ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 330 мингдан ортиқ янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, ўтган кун давомида қайд этилган 85% ҳолатлар Европа ва АҚШга тўғри келади.
Америка бу миқдорнинг 40 фоизини ташкил қилади. Душанба кунги маълумотларга кўра, АҚШда 42 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 559 киши вафот этган.
ЖССТда АҚШ коронавирус пандемияси марказига айланиши башорат қилиняпти
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) спикери Маргарет Харрис АҚШнинг янги коронавирус пандемияси ўчоғига айланишини тахмин қилди. Бу ҳақида RT хабар қилади. "Биз Америка Қўшма Штатларида юқумли касалликлар (инфекциялар – таҳр. изоҳи) тез суръатлар билан ўсишини қайд этмоқдамиз, шунинг учун бундай бўлиши мумкин", - деди Харис Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»