Қайд этилишича, бу қарор Тожикистон пойтахтига ташриф буюраётган туристлар сонининг ўсиши билан боғлиқ. шунингдек, бу талаб бажарилмаган тақдирда муассаса эгаларига нисбатан «мос келувчи чоралар» кўрилиши маълум қилинди. Лекин айнан қандай чоралар ҳақида гап борганлиги маълум эмас.
«Озоди» хабар беришича, пойтахтнинг кўплаб умумий овқатланиш муассасалари Рамазон ойининг биринчи куни, яъни 6 майда очиқ эди, лекин мижозлар сони одатий кунлардагидан анча кам бўлган. Асосан тез овқатланиш нуқталари ёпилган.
Тожикистонда умумий овқатланиш муассасаларининг аксарияти ҳар йили рўза тутиладиган Рамазон ойи давомида кундузи ишламай қўяди ва фақат кечга бориб – ифтор вақтига очилади.
Ўтган йилнинг декабрида Тожжикистон президенти Эмомали Рахмон 2019-2021 йиллар қишлоқ, туризм ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш шиори остида ўтишини эълон қилганди.
Тожикистон ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Нуъмон Абдугаффорзода шу йилнинг феврал ойида маълум қилганидек, 2018 йил якунлари бўйича Тожикистон иқтисодиётига туризм соҳасидан келиб тушган даромад 214 миллион сомони ($22,7 млн) миқдорида бўлди, мамлакатга 1,1 миллион нафар хорижий сайёҳлар тушриф буюрди.
Ҳоким пойтахт ресторанларига Рамазон ойида тўлақонли ишлашни мажбурий қилди
Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали Тожикистон пойтахтининг умумий овқатланиш муассасаларига муқаддас Рамазон ойида одатий иш режимида ишлашга кўрсатма берди. Ресторан ва кафелар эрталаб соат 11 дан кечикмасдан очилиши лозим, деб хабар беради Душанбе маъмуриятининг расмий сайти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»