бандасига ўзининг бутун ҳаётини Дини Ислом асосига қуришни, бошқа бирон динга мойил бўлмасдан бор умрини фақат Исломга бағишлашни, бирон ишда мушрикларга ўхшаб қолмасликни, яъни, Оллоҳни қўйиб, ҳеч қандай фойда ёки зиён етказа олмайдиган бут-санамларга дуо-илтижо қилмасликни буюради ҳамда агар инсон Оллоҳтаоло буюрганидек комил мусулмон бўлмасдан, У қайтарган ишларни қиладиган бўлса, у ҳолда албатта ўз жонига жабр қилган золим кимсалардан бўлиб қолиши аниқ экани ҳақида огоҳлантиради. Чунки бутун борлиқнинг Эгаси, Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолога бирон сўз ёки ишда ширк келтирган кимса албатта золимларнинг золимидир. “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Оллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир.” (Луқмон сураси, 13-оят).
Яна ояти каримада Ислом табиий хилқат Дини эканлиги таъкидланади. Ҳадиси шарифда айтилишича, «Ҳар бир бола табиий хилқатда - Исломда дунёга келур. Сўнг уни ота-онаси ё яҳудий қилурлар ё насроний қилурлар ва ё мажусий қилурлар». Демак, инсон ҳар икки дунёда ҳам руҳан, ҳам жисмонан бахтли-саодатли бўлиши учун одамлар ўйлаб чиқарган турли оқимларга - сохта динларга кириб кетмасдан ўзининг яралган табиий хилқати - ҳеч ким ўзгартира олмайдиган Дини Исломида собит-қадам бўлмоғи лозимдир.

31-32. (Оллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг Динини махкам тутинглар) ва У Зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан - динларини бўлиб, турли тўдаларга бўлиниб олган кимсалардан бўлманглар! Ҳар бир ҳизб - фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар, (яъни, ҳар бир ҳизб ўзини ҳақ, бошқаларни эса ноҳақ деб даъво қилади).
Яъни, сизлар, эй мусулмонлар, барчангиз Оллоҳ таолонинг Ўзига қайтиб, Ёлғиз Унга илтижо қилган ҳолларингизда Ҳақ Динни барпо қилингиз ва Оллоҳнинг Амрига хилоф иш қилишдан қўрқингиз, зиммаларингиздаги энг улуғ фарз бўлмиш намоз ибодатини холис Оллоҳ учун барча шарт ва арконларига риоя қилган ҳолларингизда ўз вақтида адо этингиз! Сизлар ҳаргиз мўмин бўлганларингиздан кейин динларини бўлиб турли фирқаларга айланган мушриклар каби бўлманглар, яъни, танҳо ҳақ Дин бўлган Исломни турли ҳизб ва фирқаларга айлантириб олмангларки, у ҳолда сиз мусулмонлар ҳам худди мушриклар каби бир-бирларига душман бўлган тўдаларга айланиб қолурсизлар. Чунки ҳар бир ҳизб - фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан, ўзларига маъқул бўлган ғаразлари билан хурсанд бўлиб, ўзларидан бошқаларни ноҳақ деб даъво қиладилар.
Ушбу мавзу бошқа оятларда ҳам зикр қилинади: “(Эй Муҳаммад алай-ҳиссалом), Сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга -ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар Сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Оллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин (Қиёмат Кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур”. (Анъом сураси 159-оят).
Ислом - мусулмонларни бир жон, бир бадандек бирдам, иттифоқ бўлишга чақирадиган, турли фирқаларга - ҳизбларга бўлинишдан қатъий равишда қайтарадиган Диндир.
Зотан, Диннинг вазифаси одамларни турли тўдаларга, ҳизбларга ва фирқаларга бўлиш эмас, балки бўлинган, бир-бирларига душман бўлган кимсаларга, бир-бирларининг қонини тўкаётган тўдаларга Ҳақ Йўлни кўрсатиб, қайси миллатга мансуб эканликларидан қатъий назар уларни яраштириб, бирлаштириб, оға-иниларга - Оллоҳ ва Расулининг байроғи остидаги бир жамоатга айлантиришдир.
Бирлик, иттифоқлик мусулмонлар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлгани учун Қуръони Каримда ва Ҳадиси Шарифда бу мавзу такрор-такрор таъкидланади.
(Ол-и Имрон сурасининг 103 ва 105-оятлари тафсирига мурожаат қилинса фирқаларга бўлинмаслик ва ҳизблардан ҳазар қилиш хусусида бир қадар батафсил баён қилганмиз).
“Тафсири Мунийр”да ўрганаётганимиз ушбу оят тафсирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Оятдаги “динларини бўлган кимсалар” мана шу умматдан, яъни, мусулмонлар орасидан чиққан бидъатчилар, иймонла-рида шубҳа бўлган, залолат йўлига кирган кимсалардир”, деганлар.
Бас, бидъатчилар ўзларини минг марта мусулмон деб санасаларда, ушбу оят ҳукми билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга бегона бўлган кимсалардир. Бидъатчи дейилганида Оллоҳ таолонинг бенуқсон ва бир бутун Дини бўлмиш Исломни бўлиб, унинг бир қисмига амал қилиб, бошқа қисмига амал қилмаса ҳам бўлаверади, дейдиган кимсалар ва ёки Оллоҳ таоло буюрган ва Унинг Расули Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам амалда кўрсатиб-ўргатиб кетган мукаммал Дини Исломга ўзларича янгиликлар қўшиб, фирқаларга бўлиниб, Дин душманлари тузиб берган турли ҳизбларни “Исломий”, “Диний” деб номлаб олиб ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам алдаб-адаштириб, мусулмонлар жамоатини бўлиб-ёрадиган кимсалар тушунилади.
Жаноби Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонлар ўтиши билан бундай фирқалар Ислом уммати ўртасида ҳам кенг тарқалишини айтиб, кимда-ким аҳли суннат вал-жамоат йўлидан четлаб ана шундай кейин пайдо бўлган тўда ва ҳизбларга эрчиб кетадиган бўлса, борар жойи дўзах экани ҳақида огоҳлантирганлар:
Абу Довуд ва Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бани Исроил етмиш икки фирқага бўлинди, менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир, фақат бир жамоат борки, у аҳли жаннатдир”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у қандай жамоат?”, дейишган эди, “Мен ва асҳобимнинг жамоати”, деб жавоб қилдилар.
Бас, ким Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан бирга бино қилган жамоатга қўшилса, ўша жамоатда жорий бўлган қонун-қоидаларга бирон нарса кўшмасдан ва бирон нарсани камайтирмасдан амал қилса, бошқача айтганда, Пайғамбар алайҳис-салом қолдириб кетган Қуръон ва суннатга амал қилса, ана ўша кишилар нажот топгувчи жамоатдандирлар.
Аммо ким Расулуллоҳ тузиб кетган жамоатга қаноатланмай ўзича янги фирқа ва ҳизблар тузса ҳамда бошқаларни ҳам муҳташам Ислом биносидан чиқариб, ўзи тўқиб олган ўргимчак тўридек ҳизбига киритишга уринса, бундай миясини моғор босган кимсалардан - ояти карима далолат қилишича, Оллоҳ ва Унинг Расули соллоллоҳу алайҳи ва саллам безордирлар. Демак, у зотнинг чин умматлари ҳам ундай кимсалардан безор бўлишлари вожибдир. Балки Пайғамбар алайҳис-саломга бегона бўлган бундай ҳизб ва фирқаларни ёмон кўриш, улардан ким бўлсалар ҳам алоқани узиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вожибдир.
Чунки Оллоҳ таборака ва таоло бир ҳадиси Қудсийда: “Қудратимга қасамки, ким Менинг дўстларимини дўст тутмаса ва душманларимни душман тутмаса, ундай кимсага Менинг Раҳматим етмайди”, деб огоҳлантиргандир. (“Дуррул-мансур” тафсиридан).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:“Энг гўзал Сўз Оллоҳнинг Китобидир, энг гўзал йўл Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир, ишларнинг энг ёмони кейин пайдо бўлганларидир.”
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло барча инсонларга хитоб қилиб, юқоридаги оятларда зикр қилинган жамийки элчи-пайғамбарларнинг миллатлари, яъни, динлари ҳам, сўнгги Элчи Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг миллат - динлари ҳам бир миллат эканлигини, уларнинг барчалари гарчи шариат қонунларида айрим хилма-хилликлар бўлса ҳам, аслида бир динда - Дини Исломда эканликларини таъкидлаб, ҳамма инсонларнинг Парвардигори - Эгаси Ёлғиз Ўзи эканини эслатади ва демак, жамийки инсоният УнингЎзига ибодат қилишлари ваУндан қўрқишлари фарз эканлигини уқги-ради. Сўнгра одамлар орасидаги баъзи бир кимсаларнинг қилган энг катта жиноятлари Оллоҳтаолонинг барча инсонлар учун ягона Дин қилиб туширган Дини Исломни бўлак-бўлакларга бўлиб-бузиб бир-бирларига душман бўлган ҳизб-тўдаларга айланиб олганликлари эканлиги ҳақида огоҳлантиради.
“Ҳар бир ҳизб - фирқа ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар (яъни, ҳар бир ҳизб ўзини ҳақ, бошқаларни эса ноҳақ деб даъво қилади)”.
Ушбу Илоҳий жумлада зикр қилинган ҳизб-тўдалардан мурод, аввало Оллоҳ таоло буюрган ягона Дин - Дини Исломдан ажралиб, ўзларича турли “динлар”ни топиб олган ва ўша хурофий ақидаларини бирдан-бир ҳақ дин деб даъво қиладиган тўдалардир. Аммо фақат улар эмас, балки мусулмонлар орасидан чиққан, сўнгра ягона Ислом умматини бўлиб-ёриб фирқа-фирқа бўлиб олган ва ўзларига Исломий ҳизб деб ном қўйиб олиб, “Фақат бизнинг ҳизбимизга қўшилган одамлар тўғри йўлда бўлади, бошқалар ҳаммаси ё адашган, ё қўрқоқ, ё хоинлар”, деб даъво қиладиган тўдалар ҳам шак-шубҳасиз, Оллоҳ таолонинг ягона Динини бўлаётган Дин душманларидир. Чунки уларнинг мақсадлари асло Қуръон ва Суннатга эргашиш эмас, балки Каломуллоҳни ва Ҳадиси Расулуллоҳни - ўзларининг парда ортида турадиган хўжайинлари мусулмонларни қириб, Ер юзидан йўқ қилиб юборишни кўзлаб тузиб берган турли ҳизбларни тарғиб-ташвиқ қилиш учун - бузиб талқин қилишдир ва мана шу йўл билан Ислом Динининг моҳиятидан бехабар бўлган нодон-жоҳил кишиларни ўзларининг тузоқларига тушириб Тўғри Йўлдан оздиришдир ва охир-оқибат залолат ботқоғига ботириб ҳалок қилиб юборишдир.
Бас, биз мусулмонларнингдунё ва Охиратда нажот топишимиз, Оллоҳ таоло розилиги ва Раҳматига эришишимизнинг ягона йўли - У Зотнинг “Эй мусулмон бандаларим, сизлар асло мушрикларга ўхшаб турли фирқа ва ҳизбларга бўлинмангиз!” деган Илоҳий Фармонига тўла итоат этишимиздадир.

