close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эшаклар, ёлғончилар ва иккиюзламалар замони

Биз шундай бир замонда яшаяпмизки, унда ҳақиқат камёб, ёлғон эса одатий ҳолга айланган. Бу — ёлғончи ва иккиюзламалар замони. Ишонч йўқ қилинган, самимият танбеҳга айланган. Ёлғон муносабатлар ичида кундалик пул каби айланмоқда, ва бу касаллик мусулмонлар орасига ҳам кириб келганини англаш айниқса оғриқли. Биз одатда ёлғонни кофирларнинг, диндан узоқ одамларнинг иши деб ўйлашга ўрганганмиз, аммо бора-бора айнан ўзини мусулмон деб атаган одамларнинг ишончни биринчи бўлиб бузгани, бўҳтон айтгани, хиёнат қилгани ва фитна қурганига гувоҳ бўляпмиз… (машҳур "эшак"ни эсланг... )

Биз шундай бир замонда яшаяпмизки, унда ҳақиқат камёб, ёлғон эса одатий ҳолга айланган. Бу — ёлғончи ва иккиюзламалар замони. Ишонч йўқ қилинган, самимият танбеҳга айланган. Ёлғон муносабатлар ичида кундалик пул каби айланмоқда, ва бу касаллик мусулмонлар орасига ҳам кириб келганини англаш айниқса оғриқли. Биз одатда ёлғонни кофирларнинг, диндан узоқ одамларнинг иши деб ўйлашга ўрганганмиз, аммо бора-бора айнан ўзини мусулмон деб атаган одамларнинг ишончни биринчи бўлиб бузгани, бўҳтон айтгани, хиёнат қилгани ва фитна қурганига гувоҳ бўляпмиз… (машҳур "эшак"ни эсланг... )

Ҳамд Аллоҳгаки, Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Биз нафсимиз ёмонликларидан ва ёмон амалларимиздан Аллоҳ паноҳида бўлишни тилаймиз. Кимни Аллоҳ тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштиролмайди; кимни Аллоҳ адаштирса, уни ҳеч ким тўғри йўлга бошлай олмайди. Биз гувоҳлик берамизки, Ундан ўзга илоҳ йўқ, ва Муҳаммад Унинг қули ва элчисидир. Охири шундаки:

Бугунги кунда, бутун дунё ёлғон, иккиюзламачилик ва хиёнат ботқоғига ботган бир пайтда, мусулмонлар айниқса ҳушёрлик, диққат ва эҳтиёткорликка муҳтож. Бу насиҳат оддий огоҳлантириш эмас, балки жамият аҳволи ҳақида чуқур мулоҳазадир. Бу — ҳатто мўминлар ҳам исломнинг асл қадриятларидан оғишиб кетаяпгани ҳақидаги фикрлашга ундайдиган даъватдир. Бу ҳар бир мусулмонни дунёдаги ўз ўрни ва атрофдагилар билан алоқаларда иймони поклигини қандай сақлаш ҳақида ўйлашга чорловдир.

Мусулмонларнинг дуч келаётган асосий хатарлардан бири — бу инсонларнинг зоҳирий тақводорлик (мулла башара) манзарасига алданишидир. Инсон тақводордай кўриниши мумкин: у намоз ўқийди, Қуръон тиловат қилади, рўза тутади, лекин бу унинг ихлоси ёки ростгўйлигини кафолатламайди. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб (р.а.) шундай деганлар: “Бир кишининг намози ва рўзасига алдандманглар, лекин унга ишонгандан кейин омонатга хиёнат қиладими, гапларида рост гапирдими, гуноҳга майл қилганда тақво кўрсатадими — шуларга қаранглар!” Бу сўзлар шундан далолат берадики, ҳақиқий иймон — фақатгина ибодатлар эмас, балки кундалик ҳаётда юксак ахлоқий фазилатларни кўрсатишдир. Агар кимдир намоз ўқиб, бироқ ёлғон гапираётган, алдаётган ёки хиёнат қилаётган бўлса, унинг “диёнати” — руҳий мазмундан холи бўлган холис маросимдир. Шуни тушуниш керакки, зоҳирий амаллар инсоннинг ботиний ҳолатини ҳар доим акс эттирмайди.

Бугунги замон — бу ёлғончилар ва иккиюзламалар замони. Ёлғон одатий ҳолга айланди, мақсадларга эришиш, одамларни алдаш ва манипуляция қилиш воситаси бўлди. Ҳатто мусулмонлар орасида ҳам кофирларга эргашиш, уларнинг одатлари ва усулларини қабул қилиш тенденцияси тарқалди. Бу — айниқса хавфли. Чунки Ислом ихлос, ростгўйлик ва самимият каби асосий принципларга қурилган. Ёлғон ва иккиюзламачилик жамиятни занг каби емиради. Улар одамлар ўртасидаги ишончни йўқ қилади, оилаларни, жамоаларни ва ҳатто давлатларни емириб юбориши мумкин.

Қандай қилиб ростгўй одамни таниш мумкин? Умар ибн Хаттоб (р.а.) яна шундай деганлар: “Ким Қуръон ўқийди, деб алданманглар. Бу фақатгина тилда айтилаётган сўзлар бўлиши мумкин. Лекин унга қаранглар: у Қуръонга амал қиладими?” Бу шундай англатадики, инсоннинг ҳақиқий қадри — унинг сўзларида эмас, балки амалларида. Ростгўй одамни таниш учун керак: унинг хулқ-атворига қаранг, оғир вазиятларда қандай муомала қилади? Сабрли, адолатли ва ҳалол бўладими? Унга бир ишни ишониб берилганми — ўша ишни адо қилганми? Ҳақиқатни гапирадими, ҳатто ўзига зарар бўлса ҳам? У қариндошларига, дўстларига, қўшниларига ва ҳатто бегона кишиларга қандай муносабатда? Агар инсон ушбу мезонларга мос келса, демак у ишончга лойиқ. Бундай инсонни топиш бугунги кунда жуда қийин, айтилади: “бундай инсонни топиш оқ ғўзани топишдан ҳам қийин”. Шунинг учун бундай инсонни учратсанг, қадрини бил, ундан айрилма.

Ёлғон ва хиёнат фақат шахсий муносабатларни емирибгина қолмай, инсонни ҳаётидаги баракадан ҳам маҳрум этади. Дунё турли васвасалар ва қўйилма тузақларга тўла, аммо айнан мана шундай пайтларда мўмин ниҳоятда эҳтиёткор бўлиши керак. Ёлғон ва иккиюзламачилик одатга айланган бўлса-да, мусулмон учун улар ҳеч қачон қабул қилинмаслиги лозим. Биз Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобаларига эргашишимиз керак. Улар ростгўйликни ҳамма нарсадан устун қўйишган.

Мусулмон инсон ҳақиқатнинг ойнаси, ишонч тимсоли ва жамиятда яхшилик манбаи бўлиши шарт. Аммо бугунги кунда биз учраётган ҳолат бу идеалдан кўпинча фарқ қилади. Ёлғон, иккиюзламачилик, хиёнат ва омонатсизлик ҳатто ўзини мусулмон деб атаётганлар орасида ҳам одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу фақат ижтимоий инқироз эмас — бу руҳий таназзулдир. Бу ҳақида бизларни Расулуллоҳ (с.а.в.), саҳобалар ва буюк уламолар олдиндан огоҳлантиришган. Исломда амонат (ишонч) ва сидқ (ростгўйлик) инсон хулқининг марказида туради. Уларни йўқотиш — бу фақат ахлоқий таназзул эмас, балки Қиёмат кунига яқинлашиш аломати ҳамдир.

Нега ёлғон ва иккиюзламачилик одатга айланди?

Дунёвий манфаатга интилиш — одамлар бир-бирига зоҳири, бойлиги, мансаби билан баҳолай бошлашди, тақво ва ихлос эмас, манфаат қадрланади.
Тақводорликни тақлид қилиш — кўплар намоз ўқишади, Қуръон ўқишади, лекин қалблари тозаланмаган. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганлар: “Қуръон ўқувчи одамлар келади, аммо Қуръон уларнинг томоғидан пастга тушмайди” (Муслим).

Биз учун бу давр ихлосга имтиҳондир. Ҳар бир мусулмон ҳушёр бўлиши керак. Бир томондан, биз зоҳирий кўриниш ёки сўзларга кўз юмиб ишониб кетмаслигимиз керак; иккинчи томондан эса, паранойя ёки синовчанликка тушмаслигимиз лозим. Ҳақиқий йўл — ростгўйлик, эҳтиёткорлик, зеҳнлилик ва Аллоҳга таваккулдир.

Бизнинг замонда, ёлғон “зарурат” деб оқланади, хиёнат эса “мослашувчанлик” деб. Ростгўй бўлиш янада қийин, лекин шу билан бирга янада қимматли бўлди. Кўплаб мусулмонлар, кофирлар маданиятига эргашиб, ёлғонни тирик қолиш, савдо қилиш, мансаб эгаллаш ёки обрў сақлаш воситаси сифатида ишлата бошлашди. Бу катта мусибат, чунки бу бизнинг динимиз пойдеворини емириб юборади. Икиюзламачилар замони — ихлослилар учун синов замонида. Бу — ким ҳақиқатга ёпишиб қолади, ҳатто ёлғиз қолса ҳам — шулар ҳақиқий таянчдир. Шундай кишилар умматнинг суянчиғига айланади, ҳатто улар оз бўлса ҳам. Биз ҳам ана шундай кишилардан бўлайлик: ўз ростгўйлигини, ваъдасини ва сўзини асрайдиган, савдода ҳам, динда ҳам, муносабатларда ҳам ёлғонга йўл қўймайдиган инсонлардан.
Эй Аллоҳ! Бизларни ростгўйлардан, содиқлардан ва Сендан ёлғиз ва одамлар орасида ҳам қўрқувчи бандалардан қилгин! Омин!

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase