Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати етакчиси Мулла Охундзода у ёки бу сабаб билан мамлакатдан чиқиб кетмоқчи бўлганларни тинглашга ва муаммоларини ҳал қилишга уринишга чақирди.
Охундзода ҳокимлар, амалдорлар ва руҳонийларни Афғонистонни тарк етиш истагида бўлган фуқаролар билан бевосита гаплашишга ва уларнинг муаммоларига ечим топишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, сиёсий ёки иқтисодий сабабларга кўра болалар ва аёллар билан Ғарбга кетмоқчи бўлган афғонлар хавфсизлик, аҳлоқ ва гуманитар масалалар бўйича қатор муаммоларга дуч келади. Ғарб давлатларида бу одамлар нафақат ҳужжатларни сохталаштиришга, балки Ислом ва Исломий тузумга туҳмат қилишга ҳам мажбур қилинади, дейди «Толибон» раҳбари.
Охундзоданинг айтишича, мамлакатни тарк этганларнинг аксарияти мамлакат тараққиёти учун ўз касбий маҳоратидан фойдаланиш ўрнига Ғарб мамлакатларида қора ишларни бажаришга мажбур бўлмоқда.
"Афғонлар Ғарб йўлида ва қочқинлар лагерларида кўп қийинчиликларга дуч келади, Афғонистоннинг ҳар бир фуқаросини безовта қилади", - дейди у.
Шу билан бирга, Охундзода «Толибон» вакилларини мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
«Толибон» етакчиси Афғонистонни тарк этишни истаётганларнинг муаммоларини ҳал қилишга чақирди
Мулла Охундзода «Толибон» вакилларини мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун ҳам кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»