33. Қачон (динсиз) одамларга бирон зиён етса, Парвардигорларига қайтиб, Унга дуо-илтижо қилиб қолурлар, сўнгра қачон (Оллоҳ) уларга Ўз томонидан бирон марҳамат тотдириб қўйса, баногоҳ улардан бир гуруҳи Парвардигорларига ширк келтира бошлар.
Ояти каримада динсиз-иймонсиз кимсалар агар бошларига андак ташвиш тушадиган бўлса, бирон дардга йўлиқсалар ё йўқчиликка дучор бўлсалар, ҳатто ишлари юришмай қоладиган бўлса ҳам, Оллоҳ таолога ялиниб-ёлвориб қолишлари, ўтиришга ҳам кучи етмай қолганлари ётган жойида, тура олмай қолганлари ўтирган жойида, юра олмай қолганлари турган жойида У Зотга чин ихлос билан дуо-илтижо қилиб қолишлари, аммо агар дуолари мустажоб бўлиб, Оллоҳ таолонинг раҳми келиб, бошларидаги балони аритганида эса, кечаги кунлари тамоман эсларидан чиқиб, гўё ҳеч қачон Оллоҳ таолога ялиниб-ёлвориб дуолар қилмагандек яна аввалги динсизликларига қайтиб, ўз ҳадларини билмасдан катта гапириб, гуноҳ-маъсиятларга муккадан кетиб юраверишлари ҳақида хабар берилади. Ҳатто уларнинг орасидаги айрим кимсалар Оллоҳ таолога шукроналар айтиш, мушкилларини осон қилгани учун Меҳрибон Парвардигорга янада астойдил тоат-ибодат қилиш ўрнига жирканч нонкўрлик йўлини тутадилар - Яратганга шукр келтириш ўрнига ширк келтирадилар, У Зот ато этган неъматнинг раҳматини бошқаларга - ўзлари сиғинадиган, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бутларига айтадилар! Худди дарди оғирлашиб, азоб чекаётганида тинмай: “Оллоҳим, дардимга шифо бергин. Агар Ўзинг шифо бермасанг, ҳеч қандай дори-дармон кор қилмаяпти”, деб дуо-илтижо қилиб, сўнгра, Оллоҳ таоло шифо бериб, тузалиб кетганидан кейин: “Мени мана бу дори тузатди”, деб юрадиган аҳмоқ кимса каби!
Бир ояти каримада шундай дейилади: “Қачон Биз инсонга (неъмат - давлат) инъом қилсак, у (Бизга шукр қилишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса эса у узундан-узоқ дуо-илтижо эгасидир.” (Фуссилат сураси, 51 оят).

34. Улар Биз ато этган неъматларга нонкўрлик - ношукурлик қилаверсинлар! Бас, (эй мушриклар), фойдаланиб қолинглар! Ҳали яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билиб олурсизлар!
Яъни, мушриклар ва уларга эргашган кимсалар Оллоҳ таоло ато этган умр, ризқ, тинчлик, омонлик... каби бебаҳо неъматлар учун куфрони неъмат қилаверсинлар, неъмат Эгаси бўлмиш Роббул-оламийнга шукроналар айтишни “унутиб” юраверсинлар! Яқинда бу нонкўрликларининг оқибатини албатта кўрадилар! Бас, эй мушриклар, бугун сизлар ўткинчи дунё матоларидан, ундаги Оллоҳ таоло яратган жамийки ноз-неъматлардан фойда-ланаверинглар, роҳат-фароғатда яшайверинглар! Эртага - Қиёмат Кунида албатта куфрони неъмат қилганларнинг жазоси қандай бўлишини билиб олурсизлар - Оллоҳтаолонинг мангу азобига гирифтор қилинурсизлар!

35. Ёки Биз уларга (осмондан) уларнинг (Оллоҳга) ширк келтиришларини (тўғри деб) сўзлайдиган бирон ҳужжат нозил қилдик-ми?! (Йўқ, улар фақат нодонлик билан ўз ҳавойи нафсларига эргашиб, Оллоҳга турли нарсаларни шерик деб билмоқдалар).
Яъни, мушрик кимсалар қандай далил асосида Оллоҳ таолога ширк келтирмоқдалар?! Уларнинг турли бут-санамларга сиғиниб дуо-илтижолар қилишларини тўғри деб тасдиқлайдиган бирон-бир ҳужжатлари борми?! Ёки Биз улар учун осмондан бирон ҳужжат нозил қилдикмики, ўша ҳужжат уларнинг Оллоҳ таолога ширк келтиришларини ёқлаб сўзламоқдами?! Ахир уларнинг Оллоҳ томонидан туширилган бирон ҳужжатлари йўқку, бас, у ҳолда нега улар Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолонинг ше-рилари бор деб даъво қиладилар?!

36. Қачон Биз одамларга (Ўз томонимиздан) бирон Раҳмат - Марҳамат тотдирсак, улар бундан қувониб кетурлар. Агар уларга ўзлари қилган гуноҳлари сабабли бирон ёмонлик етса, баногоҳ улар ноумидликка тушурлар.
Яъни, агар Биз инсонга Ўз Марҳаматимизни кўргазиб, соғлик, тинчлик, бойлик, ва бошқа неъматлар ато этсакда, сўнгра у ўша неъматларнинг мазасини тотиб, уларга ўрганиб қолган пайтида яна Ўзимиз ундан ўша неъматларнинг биронтасини олиб қўядиган бўлсак, албатта у сабрсизлиги ва Бизга ишонмагани сабабли Фазлу Марҳаматимиздан бутунлай ноумид, илгари ўзига ато этилган неъматларга ношукр кимсага айланиб олиши аниқдир.
Ояти карима мазмунидан маълум бўлишича, бу ўринда сўз динсиз иймонсиз инсонлар ҳақида боради. Чунки иймонли инсон Оллоҳ таоло унга неъмат ато этса, шукр қилади, агар у бандасини синаш учун ёки унинг ўзига маълум бўлган ҳикмат сабабли ато этган неъматини олиб қўядиган бўлса, сабр қилади, ноумидликка тушмайди.
Мусулмон инсон қандай неъматга эришса, унинг Оллоҳ таоло ато этган неъмат эканини билади. Шунинг учун қўлидан бирон неъмат чиқиб кетганида ҳам умидсизликка тушмай сабр қилади ва Яратгандан аввалгидан яхшироқ неъматлар ато этишини сўраб дуо-илтижо қилади. Мўминлар қўлларидан бирон неъмат кетса шундай дейдилар: “Шоядки Парвардигоримиз бизларга ундан яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз”. (Қалам сураси, 32-оят).
“Зеро, Оллоҳнинг Раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).

37. Ахир улар Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилишини ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилишини кўрмадиларми - билмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло барча мўминлар учун етарли ибрат бўладиган бир ҳодисани, яъни, жамийки мавжудотнинг ризқи рўзи Ёлғиз Унинг Қўлида эканини, бинобарин, кимга кенг, кимга танг ризқ бериш ҳам Унинг Ихтиёридаги иш эканини яна бир бор таъкидлайди. Жаноби Ҳақ Ўзининг Танҳо Раззоқ - ризқ Бергувчи эканини бошқа бир оятда шундай баён қилган: “Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Ёлғиз Оллоҳнинг Зиммасидадир”. (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, У Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳикмат ва Адолат билан айрим бандаларининг ризқини кенг-мўл қилса, айримларининг ризқини тор-танг қилади ва у инсонларнинг ҳаёти дунёдаги ризқларини белгилашда уларнинг мўмин ёки кофир эканликларига боқмайди. Балки гоҳо Ўзи яхши кўрган баъзи бир мўмин бандасининг ризқини - синов-имтиҳон учун -тангу тор қилса, айрим кофир кимсаларнинг ризқини кенг-мўл қилиб қўйиши мумкиндир.
Ҳадиси Қудсийда келади: “Албатта Мен мўмин бандаларимдан кимнинг иймони бой-бадавлатлик билан яхши, салоҳиятли бўлишини билурман. Агар Мен уни фақир, камбағал қилиб қўйсам, камбағаллик уни бузади. Мўмин бандаларимдан яна шундай кишилар ҳам борки, унинг иймони фақирлик камбағаллик билан салоҳиятли бўлади. Агар Мен уни бой, бадавлат қилиб қўйсам, бойликуни бузади. Албатта Мен бандаларимнинг дилларини билганим учун уларнинг ишини Ўзим тадбир қилурман. Албатта Мен Билгувчидирман, Хабардордирман”. (Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган. “Баҳрул улувм” китобидан).
Демак, бой қилгувчи ҳам, камбағал қилгувчи ҳам, ризқни кенг қилгувчи ҳам, танг қилгувчи ҳам Оллоҳ таолонинг Ўзидир. Агар У ҳаммани бой қилиб қўйганида, улар ҳадларидан ошиб туғёнга тушган бўлур эдилар, агар ҳаммани фақир, камбағал қилиб қўйганида, улар қоринлари ғамида ибодат қилишни унутиб, ҳалокатга дучор бўлар эдилар.
Термизий “Зуҳд” китобида ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилади: “Етти нарса келиб қолишидан илгари амалларингизни қилиб қолишга шошилинглар. Сизлар фақат унутдириб юборгувчи камбағалликни ёки туғёнга туширгувчи бойликни ёки роҳатингизни бузгувчи касалликни ёки ақлни ўтмаслаштириб кўйгувчи қариликни ёки лаззатларни кесиб қўйгувчи ўлимни ёки ғойибдаги энг ёмон кутилгувчи бўлган дажжолни ёки энг балолик, энг аччиқ Кун бўлмиш Қиёмат Соатини кутмоқдасизлар холос”.
Бас, оқилнинг иши Оллоҳ таолонинг Амрига таслим бўлмоқ, Унинг Ҳукмига рози бўлмоқ, тор-танг вақтда сабр қилмоқ, кенг-мўлчиликда шукр қилмоқ ва имкони борича инфоқ-эҳсон қилмоқцир. (“Танвийрул азҳон” кшпобидан).

