Украина қуролли кучлари биринчи марта уруш зонасида Франциянинг янги узоқ масофали AASM Hammer бомбаларидан фойдаланди. Бу ҳақда Туркиянинг Clash Report нашри хабар берди.
"Француз ААSМ-250 бомбалари биринчи марта Украина қўшинлари томонидан Россия Қуролли кучлари назоратида бўлган Авдеевкадаги кокс заводига зарба бериш учун ишлатилган", — дейилади хабарда.
Украина бу бомбаларни ташлашда қайси турдаги самолётдан фойдалангани номаълум. Натижаларни кузатиш учун Украина қуролли кучларининг дронлари жалб қилинган.
ААSМ Франциянинг Safran Electronics & Defense компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Франциянинг AASM Hammer оиласи 250, 500 ва 1000 килограмм оғирликдаги бомбалардан иборат бўлиб, ўзида турли нишонларни бошқариш тизимларини ўрнатиш имкониятига эга. Hammer 70 километр масофадаги нишонларга зарба бера олади. 2011 йилда битта ААSМ тўпламининг нархи тахминан 160 минг еврони ташкил этган.
Украина армияси илк бор Франциянинг 250 килоли бомбаларидан фойдаланди
Украина қуролли кучлари биринчи марта уруш зонасида Франциянинг янги узоқ масофали AASM Hammer бомбаларидан фойдаланди. Бу ҳақда Туркиянинг Clash Report нашри хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»