Бу ҳақида АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли амалдори ёпиқ брифингда маълум қилди, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.
Унинг сўзларига кўра, “шу пайтгача ҳеч қачон амалга оширмаган йирик ва кенг кўламли операция бир ойдан бери давом этмоқда, улар эса ҳалигача ресурсларни тўлдириш масаласини ҳал қилмаган”. Унинг таъкидлашича, бу қийинчиликлар Россия босқини бошланганидан бир ҳафта ўтгач пайдо бўлган.
Хусусан, россиялик ҳарбийлар таъминот, юқори аниқликда бошқариладиган ўқ-дорилар, алоқа воситалари ва ҳатто иссиқ кийим-кечак билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, шунинг учун улар совуқдан азият чекмоқда. Пентагоннинг қўшимча қилишича, босқинчилар денгизда ҳам ёқилғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.
Россия ҳарбийлари озиқ-овқат, ўқ-дорилар, кийим-кечак ва ёқилғисиз қолди - Пентагон
Россия ҳарбийларига нафақат озиқ-овқат ва ўқ-дорилар, балки Қора денгиздаги кемалар учун ёқилғи ҳам етишмайди. Бундан ташқари, ҳарбийларнинг иссиқ кийимлари йўқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»