38. Бас, қариндош-уруғга, мискин ва мусофирга (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг! Оллоҳ Юзини истайдиган кишилар учун мана шу энг яхши (ишдир). Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Юқоридаги ояти каримада Оллоҳтаоло Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳик-мат билан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиши ва Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини танг қилиши ҳақида айтилгач, ушбу ояти каримада У Зот севимли Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга ва у зотнинг ҳар бир умматига хитоб қилиб, ризқи рўзлари кенг қи-либ берилган инсонлар ўзларига ато этилган мол-давлатнинг шукрини адо қилиш учун фақир-мискинларнинг ҳаққи бўлган закот-садақотларни уларга ато этишлари агар Оллоҳ таолонинг Юзини - ризосини истаб шу ишни қилсалар, ўзлари учун яхши бўлишини ҳамда улар дунё ва Охиратда нажот топишларини таъкидлайди. Ояти каримада қариндош-уруғларни ҳам доимо йўқлаб, ҳол-аҳволларидан хабар олиб туриш, агар ёрдамга муҳгож бўлсалар, албатта уларга ёрдам қўлини чўзиб, мушкилларини осон қилиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифа экани айтилади. Шунингдек, қариндош бўлмаган мискин бечораларга хайр-садақотлар қилиш, меҳр-мурувватлар кўрсатиш, ўз юртларидан узоқда қолиб кетган ғариб-ғурабо мусофирларни ватанларига етиб боришлари учун кифоя қиладиган моддий маблағ билан таъминлаш каби хайрли ишлар ҳам Оллоҳтаоло мўмин бандаларига буюрган ишлардан эканлиги уқтирилади. Ояти каримада гарчи мазкур вазифалар Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга хитоб қилиб айтилган бўлсада, ушбу Илоҳий Амр у зотнинг барча умматларига қаратилган-дир. Қариндош-уруғларни йўқлаш хусусида Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг ўзларидан ҳам қатор ҳадислар ворид бўлган: Абу Довуд Абу Бакр ибнул-Ҳорис Анморий розияллоху анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда у зоти бобаракот: “Аввал онангга, отангга, сўнгра қариндош-уруғларингдан энгяқинларидан бошлаб барчаларига яхшилик қилгин”, деб буюрганлар. Имом Бухорий ва Муслим Анас розияллоху анхудан ривоят қилган сахдтҳ ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг булишини ва умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндош уруғи билан борди-келдини узмасин”, деб марҳамат қилдилар. (“Тафсири Мунийр”дан).

39. Сизлар судхўрлик қилиб одамларнинг моллари ичида зиёда бўлиб (қайтиши) учун берган пул-молларингиз Оллоҳ наздида зиёда бўлмас. Оллоҳнинг Юзини- розилигини истаб ато этган закотларингиз - ана ўша (закот бергувчи кишилар ажру-савобларини) бир неча баробар қилиб олгувчилардир.
Ояти каримада зикр қилинган мавзу ҳар бир мусулмоннинг ҳаёти учун ўта муҳим экани эътибори билан ушбу оятнинг энг гўзал ва мукаммал тафсири бўлган Қуръони Азимдаги бошқа икки оятни - Бақара сурасининг 275-276-оятларини тафсири билан келтирамиз: “Судхўр бўлган кимсалар (Қиёмат Кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб, уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзику?», деганларидир. Ҳолбуки, Оллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардиго-ридан мавъиза - насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Оллоҳга (топширилади. Яъни, Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”. (Бақара сураси, 275-оят).
Шариати Исломийя ҳар бир мусулмонга бировнинг ҳаққидан хазар қилишни буюради. Ҳазар қилиниши лозим бўлган ишларнинг энг хунукларидан бири ҳеч қандай эвазсиз, амалсиз фойда ейиш - судхўрликдир. Юқоридаги оятларда Оллоҳ таолога яқин бўлиш учун Унинг ризосини истаб, чин ихлос билан Оллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилиш, садақотлар бериш, яъни, ўрнига ҳеч қандай эваз олмасдан эҳсон тариқасида - ёрдам бериш ва унинг ажр-мукофоти ҳақида сўз борган эди. Энди бу оятларда тамоман юқоридаги ҳолатнинг акси - ўрнига ҳеч ҳандай эваз бермасдан олиш, яъни, судхўрлик ва унинг оқибатлари, зиёнлари ҳақида сўз боради.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам судхўрни ҳам, ундан қарз олиб, устига фойда кўшиб берувчини ҳам, судхўрлик олди-бердисига гувоҳлик қилувчини ҳам, судхўрлик муомаласини ёзадиган котибни ҳам лаънатладилар ва “улар тенгдирлар”, дедилар.
Судхўрликнинг кўринишлари кўп бўлиб, энг кўп учрайдигани бировга қарз бериб, кейин устига фойда қўшиб қайтариб олишдир. Бундай муомалада аввал фойда - фоиз қўшиб қайтаришни шарт қилиб қарз бериш ҳам, ёки очиқ шарт қўймасдан, қандайдир бир суратда шунга ишора қилиш ҳам баробар ҳаромдир. Ҳадиси шариф далолат қилганидек, судхўрлик ол-ди-бердисига иштирок қилган ҳамма томонлар баробар гуноҳкордирлар.
Шунингдек, пул айирбошлаш - саррофликда ҳам агар икки тараф алмаштирадиган пулларини нақдма-нақд, қўлма-қўл бермасалар ёки агар бир хил пул бўлса тенгма-тенг алмаштирилмаса судхўрлик қилган бўла-дилар.
Жаноби Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Олтин олтинга, кумуш кумушга... қўлма-қўл, нақдма-нақд, тенгма-тенг алмаштирилади”, дедилар. Акс ҳолда судхўрлик бўлади. Умар розияллоҳу анху: “Пул айирбошлаётган икки киши бир баланд жойда турган бўлсалар ва савдолари битмай туриб улардан бири пастга тушиб кетадиган бўлса, яъни, ўртада бир-бирларига кўл етмайдиган масофа пайдо бўлса, иккинчи киши ҳам пастга тушиб қўлма-кўл олди-берди қилишсин, акс ҳолда судхўрлик бўлади”, деганлар.
Яна ҳамжинс нарсаларни айирбошлашда ҳам тенгликка риоя қилини-ши вожибдир. Муслим Абу Саид Худрий розияллоҳу анхудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хурмо келтирилган эди, унинг сархиллигини кўриб, бу бизнинг хурмодан эмаску”, дедилар. Хурмо келтирган киши: “Ё Расулуллоҳ, биз ўзимизнинг икки соъ (оғирлик бирлиги) хурмони мана бу хурмодан бир соъга алмаштирдик”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бу судхўрликдир. Қайтариб беринглар! Сўнгра ўзимизнинг хурмони сотинглар-да, пулига мана бу хурмодан қанча келса ҳарид қилиб олинглар!”
Судхўрликнинг яна бир кўриниши, икки тараф ўзаро насия савдо қилиб, насияга олинган молнинг пулини тўлаш вақти келганида олувчи тўлай олмаса, сотувчи унга қўшимча муддат бериб, қарзига ҳам бир миқдор кўшиб кўйишидир ёки умуман бировга қарз бериб, вақтида тўлай олмаса муддатни чўзиб, эвазига қарз устига маълум миқдор пул кўшиб кўйишдир. Мужоҳид ва Қатода судхўрлик ҳақида мана шу мисолларни келтирганлар.
Судхўрликнинг гуноҳи кабира эканини жуда яхши англаган салафи солиҳларимиз унинг ҳар қандай кўринишидан хазар қилганлар ва ўзгаларни ҳам қайтарганлар. Масалан, улуғ имомимиз Абу Ҳанифа розияллоху анҳудан бир ибратли ривоят келган: У кишининг бировда ҳақлари бор эди. Ўша ҳақни олиш учун қарздорнинг уйига бориб, уни чақирдилар ва дарвоза олдидаги дарахт соясида турмасдан, офтобга чиқиб кутиб турдилар. Уйнинг эгаси чиқиб бу улуғ зотнинг офтобда турганларини кўриб, сабабини сўраганида, “Сен мендан қарздор бўлганинг сабабли дарахтингнинг соясидан фойдаланишимда ҳам судхўрлик хавфи борлиги учун шундай қилдим”, деб жавоб берган эканлар. Албатта, бизлар ҳам улуғларимиздан Қуръон ва ҳадисга қандай амал қилишни ўрганишимиз лозим. Нажот ўшаларнинг изларидан боришимиздадир. Чунки улар Динимиз кўрсатмаларини, жумладан судхўрлик қандай оғир жиноят эканини жуда яхши англаганлар. Судхўрлик нақадар катта гуноҳ эканини англаш учун мана бу хадис кифоя қилар: Абу Ҳурайра розияллоху анху ривоят қилди. Жаноби Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Судхўрлик етмиш бобдир. Оллоҳ азза ва жалла наздида судхўрликнинг энг енгилини қилган кимса ўз онаси билан зино қилган кимса кабидир”. Бас, мусулмон инсон салгина судхўрлик ҳиди келадиган ҳар қандай ишдан, ундан қандай фойда кўришидан қатъий назар, ҳазар қилиши лозим.
“Судхўр бўлган кимсалар (Қиёмат Кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб, уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?», деганларидир. Ҳолбуки, Оллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган”.
Одамларнинг молларини ноҳақ еган судхўрлар бу дунёнинг ўзида ҳам бахтли, осойишта ҳаёт кечирмайдилар. Улар (замонамиздаги судхўр сар-моядорларнинг бошларига тушган иқтисодий инқироздан ҳам кўриниб турганидек), доимий беқарорлик, кўркув, руҳий, асабий касалликлар исканжасида яшайдилар. Энди уларнинг Охиратдаги оқибатлари янада жир-канч, янада аянчлироқдир. Судхўрлик қилган ва бу иллатдан қайтмай, тавба қилмай ўтган кимсалар ақлсиз махлуқлар экани Охиратда, барча халойиқ кўз ўнггида юзага чиқади. Қиёмат Кунида барча инсоният ҳисоб-китоб учун қайта тирилиб, ўринларидан турадиган Соатда судхўрлар худди жин чалгандай ўринларидан тура олмай, йиқилиб, думалаб, ҳадисларда хабар берилганидек, ҳаром луқма билан тўлгани учун шишиб - кўпиб, катта уйлардек бўлиб кетган қоринларини кўтара олмай, ҳалойиқ олдида шармандайи-шармисор бўладилар. Бу азоб-уқубат, шармандалик уларнинг “Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзику”, деганларининг жазосидир. “Ҳолбуки, Оллоҳ байъни ҳалол судхўрликни ҳаром қилгандир”. Чунки байъ ҳар икки томонга манфаатли бўлган ихтиёрий олди-сотди бўлса, судхўрлик музтар - муҳгож одамдан эвазига ҳеч нарса бермасдан фойдаланишдир. Судхўрлар Яратганнинг Ҳукмига қарши бориб, ҳаромни ҳалол дедилар ва Оллоҳга иймон келтирган, ақли-хуши жойида бўлган инсон ҳеч қачон қилиши мумкин бўлмаган жиноятлари учун Қиёмат Кунида, Оллоҳнинг хузурида бутун олам кўз ўнгида шармандайи-шармисор бўлдилар.
Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза - насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Оллоҳга (топ-ширилади). (Яъни,Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.
Яъни, ким Оллоҳтаоло судхўрликни ҳаром қилганини билгач, Яратганнинг Амрига итоат қилиб, судхўрликдан тўхтаса, у ҳолда аввал - жоҳилият вақтида кўрган фойдаси ўзига ва унинг иши Оллоҳ таолога ҳавола қилинади - Ҳақ таолонинг Ўзи хоҳласа уни адолат билан жазолайди, хоҳласа Ўз Фазл-Карами билан афв қилиб юборади. Ояти каримадаги “аввал ўтгани” иборасидан ушбу оятлар нозил бўлишидан илгари ўтган вақт тушунилади. Аммо судхўрлик ҳаром эканини баён қилган мазкур оятлар нозил бўлганидан бошлаб, то Қиёматгача судхўрликдан топилган фойда мутлақо ҳаромдир. Масалан, бир кимса маълум вақт судхўрлик қилиб, кейин тавба қилса, тавба қилишидан аввал топган фойдаси ҳам унинг учун ҳаром ҳисобланади - ўша топган фойда - фоизларини ўз эгаларига қайтариб бериши вожиб.
Аммо ким Оллоҳ таоло судхўрлик ҳаром эканини баён қилганидан кейин ҳам яна мана шу ҳаром касбни қилар экан, “бас улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”.
“Оллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Оллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара сураси, 276-оят).

