Гвинеялик 23 яшар мусулмон аёл Маймуна Али шанба куни, эри билан бирга Арофат тоғига кўтарилганидан саноқли соатлар ўтгач, ўғил фарзанд туғди. Маймуна ва унинг турмуш ўртоғи Абу Бакр ўғлига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон шарафига “Муҳаммад Салмон” деб аташга қарор қилди.
Бу йил Саудия Арабистонида муқаддас жойларга зиёрат вақтида 8 нафар чақалоқ дунёга келди
Ҳаж сафари давомида Макка шаҳри туғруқхонасида 5 нафар, Арофатда – 2 нафар, Минада яна битта чақалоқ туғилди, деб хабар қилади IslamNews сайти ArabNews га ҳавола қилган ҳолда. Ливиялик 40 яшар зиёратчи Сауд Муҳаммад Барбуш Арофат касалхонасида ўғил кўрди ва уни машҳур тоғ шарафига “Арафа” деб атади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»