Суд германиялик икки мусулмон аёлнинг даъволари бўйича ишни кўриб чиқди. Улардан бири ривожланиш хусусиятлари ўзгача бўлган болалар марказида ўқитувчи бўлиб ишларди. Иккинчиси эса дорихонада кассир бўлиб. Ҳар иккиси ишга жойлашган пайтидан то туғруқ таътилигача ҳижобларини ечишга мажбур бўлдилар. Лекин иккаласи ҳам ишга рўмолда қайтди.
Суд бунда аёлларнинг диний ҳуқуқлари бузилмаган деб топди ва қарор қилди:
"Ходимларга иш жойларида сиёсий, фалсафий ёки диний эътиқодларни кўрсатадиган рамзларни тақиш ва кийишни тақиқловчи корхоналарнинг ички коидалари, бу қоидалар ҳаммага нисбатан ва истисносиз амал қилиши шарти билан, тўғридан-тўғри камситиш ҳисобланмайди".
Қарорда шунингдек, таъкидланишича, бу чора «иш берувчининг мижозларга нисбатан ўз ходимларининг нейтрал образини яратиш зарурати билан оқланган бўлиши» ва шу тариқа «ижтимоий низолар юзага келишининг олдини олиши» лозим.
Умуман олганда, «рамз» сифатида ҳижоб ва ишда «нейтраллик» зарурлиги ҳақидаги эски эртак. Масалан, ЛГБТ одамлари ҳақида гап кетганда, нейтраллик ҳақидаги барча гаплар йўқолади ва жинсий ориентацияни очиқ-ойдин рўкач қилиш сиёсий ёки фалсафий эътиқодларнинг намойиши деб ҳисобланмайди.
Аввалроқ, 2017 йил ЕИ суди кўзга ташланадиган диний рамзларни ишда кийиш ёки тақишни такиқлашни ҳуқуқий деб тан олганди. Бу қарор бутун жамиятда турли динлар вакилларининг салбий реакциясига сабабчи бўлган.
Европа Иттифоқи Олий суди иш берувчиларнинг ходимлар томонидан ҳижоб кийишини тақиқлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади
Европа Иттифоқининг Олий суди - Европа Иттифоқининг энг юқори суд инстанцияси - Европа компаниялари белгиланган шароитларда иш жойида ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳуқуқига эга, деган қарорга келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»