Бутун ҳаёти кундалик машаққатли ишлардан иборат бўлган йигит ўзи билмаган ҳолда консуматор Катя - буюртмадан олинадиган тўлов олиб, ўзининг жозибали кўриниши билан умумий овқатланиш корхоналарида катта миқдордаги пул эвазига шерикларини "айлантирадиган" қиз қурбони бўлди.
Аббос Катя билан интернетда танишган. Бундан ташқари, мулоқотнинг ташаббускори тажрибасиз йигитни очиқ-сочиқ фотосуратлар ва муҳаббат сўзларини изҳор қилиш «кўмиб» ташлаган қиз эди.
Узоқ кутилган учрашув Москва марказидаги London кафесида бўлиб ўтди. Учрашувга тўлиқ «парад» либосида келган хоним шарбат, шампан ва меваларга буюртма берди. Аббосга катталиги маошига тенг бўлган ҳисоб-китобни тақдим қилишганда, шериги ғойиб бўлганди. Бир нечта қўриқчилар омадсиз меҳмондан пулни суғуриб олиш учун келишди. Ўлгудай қўрқиб кетган йигит тўсатдан пайдо бўлган қарзини тўлаш учун кредит олишга шошилди.
Аббоснинг ҳикоясини РЕН-ТВ канали оммага эълон қилди, у йигитга ёрдам бериш учун у ҳақидаги воқеани суратга олди. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари бу воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда.
Москвада фаррош йигит ресторан фирибгарлиги қурбонига айланди
Йигирма тўрт ёшли ўзбекистонлик фаррош Аббос Қодиров ўз ҳамроҳларини кафе ва ресторанларга таклиф қиладиган беҳаё нотаниш одамлар билан мулоқот қилиш қанчалик зарарли эканлигини ўзининг аччиқ тажрибаси билан кўрсатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди