Олимлар Худо борлигини тан олмоқда
Ҳозиргача коинот ҳақидаги илмий кашфиётлар Худо борлигини тасдиқламоқда. Илм-фан туфайли, олам Ўзининг кучида, билимида, ҳикматида мукаммал бўлган Яратувчига эга деган хулосага келди. Дин бу Худони билиш йўлидир. Шунинг учун биз илм-фан дин томонидан эслатиб ўтилган воқеликларни ўрганиш усули деб айта оламиз. Шунга қарамай, баъзи олимлар бунинг тескарисини таъкидлайдилар: илмий далиллар Худо борлигини кўрсатмайди, фан ва дин эса бир-бирига зид иккита тушунчадир.
Мураккаб тизимлар Худонинг мавжудлигини тасдиқлайди ва Дарвин назариясини инкор қилади
Нафас олиш, овқатланиш, юриш – биз ушбу ҳаракатларнинг ҳаммасини ҳар куни амалга оширамиз, танамиз бу ҳаракатларни қандай бажараётгани ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Масалан, мева еганда қандай қилиб организм ундан фойда олиши ҳақида фикрламаймиз. Бизга шу мева ёқади, бўлди, биз уни еймиз. Лекин шу билан бир пайтда, организмимиз ушбу мевадан максимал даражада фойда олиш учун жуда мураккаб ишларни амалга оширади.
Марксизм ниқоби
Тарихда 100 та энг ўрганилган шахслар рўйхатининг энг юқорисида Карл Маркс ҳам туради. «Илмий социализм» асосчисига ҳанузгача ҳайкаллар қўйишмоқда. Масалан, 2003 йил 13 сентябрда калугалик коммунистлар Ленин майдонида вазни 15 тоннага тенг бўлган «гранит Карл»ни ўрнатдилар.
Дарвиннинг қабри қошида
Олимларнинг тахминича, бутун коинот икки юз эллик миллиард галлактикадан иборат. Ҳар бир галлактикада эса уч юз миллиард атрофида юлдузлар мавжуд. Фаннинг бугунги юксак тараққиёти-да уни тўлалигича тавсифлаб бера олмаяпти. Лекин шуниси аниқки, бу улкан ва мураккаб тизим ҳам табиат қонунларига қатъий амал қилади.
Даҳрийлик: такаббурлик ақлни енганда...
Тасаввур қиламиз, столим устида ичида шарбат тўлдирилган стакан турибди. Шунда сиз мендан сўраяпсиз: “У қаердан келди?”. Мен жавоб бераман: “Унинг ўзи шу ерда пайдо бўлиб қолди”. Сиз мен ҳақимда ё бу эсини еб қўйган ёки мазах қиляпти, деб ўйлайсиз. Бироқ бутун бир катта олам ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дегувчилар ҳақида нима дейиш мумкин. Агар мободо ўша машҳур портлаш амалга ошган бўлса, уни Кимдир ўзига хос илм билан идроқ қилиб, амалга оширган бўлиб чиқмайдими?
Атеистлар ёки инсон ҳақида бузуқ тасаввур
Атеистлар билан ҳар сафар гаплашганимда, уларнинг даҳрийлик тарихидан сабоқ олмай келаётганидан ажабланиб келаман. Ҳамсуҳбатларим ўзлари эгаллаган позициялари ва баҳс қилиш услублари билан ўз эътиқодлари тизимининг асирига айланганини намойиш қилади.
Ёт ғоялар ортида яширинган қабоҳат (САПИЕНС)
Дарвинизм ва атеизмнинг кўплаб назариялари таназзулга юз тутган ҳозирги даврга келиб, инсонлар онгини манипуляция қилиш учун янгидан-янги ғоялар ўйлаб топишга эҳтиёж сезилди. “Сапиенс” асарининг тарқатилиши ҳам шу йўлда ташланган қадамлардан бири бўлди.
Европа Худодан нега воз кечди?
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Европага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ бўлади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.
Нима учун Ислом?
“Нима учун” саволи оқилона жавоб талаб қилади. Бироқ кўпчилик мафкуравий муаммоларга (мафкура деганда бу ерда фикрлаш тизими кўзда тутилади) оқилона жавоб топиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Мантиқ теистик фикрлаш ҳукмронлик қиладиган жойда кучсиздир.