Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрда бўлиб ўтган ёшлар форумида сўзга чиқиб, ёшлар олдида турган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Шу ернинг ўзида давлат раҳбари ўз минтақаларида қилинган ишлар ҳақида ҳисбот берган бир нечта ҳоким билан суҳбатлашди.
Андижон вилояти ҳокими мамлакат раҳбари билан суҳбат чоғида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал қилиш ҳақида гапириб берди. Ўз чиқишида вилоят раҳбари «муҳтарам президент» иборасини жуда кўп ишлатди.
Худди шу куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам сўзга чиқди. У 12 минут ва 35 секундда 22 марта ёки ўртача ҳар 34,3 секундда бир марта «муҳтарам президент» иборасини ишлатди.
Андижон вилояти ҳокими 10 дақиқкалик нутқида 81 марта “муҳтарам президент” деб айтди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдурахманов пайшанба куни бўлиб ўтган ёшлар форумида давлат раҳбарига мурожаат қилиб, 81 марта “муҳтарам президент” деб айтди. Газета.уз маълум қилишича, шаҳар ҳокими ҳар 7,6 секундда бир марта шу иборани қайтарган. Мисол учун, Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров худди шу тадбирда бу иборани 22 марта (ҳар 34,3 секундда бир марта) қайтарган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди