
Ислом (880)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
“Рўза” арабчада “Савм” дейилиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқ, сақланмоқ маъноларини билдиради. Шариат истилоҳида эса, тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир.
Аллоҳ таоло(нинг зоти) ҳақида чуқур кетмаймиз. Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмаймиз(Имомул-ҳуда Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ истисно тарзида ҳақиқатни юзага чиқариш, ботилни инкор қилиш ва шубҳаларни даф этиш учун мунозара қилиш жоизлигини айтганлар. Мисол учун Бақара сураси, 258-оятга қаралсин.).
Диёримизда Қуръон қироатидан кейин "Содақоллоҳул азим" калимасини айтиш бизга асрлар оша етиб келган ва халқимиз ичида урф бўлган. Яқин йиллардан бошлаб эса бу одатга эътироз билдирадиганлар, уни бидъат деб атайдиганлар пайдо бўлди. Қуйида бу амалнинг шариатимизда асоси бор-йўқлигини холис ўрганиб чиқайлик.
Изоҳ: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда учта ҳадис келтирган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариб бўлиб бошланди. Қандай бошланган бўлса яна шундай ғарибликка қайтади. Ғарибларга хушхабар бўлсин», дедилар».
Бандалар тоқатлари етмайдиган нарсага буюрилмаган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Киши масжидга кириб “таҳиятул масжид” ниятида икки ракат намоз ўқиши мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан бири – уни яратиб, ўз ҳолига қўйиб қўймаганидир. Балки яратиш билан бирга, уни икки дунёда саодатманд қилишни ҳам Ўз зиммасига олди. Чунки ақли қанчалик ўткир бўлса ҳам, илми қанчалик ривожланса ҳам, инсон доимий равишда раббоний ҳидоятга муҳтож бўлиб туради. Шунинг учун Аллоҳ таоло раҳмат ва лутфу карам кўрсатиб, инсонларга башорат ва огоҳлантириш берувчи пайғамбарларни юбориб туришни ирода қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Хамр ичувчи уни ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди. Талончи молни одамларнинг кўзини бақрайтириб талаётганда мўмин ҳолида бўлмайди. Хиёнат қилгувчи хиёнат қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Шундай экан, бу ишлардан сақланинглар, сақланинглар», дедилар (Муттафакун алайҳ).
Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Кўр кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Зуфар раҳимаҳуллоҳ айтади - бу Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам келган бир ривоятдир: «(Насаб ва ўлим масалалари сингари) эшитилган (хабарга асосланиб (қабул қилинадиган) ўринда (кўзи ожиз кишининг) гувоҳлиги қабул қилинади.
Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва ҳассос масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.
Маълумки, Қуръони карим оятларининг барчаси мутавотир ҳисобланади. Бу Оламлар Роббисининг китобида собит бўлган ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз, ҳар бир оят ўта ишончли равишда бизгача етиб келган дегани бўлади. Ақида илмидан биламизки, Қуръони каримда собит бўлган нарсани инкор қилган одам Ислом доирасидан чиқади.
Аслида бировга лаънат айтиш деганда, уни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаш маъноси тушунилади. Мўмин киши бошқа бир мўмин биродарини Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаши оқибати хатарли бўлган ишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни бир-бирларига лаънат айтишдан қайтарганлар:
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга, У Зот мени ҳақ ила юборганлигига шаҳодат келтирмагунча; ўлимга иймон келтирмагунча; ўлимдан кейин қайта тирилишга иймон келтирмагунча ва қадарга иймон келтирмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривоят қилишган.