Қозоғистон январ воқеалари бўйича ўтказилган тергов натижаларини у якунланганидан кейин эълон қилади, деб ёзади «Sputnik Казахстан».
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Белгиядаги элчиси Маргулан Баймуханнинг НАТО Бош котибининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хавьер Коломина билан учрашуви чоғида маълум бўлди.
Суҳбат чоғида махсус вакил Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар учун ҳамдардлик билдирди. Қозоғистонлик дипломат ўз ҳамкасбига Қозоғистондаги сўнгги воқеаларнинг сабаблари ва оқибатлари, шунингдек, давлат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди, дея хабар беради Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчихонаси матбуот хизмати.
“Қозоғистон расмийлари томонидан ҳар томонлама ва тўлақонли текширувлар олиб борилаётгани, унинг натижалари жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилиши қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат олдига қозоғистонликлар учун сифатли турмуш шароитини таъминлаш ва мамлакатни янада муваффақиятли ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.
Ушбу масалалардан ташқари, томонлар “Бир шерик – бир режа” концепцияси доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳамда глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар.
Қозоғистон январ воқеалари бўйича тергов натижаларини жаҳон ҳамжамиятига тақдим этади
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўзлари январ ойидаги фожиали воқеалар юзасидан тергов олиб боради
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»