Мазах қилиш сабаблари
Ислом ва мусулмонларни мазах қилиш зикр қилинар экан, хаёлга зудлик билан ҳайратли савол келади: Нега мазах қилинмоқда? Нега масхара қилинмоқда? Биз ҳақ узра эмасмизми? Биз Аллоҳнинг даъватчисига лаббай деб, Унга иймон келтирмадикми? Нега одамлар бизни ва динимизни масхара қиладилар?
Манманлик ва димоғдорлик, бошқаларга таҳқир ва камситиш билан боқиш
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръон Каримда бунга кўп мисоллар келтирди. Улардан бири Каҳф сурасидаги икки одамнинг ҳикоясидир. Улардан бири бошқасига: "Мен сендан кўра давлатмандман ва тарафдорларим кўпдир!"- деди" (Каҳф: 34).
Ҳазил-мазахдан тилни тийиш
Абу Ҳасан Мовардий раҳматуллоҳи алайҳ деди: «Билингки, ҳазил нафсониятга тегувчи ҳамда одобсизлик ва ихтилоф манбаидир. Бир кишини ҳазилкаш шарманда қилади. Натижада ундан ҳайбат кетади ва халқ орасида кулгуга қолади. Мазах қилинган одамнинг қалбига озор етади. Ақлли киши бундан сақланиши ва ўзини шармандаликдан ҳимоя қилиши лозим».
Янгиликлар
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»
- Исроил Эронга ултиматум қўйди: Агар жавоб қайтарсангиз, бутун мамлакатни йўқ қиламиз
- Эрон жавоби бошланди: Исроил томон 100 га яқин "Шаҳед" учирилди
- Исроил Эронга зарба берди