Аёлни кўрганида сотувчи-эркак маънодор табассум қилади ва унга «ҳақиқий қимматбаҳо зийнати етти қулф ортида етти сейфда сақланиши лозим», «ҳар қандай қимматбаҳо нарса очиқ бўлмаслиги керак» деб айтади, хабар беради BBC News сайти.
Ролик қаҳрамони бўлган аёл сотувчининг сўзлари ҳақида ўйланиб қолади ва кетади. У гап ўзи ҳақида боргани ва ўз бойлиги – гўзаллигини бегоналар кўзидан яширин сақлаши лозимлигини тушуниб етади. Энди аёл уйидан чиқиш олдидан умуман бошқа – сочларини тўлиқ ёпадиган ва фақат юзини очиқ қолдирадиган рўмол ўрайди – ислом қоидалари талаб қилган тарзда кийинади.
Ҳижоб ҳақида ижтимоий рекламада аёллар гўзаллиги қимматбаҳо зийнат буюмлари билан таққосланди
Эронда исломий ахлоқ қонун-қоидаларига оғишмай риоя қилиш учун курашадиган ташкилотлардан бири мусулмон аёлларнинг ҳижобда юриши муҳимлиги ҳақида ижтимоий реклама чиқарди. Аниме мультфильми услубида бажарилган видеороликда эътиборсизлик билан ташлаб олган рўмоли остида сочлари кўриниб турган ёш аёл заргарлик дўконига кириб, сотувчидан товар ҳақида сўрайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»