У дарҳол машинасини тўхтатиб, кўзлари орқага тортиб кетган ва ҳаёт аломатлари сезилмаётган қора танли эркакнинг ёнига югуриб борди. Аёл биринчи бўлиб тез ёрдамга қўнғироқ қилди, сўнгра реанимация чораларига киришди – гастарбайтернинг юрагини массаж қила бошлади. Орадан 3 дақиқа ўтгач, эркакнинг юраги ишлаб кетди ва нафас ола бошлади, деб хабар беради Khaleej Times.
Тез ёрдам воқеа жойига тўсатдан кўчанинг қоқ ўртасида инфаркт хуруж қилиб қолган гастарбайтернинг юрагини Ҳинд ўз қўллари билан ишга тушириб юборганидан кейин етиб келди.
Бу воқеадан сўнг Аджман амирлиги ҳукумати ал-Сахерийга ҳаётни қутқариб қолганлиги учун мукофот берди.
Муслима гастарбайтер ҳаётини сақлаб қолди
БААда маҳаллий муслима тез фикрлаши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмасига эга эканлиги сабабли бир гастарбайтерни муқаррар ўлимдан сақлаб қолди. Йўл четида ётган африкалик эркак ва унинг атрофида тўпланиб қолган йўловчиларни кўрган пайт БАА фуқароси, инфратузилмани ривожлантириш вазирлигида ишлайдиган Ҳинд Али ал-Сахерий ишдан уйига автомобиль ҳайдаб қайтаётган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»