40. Оллоҳ сизларни яратган, сўнгра ризқу рўзингизни берган, сўнгра сизларни ўлдирадиган, сўнгра сизларга (қайта) ҳаёт берадиган Зотдир. Сизларнинг (сиғинаётган) бутларингиз орасида мана шуларнинг биронтасини қила оладиган кимса борми?! (Оллоҳ) уларнинг ширкларидан Пок ва Юксакдир.
Яъни, эй, Оллоҳ таолонинг Танҳо Илоҳ эканлигига иймон келтир-масдан “Унинг шериклари ҳам бор”, деб турли бутларга сиғинадиган мушриклар, Оллоҳ таолонинг бирон-бир Сифати сизларнинг “илоҳ” деб сиғинаётган бутларингизда борми? Оллоҳ сизларнинг йўқдан бор қилиб, дунёга келдингиз, сўнгра илк нафас олган кунингиздан бошлаб, модомики ҳаёт экансизлар, У сизларни ризқ билан таъминлади, сўнгра У ажалларингиз етган, яъни, Унинг Ўзи белгилаб қўйган кунингиз битган соатда сизларни ўлдиради, сўнгра Қиёмат Кунида ҳаёти дунёда қилган амалларингизнинг мукофот ва жазосини олишларингиз учун Унинг Ўзи барчаларингизни қайтадан тирилтиради. Қани айтинглар-чи, сизлар сиғинаётган бутлардан биронтаси мана шу ишлардан - яратиш, ризқ бериш, ўлдириш, тирилтиришдан биронтасини қила оладими?! Албатта йўқ! Бас, Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло мушрикларнинг ширкларидан, Оллоҳнинг шериклари деб ишонган бут-санамларидан Покдир ва бениҳоя Юксакдир.
“(Эй инсонлар,) қандай қилиб Оллоҳга кофир бўласизлар-а?! Ҳолбуки сизлар ўлик эдингизлар, У сизларга ҳаёт - жон ато этди. Сўнгра ўлим берадиган ҳам, сўнгра яна қайта ҳаёт берадиган - қайта тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурсизлар”. (Бақара сураси, 28-оят).

41. Одамларнинг қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам фасод - бузилиш (яъни, турли офат-балолар) зоҳир бўлди - ёйилди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтсинлар деб уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир.
“Танвийрул-азҳон” тафсирида ояти карима шундай тафсир қилинади: “Ер-у сувни йилдан йилга қоплаб бораётган ҳар турли офат-балолар - Ер юзида қурғоқчилик кўпайиши, ўсимликларнинг турлари камайиб кетиши, экинтикинларнинг ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетиши, ҳайвонотларнинг насллари йўқолиб бораётгани, ҳамма нарсадан барака кетгани, одамлар орасида вабо, ўлат каби бедаво дардларнинг тури ва саноғи кўпайиб кетаётгани, турли фитна-урушлар авж олаётгани ва денгиз-дарёларда ғарқ бўлиш кескин кўпайиб кетгани, осмондан ёғин ёғиши камайиб кетгани учун сувда яшайдиган ҳайвонларнинг турлари йўқолиб бораётгани, ҳатто ғаввослар денгиз тубидан топиб чиқадиган садафлар ҳам пуч бўлиб, уларнинг ичидан чиқадиган дурру гавҳарлар йўқолиб кетгани - буларнингҳам-масига сабаб, одамларнинг қилган ва ҳеч тўхтамасдан қилаётган гуноҳ-маъсиятларидир. Демак, инсонлар бузилганлари сари атроф-муҳит, табиат ва иқлимлар ҳам бузилиб бораверар экан, улар Яратганни унутиб, тоат-ибодатни тарк этиб, гуноҳ-жиноятларни кўпайтирганлари сари Оллоҳ таолонинг кулфат ва балоларига кўпроқ гирифтор бўлаверар эканлар ва бу бало-офатлар уларнинг қилаётган гуноҳ-маъсиятлари учун бериладиган жазонинг бир қисми бўлиб (асосий ва ҳеч қачон тугамайдиган жазо Охиратда берилади), Ҳақ таоло шояд ўша осий бандаларнинг кўзлари очилиб, Тўғри Йўлга қайтсалар, ўзларини ўнглаб олсалар, деб уларни огохдантириши экан.
Ояти карима мазмунидан яна бир ҳақиқат - мушрик, кофир ва осий кимсалар қилган жиноятларнинг касофати фақат ўша жиноятчиларнинг ўзларига урмасдан, бутун инсониятга, балки барча жонзотга ҳам жуда катта зиён етказиши аён бўлади. Шунингучун ҳам “бир кимса гуноҳ-жиноят қилса, Қиёмат Кунида барча инсонлар, жониворлар ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам унга қарши даъвогар бўладилар”, дейилади.

42. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушрикларга) айтинг: «Ер юзида сайру саёҳат қилиб, илгари ўтганларнинг оқибатлари қандоқ бўлганини кўринглар! Уларнинг кўплари мушрик эдилар».
Ояти каримада “Ернинг ҳар тарафларига саёҳат қилиб, Оллоҳ таоло айтган сўзлар ҳақ эканини - ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган, уларнинг устидан масхара қилиб кулган қавмлар қандай ҳалок қилинганларини улардан қолган вайроналардан кўриб, кўзларингиз очилиб, ибрат олиб келинглар”, деб буюрилди.
Дархақиқат, Ернинг ҳар тарафларида кўрган одамларга асрлар қаърида қолиб кетган олис ўтмишдан ҳикоя қилгувчи осори атиқалар жуда кўпдир. Уларнинг орасида ўз замонида мисли бўлмаган муҳташам қаср-у саройлар осмондан ёғилган харсангтошлар остида вайроналарга айланиб қолганини ҳам, тўфон балосига дучор бўлиб сув остида қолган бутун-бутун шаҳарларни ҳам, ўнлаб қулоч қалинликдаги қум, тош ёки тупроқ билан кўмиб қўйилган қалъаларни ҳам кўриш мумкин. Ибрат олгувчи инсон учун бундай мудҳиш манзаралар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмларнинг оқибати қандай даҳшатли эканига очиқ далолат қилиб туради. Пайғамбар алайҳис-саломни ёлғончи деб масхара қилган мушрикларга ҳам Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликлари учун ўтган кофир қавмларнингтопган оқибатларидан ибрат олиш буюрилди. Аммо уларнинг кўплари ибрат олмадилар ва натижада ҳалокатга юз тутдилар ва ўзлари бошқалар учун “ибрат”га айландилар.

43. Бас, Сиз Оллоҳтомонидан қайтарилмайдиган бир Кун (яъни, Қиё-мат) келмай туриб юзингизни - ўзингизни рост Дин (Ислом) учун тикиб қўйинг! Ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бутунлай бўлинурлар.
Ушбу ояти кариманинг биринчи жумласи мазмунан суранинг ўттизинчи ояти такрори бўлиб, ўз ўрнида алақадри ҳол тафсир қилиб ўтилди.
“Ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бутунлай бўлинурлар”.
Яъни, мўминлар жаннатга, кофирлар дўзахга ҳукм қилинадилар ва шу соатдан бошлаб бу икки тоифа ҳеч қачон бир жойга жамланмайдилар -мўминлар мангу роҳатда, кофирлар эса абадий азоб-укубатда бўладилар.

44. Кимда-ким кофир бўлса, унинг куфри ўз зиёнигадир. Ким солиҳ амал қилса, бас, улар ўзлари учун (жаннатдан) жой ҳозирлайдилар.
Яъни, кимда ким ҳаёти дунёда Оллоҳ таолога куфр келтирадиган бўлса, унинг кофирлиги бошқа бировнинг эмас, фақат ўзининг зиёнига бўлади, яъни, унинг дўзахга тушишига сабаб бўлади ва ким иймон келтириб, солиҳ - Оллоҳ ва Унинг Расули буюрган амалларни қилса, бас, бундай мўминларнинг амаллари ҳам ўзлари учун бўлиб, улар бу тоат-ибодатлари билан ўзларига жаннатдан жой ҳозирлайдилар.

45. Зеро, (Оллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ўз Фазлу Карами билан мукофотлар. Дарҳақиқат, У Зот кофирларни суймас.
Яъни, солиҳ амал қилган мўминлар ўзлари учун жаннатдан жой ҳозирлашларининг боиси, Оллоҳ таоло иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган бандаларини Ўз Фазлу Карами билан мукофотлайди, яъни, гарчи мўминнинг қилган амали адолат билан баҳоланганида жуда арзимас ва нуқсонли бўлсада лекин мўмин бандаларини севгувчи Оллоҳтаоло уларнинг килган бир амалига ўндан етти юз баробаргача ва яна Унинг Ўзи хоҳлаганича мукофот бериб, Ўз Фазлу Марҳаматини кўрсатади окибат-натижада мўминларнинг килган ҳар бир солиҳ амаллари ўзлари учун жаннатдан жой ҳозирлашлари бўлади. Аммо кофирларни бўлса, Оллоҳ таоло ёмон кўради. Шу боисдан уларни Ўзининг Илоҳий Адолати билан жазолаб, мангу азоб уқубатга гирифтор қилади.

46. (Оллоҳнинг Қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган) оятларидан (бири - ёмғир ҳақида) хушхабар элтгувчи бўлган шамолларни юборишидир. (Оллоҳ) сизларга Ўз Раҳмати - ёмғиридан тотдириш учун ва (денгиздаги) кемалар Унинг Амри билан жорий бўлиши ҳамда сизлар (у кемаларда) Унинг Фазлу Марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз учун ва шояд шукр қиларсизлар, деб (шамолларни юборур).
Яъни, Ер-у осмонларда Оллоҳ таолонинг Борлигини, Бирлигини ва бе-қиёс Қудратини исботлаб турадиган оят-аломатлар жуда кўп бўлиб, улардан бири одамлар кўп ҳам эътибор беравермайдиган шамоллардир. Қодир Оллоҳ шамоллар зиммасига бир қанча вазифалар юклаган: улар ичи тўла сув бўлган ҳаво кемаларини - булутларни Оллоҳтаоло буюрган тарафга ҳайдаб бориб, гўё осмондан оби раҳмат ёғиши ҳақида хушхабар беради, шунингдек, улар сувдаги кемаларни ҳам ҳайдаб-юргазиб, у кемаларда одамлар юкларини ташийдилар, Оллоҳтаолонинг Раҳматидан ризқу рўз истаб сайру саёҳатлар қиладилар, яна шамолларнинг ҳавони тозалаш, ерни унумдор қилиш каби хизматлари ҳам борки, биз инсонлар Меҳрибон Парвардигоримизга бу янглиғ неъматлари учун шукрлар айтишимиз лозимдир.
Бу муҳим мавзу Қуръони Карим оятларида такрор-такрор эслатилади: “Оллоҳнинг Ўзи шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатгач, Биз уни ўлик шаҳарга ҳайдаб, унинг ёрдамида ўлган Ерни тирилтирдик. (Қиёмат қойим бўлган Куни) қайта тирилиш ҳам шунинг ўзидир”. (Фотир сураси, 9-оят). Ояти каримада шамоллар ёмғир ёғишини билдирадиган хушхабар экани айтилди. Мўмин инсон ўша шамолларга нисбатан қандай муносабатда бўлиши лозим экани ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: “Умар розияллоҳу анху билан ҳаж сафарига чиққанимизда Макка йўлида қаттиқ шамол турди. Шунда Умар атрофидаги кишилардан: “Сизларга Қуръон ёки Ҳадисда шамол тўғрисида айтилган бирон хабар етганми”, деб сўраган эди, улар ҳеч нарса дея олмадилар. Мен одамларнинг охирида кетаётган эдим. Умар сўраган савол менга етиб келиши билан туямни тезлатиб унга етиб олдим ва: “Ё амирал-мўминийн, шамол ҳақида сўрабсиз. Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Шамол ҳам Оллоҳнинг Раҳматидандир. У раҳмат ҳам, азоб ҳам келтириши мумкин. Бас, сизлар шамолни сўкманглар, балки Оллоҳдан унинг яхшилигини сўранглар, ёмонлигидан паноҳ тиланглар”, деяётганларини эшитганман”, дедим”.

47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), аниқки, Биз Сиздан илгари ҳам элчи-пайғамбарлар юборганмиз. Бас, улар қавмларига аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг Биз жиноят қилган (яъни, ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган) кимсалардан интиқом олдик ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлди.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, худди Биз Сизни Элчи қилиб юборганимиз каби Сиздан илгари ҳам элчилар юборганмиз ва улар ҳам худди Сиз каби қавмларига ўзларининг ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқлайдиган оят-мўъжизалар келтирганлар. Аммо у қавмларнинг аксариси худди Макка мушриклари Сизни ёлғончи қилаётганларидекўзларига юборилган элчиларни ёлғончи қилишган. Бас, Биз ундай иймонсиз қавмлардан интиқом олдик, яъни, уларни ҳалок қилиб юбордик, лекин ўша қавмлардаги оз саноқли мўминларга ўз пайғамбарлари билан бирга нажот ато этдик, чунки мўминларга ёрдам бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир.
Ояти каримада Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам охир-оқибат албатта мушрик-кофирлар устидан ғолиб бўлишларига, шунингдек, у зотга иймон келтирган мўминлар ҳам дунё ва Охиратда нажот топишларига очиқ ишорат бор.

48-49. Оллоҳ шундай Зотдирки, шамолларни юборур, бас, улар булутни ҳайдар, сўнг (Оллоҳ булутни) Ўзи хоҳлагандек ёюр ва (агар хоҳласа) уни бўлак-бўлак қилур. Сўнг у (булут)лар орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз. Энди қачон (Оллоҳ) уни Ўзи хоҳлаган бандаларига етказса, баногоҳ улар шод-хуррам бўлурлар. Ҳолбуки, улар илгари, устларига (ёмғир) ёғдирилишидан олдин мутлақо ноумид эдилар.
Яъни, Оллоҳтаоло шундай Қудратли Зотки, шамолларни - ўзлари кўзга кўринмайдиган, аммо қиладиган ишлари ҳамманинг кўз ўнгида содир бўладиган ўзига хос лашкарларини Ўз Ҳикмат ва Иродаси билан Ўзи хоҳлаган томонга юборур. Бас, улар самода тинч ором олиб ётган булутларни қўзғатиб, Оллоҳтаоло буюрган тарафга қараб ҳайдаб кетар ва гоҳо тарқоқ булутларни тўплаб бутун осмонни қоплаб оладиган ҳолатга келтирса, гоҳо тўпланган булутларни парчалаб катта-кичик бўлакларга айлантирар. У булутлардан айримлари пардек енгил бўлса, бошқалари денгиз-дарёлар устидан кўтарилган намликка тўлиб, сув зарралари билан тўйинган оғир-вазмин булутлар бўлади ва “у (булутлар) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз”. Ва албатта у булутлардан ёғаётган сув-ёмғир тўғри келган ерга тушавер-майди, балки Яратган уни фақат Ўзи хоҳлаган жойлардаги бандалари устига ёғдиради ва ана ўшанда қурғоқчиликдан экинлари битмай, дарахтлари тутмай ғамга тушиб қолган одамлар ўзларида йўқ шодланадилар, аммо бу оби раҳматни уларнинг ерларига ким ёғдиргани ҳақида ўйлаб хдм кўрмайдилар. Ҳолбуки, улар бундан озгина илгари, осмонни булут қоплаб, ундан ёмғир куйиб беришидан олдин энди экин-тикинлари қурғоқчилиқцан нобуд бўлишига кўзлари етиб, кўзлаган ҳосилларидан бутунлай умидлари узилиб, тамоман ноумидликка тушиб қолган эдилар. Ана шундай соатда Меҳрибон Парвардигор уларнингустигаЎзининг оби ҳаётини юборди -

