Россия Қозоғистонга 45-ҳаво-десант махсус кучлар бригадаси, 98-ҳаво-десант дивизияси ва 31-алоҳида ҳаво-десант бригадаси бўлинмаларини юборди. Мудофаа вазирлиги барча ҳарбий хизматчилар жанговар тажрибага эга эканлигини айтди.
Сердюковнинг таржимаи ҳолидан маълумки, у Биринчи ва Иккичи чечен урушида, ҳарбий-десант йиғма батальонининг Приштинага юриши ва Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларида қатнашган. 2014 йил Қримни Россияга қўшиб олишда қатнашган ва шу сабабли Украинанинг санкциялар рўйхатига киритилган. Хусусан, "Известия" уни Қрим воқеалариниг "ажойиб ташкилотчиси" деб атаган.
Ҳаво-десант кучлари қўмондони "Ватан олдидаги хизматлари учун", II ва III даражали орденлар билан, шунингдек, Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Қозоғистонда КХШТ (ОДКБ) кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков бош бўлади. У Қримни босиб олишда ҳам иштирок этган эди
Қозоғистонда КХШТ (ОДКБ) кучлари ҳаракатларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюков бошчилик қилади. Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковга таяниб маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»