“Қийин иқтисодий вазият ибодатхоналарга таъсир қилмоқда. Табиийки, епархиялар бу ҳақда ўйлашади ва энг катта қийинчиликларни бошдан кечираётган черковларни қўллаб-қувватламоқчи. Умумий черков бюджети хайр-эҳсонлардан ҳам иборат. Шунинг учун Черков қийин аҳволда”, - дея шикоят қилди Россия православ черкови вакили «Россия сегодня» МИАда бўлиб ўтган онлайн-конференцияда.
11 апрел куни Москва минтақаси ҳокимияти жорий қилган Пасха карантини черковларга ташриф буюришни 19 апрелгача, православ христианлар Масиҳнинг "тирилиши" ёки Пасха байрамини нишонлашигача тақиқлайди.
Рус православ черкови қавм оқимининг камайиши сабабли молиявий муаммолар юзага келгани ҳақида шикоят қилди
Черковнинг жамият ва оммавий ахборот воситалари билан муносабатлари бўйича Москва патриархатининг синодал бўлими раиси Владимир Легойда, черковга келувчи қавм оқими ва хайр-эҳсоннинг камайиши черков бюджетларининг қисқаришига олиб келди, деб айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»