50. Ана энди Сиз Оллоҳнинг Раҳмати - ёмғирнинг изларига бо-қинг - У қандай қилиб Ерни ўлганидан кейин тирилтирди-я?! Ҳеч шак-шубҳасиз, ана ўша (Оллоҳ) ўликларни ҳам Тирилтиргувчидир. У барча нарсага Қодирдир.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло бандаларига ризқ-рўз бериш ҳам, Уларни ўлдириб-тирилтириш ҳам Ёлғиз Ўзининг Қўлида эканини бир гўзал мисол билан баён қилади. У Зот ёмғир Ўзининг бандаларга ёғдирган Меҳри-Раҳмати эканини айтиб, шамоллар эса худди денгиз-дарёларда юк тўла кемаларни ҳайдаб юрганидек, осмонда ҳам сув тўла кемаларни -вазмин булутларни ҳайдаб юрадиган паҳлавон лашкарларга ўхшатилади. Дарвоқеъ, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, “шамоллар ва сув Оллоҳ таолонинг лашкарларидандир”. Ояти каримада Яратганнинг Амри билан у лашкарлар сув тўла булутларни ўлик маконга - қақраб ётган ерларга ҳайдаб бориб, Оллоҳ таоло у ерларга ёмғир ёғдириб гулзор-экинзорларга, мевали боғларга айлантириб қўйгани каби Қиёмат Кунида жамийки Ер остида ётган жонсиз жасадлар устига ҳаёт ёмғирини ёғдириб - тирилтириб Ернинг устига чиқариб қўйиши ҳақида хабар берилади
Оят сўнггида Оллоҳ таоло ҳар ишга Қодир Зот эканлиги, яъни, ҳар баҳор ўлик Ерни қайтадан тирилтиришга Қодир Оллоҳ таоло учун Қиёмат Кунида ўлиб тупроққа айланган инсонларни қайта тирилтириш жуда осон эканлиги таъкидлангач, қуйидаги ояти каримада Оллоҳ таоло юборадиган яна бошқа бир шамол ҳақида сўз боради.

51. Қасамки, агар Биз бир шамол юбориб, улар (экинларини) сарғайиб-қуриганини кўрсалар, албатта ана ундан кейин куфрони неъмат қилишга турурлар.
Яъни, касамки, агар Биз у динсиз кимсалар устига бир зиёнли, теккан нарсасини қуритадиган шамолни юборсак ва улар куни кеча гуллаб-яшнаб турган экин-тикинлари бирданига куриб-сарғайиб қолганини кўрсалар, ана ундан кейин бу кофир кимсалар ҳеч иккиланмасдан, авваллари экинларимиз яхши ҳосил берган йиллар ҳам бўлганку, энди бундай кўргулик ҳам бор экан-да деб ўйлаб ҳам кўрмасдан тинмай куфрони неъмат қилишни бошлайдилар. Яъни, иймонсиз кимсалар ҳеч қачон Парвардигорга суянмайдилар - агар уларга яхшиликлар, мўл ҳосиллар ато этилса, Оллоҳ таолога берган неъмати учун шукур қилмайдилар, балки худди бу нарсалар ўз-ўзидан бўлиб қолгандек шодланиб байрам қилаверадилар ва агар уларнинг бошига озгина кулфат-машаққат тушадиган бўлса, сабр қилиш ўрнига дод-вой қилишни бошлайдилар, сабр қилиш ўрнига худди ҳеч қачон яхши кунларни кўрмагандек нонкўрлик, ношукурлик қиладилар, балки бу офат-балолар қилган гуноҳларимизга Яратган томонидан берилган жазодир, бас, Унга илтижолар қилиб гуноҳларимизга истиғфор айтайлик деган ўй ҳаёлларига ҳам келмайди. Аммо мўминнинг ҳоли тамом ўзгачадир: у неъмат келганида шукр қилади, кулфат келганида сабр қилади ва ҳеч қачон Оллоҳнинг Раҳмат-Марҳаматидан умид узмай, кеча-ю кундуз дуо-илтижолар билан тоат-ибодат қилиб, Парвардигордан Ўзининг Илоҳий Марҳаматларини дариғ тутмаслигини сўрайди.

52-53. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта, Сиз «ўлик»ларга (сўзингизни) эшиттира олмайсиз, ва юз ўгириб кетаётган «кар»ларга ҳам ушбу даъватни уқтира олмайсиз. Яна Сиз «кўр»ларни ўз залолатларидан (чиқариб Ҳақ Йўлга) ҳидоят қила олгувчи ҳам эмассиз. Сиз фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина (ушбу даъватни) уқтира олурсиз. Бас, ана ўшалар мусулмонлардир.
Мазкур оятларда тақдирларига ҳаёти дунёдан кофир ҳолларида ўтишлик ёзиб қўйилган кимсалар ўликлар деб аталди. Чунки улар худди ўликлар каби ҳеч қандай сўздан, ҳатто Каломуллоҳдан ҳам заррача таъсирлан-майдилар.
Ушбу икки оят мушрикларнинг Ҳақ Сўзни - Каломуллоҳни англашни, Ҳақ Йўлни кўришни истамаётганларидан озурда дил бўлган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериш учун нозил қилингандир.
Дарвоқеъ, Пайғамбар алайҳис-салом ўзларига кўкдан, Оллоҳ таоло ҳузуридан нозил бўлаётган Қуръон оятларини одамларга тиловат қилиб берар эканлар, бу Ҳақ Сўзни эшитган ҳар бир одам, бу Илоҳий Мўъжизага гувоҳ бўлган ҳар бир инсон албатта Унга иймон келтиради деб умид қилганлари учун, иш бунинг акси бўлаётганини кўргач, одамларнинг аксариси Қуръонни эшитиб туриб, бу Буюк Китоб кўрсатган йўл Ҳақ Йўл эканини кўриб-билиб туриб хотиржан ундан юз ўгириб, гўё ҳеч нарсани эшитмагандек, кўрмагандек ўзларининг ширк ва жаҳолатларидан ажрамасдан залолатларида кетаётганларини кўргач, бу ҳақсизликдан ниҳоят даражада изтироб чекиб, ғамга ботдилар. Ҳатто мен зиммамдаги рисолат-элчилик вазифамни тўла адо қила олмаяпманми, одамларга Оллоҳнинг Динини комил суратда етказа билмаяпманми, акс ҳолда Оллоҳнинг Каломини эшитган кишилар дарҳол иймон келтиришлари керак эдику, деган ўйларга ҳам борганларида Ҳақ таоло: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз. (Ундок қилманг)”, (Шуаро сураси, 3-оят), деб, ўрганаётганимиз ушбу оятларда мушрикларнинг мўмин бўлмаётганларига уларнинг диллари муҳрлаб қўйилгани сабаб эканини, шу боисдан улар қалб қулоқлари эшитмайдиган, кўнгил кўзлари кўрмайдиган кар ва кўр кимсаларга айланиб қолганларини айтиб, Ўз Элчисига Сиз ҳеч қачон эшитиш ва англашни истамайдиган “кар” кимсаларга Ҳақ Сўзни эшиттира олмайсиз, Ҳақ Йўлни кўришни истамайдиган “кўр” кимсаларга Тўғри Йўлни кўрсата олмайсиз, демак, Сиз уларнинг иймон келтирмаётганларидан ғам чекманг, улар сўзни эшитганлари билан унинг маъносини англай олмайдиган ожиз махлуқлардир, деб таскин-тасаллий беради.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Куфр йўлидаги кимсаларни (Ҳақ Йўлга даъват қилувчи кишининг) мисоли худди фақат овоз ва чақириқни эшитадиган ҳайвонларга қичқираётган кишининг ўзидир. (Яъни, улар худди жониворлар каби чақириқ ва овозларни эшитадилар-у, лекин ҳеч нарсани англамайдилар. Бинобарин, уларни Ҳақ Йўлга чорлашнинг ҳеч фойдаси йўқ.)
Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар. (Бақара сураси, 171-оят).
Ушбу ояти каримада тинглаб туриб Ҳақни эшитмайдиган, билиб туриб Ҳақни айтмайдиган, қараб туриб Ҳақни кўрмайдиган динсиз кимсалар чўпоннинг овоз ва қийқириғини эшитадиган, аммо нима деяётганини, тушунмайдиган ақлсиз, қаёққа қараб ҳайдалса, ўша ёққа қараб кетаверадиган подага ўхшатилмоқда. Аммо жуда ўхшатиб ўхшатилмоқда! Уларнинг ҳолларини тасвирлашда бундан аниқроқ ташбеҳ қилишнинг имкони йўқдир.
Ахир ҳамма нарсада жуда яхши ишлайдиган қулоқ-тил-кўзлари Динга даъват қилинганларида бирдан ишламай қолса, ҳамма нарсада жуда ўткир бўлган ақллари ҳам Ҳаққа чақирилганларида бирдан ишламай қолса, уларни ақлсиз ҳайвонлар демай, ақлли инсонлар дейиш мумкинми?! Дунёвий ишларни яхши билмаслик, тушунмасликнинг, бошқача айтганда, дунёдан мол-давлат ва юксак мартабаларга эришмасдан ўтиб кетишнинг зиёни камдир, чунки уни ўнгласа бўлади, агар ўнглай олмаса ҳам зиёни камдир, чунки у мана шу тўрт кунлик дунёнинг зиёнидир. Аммо Охират иши бўлган Динда зиёнкор бўлиш, яъни, Ҳақ Динга кирмасликдан, мусулмон бўлмасликдан кўриладиган зиён кейин ҳеч қачон ўнглаб бўлмас зиёндирки, бунга рози бўлган кимсани ақлли деб бўлмас. “Аниқки, Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бор-у англай олмайдилар, кўзлари бор-у кўра олмайдилар, қулоқлари бор-у эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.” (Аъроф сураси, 179-оят).

54. Оллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди, сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билгувчи ва Қудратлидир.
Яъни, Оллоҳ таоло шундай Қудрати Улуғ Зотки, сизларни, эй инсонлар, ўта заиф ночор нарсадан - бир томчи сувдан яратиб, жуда ночор, бир нафас қаровсиз ҳолда қолсангиз ҳалок бўладиган чақалоқ ҳолингизда дунёга келтирди, сўнгра, орадан саноқли йиллар ўтгач, сизларни қаровга муҳтож гўдакликдан кейин куч-қувватга тўлган йигит-қизларга айлантириб қўйди, сўнгра, орадан маълум бир муддат ўтгач, сизлардаги ёшлик қувватини кетказиб, яна худди ўша гўдаклик чоғингиздагидек бировларнинг ёрдамига муҳтож бўлган заифликка - ночор, нотавон қариликка дучор қилди. Яъни, Қодир ва Билгувчи Оллоҳ ҳар бир инсоннинг вужуди-да бир-биридан бутунлай бошқа-бошқа бўлган, бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган бир неча инсонларни яратди. Дарҳақиқат, ҳар бир инсонга ибрат назари билан қараб кузатилса, дастлаб у ўта ҳақир ва жонсиз бир томчи сувдан ўзга нарса эмас, озгина фурсат ўтганидан кейин эса, у тамомила бошқа нарсага - жонли, лекин ўта заиф чақалоққа айланади ва ке-йин, орадан бир неча йил ўтгач, энди у вужудидан куч-қувват ёғилиб турган гўзал суратли, қадди қомати расо балоғат ёшидаги инсон, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, балки Холиқ таборака ва таоло хоҳласа, ўша инсоннинг вужудида саноқли йиллардан кейин тамомила бошқа - қариб эгилиб қолган, ҳеч нарсага кучи етмайдиган ночор-нотавон бир инсонни яратади. Шак-шубҳасиз, Оллоҳ таоло хоҳласа бир вужуднинг ўзидан ҳам бир неча хилқатни яратишга Қодир, барча нарсани Билгувчи Зотдир!

55. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда жиноятчи кимсалар (дунёда) бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар. Улар (ҳаёти дунёда ҳам) мана шундай (ростдан ёлғонга) бурилгувчи эдилар!
Ушбу ояти каримада ҳаёти дунёдан кофир, мушрик ҳолда ўтган кимсалар рўзи Қиёматда қабрларидан чиқарилган ва у Куннинг даҳшатларини кўрган вақтларида ўзларини оқлаш, қилмишларига яраша бериладиган жазодан нима қилиб бўлса ҳам қутулиб қолиш учун айтадиган сўзлари зикр қилинади. Ҳақ таоло бундай бахтсиз кимсаларнинг дунёдан иймонсиз ўтганлари энг оғир жиноят эканлигига ишора қилиб уларни ўзла-ри лойиқ бўлган ном билан жиноятчилар деб атайди ва у бадбахт кимсалар ўша Кунда ўзларини оқлаб: “Биз дунёда (айрим тафсирларга кўра, қабрда) фақат бир соатгина турдик, холос, яъни, агар бизга яна озгина вақт яшаш имкони берилганида, албатта тавба-тазарруйимизни қилиб, бизлар ҳам Ҳақ Динга иймон келтирган бўлар эдик”, деб қасамлар ичишлари ҳақида хабар беради ҳамда улар ҳаёти дунёда Ҳақ Йўлдан юз ўгириб ботилга бурилиб кетганлари, рост сўзни қўйиб ёлғон сўзлаганлари каби ўша Қиёмат Кунида ҳам ёлғон қасамлар ичишларини айтади.

56. (Шунда) илм ва иймон ато этилган зотлар айтдилар: «Аниқки, сизлар Оллоҳ Ўз Китобида (Лавҳул-Маҳфузда) ёзиб қўйганидек қайта тирилиш Кунигача турдинглар. Мана шу қайта тирилиш Кунидир. Лекин сизлар (бу Куннинг албатта келишини) билмас эдинглар».
Яъни, ўша Қиёмат Кунида “биз қабрда бир соатдан ортиқ турганимиз йўқ”, деб ёлғон қасамлар ичаётган жиноятчи - кофир кимсаларга қарши маҳшаргоҳда тўпланган халойиқ орасидаги Оллоҳ таоло томонидан ҳаёти дунёда фойдали билим ва иймон неъмати ато этилган инсонлар ва малоикалар: “йўқ сизлар ёлғон сўзламоқдасиз! Аниқки, сизлар қабрларингизда бир соат эмас, жуда узоқ муддат - Оллоҳ таолонинг Китоби бўлмиш Лавҳул-Маҳфузда, яъни, Тақдири Азалда ёзиб қўйилганидек қайта тирилиш Кунигача турдингиз, мана шу гувоҳ бўлиб турганларингиз ўша қайта тирилиш Кунидир. Лекин сизлар ўта жоҳил, Ҳақ Сўзга қулоқ солмайдиган кимсалар бўлганингиз учун бу Куннинг келиши аниқ эканига ишонмас-дингизлар, билмасдингизлар, балки аксинча, қайта тирилиш Куни бор ва у Кун албатта келади, деб хабар берган элчи-пайғамбарларнинг устидан масхара қилиб, қани ўша Кунингни тезроқ келтиргинчи, деб кулар эдингизлар. Мана энди у Кун қандай Кун эканлигини ўз кўзларингиз билан кўриб, бу Кунда олишларингиз ваъда қилинган ҳақли жазоларингиздан қандай қилиб қутулиб қолишни билмасдан ёлғон қасамлар ичмоқдасизлар, турли узру баҳоналар изламоқдасизлар.

57. Бас, у ўша Кунда (кофир бўлиш билан ўз жонларига) жабр қилган кимсаларга узру баҳоналари фойда бермас ва улардан (Оллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.
Чунки Охират диёри амал қиладиган жой эмасдир, балки ҳаёти дунёда қилинган солиҳ амаллар учун мукофот, ёмон амаллар учун жазо олинадиган жойдир. Бас, у Кунда уларга яхши амаллар қилиб Оллоҳ таолонинг ризосига эришишлари учун ҳаёти дунёга қайтиб тавба-тазарруъ қилишларига изн берилмас. Демак, дунё деҳқончилик қиладиган, Охират эса, қилинган меҳнатга яраша ҳосил оладиган жойдир.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада янада аниқроқ айтилган: “Кофир бўлган кимсалар бўлса, то уларга тўсатдан (Қиёмат) Соати келгунича ёки туғмас (яъни, эртаси бўлмаган) Куннинг азоби келгунича (Қуръон) дан шак-шубҳададирлар”. (Ҳаж сураси, 55-оят).
Яъни, динсиз-кофир кимсаларнинг энг мудҳиш фожиалари шуки, токи тўсатдан охирги Кун - ортида бошқа бирон кун бўлмаган Қиёмат куни келиб, Қуръони Карим Ҳақ Каломуллоҳ экани ва у Азиз Китобдаги ҳар бир оят, ҳар бир хабар мутлақ Ҳақиқат экани ҳамма-ҳаммага аниқ-равшан бўлгунича уларнинг кўзлари очилмайди, Ҳақиқатни кўрмайдилар, балки Қуръон ҳақида, Дини Ислом ҳақида шакланиб - иккиланиб кофир ҳолларида қолаверадилар. Кўзлари очилганда, Ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўрганларида эса, жуда-жуда кеч қолган бўладилар. Чунки у Кун ҳеч қандай тавба-тазарруълар қабул қилинмайдиган, афсус-надоматлар фойда бермайдиган, ортида бошқа кун бўлмаган туғмас - сўнгги Кундир.

