Карбалодаги шиалар зиёратгоҳида мўминлар устига шифт қулаб тушди, жароҳатланганлар бор

Ироқнинг Карбало вилоятидаги шиа зиёратгоҳида юз берган табиий офатда камида олти киши, жумладан, болалар жабрланди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Шиа мусулмонлари учун Имом Али номи билан аталган муқаддас манбада тупроқ кўчиши туфайли шифт қулаган.
Ўша пайтда зиёратгоҳда бўлган одамлар қамалиб қолди. Қутқарувчилар бир нечта жабрланувчиларни олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Фуқаро муҳофазаси бошқармаси бошлиғи Казем Салмон Буханнинг таъкидлашича, қутқарувчилар тун бўйи фавқулодда ҳодиса жойида ишлаган. Ҳали етиб бормаган вайроналар остидагилар кислород, сув ва озиқ-овқат билан таъминланган, улар вайроналар ва бетон плиталарнинг тешиклари орқали етказиб берилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

 

 

Китоблар

 
Бугун шундай даврда яшаяпмизки, кўпчилик ўз тарихини билмайди,...
Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди?...
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон...
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир...

Долзарб мавзу