Туркия Соҳил хавфсизлик бошқармаси ходимлари юнон катерига ичида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқни турк ҳудудий сувларига жўнатишнинг олдини олди. 2 апрел куни содир бўлган воқеа учувчисиз учиш аппарати ёрдамида суратга олинган.
Дрон ёрдамида олинган видеокадрларда Греция соҳилбўйи қўриқчилари вакиллари ноқонуний муҳожирларга ғайриинсоний муносабатда бўлгани ва аксинча, Туркия Соҳил хавфсизлик бошқармаси ходимлари уларга ёрдам қўлини чўзганлиги кўринади.
Греция соҳилбўйи қўриқчиларига тегишли бўлган LS-70 катери ичида 20-25 киши, жумладан, болалар бўлган муҳожирлар қайиғига яқинлашиб, хавфли маневрлар билан уни Туркия ҳудудий сувлари томон ҳайдашга уринди.
Туркия Соҳил хавфсизлик назорати катери яқинлашиши билан юнон ҳарбийлари чекина бошлади.
Дрон аппарати Греция ҳарбийларининг муҳожирларга нисбатан шафқатсиз муомаласини қайд этди
Дрон ёрдамида олинган видеотасвирда Греция ҳарбийларининг ноқонуний муҳожирларга нисбатан шафқатсизлик билан муносабатда бўлганлигини кўрсатади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»