58. Аниқки, Биз ушбу Куръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни баён қилдик. Қасамки, агар Сиз (эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга (ўзлари талаб қилган) оят-мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта кофир бўлган кимсалар «Сизлар (эй мусулмонлар), аниқ бузғунчисизлар», дерлар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Китобини шарафлаб Қуръони Ка-римда инсонлар учун - улар дунё ва Охиратда бахтли ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган барча мисол, ибрат ва ҳикматларни қайта-қайта баён қилиб берганини, баён қилганда ҳам, улар осон қабул қилишлари учун ҳар бир хукмни, буйруқни, қайтариқни, олис-яқин ўтмиш хабарларини, келажакда дунё ва Охиратда бўладиган воқеа-ҳодисаларни, жаннат ва дўзах аҳволини бениҳоя фасоҳат ва балоғат билан, худди бир гўзал масал янглиғ киши ёдидан чиқмайдиган суратда баён қилиб берганини, аммо инсонларнинг аксари қисми ушбу Китобдаги ўзлари ўта муҳтож бўлган Сўзни қабул қилмасдан - Қуръон Оллоҳнинг Каломи эканлигига иймон келтирмасдан, фақат куфрни танлаганларини, яъни, аниқ-равшан Ҳақиқатни ҳеч ўйламасдан, ақл юргизмасдан инкор этганларини айтади. Дарҳақиқат, ҳозир ҳам, ушбу ояти карима инсонларга етганидан бир минг тўрт юз йил ўтганидан кейин ҳам одамларнинг аксариси Каломуллоҳдан - ҳамма нарса очиқ-ойдин ва бениҳоя гўзал тарзда баён қилинган Қуръони Азимдан юз ўгириб, ўзлари ўйлаб топган куфр ва залолат йўлларида адашиб-улоқиб юрибдилар. Макка мушриклари ҳам худди шундай куфрни танлаган эдилар.
“Қасамки, агар Сиз (эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга (ўзлари талаб қилган) оят-мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта кофир бўлган кимсалар: «Сизлар (эй мусулмонлар), аниқ бузғунчисизлар», дерлар”.
Яъни, агар Биз инсонга Ўз Марҳаматимизни кўргазиб, соғлик, тинчлик, бойлик, ва бошқа неъматлар ато этсакда, сўнгра у ўша неъматларнинг мазасини тотиб, уларга ўрганиб қолган пайтида яна Ўзимиз ундан ўша неъматларнинг биронтасини олиб қўядиган бўлсак, албатта у сабр-сизлиги ва Бизга ишонмагани сабабли Фазлу Марҳаматимиздан бутунлай ноумид, илгари ўзига ато этилган неъматларга ношукр кимсага айланиб олиши аниқдир.
Ояти карима мазмунидан маълум бўлишича, бу ўринда сўз динсиз иймонсиз инсонлар ҳақида боради. Чунки иймонли инсон Оллоҳ таоло унга неъмат ато этса, шукр қилади, агар у бандасини синаш учун ёки унинг ўзига маълум бўлган ҳикмат сабабли ато этган неъматини олиб қўядиган бўлса, сабр қилади, ноумидликка тушмайди.
Мусулмон инсон қандай неъматга эришса, унинг Оллоҳ таоло ато этган неъмат эканини билади. Шунинг учун қўлидан бирон неъмат чиқиб кетганида ҳам умидсизликка тушмай сабр қилади ва Яратгандан аввалгидан яхшироқ неъматлар ато этишини сўраб дуо-илтижо қилади. Мўминлар қўлларидан бирон неъмат кетса шундай дейдилар: “Шоядки Парвардигоримиз бизларга ундан яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз”. (Қалам сураси, 32-оят).
“Зеро, Оллоҳнинг Раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).
Мазкур жумла мазмунини мана бу ояти карима ва унинг тафсири ёрдамида яхшироқ англаймиз, иншооллоҳ: “Агар Биз (Макка мушрикларига улар талаб қилаётган) фаришталарни туширганимизда ва ўликлар (қабрларидан тирилиб келиб) уларга гапирганларида ҳамда барча нарсани (халойиқни) уларнинг олдида очиқ-аён тўплаганимизда ҳам улар иймон келтирувчи бўлмайдилар, магар Оллоҳ хоҳласагина (ий-мон келтирурлар). Лекин уларнинг кўплари (мана шу ҳақиқатни) билмайдилар.” (Анъом сураси, 111-оят).
Ушбу ояти каримада ҳам аввалги оятлардаги мавзу давом этади, яъни, Ҳақ таоло инсонларнинг иймон келтиришлари пайғамбарлар кўрсатган мўъжизаларга боғлиқ эмаслигини, балки инсонлар фақат Оллоҳ таолонинг Тўғри Йўлга ҳидоят қилиши, Ёлғиз У Зотнинг Хоҳиши билангина мўмин бўлишлари мумкин эканини яна бир бор таъкидлайди.
Ҳақ таоло Ўз Расулига хитоб қилиб гўё шундай дейди: Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар фаразан Биз у мушриклар олдига осмондан кетма-кет фаришталарни туширсак ва мушриклар уларни ўз кўзлари билан қайта-қайта кўришса ҳамда Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканингизга у фаришталар гувоҳлик беришса ва мушриклар ўз қулоқлари билан фаришталарнинг сўзларини эшитишса; агар Биз улар талаб қилишганидек, ўлиб кет-ган ота-боболарини қайта тирилтирсак ва у ўликлар мушрикларга сўзлаб, Охират ҳаёти бор эканини, Муҳаммад алайҳис-салом ҳақ Пайғамбар эканликларини айтишса; агар Биз мушриклар сўраган нарсаларнинг ҳаммасини уларнинг рўбарўсида тўплаб-жамласак - уларнинг ҳамма та-лабларини ҳозир-у нозир қилиб қўйсак, ана ўшанда ҳам улар ўз кўзлари билан кўриб турган мўъжизалардан ибрат олмайдилар, иймон келтирмайдилар, магар Оллоҳ таоло уларнинг иймон келтиришларини хоҳласа-гина иймон келтирадилар.

59. Оллоҳ (ҳақиқатни) билмайдиган кимсаларнинг кўнгилларини ана шундай муҳрлаб қўюр.
Ушбу ояти карима Жаноби Ҳақ томонидан Ўзининг суюкли бандаси ва сўнгги Элчисига берилган таскин-тасаллий бўлиб, мушрикларнинг Қуръони Азимни - энг буюк Илоҳий Мўъжиза оятларини тинглаб туриб ҳам ий-мон келтирмаётганларини кўриб ниҳоят даражада ғамга ботиб, озурда дил бўлган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга кофирларнинг Ҳақ Сўзга қулоқ солмасликлари, Ҳақ Йўлга юрмасликлари ҳеч янгилик эмаслигини, аввал ўтган пайғамбарларнинг қавмлари ҳам худди Макка мушриклари каби ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилганларини, улар кўрсатган мўъжизалардан ибрат олмаганларини эслатишдир.
Демак, кимнинг қалбини Оллоҳ таоло муҳрлаб қўйса, унга ҳеч қандай огоҳлантириш таъсир қилмас, ҳатто Илоҳий Мўъжизаларга гувоҳ бўлиб туриб ҳам кўнгил кўзи очилмас, Ҳақ Йўлга юрмас экан.

60. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), сабр қилинг! Шак-шубҳасиз, Оллоҳнинг (Сизни ва умматларингизни кофир қавм устига ғолиб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар Сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар!
Ушбу ояти кариманинг энг гўзал тафсири мана бу оят ва унинг шарҳидир: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), ўзингизга ваҳий қилиб юборилаётган нарсага (яъни, Илоҳий Амру Фармонларга) эргашинг ва то Оллоҳ Ўз Ҳукмини қилгунича, (даъват йўлидаги машаққатларга ва кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг! У Зот ҳукм қил-гувчиларнинг энг Яхшисидир”. (Юнуссураси, 109-оят).
Сура хотимаси бўлган ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, ҳар бир ишда - эътиқодда ҳам, амалда ҳам, даъватда ҳам фақат ўзларига ваҳий қилинаётган Қуръон оятларига эргашишларини, яъни, одамларни нимага даъват қилаётган бўлсалар, қандай ақийда устида бўлишга, қандай амалларни қилишга чақираётган бўлсалар, ўзлари ҳам мукаммал тарзда ўша даъватларига амал қилишларини буюради. Демак, Дини Ислом фақат чиройли, таъсирли сўзлар сўзлашни эмас, балки ўша айтилган сўзга амал қилишини буюрадиган Диндир. Қуръони Азим Ҳақ Йўлга даъват қилгувчи кишидан унинг ўзи ўша Йўлда одамларга пешқадам бўлишини талаб қилади. Хусусан, Ҳақ таоло нозил қилган ваҳийни инсонларга етказаётган Элчига ана ўша Илоҳий ваҳийга амал қилишда барчага улгу-ибрат бўлиш буюрилди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз элчилик вазифаларини қандай мукаммал тарзда адо этган бўлсалар, ўша ўзлари даъват қилган Буюк Дин аҳкомларига амал қилишда ҳам барча мусулмонлар учун ибрат бўлдиларки, Жаноби Ҳақ: “(Эй мўминлар), албатта сизлар учун Оллоҳнинг Элчисида гўзал намуна бордир”, деб у зотни шарафлади. (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Шунингдек, Пайғамбар алайҳис-саломга то Оллоҳ таолонинг Ҳукми билан Дини Ислом ғолиб бўлгунича даъват машаққатларига ва мушрик-лар етказаётган озор-азийятларга сабр қилиш, қанчалар қийин бўлмасин, зиммаларидаги элчилик вазифаларини адо қилиб, ҳокимларнинг энг Яхшиси бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ҳукмини кутиш буюрилди. Албатта Расулуллоҳ соллоллоҳу ва саллам Яратганнинг Амрига итоат эт-дилар ва сабр қилишда барча инсонларга буюк ибрат бўлиб қолдилар. Оллоҳнинг Ҳукмига рози бўлиб, бало-мусибатларга сабр қилиб, охир-оқибатда Оллоҳ таоло ваъда қилган нусрат-ғалабага эришдилар. Аммо у ёруғ кунларга етгунларича мушрик-кофирлар томонидан не-не кулфатларга, озор-у азийятларга йўлиқмадилар! Ана ўша оғир кунлардан бири ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Масжидул-Ҳаромда эдик. У Зот намоз ўқиётган эдилар. Мушриклар ўша жойда бир туяни ўзларининг бутларига атаб қурбонлик қилишган ва унинг қорин, ичаклари қолган эди. Абу Жаҳл: “Қайси бирингиз мана бу нажосатни олиб бориб Муҳаммаднинг устига ташлай олади?” деган эди, Уқба ибн Абу Муайт ўрнидан турдида, ҳалиги қоринни олиб бориб сажда қилаётган Пайғамбар алайҳис-саломнинг устларига ташлади. Бу ҳолни кўриб турган мушриклар кула-кула бир-бирларига суялиб қолдилар. Биз энди ўрнимиздан қўзғалгани-мизда Фотима розияллоҳу анҳо биздан олдин чопиб келиб оталари устидан уни олиб ташлади ва мушрикларни лаънатлади”. (Насоий ривояти).
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг Амри билан бу каби озорларга сабр-тоқат қилдилар ва асҳобларига ҳам сабр қилишни буюрдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумо айтади: “Ушбу ояти карима нозил бўлганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ансорий саҳобаларни йиғиб: “Сизлар мендан кейин айрим одамлар томонидан албатта худбинликларга дуч келасизлар. Бас, то Ҳавзи Кавсар устида мен билан учраш-гунларингизча сабр қилинглар”, деб марҳамат қилдилар. (Бухорий ривояти).
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг тавфиқ ва мадади билан Рум сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase