Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Владимир Путинни Россия президенти сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. Тожикистон раҳбари матбуот хизмати унинг табрик телеграммасини чоп этди. У жаноб Путиннинг икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.
«Охирги овоз бериш натижалари сизнинг юксак сиёсий нуфузингиз ва Россия жамияти томонидан мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш бўйича давлат йўналишини кенг қўллаб-қувватлаётганингизнинг яна бир ёрқин тасдиғидир», — дейилади телеграммада.
Владимир Путинни ғалаба билан табриклаган биринчи хорижий давлат раҳбарларидан бири Венесуэла президенти Николас Мадуро бўлди. Никарагуа раҳбари Даниел Ортега ҳам табрикларга қўшилди ва жаноб Путиннинг «инсоният учун зарур бўлган барқарорликка» қўшган ҳиссасини қайд этди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, протоколларнинг 99,33 фоизи кўриб чиқилгач, президентлик сайловларида Владимир Путин 87,32 фоиз, Николай Харитонов (Россия Коммунистик партияси) – 4,32 фоиз, Владислав Даванков («Новые люди») - 3,79%, Леонид Слуцкий (ЛДПР) - 3,19% овоз тўплади. Сайловчиларнинг умумий иштироки 74,22 фоизни ташкил этди (Москва вақти билан соат 18:00 ҳолатига кўра).
Тожикистон президенти Раҳмон Путинни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Владимир Путинни Россия президенти сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. Тожикистон раҳбари матбуот хизмати унинг табрик телеграммасини чоп этди. У жаноб Путиннинг икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»