Имзоланган шартнома меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
«Хусусан, улар кафолатли ҳажмда бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин. Шунингдек, меҳнат муҳожирлари меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ жароҳат, касб касаллиги ёки соғлиғига етказилган бошқа зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўладилар», - дейилади расмий баёнотда.
Ҳужжатда, шунингдек, агар меҳнат муҳожири ўз ватанида тегишли маълумотга эга бўлса, педагогик, тиббий ёки фармацевтика соҳасида ишлашни истаса, маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланади.
Шартномада пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.
Қозоғистон президенти ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан икки мамлакат фуқароларининг меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қиладиган қонунни имзолади. Бу ҳақида Қозоғистон раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»