Таълим вазири ўринбосари Реда Хегазийнинг қўшимча қилишича, Миср президенти таълим вазирлигидан мамлакат мактабларида ўқувчиларга исломий матнларни ўқитишни фақат «мўътадил» мактаб ўқитувчиларига рухсат беришни сўради.
«Бу экстремизмга қарши курашга ва экстремистлар ўқувчиларга диндан сабоқ беришларининг олдини олишга қаратилган», - деди Хегазий вакиллар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) мудофаа ва миллий хавфсизлик бўйича Қўмита аъзоларига 14 февраль куни.
Миср президентининг буйруқлари – унинг маъмурияти гўёки «экстремизм»га қарши курашга қаратилган ҳаракатарининг сўнггисидир. Аввалроқ Сиси таълим ва диний органлар вакилларини, айниқса, ал-Азҳарда, мактаб дастурларини ислоҳ қилиш ва китобларни гўёки экстремистлар фойдаланадиган диний мазмундан тозалашни сўраган.
Умуман олганда, кўриниб турибдики, бундай секуляризация усуллари билан Миср хунтаси тескари натижага эришиши эҳтимоли юқорироқ, чунки Сиси бу тарзда ўз режимининг диний жиҳатдан қонунийлигини йўққа чиқаради. Бу ҳақда "Голоса Ислама" сайти хабар берди
Миср диктатори Қуръон оятлари билан курашмоқда
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси таълим соҳасидаги амалдорларга ислом дини дарсларидан бошқа барча фанлар бўйича дарсликлардан Қуръон оятларини олиб ташлашни буюрди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»