Ричард Докинз ва секуляр фундаментализм
Ричард Докинз — Британиялик биолог, эволюция назарияси тарафдори ва танқидий атеист сифатида танилган жаҳон миқёсидаги интеллектуал шахслардан биридир. Унинг “Иллюзияи Худо” (The God Delusion, 2006) асари дунёдаги диндорлар ва диншунослар ўртасида кескин баҳсларга сабаб бўлди. Асарда у илоҳий борлиқни “инсон фантазияси”, диний эътиқодларни эса “оғир ментал иллат” сифатида баҳолайди. Ушбу мақолада Ричард Докинзнинг фалсафий қарашлари, унинг диний ғояларга қарши позицияси ва бу ҳолат уни нега “бузғунчи” деб баҳолашга асос бўлиши мумкинлиги илмий нуқтаи назардан таҳлил этилади.
Интеллектуал фирибгарлар
Тасаввур қилинг, олий маълумотли, зиёли икки одам одоб-ахлоқ масалалари, илм-фан муаммолари ҳақида гаплашиб ўтирибди. Уларнинг бири гўдаклар агар касал бўлиб туғилса, уларни ўлдириб юбориш мумкин деяпти (туғилгандан кейинги аборт).
Сўнг, у ўз фикрларини яна давом эттириб, маълум бир вақтгача тўлақонли одамга, шахсга айланмаган соғлом болаларни ҳам ўлдириш мумкинлиги таъкидлади. Улар ҳудди ичи бўш дискка ўхшар экан.