"Толибон" муваққат ҳукумати матбуот котиби Билол Каримий Твиттердаги саҳифасида Ҳаққоний бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда "Анадолу" агентлигига таяниб АПА.
Каримий Ҳаққонийнинг ўлдирилишидан чуқур қайғуда эканликларини билдирди.
У ҳужум тафсилотларини ошкор қилмади.
Афғон матбуотининг айтишича, Ҳаққоний Кобулдаги ўзи дарс берган мадрасада худкушлик ҳужуми оқибатида вафот этган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
“Толибон”нинг таниқли уламосини портлатиб юборишди, у ўлди
«Толибон» ҳаракати ва унинг энг нуфузли таркибий қисми бўлган "Ҳаққоний" гуруҳининг етакчи шахсларидан бири Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққоний бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»