Хабарга кўра, Ағдара аҳоли пунктида армия гарнизонининг тўлиқ тор-мор қилиниши ва жанговар йўқотишларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ультиматум тақдим этилди.
«Озарбайжон армияси қўмондонлиги ҳарбий асирлар ва фуқаро асирлар Женева Конвенцияси талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига мувофиқ муамоалада бўлишини эълон қилади. Қаршилик кўрсатилган ҳолда, ҳар бир қуролланган шахс йўқ қилинади", - дейилади хабарда.
Арманистон қуролли кучлари 27 сентябр куни соат 06: 00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга ошириб, Озарбайжон армиясининг бутун фронт бўйлаб позицияларига, шунингдек фронт яқинида жойлашган аҳол пунктларига кескин зарбалар берди. Катта калибрли қуроллар, минометлар ва турли калибрли артиллерия қурилмаларидан ўқ отилди.
Фуқаро инфратузилмаси объектларига жиддий зиён етказилди.
Озарбайжон армиясининг илғор бўлинмалари душман провокациясининг олдини олиш ва фронт чизиғи яқинида яшовчи тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб чораларини кўрди.
Кун давомида Озарбайжоннинг еттита аҳоли пункти босқинчилардан озод қилингани маълум бўлди.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги: Ағдардаги арман гарнизонига таслим бўлиш таклиф килинди
Жанговар йўқотишларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ультиматум берилди. Озарбайжоннинг ишғол қилинган Ағдара вилоятида жойлашган арман гарнизонига якшанба куни қуролларини топшириб, таслим бўлиш таклиф қилинди. Бу ҳақида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»