"У деярли ярим тоннага тенг ва соф мармардан ясалган", деди Саудиялик бизнесмен. Унинг сўзларига кўра, ёдгорлик устида италиялик Маркос Хосе бошчилигидаги 8 ҳайкалтарош ишлаган. Ҳайкални тайёрлаш ва қиролликка олиб бориш учун 18 ой керак бўлди.
Бироқ бу хабар Саудия ижтимоий тармоқларида саросимага сабаб бўлди. Твиттер фойдаланувчилари кўплаб изоҳларда ушбу ҳолатдан норозилик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Сауд сулоласи ҳукмронлиги давомида Қироллик ҳар қандай инсонларнинг ҳайкалига қатъий қарши чиққан.
Саудия Арабистонига мамлакатга асос солган қирол Абдулазиз ас-Сауднинг ҳайкали келтирилди
«Иброҳим ал-Шараида Холдинг Груп» директорлар Кенгаши раиси бўлган саудиялик тадбиркор Иброҳим Ал-Шараида Қирол Абдулазиз Ал-Сауднинг ҳайкалини сотиб олганини эълон қилди. Унинг баҳоси 1,2 млн.риални (320 минг доллар) ташкил этди.
Ал-Шараида ўзининг твиттердаги саҳифасига ёдгорликни қабул қилиш пайти видеосини жойлаштирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»