Пулга муҳтожлиги жуда юқори бўлган умидсиз муҳожирлар ўз органларини сотишга рағбат сифатида фоҳишаларнинг бепул хизматларига алданиб қолишмоқда. «Тунги капалаклар» билан Ислом нуқтаи назаридан гуноҳ ҳаракатлар қилган ҳолда муҳожирлар, кўп вақт ўтмай, ўта аянч ҳолатда - муҳим органсиз ва арзимаган пул билан қолишмоқда, хабар беради Al Arabiya.
Мисрда органлар савдоси тақиқланган, лекин шунга қарамай, мамлакат «трансплантология туризми» маркази ҳисобланади. Асосан сомалилик муҳожирлар ноқонуний донорларга айланмоқда.
Апрелда жаҳон ҳамжамияти Александрия қирғоқларида танасида органлари чиқариб олинганининг изи бўлган 9 нафар сомалилик, жумладан, она ва унинг иккита боласи фотосуратларини кўриб, ларзага келди.
Мисрда ахлоқсиз кишилар муҳим органсиз қолдирилди
Мисрда хавфли схема ривожланмоқда – донорлар органлари билан махфий савдо қилувчилар келгиндиларни фоҳишахоналарга жалб қилиб, бу ерда махсус тайёрланган фоҳишалар ёрдамида ўз буйрагини сотишга кўндирилмоқда. Бу жиноят схемасининг қурбонлари асосан Африка давлатларидан қочиб келган ноқонуний муҳожирлардир, улар Қоҳирага жуда кўп.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»