Кенг миқёсли тадқиқот натижаларига кўра, бағрикенглик жинсий аъзонинг катталигига боғлиқ
Дунёнинг турли мамлакатларида бир неча юзлаб йирик рандомизация қилинган тадқиқотларни ўз ичига олган кенг кўламли мета-таҳлил шуни кўрсатадики: ксенофобия (ўзга динларга, миллатларга, мазҳабларга тоқатсиз) даражаси пениснинг ўлчами билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бунда ушбу боғлиқлик тескари боғлиқликдир: шовинизм даражаси қанчалик юқори бўлса, пенис шунчалик кичик бўлади.
Атеизм нимаси билан қўрқинчли?
Одам Худога ишонадиган бўлса, ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам унинг яшаши осонлашади. Нима учун? Чунки қийинчиликлар юқоридан берилган синов сифатида кабул қилинади ва шу сабабли одамда ҳар қандай синовларга шараф билан чидаш истаги пайдо бўлади.
Атеизм нима?
Жавобнинг кутилган соддалигидан фарқли ўлароқ, атеизм жуда қийин мавзу, худди Винни Пухнинг асалига ўхшайди: "Агар у бор бўлса, шунда у дарҳол йўқ бўлади". Гап шундаки, атеизм асосан салбий тарзда - динларни танқид қилиш орқали тарқатилади. Шунга кўра, мунозаралар пайтида атеизмнинг ўзаро танқид оловидан чиқиши учун, атеистлар атеизмнинг қисқартирилган таърифидан фойдаланадилар, улар "бу шунчаки Худога ишонмаслик, бўлди" дейишади.
Норвегиялик исломофоб-террорчи 21 йилга қамалди
Норвегия суди исломга қарши террорчини ўзининг ўгай синглисини ўлдиргани ва масжидда ўт очганлиги учун энг кам муддат 14 йил бўлгани ҳолда 21 йил қамоқ жазосига, озодликдан маҳрум қилди. 22 ёшли Филипп Маншаус ўтган йилнинг август ойида Ослодан ғарбдаги Баерум шаҳридаги Ал-Нур Исломий марказида отишма бошлади.
Коммунизм, фашизм ва ХХ аср 60-йиллар сўнггининг авлоди
ХХ асрда даҳрийликнинг барбдод бўлиши нафақат илм-фан соҳасида балки сиёсий ва ижтимоий ахлоқ соҳаларида ҳам яққол кўрина бошлади. Коммунизмнинг барбод бўлиб, шармандаси чиқиши бу гапларнинг энг ёрқин тасдиғидир. Чунки, ХIХ асрда коммунизм даҳрийлик ва шунга яқин залолатларнинг энг мақталгани (апофеози) эди. Таълимот асосчилари Маркс, Энгельс, Ленин, Троцкий ёки Мао Цзэдунлар даҳрийликни коммунистик дунёқарашнинг энг муҳим асоси деб қарашар эди.
Нима учун одамларнинг диндан воз кечишлари қийин?
Янги атеистлар динни заҳарли ёлғонлар тўплами деб аташади. Аммо ғайритабиий нарсаларга ишониш нормал бўлса-чи? Америкалик олимлардан бири фашистлардан қочиб, Манхеттен атом бомбаси лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган, физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Нильс Борнинг (Niels Bohr) уйига ташриф буюрди.
Коронавирус Хитойга атеизм сиёсати ва диндорларни таъқиб қилиш учун берилган жазо деб айтилмоқда
Хитойда коронавирус эпидемияси Пекиннинг атеизм сиёсати учун, жумладан, насронийлар ҳуқуқларини бузганлик учун Парвардигорнинг жазосидан бошқа нарса эмас, деди америкалик телебошловчи Рик Уайлз (Rick Wiles) насронийлар учун TruNews кўрсатуви эфирида, хабар беради Right Wing Watch. Унинг фикрига кўра, касаллик «илоҳий табиат»га эга ва Хитойга худосизлик сиёсати ва насронийларни таъқиб қилганик учун жазо сифатида юборилди».
Уй-рўзғор буюмлари орқали мусулмон ўзлигини йўқотиш - Хитой Коммунистик партиясининг янги ғояси
Хитойдан ҳокимиятнинг туркийзабон аҳолига нисбатан камситувчи чоралари тўғрисида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда - Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг ўзига хослигини ва мусулмон турмуш тарзини йўқ қилиш учун тиним билмаяпти.
Атеизм. Шак-шубҳасиз нарсаларни инкор қилиш
«Ҳаётнинг энг катта фожиаси бу Худони йўқотиш ва Уни соғинмасликдир» (Ф.Норвуд). Гарчи, атеистларнинг таъкидлашича, улар Худога ишонмасалар-да, айрим насронийлар ва барча мусулмонлар ўз ҳаётининг маълум бир қисмида ҳатто энг ашаддий атеистлар ҳам Худонинг мавжудлигини тан олади, деб ҳисоблайдилар.
Худонинг шак-шубҳасиз мавжудлиги
Туғилгандан сўнг, инсон унинг эҳтиёжи бўлган ҳар нарса муҳайё қилинган ажойиб дунёга келади. Одам нафас олиши керак, бунинг учун Ерда кислород мавжуд. Атмосферада шунчалик кўп кислород борки, биз нафақат омон қолишимиз мумкин, балки бемалол нафас оламиз. Ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун бизга иссиқлик манбаи керак, шунинг учун бизда Қуёш бор ва у Ердан аниқ бир масофада жойлашган бўлиб, бизнинг сайёрамиз ундан зарар кўрмасдан исиниши ва ёритилиши мумкин.