«Непартак» тўфони ғарбга кўчиб ўтди ва Япониянинг шарқий ва шимолий-шарқий қисмига яқинлашмоқда, баъзи Олимпиада мусобақаларига об-ҳаво таъсир қилиши мумкин, чунки метеорология хизмати кучли ёмғир, шамол ва кучли тўлқинлар ҳақида огоҳлантирди.
Токио ўйинлари ташкилотчиларининг маълум қилишича, улар сешанба кунига белгиланган деярли барча мусобақаларни жадвалга мувофиқ ўтказишни режалаштиришмоқда. Фақат эшкак эшиш ва ўқ отиш мусобақалари қолдирилди.
Япония метеорология хизмати, ўз навбатида, кутилаётган жала туфайли эҳтимолий кўчкилар ва сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди.
Ҳозирда «Непартак» Тинч океанида 35 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб, Японияга яқинлашмоқда.
Токиога тўфон яқинлашмоқда
Япония метеорологик хизматлари хабарига кўра, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога Тинч океанидан тўфон яқинлашмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»